Daryo — LIVE
69.7K subscribers
40.1K photos
9.12K videos
55 files
38.4K links
“Daryo”ning tezkor yangiliklar berib boradigan Telegram kanali

Reklama — http://dy.uz/Z07tA
Tahririyat — @daryo_livebot

Rasmiy kanal – @daryo
Rasmiy kirill – @daryo_kirill
Lifestyle – @daryo_lotin
Sport – @daryo_sport24
Pul — @daryo_pul
Download Telegram
Ўзбекистонда яна 29 киши касалланди ва коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 3583 нафарга етди

Ўзбекистонда 2020 йил 31 май соат 17:00 ҳолатига кўра, яна 29 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланди ва COVID-19’ни юқтириб олганларнинг умумий сони 3583 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берган.

Янги аниқланган касалланиш ҳолатларининг 28 таси карантин марказидаги фуқаролар орасида, 1 таси эса Бухоро вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқарода қайд этилган.
⚡️Ўзбекистон—Қирғизистон чегарасида юз берган можаро юзасидан расмий ахборот берилди.

Батафсил — http://dy.uz/nHriQ
⚡️Тошкентда коронавирусга чалингани 30 май куни аниқланган аёл 31 майда вафот этди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида вафот этганлар сони 15 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

1957 йилда туғилган тошкентлик Х. исмли аёлда 30 май куни коронавирус инфекцияси аниқланган, у Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасига ётқизилган эди.

«Реанимацион муолажаларига қарамай, сунъий нафас олиш аппаратида бўлган бемор бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши, ўпка-юрак етишмовчилигидан вафот этди», — дейилади ССВ ахборотида.

Қўшимча қилишларича, 63 ёшли бу аёл 2020 йил январида бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши (инсулт) ташхиси билан даволанган. ССВ ахборотида аёл коронавирусни кимдан юқтириб олгани маълум қилинмаган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Crew Dragon ХКСга муваффақиятли туташди.

Батафсил — http://dy.uz/bJr8t
🔺2020 йил 31 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3623 (+40) нафарни ташкил этмоқда, деб хабар бермоқда Соғлиқни мақлаш вазирлиги.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг 38 нафари Навоий вилоятидаги карантин муассасаларида, 2 нафари Самарқанд вилоятида коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқотда бўлган карантиндаги фуқаролар орасида тасдиқланди.

❗️Айни пайтда юртимизда 2837 (+54) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 771 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
#Иқлим. Ёзнинг илк кунида Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
⚡️Тошкентда аҳоли орасида яна тўртта ҳолатда коронавирус аниқланди. Ўзбекистон бўйича касалланишлар сони 3662 тага етди

Ўзбекистонда 1 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра коронавирусга чалинганлар сони 39 нафарга кўпайиб, 3662 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 24 таси Тошкент вилоятидаги Карантин марказида бўлган (Россиянинг Москва, Санкт-Петербург ва Қозон шаҳарлари ҳамда Қозоғистондан келган) фуқаролар орасида аниқланган.

Шунингдек, Тошкент шаҳрида карантинда бўлган 6 фуқарода, Наманган вилоятида карантинда бўлган 1 фуқарода, Сирдарё вилоятига кириб келган 2 ва Тошкент вилоятига кириб келган 2 нафар халқаро юк машина ҳайдовчиларида коронавирус қайд этилган.

Бундан ташқари, Тошкент шаҳрида аҳоли орасида тўртта касалланиш ҳолати аниқланган.

Ҳозиргача Ўзбекистон бўйича касалланганларнинг 2837 нафари соғайиб улгурган (15 нафари эса вафот этган). Айни вақтда 810 нафар бемор даволанишни давом эттирмоқда, улардан 8 нафар бемор оғир, 1 нафар бемор эса ўта оғир аҳволда.
⚡️Арманистон бош вазири Никол Пашинян ва унинг оила аъзолари коронавирусга чалинди
#Курслар. Ўзбекистонда доллар курси 9 сўмга кўтарилди.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
⚡️«Ўрикзор»даги яна бир сотувчида ва Юнусободдаги дўкон сотувчисида коронавирус аниқланди.

Батафсил — http://dy.uz/vJNgP
⚡️🔺2020 йил 1 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3673 (+11) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги аниқланган касалланиш ҳолатларининг 7 нафари пойтахтимиз ( уларнинг 3 нафари аҳоли, 4 нафари эса стационар карантиндаги фуқаролар ораси) да қайд этилган бўлса, 1 нафардан Тошкент ва Сирдарё вилоятида аҳоли орасидан, 2 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланди.

‼️Айни пайтда юртимизда 2859 (+22) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.
Абдулла Арипов чегарадаги можаро сабаб ёниб кетган Ўзбекистондаги учта хонадон қисқа муддатда тиклаб берилишини маълум қилди.

Батафсил — http://dy.uz/4DHkv
🔺2020 йил 1 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3702 (+29) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 22 нафари Карантин марказидаги (20 нафари Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридан чартер рейс билан келган, 2 нафари эса коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлган) фуқаролар орасида, 6 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, 1 нафари эса Самарқанд вилоятида карантинда бўлган фуқарода аниқланган.

❗️Айни пайтда Ўзбекистонда 2859 (+22) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди.

‼️Ҳозирда Ўзбекистонда даволанаётган 828 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
⚡️2020 йил 2 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3718 (+16) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 12 нафари Карантин марказидаги (барчаси Қозоғистон орқали юртимизга кириб келган) фуқаролар орасида, 2 нафари Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги аҳоли орасида, қолган 2 нафари Наманган ва Тошкент вилоятларига хориждан кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 2859 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 844 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 9 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Сўх—Риштон йўли ЕОИИ талаби сабаб ёпиб қўйилган

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов «Чашма» чегараолди ҳудудида юз берган можаро муносабати билан 1 июнь куни Фарғона вилояти Сўх туманига қилган ташрифи давомида маҳаллий аҳоли вакиллари билан учрашган эди. Учрашув вақтида Риштон—Сўх йўлини очиш масаласи ҳам кўтарилди. Йўл очилиши маросими 2019 йил 30 август куни бўлиб ўтди, аммо 5 сентябрь куни йўл ҳали тўлиқ очилмаганлиги маълум бўлди.

Ўтган йили Қирғизистон бош вазири ўринбосари Жениш Разаков Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) билан боғлиқ масалалар ҳал этилиши кераклигини, унинг доирасида Қирғизистоннинг ветеринария ва фитосанитария хавфсизлиги бўйича мажбуриятлари борлигини таъкидлаган.

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов йўлнинг ёпилиши ЕОИИ талаблари билан боғлиқлигини тасдиқлади.
⚡️2020 йил 2 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3750 (+32) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 17 нафари Карантин марказидаги (10 нафари Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридан чартер рейс билан келган, 7 нафари эса Тожикистон Республикасидан чегара пост орқали кириб келган) фуқаролар орасида, 7 нафари Бухоро вилоятида (шундан 4 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлган, 3 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари), 3 нафари Тошкент шаҳрида карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари Тошкент вилоятида, 1 нафар Сирдарё вилоятида халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланган.
Ўзбекистонда абитуриентлар ҳужжатларини ДТМ сайти ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилиш режалаштирилмоқда.

Батафсил — http://dy.uz/Om1aQ
⚡️2020 йил 2 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3760 (+10) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 7 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб қарантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, 1 нафари эса Карантин марказидаги (Қозоғистон Республикаси орқали юртимизга кириб келган) фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Айни пайтда Ўзбекистонда 2908 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро (77 фоизи) соғайди.
#Иқлим. Бугун Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
⚡️2020 йил 3 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3769 (+9) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 7 нафари Тошкент вилоятида (6 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 1 нафари аҳоли орасидан аниқланган), 2 нафари Сирдарё вилоятида (1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган) аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 2908 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 846 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 10 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Наманган ва Самарқандда 11 нафар бемор тузалиб, жами соғайганлар сони 2919 нафарга етди

Наманган вилоятида 4 нафар, Самарқанд вилоятида эса 7 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

❗️Шу тариқа Наманган вилоятида
жами касаллик қайд этилганлар 260 нафар бўлиб, эндиликда шундан 251 нафари тузалди. Даволанаётганлар эса 5 нафарни ташкил этиб, ушбу вилоят коронавирусдан холи ҳудуд бўлишга анча яқин турибди.

❗️Самарқанд вилоятида эса жами касаллик аниқланганлар 363 нафар бўлиб, эндиликда шундан 299 нафари соғайди. Айни пайтда даволанаётганлар 62 нафарни ташкил этмоқда.

‼️Шундай қилиб, ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб
коронавирус инфекциясидан соғайган беморлар сони 2919 нафарни ташкил этмоқда.