KO'ZGU.uz. Huquqiy kanal
1.95K subscribers
3.34K photos
1.12K videos
45 files
4.56K links
«Adolat ko'zgusi » gazetasining telegram kanaliga xush kelibsiz!

Unutmang! Talab qilinmagan huquq, albatta o'ch oladi.

Murojaat uchun: @username_0820
Download Telegram
Endi muzqaymoqlar sotish taqiqlanishi mumkin

Yangi tartib kuzgacha amalda bo‘ladi.

👉 Batafsil

➡️ Kanalga ulanish 👇
https://t.me/adolatkozgusi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️СУБСИДИЯ БИЛАН УЙ-ЖОЙ ОЛИШ

⚡️САВОЛ;
Мен асли Қашқадарёликман.  Тошкент шаҳарда вақтинчалик пропискада тураман. Шу вақтинчалик пропискам билан Тошкент шаҳардан субсидияга уй олсам бўладими ?

⚡️ЖАВОБ;
Вазирлар Маҳкамасининг 182-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга асосан, уй-жой олиш учун субсидия фуқароларга рўйхатга олинган доимий яшаш жойи бўлган ҳудуд доирасида ажратилади деб кўрсатилган.

✏️ Яъни, Сизга уй-жой учун субсидиялар асосан ўзингиз доимий пропискада турган туман ёки шаҳардан берилади.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарларига ажратилган субсидиялар ушбу ҳудуддаги аҳоли томонидан белгиланган тақсимот доирасида туман ёки шаҳардан олишлари мумкин

✏️ Яъни, ўзингиз яшаб турган жойдан бошқа тумандан ёки яшаб турган вилоятингиз марказидан тақсимот бўйича олсангиз бўлади. Лекин, доимий рўйхатингиз бошқа вилоятда бўлиб, бошқа бир вилоятдан субсидия орқали уй-жой ололмайсиз.

✏️ Уй олишни бошқа усулларидан фойдаланиб, масалан нақд пулга исталган жойдан уй олишингиз мумкин Тошкент, Таиланд Туркия фарқи йўқ, лекин айнан субсидиядан фойдаланган ҳолда буни имкони йўқ..

↘️ Каналга уланиш 👇
https://t.me/adolatkozgusi
❗️ФУҚАРОЛИКНИ ТАСДИҚЛОВЧИ ХУЖЖАТЛАР

⚡️САВОЛ:
Қандай хужжатлар фуқароликни тасдиқловчи хужжат хисобланади ?

⚡️ЖАВОБ:
"Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида"ги ЎРҚ-610-сон Қонуннинг 7-моддасига асосан,

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти, идентификацияловчи картаси ёки Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги мавжуд эканлигини кўрсатувчи бошқа ҳужжат Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжатдир деб белгиланган.

✏️ Кўпчиликда савол туғилиши мумкин, "Права" хам фуқароликни тасдлиқловчи хужжат бўла оладими деб. Албатта бўла олади. Дубайдан олган "Права"нгиз бўлса билмадиму лекин, ўзимиздан олинган бўлса бўла олади..

↘️ Каналга уланиш 👇
https://t.me/adolatkozgusi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хитойнинг атиги 40 йил ичида камбағалликдан дунёдаги энг ривожланган давлатлардан бирига айлангунича босиб ўтган юксалиш сари йўли ҳақида.

Манба: Kun.uz

↘️ Каналга уланиш 👇
https://t.me/adolatkozgusi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🗓 Kun tarixi: 23-aprel kuni mashhurlardan kimlar tugʻilgan?

📺 "Taqvim"

↘️ Kanalga ulanish 👇

https://t.me/adolatkozgusi
❗️НИКОҲ ЁШИГА ЕТМАСДАН ХАМ ҚОНУНИЙ ОИЛА ҚУРИШ МУМКИНМИ ?

⚡️САВОЛ: - Никоҳ ёшига етмасдан қандай қилиб қонуний оила қуриш мумкин ?

⚡️ЖАВОБ - Оила кодексининг 15-моддасига асосан, никоҳ ёши эркак ва аёллар учун ўн саккиз ёш этиб белгиланган.

❗️Бироқ ушбу моддада;

Узрли сабаблар бўлганида, алоҳида ҳолларда (ҳомиладорлик, бола туғилиши, вояга етмаган шахснинг тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиниши (эмансипация), никоҳга киришни хоҳловчиларнинг илтимосига кўра никоҳ давлат рўйхатидан ўтказиладиган жойдаги туман, шаҳар ҳокими никоҳ ёшини кўпи билан бир йилга камайтириши мумкинлиги хам кўрсатилган.

❗️ Демак, никоҳ ёшига тўлмасдан оила қурмоқчи бўлганларда икки йўл бор:

Биринчиси, ширин ҳаёллар оғушида 18 ёшга тўлишини кутиш;

Иккинчиси эса, ўзлари яшаб келаётган туман ёки шаҳар ҳокимининг номига ёзма илтимоснома киритиш.

✏️ Киритилган ёзма илтимоснома қаноатлантирилиб, ҳокимбува томонидан никоҳ қуриш ёши илтимоснома киритганларга нисбатан бир йилга қисқартирилса, шундан кейин улар никоҳ ёшидан бир йил аввал қонунан оила қуриши мумкин. Агар етарли сабаблар мавжуд эмас деб илтимоснома рад қилинса илтимоснома киритганлар, — "Ҳаёллар ёмон ҳаёллар ҳаёллар ёмон, ўн саккизга кирмай севади аёл аёллар ёмон" деган қўшиқни эшитиб 18 ёшга тўлишини кутишларига тўғри келади..

↘️ Каналга уланиш 👇
https://t.me/adolatkozgusi
❗️НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ФАРЗАНДЛАРНИНГ ОНАЛАРИ БОШҚАЛАРДАН 5 ЙИЛ ОЛДИН ПЕНСИЯГА ЧИҚИШИ МУМКИН

⚡️САВОЛ; - Болаликдан ногиронлиги бўлган болаларни тарбиялаган оналар пенсияга 50 ёшдан чиқиши мумкинлигини эшитдим. Шу ростми ?

⚡️ЖАВОБ: - Бундай норма қонунчиликда мавжуд. "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонуннинг 12-моддасида, болаликдан ногиронлиги бўлган фарзандларнинг оналари уларни саккиз ёшгача тарбиялаган бўлса — иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда умумий белгиланган 55 ёшдан эмас, бошқаларга қараганда имтиёзлироқ яъни, 50 ёшдан пенсияга чиқиши мумкинлиги кўрсатилган.

Демак болаликдан ногиронлиги бўлган болаларни камида 8 йил тарбиялаган оналар пенсияга бошқалардан 5 йил олдин чиқиши мумкин.

↘️ Каналга уланиш 👇
https://t.me/adolatkozgusi
#савол_жавоб

ЙЎЛ-ТРАНСПОРТ ҲОДИСАСИ СОДИР ҚИЛИБ ВОҚЕА ЖОЙИДАН ҚОЧИБ КЕТИЛСА НИМА БЎЛАДИ?

⚡️"Авария" содир қилиб, ўша жойдан қочиб кетган шахсга қандай чора кўрилади

⚡️МЖТКнинг 137-моддасига кўра, йўл-транспорт ҳодисаси қатнашчиларининг белгиланган қоидаларни бузган ҳолда ҳодиса юз берган жойдан кетиб қолиши, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

❗️Йўл-транспорт ҳодисаси қатнашчиларининг белгиланган қоидаларни бузган ҳолда ҳодиса юз берган жойдан кетиб қолиши, агар ушбу йўл-транспорт ҳодисаси жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари миқдорида жарима солишга ёки транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан бир йил муддатга маҳрум этишга ёхуд ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

↘️ Каналга уланиш 👇
https://t.me/adolatkozgusi
❗️Izohsiz...
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

🎙Кўчадан топиб олинган нарсани нима қилинади?

Абдувоҳид домла Аҳмадалиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

↘️ Каналга уланиш 👇

https://t.me/adolatkozgusi
⚡️Судлар томонидан фуқаролик ишларини апелляция ва кассация тартибида кўришнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Олий суд Пленуми қарорининг мазмун-моҳияти

АОКАда Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов иштирокида шу мавзуда брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

Жонли эфир
〰️〰️〰️〰️

↘️ Каналга уланиш 👇
https://t.me/adolatkozgusi
❗️Фото ва видео-радар маълумотлари 48 соат ичида юборилмаган бўлса, ҳайдовчи жаримага тортилмайди

Янги қонун лойиҳасида махсус автоматлаштирилган фото ва видео воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилишига оид маълумотлар жарима солиш тўғрисида қарор чиқаришга ваколатли бўлган мансабдор шахсга 48 соат ичида юборилмаган бўлса ишни кўриб чиқишни тугатиш белгиланмоқда.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

↘️ Каналга уланиш 👇
https://t.me/adolatkozgusi
❗️Аёлни эрга тегишга мажбур қилиш ёки уни эрга тегишига тўсқинлик қилиш жиноят хисобланади!

🔣 Жиноят кодексининг 136-моддасига асосан,

аёлни эрга тегишга ёки никоҳда яшашни давом эттиришга мажбур қилиш ёхуд аёлнинг эркига хилоф равишда у билан никоҳда бўлиш учун ўғрилаш, шунингдек, аёлнинг эрга тегишига тўсқинлик қилиш — БҲМ 25 бараваригача миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 - 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

↘️ Каналга уланиш 👇
https://t.me/adolatkozgusi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳамширалар Буюк Британияга ишга таклиф этилади (+видео)

Жорий йилнинг 23 апрель куни Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Буюк Британиянинг “НЕУ Профессионалс” рекрутинг агентлиги вакиллари ҳамда ташкилотчилар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

🎥 https://youtu.be/6qEmAuR-jv0

Батафсил: https://uza.uz/posts/591926

↘️ Каналга уланиш 👇
https://t.me/adolatkozgusi
⚡️1-майдан аҳоли истеъмолчилари учун белгиланган табиий газ тарифлари ҳисоби ҳақида маълумот

↘️ Каналга уланиш 👇

https://t.me/adolatkozgusi
⚡️1-майдан аҳоли истеъмолчилари учун белгиланган электр энергияси тарифлари ҳисоби ҳақида маълумот

↘️ Каналга уланиш 👇
https://t.me/adolatkozgusi
👀ПУЛ ҲАҚИДА МАҚОЛ ВА ИБОРАЛАР

• Пул бўлса, чангалда шўрва.

• Пул пулни топар, йўл йўлни топар.

• Пул — қўлнинг кири.

• Пулинг бўлса, ер ол.

• Пулни берсанг пуллига бер, пулинг куймас.

• Пул — белга қувват, бошга тож

• Пул жигардан бунёд бўлар

• Пул кетса кетсин, обрў кетмасин

• Пул кўпайса, одам бузилар

• Пули куйган қалампир чайнар.

• Бахт пулда эмас, пулнинг миқдорида

• Пулинг бўлса халтада, дам оласан Ялтада

➡️ Каналга уланиш 🟢
https://t.me/adolatkozgusi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎉Бугун, 26-Апрель “Дўстларни қучоқлаш“ куни

Бир-биринглани қучиб, далда беришни одат қилган дўстлар ва яқин қариндошлар стрессга кам дуч келишлари ва ўзаро меҳрибон бўлишар экан. Қучоқлаш пайтида танадаги бахт гормони (эндорфин) даражаси кескин кўтарилиши илмий исботланган.

Бугун сиз яқинларингизни қучоқлаб, бироз ташвиш ва ғамларни четга сурадиган кун.

📌Яқинларга улашиб қўйинг

↘️ Каналга уланиш 👇
https://t.me/adolatkozgusi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️МЕҲНАТ МИГРАНТЛАРИНИНГ ОИЛА АЪЗОЛАРИГА ҲАР ЙИЛИ 680 000 СЎМДАН БИР МАРТАЛИК МОДДИЙ ЁРДАМ ПУЛИ БЕРИЛАДИ

📃 01.03.2022 йилдаги ПҚ-149-сон Президент қарорига кўра,

❗️ҳар йили ҳоким ёрдамчиларининг ёзма тавсияномасига асосан:

😀 боқувчиси хорижга меҳнат миграциясига чиқиб кетган ва “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатда бўлган оилаларга БҲМнинг 2 баравари (680 000 сўм) миқдорида бир марталик моддий ёрдам пули берилади.

➡️ Каналга уланиш 👇
https://t.me/adolatkozgusi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#2024_йил_1_майдан

✔️ Қонунчиликка мувофиқ, эксперимент тариқасида Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш жараёнига тадбиркорлик субъектларини аутсорсинг асосида жалб этилади.

↘️ Каналга уланиш 👇

https://t.me/adolatkozgusi