Bong.uz I Расмий канал
237 subscribers
1.92K photos
942 videos
50 files
3.49K links
Муҳим воқеаларга объектив назар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Таҳлил, танқид, холислик ва тезкорлик!
Муассис: "Жамият" ижтимоий-сиёсий газетаси
Таклиф ва мурожаатлар учун: @bonguz1
Download Telegram
Бизда хакер бўлиш шарт эмас. Амалдор бўлсанг бўлди. Суғориш тизимини баҳона қилиб 14,5 млрд сўм ухлатишибди.
-
Не нужно быть хакером чтоб грабить. Достаточно быть чиновником.


https://t.me/bonguz1
Нонни нархи 2800га кўтарилгани муносабати билан жуда хам зўр чиққан сухбат. Солиқ вакили ва тадбиркор орасида.

Нонни тадбиркор 2700 сўмдан олиб 2800 сотиши керак экан. 2800 сўмдан чиқадиган 4% солиқ (112 сўм) бу харакатни тадбиркор учун зарарли қилиб қўяди.

Энг асосийси охирида - "ока, худо хохласа хаммаси яхши бўлади" дейди Акбар ака. Боримиз шу. 🙈



https://t.me/bonguz1
#кун_воқеаси

6 август
- Халқаро шифокорлар куни


https://t.me/bonguz1
#долзарб

❗️Сув танқислиги туфайли Ўзбекистонда яқин йилларда мева етиштириш жиддий қисқариши мумкин

“Ўзбекистонда артезиан сувларининг захирасидан кўп фойдаланиш катта ташвиш уйғотмоқда, сабаби бунинг оқибатида ичимлик суви танқислиги юзага келиши хавфи мавжуд. Фермерларнинг ўзи қудуқлар оқими пасайиб бораётганини тан олмоқда, яқинда 7 та вилоятда ерости сувлари сатҳи 5 метрга пасайгани ҳақида хабар берилди”, – БМТ озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги департаменти вакили.


https://t.me/bonguz1
Парламент ва Президент Админстрациясига таклиф: судьялар сонини ошириш керак.

Ўзбекистон бутун жаҳонда судьялар сони бўйича энг охирги ўринларда юрадиган аҳволи оғир мамлакатлардан бири ҳисобланади.

Суд тизимимизга оид муаммонинг асосий сабабларидан бири ҳам аҳоли сонига ва иш ҳажига нисбатан судьялар сони тасаввур қилиб бўлмайдиган даражада камлиги билан боғлиқ.

Айнан шунинг учун ҳам суд қарорлари жуда кўп ҳолатларда сифатсиз ёки нотўғри чиқмоқда. Ҳозир судьялар хотиржам иш кўролмайди ёки тўлиқ асосланган қарорлар ёза олмайди. Чунки, бунга имкон йўқ. Иш ҳажми ва тарафлар сони кўплигидан, биринчи ишнинг кетидан иккинчи ва учинчи ишлар тақалиб турган бўлади.

❗️Эътибор беринг, Ўзбекистонда ҳар 100.000 та аҳолига бор йўғи 3 нафар атрофидаги судья тўғри келади.

Хўш, бошқа мамлакатларда бу қандай, яъни бошқаларда аҳоли сонига нисбатан мавжуд судьялар сони нечта?

Демак, 100.000 аҳолига:
АҚШда – 11 нафар;
Италияда – 15 нафар;
Венгрияда – 29 нафар;
Россияда – 20 нафар;
Украинада – 19 нафар;
Польшада – 26 нафар;
Португалияда – 16 нафар;
Финландияда – 18 нафар;
Нидерландияда – 15 нафар;
Озарбайжонда – 5 нафар;
Қозоғистонда – 16 нафар;
Қирғизистонда – 7 нафар;
Тожикистонда – 5 нафар судья тўғри келади.

Аҳволни кўряпсизми, хатто Тожикистон ҳам аҳолига нисбатан судьялар сони бўйича биздан олдинда юради.

Мен доим ҳайрон қоламан,
бошқа вазирликлар ва идораларга ҳар хил штат бирликлари у керакми ёки йўқми, берилаверади, ташаббус кўрсатилса ҳисоб. Лекин, нима учун айнан судларга келганда, қўшимча штатлар берилмайди, нима учун? Ахир, аҳолининг судлар билан боғлиқ муаммолари борган сари кўпайиб жиддийлашиб кетяптику.

Ўша гап, адолатга келганда тежамкорлик қилиш барибир яхшиликка олиб келмайди. Афсуски, бунинг оғирлиги барибир келиб, оддий ҳалқнинг елкасига тушаверади.

▪️Парламентга ва Президент Админстрациясига таклифимиз шуки:

Ўзбекистон судларидаги (хусусан, фуқаролик судлари) судьялар сонини бугунги кундаги аҳоли сони ва иш ҳажмига қараб жиддий даражада ошириш керак.

https://t.me/bonguz1
#даҳшат

❗️Ўзбекистон йўлларида жорий йилнинг дастлабки 6 ойида 97 нафар бола ҳалок бўлган

Йўлларда вазият талаб даражасида эмас!

Республика ҳудудида содир этилган йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ишлари бугунги кун талаби даражасида ташкил этилмаган.

Бу ҳақида сенатнинг йигирма тўққизинчи ялпи мажлисида айтиб ўтилган.

Ички ишлар вазирининг 2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисидаги ахборотида маълум қилинишича, шу йилнинг ўтган 6 ойида болалар билан боғлиқ 595 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилиб, уларда 529 нафар бола жароҳатланган, 97 нафари ҳалок бўлган.


https://t.me/bonguz1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#хайрли_тонг

Барчамизни тинч омонликда ва соғлик-саломатликда тонгга етказган Роббимизга ҳамдлар бўлсин. Борлиқни тонг шуъласи ила ёритганидек, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар айласин!

Ассалому алайкум, янги кун муборак бўлсин!



https://t.me/bonguz1
Ўзбекистонлик шахматчилар эртага Ҳиндистон-2 жамоасига қарши дона суради (мезбон сифатида Ҳиндистон 3 та жамоа билан иштирок этяпти).

Вакилларимиз ҳозиргача фақатгина 2 марта дуранг қайд этишди ва қолган барча рақиблардан устун келишди. Дуранглардан бири Ҳиндистонга қарши эканлигини унутмаслик керак.

Арманистон мағлуб этилгач, вакилларимиз 1-ўринга кўтарилиб олишди. Қуйида улар шу кунгача кимлар билан қандай ўйнагани келтирилган:

1-кун
Ўзбекистон — Непал 4:0

2-кун
Ўзбекистон — Фарер ороллари 4:0

3-кун
Ўзбекистон — Словения 3:1

4-кун
Ўзбекистон — АҚШ 2:2

5-кун
Ўзбекистон — Словакия 4:0

6-кун
Ўзбекистон — Ҳиндистон 2:2

7-кун
Ўзбекистон — Перу 4:0

8-кун
Ўзбекистон — Германия 2,5:1,5

9-кун
Ўзбекистон — Арманистон 3:1.


https://t.me/bonguz1
#валюта

❗️Доллар курси 10 900 сўмдан пастлади

Марказий банк валюталарнинг сўмга нисбатан 8 августдаги қийматини эълон қилди. Унга кўра, долларнинг расмий курси сўмга -33,89 сўмга тушиб, 10 886,00 сўм этиб белгиланди.

https://t.me/bonguz1
#Диққат
❗️Тошкентнинг Чилонзор туманида ҳам соат 10:00 дан 17:00 гача газ таъминоти тўхтатилади.

https://t.me/bonguz1
Магнусвой Шахмат олимпиадасида порлаётган Ўзбекистон жамоаси ёнидан кетолмай қопти. Алишер Саъдуллаевнинг ёзишича, шахмат даҳоси ҳар 15 дақиқада бирров хабар олиб кетаркан. Нодирбек Абдусатторовдан нуқул енгилиб юрадиган норвегиялик гроссмейсетр учун асосан ёшларда ташкил топган жамоамиз жуда қизиқ чоғи. Бугун, Худо хоҳласа, ўзбек шахмат тарихига янги саҳифа ёзилиши мумкин...

https://t.me/bonguz1
Микротўловлар замонига хуш келибсиз

Шу пайтгача чет элда муқим яшашни ўйламагандим. Мана энди қарор қилганимда, аввалари менга сезилмаган ҳолатлар пайдо бўляпти. Масалан, микротўловларга мустабид ҳаёт тарзи. Бу дегани, Netflix, Spotify’дан тортиб, WSJ, NYT каби ахборотга пул тўлаш, бундан ташқари ҳар хил (аслида зарур эмас) кундалик тўловлар (Старбакс қаҳваси мисол) атрофингизни ўраб олади.

Куни кеча ўқиб қолдим: энди машина ўриндиқларини иситиш ҳам ойлик обунага айланибди. Иситиш тизимини қувватловчи дастурий таъминотга кетадиган харажат баҳонасида бу тўлов киритилган.

Ҳа, яшаш учун зарур бўлмаган, лекин тиқиштирилаётган микротўловлар кўпайиб кетяпти.


https://t.me/bonguz1
Нодирбек Гукешни "тиз чўктирди". У ҳинднинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди. Умумий ҳисоб 2:2. Жавоҳирнинг мағлубиятидан сўнг, Абдусаттровнинг ғалабаси Ўзбекистон терма жамоасини рейтингдаги етакчилигини сақлаб қолди. 5 ярим соат давом этган баҳсда вакилимиз даҳшатли ўйин кўрсатди.

Ўзбекистон 10 тур ўйнаб, мағлубиятга учрамаган ягона жамоа бўлиб турибди.



https://t.me/bonguz1
Гектар-гектар ерни ноқонуний ажратганлар суд ҳукми билан жазодан озод этилди

Судланувчи О.Х. 01.04.2019 йилдан 11.02.2021 йилгача Бағдод туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалаларида ишлаб келган. Туман ҳокимлиги ҳузуридаги ер участкаларини бериш масалаларини кўриб чиқувчи комиссия таркибида комиссия раис ўринбосари бўлган. У комиссия мансабдорлари билан ўзаро тил бириктириб суғориладиган ерларни суғорилмайдиган ерлар сирасига ўтказган.

Аслида бу Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Кадастр давлат қўмитаси хулосасига асосан вилоят ҳоким қарори билан амалга оширилиши керак эди. У шунингдек Президентнинг "Балиқчилик соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 4005-сонли Қарори 12-бандини бузган ҳолда жами 7 та ҳолатда 188,6 гектар ер майдонларини "балиқ ҳовузини ташкил этиш учун" ноқонуний равишда ажратиб бериб давлат ва жамият манфаатларига жиддий зиён етказган.

Яна бир зам. ҳоким М.Ш. (14.06.2018 йилдан 13.03.2019 йилгача Бағдод туман ҳокими ўринбосари бўлган) ҳам юқоридаги қонунчилик талабларини бузган ва жами 5та ҳолатда 75,8 гектар ер майдонини "балиқ ҳовузларини ташкил этиш учун" ноқонуний равишда ажратиб берган.

Гувоҳлар сўзларида бу ишда судланувчилар ўртада моддий манфаат бўлмаган ҳолда хато қилишган деб гувоҳликлар беришибди.

Суд О. Х.ни ЖК 205-моддаси 1-қисми (мансаб ваколатини суистеъмол қилиш), 229-4-модда 2-қисми "а, б" бандлари билан айбли деб топган. М.Ш. ҳам худди шу моддалар билан айбди деб топилган.

Энг қизиқ жойи. Икки судланувчи ҳам ЖК 70-моддаси билан жазодан озод этилган.

ЖК 70-модда – Жиноят содир этган шахс агар иш судда кўрилаётган вақтгача шароит ўзгарди ёки шахс намунали хулқи, меҳнатга ёки ўқишга ҳалол муносабати билан ўзини кўрсатиб, ижтимоий хавфлилигини йўқотди деб эътироф этилса, суд уни жазодан озод қилиши мумкин.

Демак моддага қарасак шароит ўзгарган, ёки шахслар намунали хулқи, меҳнатга ёки ўқишга ҳалол муносабатда бўлмоқда. Шу сабабли қилмиш ижтимоий аҳамиятини йўқотган🤦🏻‍♂️

Ашнақа! Мен бу моддани қўлланилганини шу кунгача шахсий тажрибамдан ўтказмаганман. Бу модда негадир мансабдор бўлмаган фуқароларга ҳам қўлланилиб озод қилинганини ҳеч кўрмаган эканман а эй!

Пост суд ҳукмига асосан ёзилди


https://t.me/bonguz1
##киноя

Илмий изланишларга кўра, шиллиқурт узлуксиз уч йил ухлаши мумкин экан. Бу жуда ажиб ҳолат-а?

Аммо бундан ҳам ажойиби, беш йиллаб ухлайдиган кишилар бор. Сўнг улар уйғонадилар-да, халқдан ўзларини яна беш йилга сайлашини сўрашади. Қайта уйқуга қайтишлари учун..

Mubashshir Ahmad


https://t.me/bonguz1
⚡️⚡️⚡️Ўзбекистон шахмат олимпиадаси чемпиони!

Сўнгги турда Нидерландия жамоасини мағлуб қилишга эришган шахматчиларимиз турнир ғолибига айланди. Аҳамиятлиси Ўзбекистон бирор марта ҳам мағлубиятга учрамаган ягона жамоа!

Барча ватандошларни ушбу ғалаб билан табриклаймиз!

Тарих "ёзган" ёшлар:

Нодирбек Абдусатторов
Нодир Якуббоев
Жавоҳир Синдоров
Жаҳонгир Воҳидов
Шамсиддин Воҳидов

Шахматчиларимизга, уларнинг ота-оналарига ва мураббийларига катта раҳмат!


https://t.me/bonguz1
#диққат

Бугун аксарият ҳудудларда ҳаво ҳарорати 31-36 даража иссиқ бўлади.


https://t.me/bonguz1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тонгги_кайфият

Айб топаман деган инсон ҳар қанақасига топади😂


https://t.me/bonguz1
#фирибгарлик

❗️Янгийўл туманида 500 млн. сўм кредит маблағини ўзлаштирган "шоввоз" аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгийўл туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, якка тартибдаги тадбиркор Д.А. ва бошқалар таниши А.нинг раҳбарлигидаги “A.H.” МЧЖга наслли қорамол сотиб олиш учун банк филиалидан ажратилган 500 млн сўм кредит маблағи эвазига ушбу МЧЖга 52 та наслли қорамоллар етказиб берилганлиги ҳақида ҳужжатларни расмийлаштириб, кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ҳамда 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

https://t.me/bonguz1
Мустаҳкам қадрият-мафкура атрофида бирлашмас эканмиз, ватанни ҳимоя қилиш у ёқда турсин, мустамлакачилар сафида юртга ҳужум қиладиган батальонлар тузилиши тўхтамайди.

Менинг наздимда бирлаштирувчи қадрият - ота-бобом дини - ислом бўлади.
Бундан бошқаси - либерализму социализм, ҳатто миллатчилик ҳам миллатни бирлаштира олмайди. Буни араб мамлакатлари воқелиги ва тажрибаси кўрсатиб бўлган.

Сиз бу тўғрида фикр қилаётган пайт факт ва далилларни чоғиштириш билан бирга, қалбингиз ундовига ҳам қулоқ тутинг. Агар у тирик ва соғлом бўлса, гапимни тасдиқлайсиз.

Mubashshir Ahmad

https://t.me/bonguz1