Firdavs’s library 📚
97 subscribers
923 photos
476 videos
9 files
141 links
لاَ إِلَهَ إِلاَّ آللَه مُحَمَّدٌ رَّسولُ آللَه

Фаолиятдан Мақсад : Амру Маруф ва Нахи Мункар - امر بالمعروف و نهى عن المنكر Аллоҳ қодир қилганча))

Таклиф ва Мурожатлар учун: @Alfirdaws7Bot
Download Telegram
#ДОЛЗАРБ

Хуллас, танишим ароқсиз тўй қилишдан уялди.
Махалла ахлидан уялди. Уларнинг «тўйига ароқ
қўймабди», деган маломатидан қўрқди. Ароқни ман эттан Зотдан қўрқмади, уялмади.

Лекин ўз фикрича,
савоб ишга хам қўл урди: туй арафасида «худойи» деб аталмиш эхсон килди. Энди «худойи» дастурхони би-
лан базм дастурхонини бир-бирига солиштирсангиз савобнинг микдорини чамалай оларсиз.

Аллох, бандасининг дастурхонига мухтож эмас. Аксинча, банда Яратганнинг мархаматига мухтож. Ўша базмда сузловчилар ёшларга бахт тилашади. Кимдан? Бахтни ким беради? Бахт берувчи «ичма» деган нарсани ичсагу яна
ундан тилак тиласак берармикан? Бу томонини уйламаймизми?


Ичига харом луқма кирган банданинг дуоси қирқ кунгача қабул бўлмаслигини нахот билмаймиз?

Яна бир гап шуки, ёшларнинг ичиб юриши ота- онага ёқмайди, тугрими?

Кеча уйланган йигит эртага уйга маст холда келса-ю, ота-она унга танбех, беришга хақлими?

Кечагина уйланган уша бадмаст йигит танбех, берган отасига караб, «ичиш ёмон хулк, экан, унда нима учун туйга уч юз шиша арок, олиб, хаммани ичир-дингиз?» деб маломат килишга хақлими? Ха, хақли!

Тохир Малик | Халоват