Barhayot Meliyev
140 subscribers
1.65K photos
167 videos
1 file
431 links
Toshkent viloyati Ekologiya, atrof-muhitni muhofaza qilish va iqlim o’zgarishi boshqarmasi boshlig’i Barhayot Meliyevning telegramdagi rasmiy sahifasi
Download Telegram
#диққат_эълон

‼️"Ўзгидромет" маълумотига кўра, баҳорги илиқ кунлар бошлангани ва ҳаво ҳарорати кўтарилиши муносабати билан 2022 йилнинг 1 апрелидан Тошкент вилоятида 2021-2022 йиллардаги иситиш мавсуми якунланади.

———

‼️С 1 апреля в Ташкентской области отключат отопление

По данным Узгидрометцентра, в связи с наступлением теплых весенних дней и повышением температуры воздуха 1 апреля 2022 года в Ташкентской области завершится отопительный сезон 2021-2022 гг.

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#диққат_эълон
#шошилинч_хабар

Тошкент вилояти аҳолиси диққатига!

Ҳурматли фуқаролар!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометерология Марказининг 2022 йил 29- апрелдаги огоҳлантириш хатига асосан, Тошкент вилоятида жорий йилнинг 3-5 май кунлари вилоятнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманлари ҳамда Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида кучли ёмғир ёғиши сабабли сел келиш хавфи мавжуд.

Шуни инобатга олган ҳолда ўз хавфсизлигингиз ҳамда фавқулодда содир бўлиш эҳтимоли мумкин бўлган кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида автомашиналарингизни дарахтлар остига қўймаслигингизни ва ҳудудингиздаги электр тармоқларидан узоқроқ жойлаштиришингизни сўраб қоламиз.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилаётган, дам олиш масканларида ҳордиқ олаётган аҳоли вакиллари ҳамда чорва молларини боқувчи аҳоли вакилларининг ўта эҳтиёткор бўлишларини сўраб қоламиз.

🔎Кучли шамол эсиши натижасида содир бўлган нохуш ҳодисалар ва фавқулодда вазиятлар юзага келган тақдирда фуқароларимиз зудлик билан Тошкент вилояти ҳокимлигининг 1055 марказий диспетчерлик хизмати ва Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 70-763-10-01, 70-763-10-13 тел рақамлари ҳамда вилоятда сел, сув тошқинига қарши курашиш штабининг 70 763-10-29 навбатчи телефон рақамларига мурожаат қилишлари мумкин.

t.me/Barhayot_Meliev
#диққат_эълон
#шошилинч_хабар

❗️Тошкент вилояти аҳолиси диққатига!

⚡️⚡️⚡️Ҳурматли фуқаролар!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометерология Марказининг 2022 йил 29- апрелдаги огоҳлантириш хатига асосан, Тошкент вилоятида жорий йилнинг 3-5 май кунлари вилоятнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманлари ҳамда Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида кучли ёмғир ёғиши сабабли сел келиш хавфи мавжуд.

Шуни инобатга олган ҳолда ўз хавфсизлигингиз ҳамда фавқулодда содир бўлиш эҳтимоли мумкин бўлган кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида автомашиналарингизни дарахтлар остига қўймаслигингизни ва ҳудудингиздаги электр тармоқларидан узоқроқ жойлаштиришингизни сўраб қоламиз.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилаётган, дам олиш масканларида ҳордиқ олаётган аҳоли вакиллари ҳамда чорва молларини боқувчи аҳоли вакилларининг эҳтиёткор бўлишларини сўраб қоламиз.

🔎Кучли шамол эсиши натижасида содир бўлган нохуш ҳодисалар ва фавқулодда вазиятлар юзага келган тақдирда фуқароларимиз зудлик билан Тошкент вилояти ҳокимлигининг 1055 марказий диспетчерлик хизмати ва Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 70-763-10-01, 70-763-10-13 тел рақамлари ҳамда вилоятда сел, сув тошқинига қарши курашиш штабининг 70 763-10-29 навбатчи телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Диққат_эълон

⚡️Тошкент вилояти аҳолиси учун оммавий сайёр қабуллар ташкил этилмоқда

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, Судьялар Олий кенгаши, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш, Соғлиқни сақлаш, Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш,Фавқулодда вазиятлар, Қурилиш, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, Халқ таълими вазирликлари, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Марказий банк каби республиканинг қатор ташкилотлари раҳбарлари ҳамда вилоят мутасаддилар фуқароларни қабул қилади.

Сайёр қабул вақти ва жойи:

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Диққат_эълон

⚡️⚡️⚡️Оммавий сайёр қабул ташкил этилмоқда

Паркент тумани "Қизилтоғ" қўрғони (Красногорск)да яшовчи фуқаролар билан бевосита учрашиш, уларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш, мурожаатларини ўрганиш бўйича оммавий сайёр қабул ташкил этилмоқда.

Унда вилоят ҳокими, сектор раҳбарлари, бошқарма-ташкилотлар хусусан, мазкур масалага бевосита алоқадор ва дахлдор туман мутасаддилари иштирок этишади.

Сайёр қабул вақти бугун соат 13:00 да "Қизилтоғ" қўрғони (Красногорск) маданият маркази биноси ҳовлисида бўлиб ўтади.

Изоҳ: Қабулда иштирок этувчиларни рўйхатга олиш соат 13:00га қадар давом этади.

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Диққат_эълон

⚡️Бугун Ангрен шаҳрида оммавий сайёр қабул ташкил этилмоқда

Бугун Ангрен шаҳри марказидаги "Бунёдкор" аҳоли дам олиш маскани (Азия)да фуқаролар билан бевосита учрашиш, уларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш, мурожаатларини ўрганиш бўйича оммавий сайёр қабул ташкил этилмоқда.

Унда вилоят сектор раҳбарлари, бошқарма-ташкилотлар хусусан, мазкур масалага бевосита алоқадор ва дахлдор шаҳар мутасаддилари иштирок этиши кутилмоқда.

Сайёр қабул вақти бугун соат 16:00 га белгиланган.

Изоҳ: Қабулда иштирок этувчиларни рўйхатга олиш соат 15:00 га қадар давом этади.

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok