Соглом овқатланиш
562 subscribers
134 photos
8 videos
46 links
Энг яхши парҳез бу - мувозанатли овқатланиш! Буларнинг барчаси порциянинг ҳажмига ва овқатланиш вақтига боғлиқ. Хамма нарсани тамадди қилиш мумкин, лекин керакли миқдорда. Буларнинг хаммаси бизнинг каналимизда.

реклама учун: @VenkonPR
Download Telegram
Авокадо фойдаси нимада?🥭
Авокадонинг калорияси юқори ва вазнни ёқотишга ёрдам беради. Чунки у иштаҳани камайтиради ва очлик ҳиссини юқотади.
👉 холестерин бляшлар пайдо бўлишининг олдини олиш.
👉қон айланишини ва гемоглобин даражасини нормаллаштириш.
👉 кўз мушакларини кучайтириш.
👉хотира ва ақлий фаолиятини яхшилаш.
👉 стрессга чидамкорликни ошириш.
👉 мушак тўқималарини тўғри ишлашини қўллаб- қувватлаш.
👉 организмдан токсинлар ва эркин радикалларни чиқариб ташлаш.
👉 онкологик касалликларини олдини олиш.
👉 иммунитетни мустаҳкамлаш.
👉 қон босимини нормаллаштириш.
👉 сув-туз тизимини тартибга солиш.
@Соғлом овқатланиш каналига обуна бўлинг.☝️
Энергия ва саломатликнинг табиий эликсири.🧃
Селдерей шарбати тавсия этилади:
👉 потенцияни ошириш учун
👉 сийдик- тош касаллигига қарши курашишда
👉 ошқозон-ичак тракти касалликлари
👉 гастрит
👉 қон-томирларни мустаҳкамлаш учун
👉 варикоз томирларига қарши
@Соғлом овқатланиш каналига обуна бўлинг.☝️
Нима учун ёғли овқатлар зарарли? 🍔
Агар одам мунтазам равишда ёғли овқатларни ҳаддан ташқари истеъмол қилса, бу унга қуйидаги соғлиқ муаммолари билан таҳдид қилиши мумкин:
👉 Доимий уйқучанлик ва енергияни йўқотиш. Қониқарли, фаол ҳаёт кечириш осон бўлмайди.
👉 Акне, ҳуснбузарлар ва бошқа тери нуқсонлари пайдо бўлиши.
👉 Селулитга айланиши мумкин бўлган ортиқча ёг бирикмалари пайдо бўлиши, ундан еса халос бўлиш жуда қийин. Бундан ташқари, у семиришга олиб келиши мумкин.
👉 Тушлик ёки кечки овқатдан кейин доимий кўнгил айниш ҳисси. Оғир ҳолатларда қусиш мумкин.
👉 Юрак-қон томир тизими касалликлари.
👉 Жигарнинг бузилиши.
👉 Танадаги еркин радикаллар миқдорининг ошиши.
👉 Саратон ўсма жараёнларининг ривожланиш хавфи.
@Соғлом овқатланиш каналига обуна бўлинг.☝️
Нима учун озиб бўлмаяпти.🤷‍♀️
Баъзида, қанчалик ҳаракт қилсак ҳам, вазн ҳеч камайгиси келмайди.
Шунча куч, вақт, ва ҳаттоки маблағ сарфласак ҳам нима учун оза олмаймиз? Аслини олганда сабаб жуда ҳам кўп бўлиши мумкин.
Энг тарқалганлари:
👉 наслий
👉 тана ҳусусиятлари
👉 эндокринология тизимидаги муаммолар
👉 доимий асаббузарликлар
👉 уйқу етишмовчилиги
👉 суюқлик етишмовчилиги
@Илтимос соғлом овқатланиш каналига обуна бўлинг, рахмат.☝️
Қандай махсулотлардан ёғ еритувчи қоришмалар тайёрласа бўлади?🥦
👉 Сут ва сут махсулотлари, зардоблар. Табиий ёғ эритувчи кальцетриолга эга.
👉 Янги ёки қуритилган занжабил (имбирь).
👉 Гулкарам (брокколи).
👉 Эзилган корица.
👉 Янги грейпфрукт.
👉 Янги малина.
👉 Оқ дуккак (фасоль)
@Илтимос соғлом овқатланиш каналига обуна бўлинг,рахмат.
Тўғри (соғлом) овқатланиш.🍎
Мен ҳар куни ўзимни жуда яхши ҳис қиламан. Ўзингиз ҳақингизда ҳам шундай фикрда бўлишни истайсизми? Унда:
👉 Фақат сифатли таомларни истеъмол қилинг.
👉 Дастурхонингизда имкон қадар кўпроқ хом сабзавотлар, мевалар ва кўкатлар истъмол учун шай турсин. Улар мавсум давомида турли витаминларга бой бўлади.
👉 Қайнатилган, димланган ва буғда тайёрланган таомларни устун кўринг.
👉 Қовурилган, дудланган, тузланган таомлар истеъмолини камайтиринг.
👉 Фастфудни эса умуман унутинг.
👉 Протеинли таомларни кўпроқ истеъмол қилинг. Улар сизларни узоқ вақт тўқ тутишга қодир.
👉 Шунингдек, жисмоний фаоллик ҳам соғлом бўлишингизга таъсир қилади. Шу сабабли вазнингизни доимий равишда кузатиб боришни ёдингиздан чиқарманг!
@соғлом овқатланиш каналига обуна бўлинг,рахмат.☝️
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Овқатланиш учун яшаш эмас, яшаш учун овқатланиш керак❤️🫒🍎🍐👍

Янги хабарларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга обуна бўлинг.
https://t.me/balanced_diet
Қорин ва биқиндаги вазнни йўқотиш учун парҳез.🍎
Қорин ва биқиндаги вазнни йўқотиш учун 1 кунлик парҳез менюси.
👉 Нонушта. Олма билан сувда пиширилган сули ёрмасидан бўтқа.
👉 Енгил тановвул. Пишлоқли бутерброд, кўк чой.
👉 Тушлик. Товуқ шўрва, пиширилган балиқ билан сабзавотли салат.
👉 Енгил тановвул. 1та грейпфрут.
👉 Кечки овқат. Денгиз маҳсулотларидан тайёрланган салат.
👉 Кечки тановвул. Қатиқ ёки творог.
Агар сиз овқатланиш орасида очликни ҳис қилсангиз, қатиқ ёки ўзингиз истаган мевалардан бирини тановвул қилишингиз мумкин.
@Илтимос соғлом овқатланиш каналига обуна бўлинг.☝️
Ҳар кунлик маслаҳат.🍎
👉 Ўз вақтида овқатланинг. Кунига 3 маҳалдан кам овқатланманг. Овқат ўртасидаги интервал 5 соатдаг кўп бўлмаслиги керак, сўнги овқатни уйқудан камида 3 соат олдин енг. Тунда ҳеч қандай овқат еманг.
👉 Овқатингизнинг турли туман бўлишига эътибор беринг. Таомномада фойдали маҳсулотларни аралаштиринг: сабзавотлар, кўкатлар, балиқ, ёнғоқ, сут маҳсулотлари...
👉 Сабзавот ва мевалар - ҳар куни. Бир кунда тушлик ва кечликка – 400 грамм Сабзавот (картошка ҳисобга кирмайди!). Иложи борича маҳаллий сабзавотларни ҳарид этинг.
👉 Камроқ шакар истеъмол этинг. Ширинликлар тез алдамчи тўйиш ҳиссини беради, нонушта, тушлик ва кечлик ўрнини ширинлик билан босиб бўлмайди.
👉 Калорияларни "ичманг" : шарбат, газли сув, шакарли чой ёки қаҳва.1 стакан газли сув таркибида - 10 чой қошиқ шакар мавжуд (130 ккал). Чанқаганда оддий сув ичган яхши.
👉 Яримтайёр маҳсулотларга, фастфуд, колбаса, сосискаларга ЙЎҚ денг. Ушбу маҳсулотлар ўз таркибида 30 % яширинган ёғларга эга.
@ соғлом овқатланиш каналига обуна бўлинг.
Эркак кишининг рационида занжабил доимий тарзда бўлса:👑
👉 кичик тос ҳудудларида қон алмашинуви нормаллашади,
👉 гормонал фон нормаллашади,
👉 темир парчаланишида яллиғланиш жараёни камаяди,
👉 асаб тизими мустаҳкамланади
👉 қоннинг фаол циркуляцияси ҳисобидан эркак либидоси кўтарилади.
@Илтимос соғлом овқатланиш каналига обуна бўлинг.☝️
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
@соғлом овқатланиш каналига обуна бўлинг.☝️
Юрак қандай маҳсулотларни ҳуш кўради. 🍯
Доимий равишда истеъмол қилинг:
👉 Овсянка ва ёнғоқ - керакли ёғлар ва клетчаткалар.
👉 Зайтун ёғи - холестеринни эритади, инсульт ва инфарктдан ажойиб профилактика.
👉 Омега3 кислоталарига бой балиқ ҳақида ҳам эсиздан чиқмасин.
👉 Исмалоқ - касалланиш ҳавфини 20%га камайтиради.
👉 Щавел - қонни суюлтиради.
👉 Соя - оқсилларнинг табиий манбаи.
👉 Қора шоколад - ёмон холестеринни камайтиради, қонни мияга боришини кўпайтиради.
@ соғлом овқатланиш каналига обуна бўлинг.
Ҳар куни бодом еса нима бўлади.🥗
👉 Қаришни секинлаштиради.
👉 Терининг силлиқлиги ва таранглигини ушлаб туради.
👉 Қоринни тўқ тутади.
👉 Қондаги шакар даражасини назорат қилиб туради.
👉 Артериал босимни камайтиради.
👉 “Ёмон” хоелстерин даражасани камайтиради.
👉 Сочларни янада мустаҳкам ва ярқироқ қилади.
👉 Суякларни мустаҳкамлайди.
👉 Иммунитетни мустаҳкамлайди.
👉 Қувватга тўласиз.
@соғлом овқатланиш каналига обуна бўлинг.
👉 Aёллар учун калория нормаси 2000;
👉 Еркаклар учун 2400;
👉 Тўғри овқатланиш нормани 20%га камайтиради.
Яъни:
👉 Аёлларга1600 калория;
👉 Еркакларга 1920 калория йетиши керак.
@ соғлом овқатланиш каналига обуна бўлинг.
Кимга пархезли овқатланиш зарур?🍎
Тўғри овқатланиш режимини созлаб, фаол метаболизмни йўлга қўйиш истагида бўлганларга;
👉 Сурункали хасталиклар билан оғриш хавфи бўлган одамларга (қариндошлари диабет, юрак-қон томир касалликлари билан оғриган, ортиқча вазндан азият чеккан ва хоказо).
👉 Иммунитети заиф, тез-тез хасталаниб турадиган одамларга.
👉 Ортиқча қийинчиликларсиз ва асаббузарликларсиз вазнини нормал холатга келтиришни истаётганларга.
👉 Узини доимий равишда формада сақлаш, қувватга ва кучга тўла эканлигини хис қилишни истаётганларга.
@соғлом овқатланиш каналига обуна бўлинг.
Қовуннинг шифобахш хусусиятлари👍
Қовун таркибида холестерин ва ёғ миқдори кам бўлиб, у организм учун тез ва соғлом қувват манбаи ҳисобланади.
Қовун таркибида сув миқдори юқори бўлиб, деярли 90 % ни ташкил қилади. Уни кун давомида истеъмол қилиш организм сувсизланишининг олдини олади. Бу эса юрак саломатлиги учун муҳимдир. Taнадаги суюқлик етарли бўлмаганда, юрак қонни етказиб бериш учун қаттиқ ишлашига тўғри келади.
Шунингдек, танада керакли сув миқдорини таъминлашда қуйидагилар ёрдам беради:
👉 овқат ҳазм қилиш.
👉 буйраклар.
👉 соғлом қон босими.
@соғлом овқатланиш каналига обуна бўлинг.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кириб келаётган Янги йилингиз муваффақиятли бўлсин. 🎉
https://www.youtube.com/channel/UCgGTsdPsjHruz8ZCqyPjuDg
@соғлом овқатланиш каналига обуна бўлинг.
Нок !!🍐
Балки Сиз ҳайрон қоларсиз, аммо оддий нок вазн йўқотиш учун жуда ҳам фойдали мева ҳисобланади. Хўш, нок мевалари нимаси билан фойдали?
👉 калорияси кам.
👉 инсон танасини заҳарли моддалардан тозалиде.
👉 моддалар алмашинувини яхшилаш каби хусусиятлари билан ажралиб туради.
👉 нок инсон организми ҳазм қилиши мураккаб бўлган мева турига киради. Шу боис уни тўқ қоринга тушлик вақтида истеъмол қилиш тавсия қилинади.
@соғлом овқатланиш каналига обуна бўлинг.
Ozish uchun kefir sho'rva.🥛
Tarkibi:
👉 Yog'siz kefir - 500 gr
👉 Bodring - 1
👉 Sarimsoq - 2 bo’lak
👉 Yashil piyoz - 10 gr
👉 Yangi ukrop va petrushka- 15 gr
👉 Yangi rayhon - 10 gr
👉 Tuz - ta'mga ko’ra
👉 Qora qalampir kukuni - ta'mga ko’ra
Kefirni sovuting.
Bodringni tozalab, kichik kvadratlarga kesib oling. Barcha yangi ko'katlarni yuving, maydalab, sarimsoq pyuresi bilan aralashtiring.
Sho'rvani aralashtiring va darhol tatib ko’ring.
Yoqimli ishtaha!😃
@соғлом овқатланиш каналига обуна бўлинг.
👉 Mahsulotlar tishlarning rangiga qanday ta'sir qiladi.🦷
@соғлом овқатланиш каналига обуна бўлинг.☝️