Daryo — LIVE
69.6K subscribers
40.1K photos
9.13K videos
55 files
38.4K links
“Daryo”ning tezkor yangiliklar berib boradigan Telegram kanali

Reklama — http://dy.uz/Z07tA
Tahririyat — @daryo_livebot

Rasmiy kanal – @daryo
Rasmiy kirill – @daryo_kirill
Lifestyle – @daryo_lotin
Sport – @daryo_sport24
Pul — @daryo_pul
Download Telegram
#Иқлим. Бугун Ўзбекистонда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Ўзбекистон ХДП баёноти

Жорий йил 16 ноябрь куни ижтимоий тармоқлар ва интернет ОАВда Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхўжаевга тегишли экани айтилаётган, журналист ва блогерлар шаънига ўта кескин фикрлар билдирилган, шарманда қилиш, ҳатто жисмонан йўқ қилиш билан таҳдид қилинган аудиоёзув кенг тарқалди. Бу ҳолат мамлакатимиздаги барча ОАВ вакиллари, блогерлар ва кенг жамоатчиликнинг қаттиқ муносабати ва танқидига сабаб бўлди.

Давлатимиздаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар зудлик билан ушбу аудиоёзув бўйича суриштирув ишларини олиб бориши, воқеа қачон, қаерда, кимлар билан содир бўлганини аниқланиши ҳамда қонунда белгиланган тартибда бошқа чораларни кўриши зарур.

Аудиоёзувдаги ҳолат ҳақиқатда рўй берган бўлса, демократик ислоҳотларнинг энг муҳим шарти – сўз ва фикр эркинлигига, журналистларга очиқдан-очиқ таҳдид қилиш, “менга ҳамма нарса мумкин”, деб ўйлаш, аввало, халқ ва давлатни менсимаслик, деб баҳоланиши керак.

Халқ демократик партияси касби, фаолият тури, ижтимоий ҳолатидан қатъи назар, ҳар бир инсоннинг устувор ҳуқуқлари тўлиқ кафолатланиши ва амалда таъминланиши зарур, деб ҳисоблайди. Мутасадди идоралардан тез орада аниқ ва расмий маълумотларни кутади.

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши Ахборот хизмати

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Ўзбекистонда кўпхотинлиликка рухсат берилгани тўғрисидаги миш-мишларга аниқлик киритилди

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда қонунчилик билан кўпхотинликка рухсат берилгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Адлия вазирлигининг матбуот котиби Севара Ўринбаева тарқалаган хабарлар сохталигини исботловчи бир нечта фактлар келтирган.

Биринчидан, Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг қайд рақами олдидан ҳарфли қисқартмалар қўлланилмайди. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қайд рақамидаги «ПҚ» шаклидаги қисқартмалар Ўзбекистон Президенти қарорларига нисбатан қўлланилади.

Иккинчидан, Ўзбекистон Қонун ҳужжатлари миллий базаси (www.lex.uz) да Ўзбекистон Президентининг ПҚ-2535-сон қарори мутлақо мавжуд эмас.

Учинчидан, Ўзбекистон Жиноят кодексига мувофиқ кўп хотинли бўлиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Адлия вазирлиги матбуот котиби келтириб ўтилган хабарнинг муаллифи эътиборини ўзига қаратиш, обуначиларни тўплаш ёки бошқа мақсадларда тарқатилган бўлиши мумкинлигини тахмин қилди. Шунингдек, бу каби хабарлар аҳолининг давлат органларининг қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш фаолиятига нисбатан турли салбий фикрларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлиши мумкинлигини келтириб ўтган.

«Юқоридагилардан хулоса қилган ҳолда ижтимоий тармоқларда қонун ҳужжатлари бўйича ҳар хил миш-мишлар ва бошқа уйдирмалар тарқатиш ҳар жиҳатдан мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисоблаймиз. Фуқароларга эса бундай хабарларга дуч келганларида уларнинг тўғрилиги бўйича хулоса чиқаришга шошилмасдан дарҳол Қонун ҳужжатлари миллий базаси ва бошқа ишончли манбалар орқали берилган маълумотдаги фактларнинг қанчалик тўғри эканлигини текширишлари лозимлигини билдирамиз» – дейилади Севара Ўринбоева муносабатида.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
АОКА Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг журналистларни йўқ қилиш таҳдиди ҳақида: «Биз вазиятдан хабардормиз, тегишли чоралар кўрилмоқда»

16 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг журналистларни йўқ қилиш, гейга чиқариш билан таҳдид қилгани ҳақидаги аудиоёзув тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан «Адолат» социал-демократик партияси, Халқ демократик партияси ўз баёнотларини берди.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳам ушбу вазиятдан хабардор эканлигини ҳамда тегишли чоралар кўрилаётганини айтди.

«Охирги соатларда кўплаб юртдошларимиз, журналист ва блогерларимиз интернетда тарқалган, Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга тегишли экани айтилаётган аудиоёзув юзасидан изоҳ беришимизни сўраб мурожаат қилишмоқда.

Шуни маълум қиламанки, биз вазиятдан хабардормиз ва бу борада тегишли чоралар кўрилмоқда. Тўпланган барча маълумотлар асосида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Бош прокуратурага мурожаат хати юборилади ва уларнинг хулосалари асосида муаяйн тўхтамга келинади.

Ишонамизки, мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун масъул бўлган мазкур давлат органлари томонидан ушбу масалага муносиб ҳуқуқий баҳо берилади.

Журналист ва блогерларимиздан вазиятга ҳуқуқий баҳо берилгунга қадар ҳиссиётларга берилмаслик, шошма-шошарлик билан хулоса чиқармасликни сўраймиз.

Таъкидлашни истар эдимки, ким томонидан эканидан қатъи назар, тўртинчи ҳокимият — журналистлар ҳақида айтилган бундай фикрлар ўта ёқимсиз ҳолат ва бунга жим қараб туриш мумкин эмас. Бу — давлат сиёсати ва жамиятда ўрнатилган қоидаларга мутлақо зиддир.

Биз ўз позициямизда қатъиймиз — юртимиздаги барча журналист ва блогерлар Агентлигимиз ҳимоясида. Уларнинг ҳуқуқлари бузилгани ўз тасдиғини топган тақдирда, албатта тегишли чоралар кўрилади»,
— дейилади АОКА ахборот хизмати раҳбари Ҳикматилла Убайдуллаевнинг баёнотида.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Уйи «снос»га тушган самарқандлик аёл: «Ҳокимга ҳам, уч боламга ҳам ўт қўйиб юбораман»

Самарқанд вилояти Пайариқ тумани «Мирзо Улуғбек» маҳалласи Катта Чопар кўчасида бир гуруҳ фуқароларнинг уйи «снос»га тушди. «Ўт қўяман — ҳокимигаям, учта боламгаям! Бошқа чорам йўқ. Уйим бузилса мен кўчада қоламан. 5 йил Туркияга бориб ишлаб келиб, бу уйни пулга сотиб олганман. Уйга ҳужжат қилгандим, ҳужжатни ҳам ноқонуний дейишяпти. Емай ичмай қилганман бу ҳужжатни», — дейди шу кўчада яшовчи аёллардан бири.

Яна бир фуқаронинг айтишича, унинг ўғиллари уй қуриш учун 10 йил Россияда ишлаган. «400 миллион сўм кетди шу уйни қуришга», дейди у. Пайариқ тумани ҳокими Дилшод Мусинов «снос» масаласи бўйича аҳолига изоҳ берди: «Агар ноқонуний қарор чиқариб берган бўлсам мен ҳам тайёрман жавоб беришга. Суд қарори билан хулоса қилинади. Фуқароларга худди ўзларининг уйлари каби уй қуриб берилади, шундан сўнг бузилади».

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Forwarded from davletovuz
Ж. Ортиқхўжаев Kun.uz сайти ходимларига таҳдид қилган

16 ноябрь куни интернетда Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг мухбирларга қилган таҳдиди аудиоси тарқалди. Аудиода Ортиқхўжаев журналистларни шарманда қилиш, ҳаттоки жисмонан йўқ қилиб юбора олишга қодирлиги билан таҳдид қилган.

Мазкур таҳдид шаҳар ҳокимидан Олмазор тумани ҳокимининг собиқ ўринбосари Абдурасул Ваҳобов билан боғлиқ воқеанинг эртасига Kun.uz мухбирлари Раҳматилла Исроилов, Шерзод Эгамбердиев ва Баҳодир Аҳмедов ҳоким қабулида бўлган чоғда янграган.

Ўша куни Тошкент шаҳар ҳокими А.Ваҳобов ва мухбирларни ўз ҳузурига чорлаб, яраштирмоқчи, ўртадаги тушунмовчиликни ҳал қилмоқчи бўлган. Томонлар муроса қила олмагач, учрашув таҳдидли «тарбиявий соат»га айланиб кетган.

Таҳририят ҳоким билан учрашув вақтидаги аудиоёзувни Ваҳобов ва Kun.uz ўртасидаги низоли вазият қасд олишга айланиб кетмаслиги ҳамда шаҳар ҳокимининг обрў-эътиборига путур етказмаслик учун оммага ошкор қилиш фикридан воз кечган эди.

16 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда шу воқеага оид аудиоёзув тарқалишига эса таҳририятнинг алоқаси йўқ.

Маълумот учун, Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг сўзлари ёзиб олинган тўлиқ форматдаги аудиоёзувлар Kun.uz таҳририятида мавжуд бўлиб, белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун Бош прокуратурага тақдим этилиши мумкин.
​​Ўзбекистондан Қирғизистонга мева-сабзавотларни экспорт қилиш давом этади

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси Қирғизистонга мева-сабзавот маҳсулотларини олиб кирилишига қўшни давлатнинг Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати ва мелиорация вазирлиги томонидан тақиқ қўйилиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

14 ноябрь куни тарқалган хабарларда Ўзбекистондан Қирғизистонга олиб кирилаётган анор маҳсулотида Шарқ мевахўри — Grapholita Molesta ҳашароти аниқланганлиги таъкидланган. Айрим манбаларда мазкур ҳашарот «вирус» сифатида нотўғри номланган.«Дўстлик» чегара назорат пунктида 12 ноябрь куни Ўзбекистондан 35 тонна нок, беҳи, нўхат ва зиравор маҳсулотлар фитосанитар сертификатсиз ва махсус этикеткаларсиз юкланганлиги боис тўхтатиб қолинганлиги маълум қилинган.

«Ўздавкарантин» инспекцияси ахборот хизмати хабарига кўра, «Дўстлик» пунктидан ўзбек қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилиниши давом эттириляпти ва ҳеч қандай юкнинг орқага қайтарилиш ҳолатлари қайд этилмаган. «Шу кунга қадар ҳеч бир ҳолат юзасидан Қирғизистон карантин хизмати томонидан асослантирилган расмий нотификациялар (билдиришномалар) келиб тушмаган», — дейилади хабарда.

Шу билан бирга, 15 ноябрь куни «Ўздавкарантин»га Қирғизистон Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати ва мелиорация вазирлигидан Ўзбекистондан экспорт қилинаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 356 та ҳолатда фитосанитар сертификатларсиз олиб киришга уриниш содир этилганлиги, бундай хатти-ҳаракатларнинг 10 фоизида маҳсулотларда зарарли организмлар аниқланганлиги ҳақида хат келиб тушган. Хатда, шунингдек, бу каби ҳолатларга қарши биргаликда курашилишига ва икки давлат карантин хизматлари ўртасидаги ҳамкорлик янада кучайтирилишига умид билдирилган.

«Ўздавкарантин» мазкур масала юзасидан жавоб хати йўллаган бўлиб, унда инспекция юқоридаги каби ҳолатларга қарши ҳамкорликда курашишга тайёр эканлиги қайд этилган ҳамда қирғиз томонидан кўрсатилган ҳолатлар юзасидан асосланган далиллар ва маълумотлар тезкорликда юборилиши сўралган.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Forwarded from Муҳрим
O‘zLiDeP: ҳар қандай эркин фикр, эркин сўз инсон шаънига даҳл қилмаслиги шарт

Айни пайтда ижтимоий тармоқлар ва интернет ОАВда Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхўжаевга тегишли экани айтилаётган, журналист ва блогерлар шаънига ўта кескин фикрлар билдирилган аудиоёзув мамлакатимиздаги барча ОАВ вакиллари, блогерлар ва кенг жамоатчиликнинг кескин танқидига сабаб бўлмоқда.

Ж.Ортиқхўжаев шахси билан боғлиқ мазкур ҳолат табиийки O‘zLiDePни ҳам бефарқ қолдиргани йўқ.

Мамлакатимиз Конституциясида ҳам қонун ҳамма учун тенглиги, инсон хуқуқлари устуворлиги эътироф этилган. Шу туфайли O‘zLiDeP инсон шаънига нисбатан қилинган ҳар қандай тажовуз жазосиз қолмаслиги керак деб ҳисоблайди.

Шу билан бирга ҳақоратли сўзлар янграган аудиоёзув ҳақиқатан ҳам Ж.Ортиқхўжаев томонидан айтилганлиги юзасидан етарлича тасдиқловчи далиллар мавжуд бўлмагани сабабли ушбу масалага муносиб ҳуқуқий баҳо бериш, вазиятга аниқ хулоса ясаш мақсадида аудиоёзув ҳозирда махсус давлат органлари томонидан экспертиза қилинаётганлиги маълум. Шундан келиб чиқиб партия журналист ва блогерларни, турли давлат ва нодавлат ташкилотлари фаолларини вазиятга экспертиза хулосаси асосида баҳо берилгунга қадар хулоса чиқармасликка чақиради.

Ўз навбатида O‘zLiDeP Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматини юзага келган вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида тегишли муносабат билдиришини сўрайди.

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси кейинги йилларда мамлакатимизда демократик ислоҳотларнинг энг муҳим шарти – сўз ва фикр эркинлигига жуда катта йўл очиб берилганини алоҳида эътироф этади. Лекин ҳар қандай эркин фикр, эркин сўз инсон қадр-қимматига даҳл қилмаслиги шарт деб ҳисоблайди.

O‘zLiDeP матбуот хизмати

https://t.me/joinchat/AAAAAEG2GQMHhMdalJO5IQ
​​Kun.uz жамоаси шаҳар ҳокими билан учрашди. Ўзаро тушунмовчиликка барҳам берилди

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда ва маҳаллий интернет нашрларида Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Kun.uz мухбирларини ҳақоратлаётгани, уларга жисмонан йўқ қилиш билан таҳдид қилаётгани акс этган аудиоёзув фаол равишда муҳокама қилинмоқда. 17 ноябрь куни вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Kun.uz таҳририяти вакиллари ва Жаҳонгир Ортиқхўжаев ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Ушбу учрашув юзасидан сайт баёнотида шундай дейилади:

«Мулоқот давомида шаҳар ҳокимлиги ва сайт таҳририятига тааллуқли, юзага келган муаммоли масалалар муҳокама қилинди.

Шуни расман маълум қилмоқчимизки, мазкур мулоқот якунига кўра сайт жамоаси ва пойтахт ҳокимлиги раҳбарияти ўртасидаги барча тушунмовчиликлар барҳам топди. Томонлар бир-бирини тушуниб, ўзаро муросага келди. Сайт таҳририяти ҳокимнинг ушбу вазият юзасидан билдирган мулоҳазаларини қониқарли деб топади.

Ҳамкасблар, бошқа нашрларнинг журналистлари ва блогерларга шундай паллада фаол қўллаб-қувватлаганликлари учун миннатдорчилик билдирамиз.

Шу билан биргаликда, улардан бу масалани ортиқ муҳокама қилмасликни сўраймиз, зеро фақат икки тарафгагина тегишли бу низо турли сиёсий кучлар ва шахслар томонидан тор манфаатлар йулида қурол сифатида фойдаланилишини хоҳламаймиз».

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
#Иқлим. Бугун Ўзбекистонда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Forwarded from Daryo | Rasmiy kanal
“Daryo” tongi: Jurnalistlar bilan murosaga borgan Ortiqxo‘jayev, she’r uchun Nexia mavzusining davomi, Xivaga borgan Obeliks va 18-noyabr tongining boshqa muhim xabarlari.

Batafsil — http://dy.uz/hyH9s
#Курслар. Ўзбекистонда 💵доллар курси кўтарилишда давом этиб, 9500 сўмга етди.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Forwarded from Komil Allamjonov
АОКА баёноти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги шуни маълум қиладики, ОАВ ва ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинаётган Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхўжаев билан боғлиқ вазият ўз ечимини топди, буни икки томон ҳам тасдиқлаб турибди.

Мазкур низонинг жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари ва блогерлар томонидан фаол тарзда муҳокама қилиниши, бунга Бош прокуратура, Журналистлар ижодий уюшмаси, Адлия вазирлиги ва сиёсий партияларнинг тезкор муносабат билдириши мамлакатимизда жамоатчилик назоратининг кучи тобора ортаётгани, жамиятда демокартик ўсишнинг шаклланаётгани, ОАВнинг босқичма-босқич “тўртинчи ҳокимият”га айланаётгани, республикамизнинг очиқлик сари дадил одимлаётганидан далолат беради.

Вазиятни янада чигаллаштиришга йўл қўймаслик учун, шунингдек, Kun.uz таҳририяти илтимосини инобатга олган ҳолда, Агентлик блогерлар ва журналистларни шаҳар ҳокимининг ушбу нашр жамоаси билан учрашуви натижаларини ҳисобга олишга ва бундан кейин бу мавзуни бўрттирмасликка чақиради.

Ишонамизки, тегишли давлат идоралари томонидан ушбу масалани ўрганиш ишлари охирига етказилади ва унга тўлақонли ҳуқуқий баҳо берилади.
Ўзбекистонда «иномарка»лар импорти учун 2019 йилда неча пул сарфлангани маълум бўлди.

Батафсил — http://dy.uz/7XRbC
​​Фарғона вилоятида газ тўпланиб қолган уй портлади

Бугун, 18 ноябрь куни соат тахминан 12:00 да Фарғона вилояти Олтиариқ тумани «Ҳамид Олимжон» маҳалласидаги 2 қаватли уйларнинг бирида газ тўпланиб чақнаши натижасида портлаш содир бўлди, деб хабар бермоқда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Қайд этилишича, ҳодиса оқибатда бир киши жароҳатланган. Воқеа жойига зудлик билан тезкор тергов гуруҳи етиб борган. Тергов департаменти ҳолат бўйича қўшимча маълумот берилишини маълум қилган.

Ноябрь ойининг ўрталарида Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ туманида намунали уйларнинг хонадонида газ чақнашидан ёнғин содир бўлганди. Оқибатда 2 фуқаро вафот этган, яна 4 нафари тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилганди.

Содир бўлган чақнаш оқибатида эса уйнинг дераза ромлари, эшиклари, ётоқхонанинг деворлари ва шифти ҳосил бўлган кинетик зарба натижасида деформацияга учраб, отилиб кетган ва шифтдаги темир-бетон плиталари қулаб тушган.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Қашқадарёда Афғонистон фуқаролари ЙТҲга учради

13 ноябрь куни соат 22:00ларда Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Термиз шаҳрида яшовчи В. М. ўз бошқарувидаги «Кобальт» русумли автомашина «Термиз – Тошкент» М-39 йўлининг 1289-километрида қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келиб чап томонга бурилаётган фуқаро Ҳ.К. бошқарувидаги «ВАЗ–2105» русумли автомашина ўртасида тўқнашув юз берган.

«Постда» нашри хабарига кўра, натижада «Кобальт» автомашинаси йўловчилари – Афғонистон Ислом Республикаси фуқаролари М.Н. ва С.П. тан жароҳати олишади. Улар зудлик билан шифохонага олиб борилиб, тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Тошкентда 200 дан ортиқ кишини 7 млрд сўмга чув туширган ака-ука судланди

Тошкентда яшовчи ака-ука лизинг асосида автомобиль олиб беришни ваъда қилиб, бир неча фуқаронинг жами 7 миллиард маблағини ўзлаштириб юборди. Бу ҳақда «Севимли» телеканалининг «Замон» информацион дастурида маълум қилинди.

Ака-ука Рустам ва Ўктам Қўчқоровларга жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилди. Аслида фуқароларга лизинг асосида автомашина етказиб беришни ваъда қилган ака-укалар UzAuto Motors компанияси билан ҳеч қандай шартномага эга бўлмаган.

Ваъда қилинган муддатда автомашинасини сўраб келган мижозларга сохта лизингчилар бошқа фирмадан ижарага олинган автомобилларни бериб, уларни тинчлантириб турган. Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судида кўриб чиқилди. Суд ҳукмига кўра, Ўктам Қўчқоров 14 йилга, Рустам Қўчқоров эса 10 йилга озодликдан маҳрум этилди.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Самарқандда қувурни таъмирлаётган икки ишчи тупроқ босиб қолиши оқибатида ҳалок бўлди

Самарқанд шаҳри Хишрав кўчасида ёлланма ишчи сифатида жалб этилган Н.Р. ва П.Д. сувоқава қувурида таъмирлаш ишларини олиб бораётганда уларни кутилмаганда тупроқ босиб қолди.

«Постда.уз»нинг ёзишича, воқеа 13 ноябрь куни соат 12:30 ларда юз берган. Оқибатда Н.Р. ва П.Д. воқеа жойида ҳалок бўлган. Жасадлар суд-тиббий экспертизасига юборилган.

Айни пайтда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​​​Ўзбекистонда бензин ишлаб чиқариш, нефть ва газ қазиб олиш камайди

Ўзбекистонда 2019 йилнинг январь—октябрь ойларида ёқилғи маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан камайди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитасида келтирилган маълумотлар гувоҳлик бермоқда.

Қайд этилишича, 2018 йилнинг шу даврида 966,8 минг тонна бензин ишлаб чиқарилган бўлса, 2019 йилда 839,5 минг тонна ишлаб чиқарилган. Дизель ёқилғисини ишлаб чиқариш ҳажмида ҳам пасайиш кузатилган. 2018 йилда 900,1 минг тонна дизель ишлаб чиқарилган бўлса, 2019 йилда 839,2 минг тонна ишлаб чиқарилган.

Шунингдек, Ўзбекистон 2019 йил январь—октябрь ойларида нефть қазиб олишни 584,1 минг тоннагача қисқартирди. Ўтган йилнинг шу даврида 624,3 минг тонна нефть қазиб олинганди. Табиий газ қазиб олиш ҳам камайиб, қарийб 49,3 миллиард метр кубни ташкил этди. 2018 йилнинг шу даврида 49,8 миллиард метр куб қазиб олинганди.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
#Иқлим. Бугун Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg