Andrology_uz 🔞
13.7K subscribers
1.84K photos
563 videos
3 files
3.17K links
Mazkur kanal jinsiy muammolarning ilmiy yechimi bo‘lib xizmat qiluvchi yagona kanaldur.
Farg‘ona viloya, Qo‘qon sh, Yangi hayot 56А; Qabul: Dushanbadan-Jumagacha 8.00-14.00
Eski 1-gor Bolnitsa yaqinida, Shahar IIB yaqinida.
📞+99890 174 1674 ⌚️(14.30-21.0
Download Telegram
#мулохаза_учун 📌

Онанизм ва зинодан ўзини тўхтатишга куч топа олмаётган дўстларимиз учун зўр мотивация:

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Уч тоифа бор, қиёмат куни Аллоҳ уларга гапирмайди, уларни покламайди, уларга қармайди ва уларга аламли азоб бордир: зинокор қария, ёлғончи бошлиқ ва мутакаббир камбағал” (Имом Муслим ривояти).

@andrology_uz 🚑
www.andrology.uz 🌍
#мулохаза_учун 📌

Ҳис-туйғулар фақат одамларга хос эмас.

Ёзилишича, Туркиядиги бир шифохонага она мушук касал бўлиб қолган боласини кўтариб келган.

@andrology_uz 🚑
www.andrology.uz 🌍
#мулохаза_учун 📌

Ислом динида ўз жонига қасд қилишлик харом қилинган ва борар макони дўзах эканлиги илмий китобларимизда келтирилган! Соғлигига зарар етказувчи, ўлимга бошловчи одатларга берилишлик ва истеъмол қилишлик ҳам жонига қасд қилишлик билан тенглаштирилган дейишади ахли илмларимиз.

@andrology_uz 🚑
www.andrology.uz 🌍
#қисқа_фактлар 📌
#мулохаза_учун 📌

#short

Винсент Чёрный ва доктор Леви Купер Лейн тиббиёт коллежидаги (Ҳозирги Стенфорд университети тиббиёт факультети) жарроҳлик амфитеатрида талабаларга дарс ўтмоқда.

Сан-Франциско, 1901 йил.

Манбаа: Унутилган тарих канали

@andrology_uz 🚑
www.andrology.uz 🌍
#мулохаза_учун 📌

Немис концлагерларида махбусларга эртадан кечгача карнайлардан шўх-шўх қўшиқларни эшитиришган экан.Чунки немис олимлари шўх мусиқа янграган пайтда инсон мияси тормозланишини,фикрлашдан тўхташини,ўзининг ахволи,хозири,келажаги хақида ўйламаслигини илмий тадқиқотларида синовдан ўтказиб кўришган ва махбусларга суткада камида 12 соат мусиқа эшиттиришни тавсия этишган.

@andrology_uz 🚑
www.andrology.uz 🌍
#мулохаза_учун 📌

Farg‘onalik 10-sinf qizning yozgan hayotiy inshosi.


“ Bugun dadamning to‘yi.

Hayotimdagi eng yomon kun. Bugun dadamning tôyi. Hafa emasman lekin buni qabul qilishim qiyin kechmoqda. Fikrimcha har bir qiz, har bir ayol dadasini judaham yaxshi koradi.Har bir oila otaga muhtoj. Mening dadam dunyodagi eng kuchli dada. Dadam men uchun qahramon lekin dadam boshqa ayol bilan baxtli hayot kechirmoqda lekin men va oyim dadamni korishni istamaymiz. Bugun hayotimdagi eng og’ir kun boldi. Kecha dadam kelib o’sha ayolga uylanayotganini aytgani keldi. Dadamga boshqa gapim yo’q, va ohirgi so'zim shuki men sizga achinaman.”🥺
#мулохаза_учун 📌

Ислом динида ўз жонига қасд қилишлик харом қилинган ва борар макони дўзах эканлиги илмий китобларимизда келтирилган! Соғлигига зарар етказувчи, ўлимга бошловчи одатларга берилишлик ва истеъмол қилишлик ҳам жонига қасд қилишлик билан тенглаштирилган дейишади ахли илмларимиз.

@andrology_uz 🚑
www.andrology.uz 🌍
#мулохаза_учун 📌

Одамлар сени сайихаракатинг, машаққатингни кўришмайди, улар сени муваффақиятингни кўришади.

P.S. Бир инсон шифокор бўлишликкача, йилларни оч қоринда, қишни юпун кийимларда, тунларни моддий муаммолар хавотирида ўтказганини фақат ўзи билади! Ҳар бир сохада ҳам муваффақиятга эришиш шу каби қийин бўлади.

@andrology_uz 🚑
www.andrology.uz 🌍
#мулохаза_учун 📌

Нима бўлган тақдирда ҳам шифокор бор имкониятини виждонан қўллаши керак!!!

@andrology_uz 🚑
www.andrology.uz 🌍
#мулохаза_учун 📌

“Илм - танҳоликда ҳамроҳ, хилватда дўст, тўғри йўл кўрсатувчи далил, хурсандлиг-у хафалик пайтда кўмакчи, дўстлар олдида вазир, бeгоналар олдида яқин дўст ва жаннат йўлининг минорасидир”

Муоз ибн Жабал р.а

@andrology_uz 🚑
www.andrology.uz 🌍
#мулохаза_учун 📌

"Кошки оталар қаримаса эди, бемор бўлмаса эди, маҳзун бўлмаса эди, оламдан ўтмаса эди!".

Габриэль Маркес.

@andrology_uz 🚑
www.andrology.uz 🌍
#мулохаза_учун 📌
#кулгитерапия 😂

Саникияммас, маникияммас, шу қизни сев, ҳозир бориб севиб кел!

P.S. Бу сўровномани кўриб бошимни орқасида милтиқ турганини сезгандай бир сесканиб кетдимеее. Биз ҳам сўровнома ўтказсак бўлар экан а? Масалан: @andrology_uz канали ҳамда гурухини фаолияти сизларга қанчалик маъқул?

-Зўр
-Жуда зўр
-Севиб кузатиб бораман
-Админга рахмат
-Админни отасига рахмат
😂😂😂😂😂

@andrology_uz 🚑
www.andrology.uz 🌏
#мулохаза_учун 📌

Inson organizmi 45 del(oʻgʻriq kuchini oʻlchovchi oʻlchov birligi)gacha boʻlgan ogʻriqqa bardosh berishi mumkin.
Tugʻruq vaqtidagi ogʻriq esa 57 del ekanini isbotlangan. Bu bir vaqtning oʻzida 20 ta suyak sinishiga teng.

Oʻz hayotini bir emas bir necha marta havfga qoʻyib farzandlar dunyoga keltirayotgan ayollarni qadrlang hurmatli erkaklar🙏

@andrology_uz 🚑
www.andrology.uz 🌍
#мулохаза_учун 📌

Инглиз бир киши мусулмон шайхдан сўради:
〰️Сизларда нима учун муслима аёллар эркаклар билан қўл бериб кўришмайди?
Шайх унга чиройли жавоб берди:
〰️ Сизларда хоҳлаган шахс, Британия маликаси билан қўл бериб кўриша оладими?
Ингилиз: - “Йўқ, бизда қонун бор, малика билан фақатгина етти турдаги инсонлар кўриша олади” - деди.
Шунда Шайх: -“ Бизда, исломда ҳам ўн икки турдаги кишиларга рухсат берилади. Ота, бобо, эр, эрнинг отаси, ўғил, ака-ука, тоға, амаки, аканинг ўғли, опанинг ўғли, ўғилнинг ўғли ва қизнинг ўғли. Сизлар буни маликани иззат, ҳурмат қилиб қилганингиздек, исломда ҳамма аёллар маликадир ва хар бир маликани ҳимоя қилиб турадиган аъёнлари ва халқи бордир” - дея жавоб берди.

@andrology_uz 🚑
www.andrology.uz 🌏
#мулохаза_учун 📌

Ака...

Бутунжаҳон бокс иттифоқи 6 ёшли болакайни фахрий чемпион деб эълон қилди!

У ўз ҳаётини хатарга қўйиб синглисини ит ҳужумидан сақлаб қолган.

6 ёшли АҚШлик Бриджер Уокер ўз танаси билан синглисини тажовузкор итдан пана қилган ва жиддий жароҳатлар олган.

Маълум қилинишича, ака-сингил сайр қилаётган вақтда уларга ит ташланган. Бриджер эса ўз вақтида синглисини тўсиб қолган.

Энг ҳайратланарлиси, 6 ёшли болакай хатто юзини ит ғажиб ташлаган бўлсада синглисининг қўлидан тутиб уни хавфсиз жойга етказиш учун югурган.

"Агар ҳозир кимдир ўлиши керак бўлса, ўша мен бўлишим керак деб ўйладим", - деди кейинчалик митти қаҳрамон.

Болакайни зудлик билан шифохонага етказишди жарроҳлик амалиёти узоқ давом этди. Чунки унинг юзини ит ғажиб ташлаган эди. Бриджернинг юзига 90 та чок тушди. Лекин у қилган ишидан ҳеч ҳам афсусда эмас.

Бу воқеадан хабар топган Бутунжаҳон бокс иттифоқи 6 ёшли болани фахрий чемпион деб тан олди.

"Бриджер Уокерни WBC фахрий чемпиони деб тан олиш биз учун катта шараф. Унинг бу иши инсондаги энг яхши фазилатлар ифодасидир. Бриджер, сен қаҳрамонсан!", - дейилади ташкилот расмий Твиттер саҳифасида.

@andrology_uz 🚑
www.andrology.uz 🌍
#мулохаза_учун 📌

Кекса киши кампири вафот этганидан кейин кўзойнак тақмай қўйибди.
Сабабини сўраганларга:
- Ундан кейин кўришга арзийдиган ҳеч нарса қолмади бу дунёда,- дея жавоб беради...

@andrology_uz 🚑
www.andrology.uz 🌍
#мулохаза_учун 📌

Ҳар инсонни ҳаётлигида қадрланг, вафотидан кейин сизга мерос бўлиб ширин хотиралар қолсин.

Бу расмни сиз ҳис қилмайсиз, лекин ёлғиз инсонлар ҳис қилишади.

@andrology_uz 🚑
www.andrology.uz 🌍
#мулохаза_учун 📌

ТАЪСИР ҚИЛАР ЭКАН

- Етимнинг олдида ота-онангиз борлигини эслаб, мақтаниб гапирманг ёки болангизни унинг кўз ўнгида эркалаб, ўпманг.

- Беморнинг олдида соғлигингиз яхшилигини, ҳамма аъзоларингиз бус-бутун ишлаётганини айтманг.

- Уйланолмай турган кишининг олдида "Аёлим дазмол қилди", "Овқат пишириб қўйибди" каби гапларни гапирманг.

- Турмушга чиқиши кечиккан қизнинг ёнида "Эрим ундай деб эркалайди. Кеча дўкондан фалон номли атир олиб бердилар" каби гапларни гапирманг.

- Уйланганига кўп бўлган, аммо ҳали фарзандли бўлмаган кишининг олдида "Катта ўғлимнинг мактабига мажлисга бордим", "Қизимга кўйлак олиб келдим" каби гапларни айтманг.

- Турмушга чиққанига анча бўлиб, ҳали фарзанд кўрмаган аёлнинг ёнида "Дадаси ўғлимнинг мактабига мажлисга кетдилар", "Кеча болаларни ўйнатгани истироҳат боғига олиб бордик" каби гапларни гапирманг.

- Ишсиз одамнинг олдида "Кеча ойлик чиққан эди. Ярми нақд, ярми пластикка тушибди" каби гапни гапирманг.

- Моддий имконияти чекланган кишининг олдида "Якшанба куни бозор қилгани бордик. Ўзиям бозорни кўчириб келибмиз" каби гапларни гапирманг.

- Анча йиллардан бери бир-иккита кийимини алмаштириб кияётган кишининг олдида "Ўзимга бир қатор кийим қилдим. Ўзи кийимларим етарли эди, тўйларга кийгани алоҳида олиб қўйдим-да. Аёлимга кўйлак, қизимга кофта олдим" каби гапларни умуман гапирманг.

- Овқат олиб ейишга пули йўқ ёки пули кам одамнинг ёнида "Улфатлар билан "Ялпиз"га бордик. Алоҳида жой буюртма бериб қўйгандик. Ўзиям ажойиб ўтириш бўлди. Официант коланинг биттаси бўшаши билан янгисини олиб келди. Қўйни ярмини ебмиз" каби гапларни умуман гапирманг.

- Иссиқ қаттиқ бўлаётган бўлса ҳам пули камлиги, рўзғоридан орттиролмагани учун дарё бўйларига дам олишга боролмайдиган кишиларнинг олдида "Вой, бу иссиқда шаҳарда туриб бўлармиди. Чорвоққа кетдик. Оилавий ўша ерда бир ой туриб келдик. Сувиям жуда зўр-да. Ўзимиз ижарага алоҳида жой олдик" каби гапларни гапирманг.

- Уйида газ ёнмайдиган, овқатни ўчоқда пиширадиган кишининг ёнида "Кеча газни бироз пасайтириб қўйдим. Ўзиям бир метр ёняпти" деган гапни гапирманг.

Бошқаларнинг яшаш ҳолатини ҳис қилмай, ўзимиз яшаётган тўкин-сочин шароитдан келиб чиқиб фикр билдиравермайлик. Унутманг, сизнинг ҳозирги ҳолатингиз кимлар учундир катта орзу бўлиши мумкин. Юқоридаги гаплар етишмовчилиги бор инсонларга таъсир қилишини, улар қалбларида ўксик, кемтикликни ҳис қилишларини унутмайлик!

Нозимжон Иминжонов тайёрлади

@andrology_uz 🚑
www.andrology.uz 🌍
#Мулохаза_учун 📌

Умрага бориб келгач, ҳаётингиз ижобий томонга ўзгармаса, ҳаётингизда бўлмаган суннат кириб келмаса, қалбингиз нопок хислатлардан узоқлашиб гўзаллашмаса, сиз Умрага расмга тушгани борибсиз.

Муҳаммад Одил Ҳамид.

@andrology_uz 🚑
www.andrology.uz 🌍
#мулохаза_учун 📌
#шахсий_тажриба 📌

Кимлар шифокорлик қилмаслиги керак?

1) Ҳотингизни дугонаси
2) Онангизни таниши
3) Йўлдаги таксист
4) Сартарош танишингиз
19) Сер маслаҳат дўстингиз
39) Аптекачи танишингиз
71) Google қидирув тизими
99) Тармоқли маркетинг ҳодими
133) Табиий воситачи алдоқчилар
788) Тиббиёт олигохида тахсил олмаган барча!!!

Камида 9Йил тиббиёт олигохида тахсил олган врачни қабулига кириб, кўрикдан ўтиб, дори ёздириб чиқиб ўша дориларни ва қўилган ташхсини сартарош, таксист, ҳотинининг тиллофуруш дугонасига билан мухокама қилиб, улар битта дорини айтса врачни рецептини ташлавориб ўша дорини олидиганларни ҳеч тушинмайманда. Бу даража аҳмоқ бўлишликни сабаби нима экан а?

® Баҳром Исроилов

@andrology_uz 🚑
www.andrology.uz 🌍