Andrology_uz 🔞
13.7K subscribers
1.84K photos
563 videos
3 files
3.17K links
Mazkur kanal jinsiy muammolarning ilmiy yechimi bo‘lib xizmat qiluvchi yagona kanaldur.
Farg‘ona viloya, Qo‘qon sh, Yangi hayot 56А; Qabul: Dushanbadan-Jumagacha 8.00-14.00
Eski 1-gor Bolnitsa yaqinida, Shahar IIB yaqinida.
📞+99890 174 1674 ⌚️(14.30-21.0
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Jinsiy aloqani kamaytirishlikning yakuni infarkt boʻlishi extimoli juda yuqori

@andrology_uz 🚑
www.andrology.uz 🌍
Ism: Eldor
Yosh: 22
Manzil: Toshken
Mavzu: Onanizm

Savol:
As salomu aleykum onanizm natjasida kelib chiqqan erta boshanish va erektil disfunksiya bu odatni tashlasam oz holiga tushib ketadimi.Olatimi shakli ham ozgarganga oxshidi lekin oddiy holatta ham ereksiya vaqti ham ogriq yoq bu peyroni kasali bolishi mumkinmi

Javob:
odatda oz orniga qaytadi lekin hammada har xil muddatda 3-6-12oy deb, erektsiyada ogriq bolsa ozizga yaqin urologga ucrab qoying, Peyronie bolishi ham bolmasligi ham mumkin

@andrology_uz
Ism: Жасур
Yosh: 22
Manzil: Сурхондарйо
Mavzu: якинда уйланаман

Savol:
Соволим шуки драчит куп киламан якинда уйланаман ущанга фарзанд борасида муомо булмайди ....

Javob:
Korikdan oting

@andrology_uz
Ism: Асадбек
Yosh: 21
Manzil: Тошкент
Mavzu: Сийдик йоли

Savol:
Ассалом алекум доктор 2-3 кундан бери жинсий азойимдан суюклик кевотти сийвотганимда хам ачишиш бор шуни давоси канака зарари канака жавоб учун олдиндан рахмат!!!

Javob:
uni oldin sababini aniqlash kk, qaerdan paydo boldi, nima kassallik hisobiga bolyapti deb dori keyin belgilanadi. Sababini aniqlash uchun urologga uchrashiz kk

@andrology_uz
Ism: Murod
Yosh: 17
Manzil: Toshkent
Mavzu: 10 sm yoshim 17 da normami

Savol:
Assalom aleykum meni jinsiy olatim 10 sm yoshim 17 da yoshimga nisbatan normami va kop doktorlar olat 17 yoshgacha osadi deyishgan shunda meniki yoshim katta bolsa ham 10 sm bolib qolaveradimi iltimos javob bering oldindan raxmat

Javob:
9-9,5sm dan katta bolsa yetarli deymiz lekin yoshsiz hali kosmetik jihatdan boyizga proportsya jihatdan kichik bb qolmasligi uchun o'stirishga harakat qilib korish mumkin

@andrology_uz
Ism: Eldor
Yosh: 35
Manzil: Samarqand
Mavzu: Urologiya

Savol:
Salom asbobim ishibyapti nima maslahat berasiz

Javob:
Erkaklarda bu kasallik ancha yillar oldin tarixga aylangan, kelishiz mumkin

@andrology_uz
#фойдали_маслаҳатлар 🏥

ОЛАТ ҚИЙШИҚЛИГИ

Олат қийшиқлиги туғма ва орттирилган бўлади. Олат туғма қийшиқлиги сабаби олат носимметрик ривожланиши. Қийшиқлик туғилганидаёқ бўлади. Балоғатга етган сари қийшиқлик янада аниқроқ кўринадиган бўлади. Туғма олат қийшиқлиги ўта кам учрайди.

Туғма қийшиқликда асосий жинсий функциялар - эрекция, эякуляция, либидо ва оргазм – нормал бўлади. Туғма қийшиқлик орттирилганидан фарқ қилади (Пейрони касаллиги). Бу фарқ касаллик сабаблари, қандай намоён бўлиши, жинсий фаолият бузилишида кўрилади.

Олат қийшиқлиги бор эркакларнинг аксариси бу муаммо хақида мутахасисга мурожаат қилишни исташмайди ва уйлана олмай юрадилар. Бу рухий эзилиш ва рухий импотенцияга олиб келади. Олат қийшиқлиги нималар хақида сўзлаши мумкин

Олат қийшиқлиги фақат кўзга кўринувчи косметик нуқсон эмас. Қийшиқлик организмдаши жиддий ўзгарилшлардан далолат. Агар закар банан шаклида эгилганлигини сезсангиз сизда Пейрони касаллиги ривожланаётган бўлиши мумкин.

Пейрони касаллиги учун эрекция холида закарнинг кучайиб борувчи қийшиқлиги хос. Кўпинча бу кучли оғриққа, айниқса алоқа вақтида, сабаб бўлиши мумкин. Пейрони касаллигида қийшиқлик даражаси ва унинг қай томонга йўналганлиги хар хил эркакларда турлича. Аксари холларда 2 ён ёки юқорига қийшиқлик кузатилади.

Бундай қийшиқлик “Пейрони бляшкаси” деб номланувчи чандиқ тўқима пайдо бўлиши сабабли юзага келади. “Пейрони бляшкаси” закар ғовак танасини ўраб туради. Бу тўқима вақт ўтиши билан зичлашиб боради, тортишади ва олат оқ пардасини қисқартиради. Бу хаммаси олатни шу “бляшка” томонга қийшайишига олиб келади. Агар бунақа бляшкалар кўп бўса олат қийшайиши мураккалашиб кетади ва жинсий алоқа қилиш умуман имконсиз бўлиб қолади.

“Пейрони бляшкаси” ирсий омиллар сабабли ўзидан ўзи бирданига пайдо бўлиши мумкин. баъзи холларда улар олат оқ пардасининг микро-жарохати туфайли пайдо бўлади. Бу касалик сабаби халигача тўла аниқ эмас.

Касаллик хавф гурухига 30 дан 65 ёшгача эркаклар кирадилар.

Эсдан чиқарманг !!!!
Бу бляшкалар ва улар сабаб бўлган олат қийшиқлигидан халос бўлиш мумкин. Фақат мутахассис кўригига вақтида бориш керак. Вақт ўтказиб қўйилса холатни оператив йўл билан тўғирлаш хам қийин бўлиши мумкин

Диагностика
Одатда диагностика қийин эмас. Одатда олат идеал тўғри холда бўлмайди. Лекин туғма қийшиқликда олат эгрилиги сезиларли бўлади. Олат қийшиқлигини Пейрони касаллиги билан фарқлаб олиш керак. Пейрони касаллигида олат тўқималари мураккаб ўзгаришга учрайди. Келгусида жинсий фаолиятда хам бузилишлар бўлади.
Одатда қачонки жинсий алоқага қийинчилик туғдирсагина олат қийшиқлигини даволашга эхтиёж туғилиши мумкин. Агар олат қийшиқлиги кучли бўлмаса, 50 градусгача бўлса жинсий хаётда қийинчилик ва муаммо келтириб чиқармайди. Олат қийшиқлиги 60 градусдан бошланганда алоқа қилиш қийин бўлиб қолади. Алоқа қилиш қийинлигига яна олат катталиги, қайси томонга қийшайган, эр хотин қадди қомати ва бошқа омиллар хам роли бор.

Агар олат қийшиқлигини даво қилинмаса оғриқ борган сари фақат кучайиши эхтимоли бор. Кам холларда 3-13% эркакларда ўзидан ўзи холат яхшиланиб қолиши мумкин. Касаллик ривожланиб, бляшка хосил бўлиб ва унинг келгусида кальцинациялашган бўлса даво қилмаслик имконсиз

@andrology_uz 🚑
www.andrology.uz 🌎
Ayol jinsiy a'zosida qichishish bo'lsa 😕🙎‍♀️

Buning sababi nima va qanday halos boʻlish mumkin?

Sabablari:
✔️ Intim gigiyena uchun mos kelmaydigan gel yoki sintetik ich kiyim;
✔️ Bakteriyalar;
✔️ Zamburugʻlar;
✔️ Jinsiy yoʻl bilan yuquvchi infeksiyalar;
✔️ Gormonal oʻzgarishlar.

Qaysi kasalliklarda nozik a'zolarda qichishish boʻladi?

Qin disbakteriozi;
Jinsiy yoʻl bilan yuquvchi infeksiyalar (xlamidioz, trixomoniaz, mikoplazmoz, sifilis, gonoreya);
Teri kasalliklari (ekzema, psoriaz, turli xil temiratkilar)
Boshqa kasalliklar (qandli diabet, gepatit, anemiya);
Surunkali stress❗️
Yoshga bogʻliq oʻzgarishlar (klimaks);

Ayol intim zonasidagi qichishishni davolash:

Bu albatta vrach-ginekolog tavsiyasi bilan bajariladi
‼️

Ich kiyimga yoki surtmalarga allergiya tufayli boʻlsa - ularni almashtirish bilan muammo hal boʻladi.

Dorilari bilan davolash. Yuqorida keltirilgan kasalliklarda mahalliy (qinga dori yuborish) va umumiy davo qilinadi.

Xalq tabobati usullari. Bu romashka qaynatmasi bilan jinsiy a'zolarni vanna qilishdan iborat. Bu ham faqat vrach-ginekolog koʻrsatmasi bilan❗️ Mumkin boʻlmagan hollarda qoʻllash jinsiy aʼzolardagi bakterial flora buzilishiga olib keladi‼️

Profilaktikasi gigiyenaga qatʼiy rioya qilishdan iborat:

📌 Jinsiy aʼzolarni har kuni iliq suv bilan yuvish;
📌 Haftada 2-3 marta intim gigiyena uchun gel bilan yuvish;
📌 Doimiy prokladka ishlatishdan saqlanish. Prokladkadan faqat hayz kunlarida foydalanish❗️
📌 Agar Sizda yangi jinsiy sherigingiz boʻlsa, jinsiy aloqada prezervativdan foydalanish yoki yaxshisi uning jinsiy infeksiyalardan holi ekanini tekshirtirish.
📌 Va albatta har 6 oyda ginekolog huzuriga borish va zaruriy analizlarni topshirish.

@andrology_uz 🚑
www.andrology.uz 🌍
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Bolalikga 1ta chipta bor, oʻsha davrga qaytamiz 2daqiqaga yuringlar

@andrology_uz 🚑
www.andrology.uz 🌍
#фойдали_маслаҳатлар 🏥

Ushbu mahsulotlar an’anaviy ravishda quyidagilarni o’z ichiga oladi:

1 Yangi uzilgan meva va sabzavotlar (C vitamini, kletchatka).
2 Don va ulardan tayyorlangan bo’tqalar (B, E vitaminlari, magniy, kaliy, foliy kislotasi).
3 Quritilgan mevalar va yong’oqlar (vitaminlar, yog’ kislotalari, oqsil).
4 Parranda go’shti (oqsil, aminokislotalar, A, B, E vitaminlari).
5 Baliq va dengiz mahsulotlari (oqsil, polito’yinmagan kislotalar, D, E, B12 vitaminlari, kaltsiy, fosfor).
6 Sut mahsulotlari: smetana, tvorog, qatiq (kaltsiy, oqsil, aminokislotalar, D, A, B12 vitaminlari, uglevodlar).
7 Ko’k choy (vitaminlar, minerallar, polifenollar).
9 Sovuq siquv usulida olingan o’simlik moylari (fosfolipidlar, linolein va boshqa polito’yinmagan kislotalar, A, D, E vitaminlari).
10 Asal (vitaminlar, minerallar, glyukoza, fruktoza, fitonsidlar, tez hazm bo’luvchi uglevodlar).

@andrology_uz 🚑
www.andrology.uz 🌍
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Dolzarb 🩺

Internetdan spermogramma analizini javobini yuborib online davolanishlik.

@andrology_uz 🚑
www.andrology.uz 🌎
#қисқа_фактлар 📌

Соғлом эркак уруғ ташлаганида энг камида,
45 миллион дона сперматозоид тушади!

P.S: Одатда сперматозоидлар сони таҳминан
45 миллиондан... 👆

@andrology_uz 🚑
www.andrology.uz 🌍
#фойдали_маълумотлар 🏥

Ўсмирлардаги айрим муаммолар.

Эҳтилом қандай ҳолларда тез-тез қайталаниши мумкин?

ўсмир ўта бекорчи бўлиб, кучли қўзғатувчи таомларни истеъмол қилса;

ойнаи жаҳондаги бепарда томошаларга ружу қўйган бўлса;

ишқий саргузаштли суҳбатлар, беибо адабиётлардан баҳраманд бўлса;

жинсий аъзоларини қисиб турадиган ички кийимларда, осмонга қараб ухлаш одати бўлса;

гижжа ёки бошқа сабаб боис болалигидан қўллари чотга кетаверса ҳамда ухлаганда мунтазам равишда қўлларини сонлари орасига қўйиб ётса ҳам тез-тез булғаниш рўй бериши мумкин.

Аммо юқоридаги ҳолларда унинг тез-тез рўй бериши ҳам хавотирга асос бўла олмайди.

Қандай ҳолатларга андролог кўриги зарур?

Эҳтилом қуйидагича рўй берган ҳолларда мутахассис шифокор билан маслаҳатлашган маъқул:

булғаниш ҳар куни бир неча маротаба ёки кун ора рўй бераверса;

эҳтилом пайти аниқ-тиниқ туш кўрилмаса, закар таранглашуви рўй бермаган ҳолда булғанилса;

эҳтилом лаззатланиш билан кечмаса ва оғриқли ҳиссиётлар бўлса;

булғанишдан сўнг тетиклашув эмас, аксинча ланжлик пайдо бўлиб, кайфият беихтиёр ёмонлашса, шифокорга мурожаат этилиши мақсадга мувофиқ бўлади.

Эҳтиломдан сўнг ғуслнинг лозимлиги, яъни чўмилиш шартлиги тиббий нуқтаи назардан ҳам тўғри эканлиги шубҳасиздир.



Юқорида асосан тунги поллюция ҳақида фикр юритилди. Аммо ҳаётда кам ҳолларда бўлсада, кундузги, уйғоқ ҳолда, ўнгда рўй берувчи эҳтиломлар ҳам учрайди. Кундузги поллюциянинг адекват ва ноадекват турлари тафовут қилинади. Кундузги адекват поллюция қучиш, бўса олиш каби шаҳвоний қўзғалишлар натижасида рўй беради. Шунингдек, ёшлар кўз ўнгида чўмилиш ҳавзаларида ярим яланғоч аёллар баданларининг кўз-кўз қилиниши ҳам кундузги адекват поллюцияга сабаб бўлиши эҳтимолдан холи эмас.
Кундузги ноадекват поллюция эса шаҳвоний қўзғалиш натижасида эмас, ижобий таъсиротлар (томошада кескин, зўриқиб кулиш) ёки салбий таъсиротлар (кескин қўрқув) натижасида камдан-кам ҳолларда учрайди.
Ёшлар орасида петтинг ҳолати ҳам учрайди. Бу жамоат жойларда, транспортда бировга тирғалиб, ишқаланиб шаҳват чиқазиш ҳолидир. Гоҳо келин-куёвларнинг қовуша олмай, алоқанинг сонлар орасига ишқаланиши билан кифояланишлари ҳам шу ҳолатга киради. Петтингнинг юзаки, чуқур, ўз ёки бошқа жинсга, бир ва иккиёқламали турлари тафовут қилинади.
Юқорида таъкид этилган ҳолларнинг барчасини эҳтилом жараёнининг турли кўринишлари деб тушуниш мумкин. Шу боис, бундай ҳолат беихтиёр рўй берган кишилар бутун вужудларини поклашлари, яъни чўмилишлари мақсадга мувофиқ. Зеро, шаҳват суюқлиги таркибидаги фруктоза каби қатор моддалар касаллик чақирувчи кўплаб микроблар учун севимли озуқа эканлиги тиб илмига маълум ва покланмаслик турли дардлар пайдо бўлишига мойиллик туғдириши шубҳасиздир.

@andrology_uz 🚑
www.andrology.uz 🌍
📍Оёқ ҳидланишининг оддий ечими

✍️ Шифокор Нозима Ўринова:

🔶 Бир литр илиқ сув, 6 томчи йод ва 4 ошқошиқ туз олинг. Аралаштиринг ва оёқларингизни шу аралашмада ванна қилинг.

✔️ Натижа яхши бўлиши учун кунига 5-10 дақиқа давомида оёқларингизни шу тарзда муолажа қилинг. 3-4 кунда натижасини сезасиз.

@andrology_uz 🚑
www.andrology.uz 🌎
Машинада кўнгил айниса нима қилиш керак?

✍️ Шифокор Улуғбек Ўроқов:

❇️ Кўнгил айнишининг биринчи аломатлари бошланиши билан оғзингизга бир бўлак лимон солинг.

❇️ Ялпизли конфет ва сақичнинг самарадорлиги лимонникидан камроқ бўлса-да барибир ёрдам беради.

❇️ Агар шахсий машинада юрсангиз, машина ичига ялпиз ва игнабаргли дарахтлар ҳидини таратувчи дезодорантлар ёки воситаларни сотиб олиб қўйинг.

❇️ Бўйин ва чаккаларингизни нам сочиқ билан артиб кўринг.

❇️ Бундай пайтда уқалаш ҳам яхши ёрдам беради. Битта қўлингизнинг кафтини юқорига қилиб тизза устига қўйинг. Бошқа қўлнинг бош бармоғи билан билак остини уқаланг, кейин кўрсаткич ва бош бармоқ билан кафт ўртасини уқаланг.

❗️ Агар шунда ҳам аҳволингиз енгиллашмаса машинани тўхтатиб тоза ҳаводан нафас олинг.

@andrology_uz 🚑
www.andrology.uz 🌍
#фойдали_маслаҳатлар 🏥

Soqolni qalinlashtirish uchun tavsiyalar

To‘yib uxlash yuz terisining ham rivojiga ijobiy ta’sir qiladi. Ayni o‘smirlik yoshida kamida 6-8 soat uxlash kerak. Bunday uyqu rejimida teri to‘qimalari o‘z vaqtida rivojlanib, soqol va mo‘ylab tez rivojlanadi.
A, B, C, E vitaminlariga boy bo‘lgan mahsulot va mevalarni ko‘proq iste’mol qiling. Ular soch va soqolning o‘sishi uchun foydali.
Sport bilan shug‘ullaning. Jismoniy faollik ham siyrak soqolni bartaraf etishning samarali usuli.
Yuzni har doim toza tuting. Toza terida tuk tez va oson unadi. Har kuni tongda va kechki mahal yuzni iliq suvda yuving.
Sigareta cheksangiz, bundan voz keching. Nikotin va sigareta tarkibidagi 4800 ta kimyoviy modda teri tarkibini zaharlab, soqolning siyraklashuviga olib keladi.
Ko‘pchilik go‘zallik va salomatlik sohasi ekspertlari tomonidan qayd etilishicha, xotirjam va xursand kayfiyatdagi insonlarda soqol tezroq o‘sar ekan. O‘zingizni tushkunlik kayfiyatidan himoya qiling.
Taomnomangizda go‘sht, baliq, tuxum, yong‘oq kabi oqsilga boy mahsulotlar ulushini oshiring.
Kosmetolog bilan maslahatlashib, yuzingizda mavjud o‘lik teri to‘qimalarini har hafta bir marotaba tozalab turing.

@andrology_uz 🚑
www.andrology.uz 🌎
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#кулгитерапия 😂

Jonli ijrodan bahramang bo'ling kun davomida charchagan asablar go'zal ovozdan miriqib dam olsin!

@andrology_uz 🚑
www.andrology.uz 🌍
#фойдали_маслаҳатлар 🏥

Oyoqlarning yoqimsiz hidini yo’qotish

Bakteriyalar uchun ozuqa muhitini yo’qoting.
Yoqimsiz hid chiqaradigan bakteriyalarning aksariyati tirnoqlar ostida va terining qattiqlashgan qismlarida joylashadi. Oyoqlarni yuvganda ularning ostini pemza bilan ishqalashni, shuningdek tirnoqlar tozalagiga amal qilishni unutmang va ularni kalta qilib kesing.

Oyoqlarni yuvgandan so’ng, barmoqlar orasini yaxshilab arting.
Podologlar dush qabul qilgandan keyin oyoqlarni shunchaki artishni emas, balki barmoqlar orasini ham artishni tavsiya qiladilar, chunki u yerda qolgan namlik zamburug’ rivojlanishiga sabab bo’lishi mumkin.

Oyoqlaringiz uchun choy damlang.
Choy barglarida mavjud oshlovchi moddalar bakteriyalarni yo’qotib, terlashni kamaytiradi. Oyoqlar uchun choyli vannalarni har kuni qilish mumkin. 1 litr qaynoq suvga 3 choy qoshiq choyni damlang. 2 litr sovuq suv bilan aralashtiring. Oyoqlarni bu aralashmada 15-30 daqiqa tuting.

Paypoqlar ichini o’girib yuving.
Bu usul matoni teri parchalari va bakteriyalardan yaxshilab tozalash imkonini beradi. Tabiiyki, paypoqlar materiali ham sintetik bo’lmasligi kerak.

Uyda yalang oyoq yuring yoki ko’chaga kiyiladigan paypoqlarni yeching.
Yurganda paypoqlar poldagi bakteriyalar yig’ib oladi. Ular poyabzalning nam muhitiga tushgach, ko’paya boshlaydi.

Antiperspiratndan oyoqlar uchun ham foydalaning.
Antiperspirantlar tarkibidagi kimyoviy moddalar ter ajralishini kamaytirishga yordam beradi. Uni kechqurun dush qabul qilgandan so’ng, quruq teriga surting. Shifokor bilan maslahatlashing Agar yoqimsiz hiddan tashqari, qichishish va teri ko’chishi paydo bo’lsa, shifokorga murojaat qiling. Bu alomatlar kesuvchi temiratki, infeksiyali yallig’lanish, mikoz (parazit zamburug’lar tufayli paydo bo’ladigan kasallik) kabi xastaliklardan darak berishi mumkin.

Yoqimsiz hidli poyabzalni dezinfeksiya qiling.

Poyabzalni tashqaridan yaxshilab yuving. Bog’lamlar va pataklarini xlorgeksidin (antiseptik) eritmasida iviting. Xlorgeksidinga botirilgan paxtali tampon bilan poyabzalning ichki yuzasini arting.

Poyabzalni quruqlikda tuting.

Albatta, muntazam ravishda alishtirish uchun mavsumga mos 2 juft poyabzal bo’lgani ma’qul. Biroq, ikkinchi juft bo’lmasayu, botinkalar xo’l tortgan bo’lsa, eski sinalgan usul – g’ijimlangan gazeta varaqlari foyda beradi. Ularni poyabzal ichiga qo’ying va tun davomida gazeta jami namlikni singdirib oladi. Shuningdek, elektr quritgichdan ham foydalanish mumkin.

@andrology_uz 🚑
www.andrology.uz 🌍
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ushbu odatlar testosteron gormonini pastlab yuboradi!!!

Sizdan ham shu odatlar bormi?

@andrology_uz 🚑
www.andrology.uz 🌎
#кулгитерапия 😂

- Фикримча, реклама берувчиларнинг кўпчилигини ёши 80 дан ошган бўлса керак..
- Нимага ундай деб ўйлаяпсан?
- Ҳаридорни бемалол сенсираб реклама қилишади-ку!

@andrology_uz 🚑
www.andrology.uz 🌍