Daryo — LIVE
69.4K subscribers
40.8K photos
9.28K videos
55 files
39K links
“Daryo”ning tezkor yangiliklar berib boradigan Telegram kanali

Reklama — http://dy.uz/Z07tA
Tahririyat — @daryo_livebot

Rasmiy kanal – @daryo
Rasmiy kirill – @daryo_kirill
Lifestyle – @daryo_lotin
Sport – @daryo_sport24
Pul — @daryo_pul
Download Telegram
​​Тошкентда 200 дан ортиқ кишини 7 млрд сўмга чув туширган ака-ука судланди

Тошкентда яшовчи ака-ука лизинг асосида автомобиль олиб беришни ваъда қилиб, бир неча фуқаронинг жами 7 миллиард маблағини ўзлаштириб юборди. Бу ҳақда «Севимли» телеканалининг «Замон» информацион дастурида маълум қилинди.

Ака-ука Рустам ва Ўктам Қўчқоровларга жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилди. Аслида фуқароларга лизинг асосида автомашина етказиб беришни ваъда қилган ака-укалар UzAuto Motors компанияси билан ҳеч қандай шартномага эга бўлмаган.

Ваъда қилинган муддатда автомашинасини сўраб келган мижозларга сохта лизингчилар бошқа фирмадан ижарага олинган автомобилларни бериб, уларни тинчлантириб турган. Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судида кўриб чиқилди. Суд ҳукмига кўра, Ўктам Қўчқоров 14 йилга, Рустам Қўчқоров эса 10 йилга озодликдан маҳрум этилди.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Самарқандда қувурни таъмирлаётган икки ишчи тупроқ босиб қолиши оқибатида ҳалок бўлди

Самарқанд шаҳри Хишрав кўчасида ёлланма ишчи сифатида жалб этилган Н.Р. ва П.Д. сувоқава қувурида таъмирлаш ишларини олиб бораётганда уларни кутилмаганда тупроқ босиб қолди.

«Постда.уз»нинг ёзишича, воқеа 13 ноябрь куни соат 12:30 ларда юз берган. Оқибатда Н.Р. ва П.Д. воқеа жойида ҳалок бўлган. Жасадлар суд-тиббий экспертизасига юборилган.

Айни пайтда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​​​Ўзбекистонда бензин ишлаб чиқариш, нефть ва газ қазиб олиш камайди

Ўзбекистонда 2019 йилнинг январь—октябрь ойларида ёқилғи маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан камайди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитасида келтирилган маълумотлар гувоҳлик бермоқда.

Қайд этилишича, 2018 йилнинг шу даврида 966,8 минг тонна бензин ишлаб чиқарилган бўлса, 2019 йилда 839,5 минг тонна ишлаб чиқарилган. Дизель ёқилғисини ишлаб чиқариш ҳажмида ҳам пасайиш кузатилган. 2018 йилда 900,1 минг тонна дизель ишлаб чиқарилган бўлса, 2019 йилда 839,2 минг тонна ишлаб чиқарилган.

Шунингдек, Ўзбекистон 2019 йил январь—октябрь ойларида нефть қазиб олишни 584,1 минг тоннагача қисқартирди. Ўтган йилнинг шу даврида 624,3 минг тонна нефть қазиб олинганди. Табиий газ қазиб олиш ҳам камайиб, қарийб 49,3 миллиард метр кубни ташкил этди. 2018 йилнинг шу даврида 49,8 миллиард метр куб қазиб олинганди.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
#Иқлим. Бугун Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Ўзбекистон собиқ бош прокурори Рашид Қодировнинг ҳашаматли уйи 10 млрд сўмга сотувга қўйилди

Ўзбекистон собиқ бош прокурори Рашид Қодировнинг Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида жойлашган уйи кимошди савдосига қўйилди. Собиқ бош прокурорнинг уйи 10 007 940 000 сўм (ўн миллиард етти миллион тўққиз юз қирқ минг сўм) бошланғич нарх билан очиқ савдога чиқарилган. Маълумотларга кўра, ҳашаматли уй собиқ бош прокурорнинг рафиқаси номида бўлган.

Рашид Қодиров 2019 йил июнь ойида 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган ва энг кам ойлик иш ҳақининг 500 баравари миқдорида жарима билан жазоланган эди. У пора беришга далолат қилиш, фирибгарлик, солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш, тергов қилишга ва суд ишларини ҳал этишга аралашиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш каби жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган эди.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Зангиотадаги колонияда 11 марта судланган аёл жазо ўтамоқда. У биринчи марта 17 ёшида қамалган, яқинда қамоқдан пенсияга чиқади

Жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган аёллар эътиборсиз қолдирилгани, ўз вақтида қонуний иш билан таъминланмагани оқибатида яна жиноят кўчасига қайта кириб қолмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова айтиб ўтди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимов.

«Ўтган йиллар мобайнида жазони ўтаб қайтганларга етарлича эътибор берилмаганлиги сабабли, яна жиноятга қўл урган аёллар бор. Зангиотадаги аёллар жазони ижро этиш муассасасидаги хотин-қизлар билан мулоқотда бўлганимизда, улар орасида 3—4 маротабалаб ҳуқуқбузарлик содир этганлар ҳам борлигига гувоҳ бўлдик.

Масалан, жазони ижро этиш муассасасига биринчи марта 17 ёшида тушиб, такроран яна 11 марта жиноятга қўл урган аёл бор. Шу аёл яқинда пенсияга чиқади. Айтишича, ҳар сафар озодликка чиққанида, уни ҳеч ким ишга жойлаштирмаган ва у яна ноқонуний ишга қўл урган.

Ўша маҳкума аёл билан гаплашганимизда: «Энди озодликка чиқсам, менга озгина ер беринг — меҳнат қилиб, Ватаним олдидаги айбимни юваман», деди»,
— дея таъкидлади Зулайҳо Маҳкамова.

Аввалроқ Самарқанддаги қамоқхонадан 23 ёшли қиз қочиб кетгани ҳақида хабар берилган эди.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Фермерлар кенгаши «Миллий тикланиш» раҳбари Алишер Қодировни баёнотлар қабул қилишда масъулиятли бўлишга чақирди.

Батафсил — http://dy.uz/AFMuE
«Нега Америка бомбалари сабаб ҳалок бўлаётган минглаб мусулмонлар учун жавобгарларни суд қилмайсиз?». Сайфулло Соипов судда кўрсатма берди.

Батафсил — http://dy.uz/DrhyP
Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг «Кун.уз» журналистлари билан 15 августдаги суҳбати — 14,34 минутлик версияси (энди бошқачароқ тасаввур беради): https://youtu.be/0qJZkPSlp_8

«Мен олти сония ичида сизларни ичида гей ўтирган таксига ўтқазаман, бўлди! Сизларни фотосуратга олишади ва гей деб эълон қилишади. Технология! Лекин мен бундай ифлослик қилмайман. Ота-онам мени бунга ўргатмаган. Мен буни қила оламан. Олти секундда. Ташкиллаштира оламан. Лекин мен ундай одам эмасман. Тушунтира олдимми?!».

Сиёсий технологиялар шунақа қўрқинчли нарса — олти секундда бир одамни «гейга айлантириш» ҳам, олти секундда 14,34 минутлик аудиони усталик билан 94 секундлик «бомба»га айлантириб, бир одамни ОАВнинг энг катта душмани қилиб кўрсатиш ҳам мумкин (бу одам ўзи аввалдан ОАВ билан унчалик ҳам келишмай келгани алоҳида масала).

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Актриса Гавҳар Шарипова оламдан ўтди

«Опа-сингиллар» сериалида Нафиса ролини ижро этган актриса Гавҳар Шарипова оламдан ўтди. Бу ҳақда сериал режиссёри Замира Бегимқулова журналист Феруз Муҳаммадга маълум қилди.

«Гавҳар Шарипова жуда ҳам яхши актриса эди. Уни институтда тўртинчи курсда ўқиб юрган вақтларидан биламан. Ўзгача, бошқаларга ўхшамаган, чиройли табассуми учун уни ёқтириб қолганман. «Опа-сингиллар» сериалида қайнонасининг зуғумидан эзиладиган катта опа, яъни Нафиса ролини маҳорат билан ижро этган эди. Бу ролга унинг меҳрибон, очиқкўнгил, содда, керак бўлганда шарттаки характери учун танлаб олган эдик. Оила аъзоларига, яқинларига ҳамдардлик билдираман. Аллоҳ раҳматига олган бўлсин, илоҳим», — деди режиссёр Замира Бегимқулова.

Маълумот учун, актриса Гавҳар Шарипова 1980 йилда Навоий шаҳрида туғилган бўлиб, «Алданган аёл», «Гўзаллик сири», «Алпомиш», «Гулхан атрофидагилар», «Сарвиноз» каби фильмларда ҳам турли даражадаги ролларни ижро этган.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Daryo — LIVE
​​Актриса Гавҳар Шарипова оламдан ўтди «Опа-сингиллар» сериалида Нафиса ролини ижро этган актриса Гавҳар Шарипова оламдан ўтди. Бу ҳақда сериал режиссёри Замира Бегимқулова журналист Феруз Муҳаммадга маълум қилди. «Гавҳар Шарипова жуда ҳам яхши актриса эди.…
Актриса Гавҳар Шарипова ҳаракатланиб кетаётган автобусдан тушишга ҳаракат қилгани оқибатида вафот этгани айтилмоқда

Актриса Гавҳар Шарипова Қашқадарёдаги ЙТҲда вафот этгани хабар қилинган эди. Қашқадарё вилоят ЙҲХБ ахборот хизматининг «Дарё»га хабар беришича, актриса юриб кетаётган автобусдан тушишга ҳаракат қилган ва кўнгилсиз ҳодиса сабаб воқеа жойида вафот этган.

Воқеа 19 ноябрга ўтар кечаси соат 1:00 да содир бўлган. Ғузор туманининг Ёрғунчи қишлоғида ҳаракатланиб кетаётган автобусда йўловчи сифатида Сурхондарё вилоятидан Самарқанд вилоятига кетаётган актриса ҳайдовчига автобусни тўхтатишини, тушиб қолишини айтган.

Бироқ ҳайдовчининг огоҳлантириши ва автобус тез ҳаракатланаётгани ҳақида огоҳлантиришига қарамай, автобус эшигини очувчи тугмани босиб, юриб кетаётган автобусдан тушишга уринган ва бахтсиз ҳодиса сабаб воқеа жойида вафот этган.

«Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов-суриштирув жараёнлари бошланган», — дейилади хабарда.

UPD. Сўнгги маълумотларга кўра, актриса автобусдан эмас, юк машинасидан тушиб кетган, унга юк машина ҳайдовчиси шилқимлик қилган.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Фаластинга қарши ўйиннинг 17-дақиқасида ҳисобни очди. Гол муаллифи — Элдор Шомуродов. Биринчи тайм тугашига чорак соатдан камроқ вақт қолди.

https://t.me/joinchat/AAAAAEN_jPAAf5CHVr-Olg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Голдор» Шомуродовнинг дубли эвазига Ўзбекистон Фаластинни мағлуб этди

Ўзбекистон ЖЧ—2022 саралашининг иккинчи босқичи 6-тури доирасида Фаластинга қарши ўйин ўтказди. Учрашувнинг 17-дақиқасида Ҳожиакбар Алижоновнинг қанотдан узатиб берган тўпини терма жамоа тўпурари Элдор Шомуродов Фаластин дарвозасига боши билан жойлаб қўйди (видеоси — бу ерда). 58-дақиқада эса Одил Аҳмедовнинг узатмасини яна ўша Элдор голга (видеода) айлантиришга эришди ва дублга эришди.

Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси илк турдаги мағлубият учун Фаластиндан реванш олишга эришди. Ушбу ғалабадан сўнг Абрамов жамоасининг очколари сони 9 тага етди ва Ўзбекистон гуруҳда пешқадамга айланди. Битта кам ўйин ўтказган Саудия Арабистони эса 8 очко билан иккинчи поғонадан ўрин олган.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Энди яқин қариндошларга тегишли машинани "доверенност"сиз бошқариш мумкин

Нотариат тизими такомиллаштирилганлиги муносабати билан ҳукуматнинг бир қатор қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, деб хабар беради «Ҳуқуқий ахборот». Унга кўра, транспорт воситаси эгасининг суғурта полисида кўрсатилган яқин қариндошлари (ота-она, эр (хотин), болалар, ака-укалар, опа-сингиллар) транспорт воситасини нотариал тасдиқланган ишончномасиз бошқаришига рухсат берилди.

Бунда транспорт воситаси эгасининг талаби билан суғурта компаниялари томонидан суғурта полисида қариндошлик даражаси кўрсатилади. Шунингдек, қарор билан суғурта полиси бланкасининг янгиланган шакли тасдиқланди.

Қарор билан йўл ҳаракати қоидаларига киритилган ўзгартиришларга кўра, ДЙҲХХ органлари томонидан суғурта полисида кўрсатилган яқин қариндошлардан транспорт воситасини бошқариши ҳақида ишончнома ҳамда қариндошликни тасдиқловчи ҳужжатлар талаб қилинмайди.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Самарқандда ИИБга сўроққа чақирилган шахс нима сабабдан вафот этгани маълум бўлди

«ИИБда сўроқ қилинган шахс ўлди. Яқинлари унинг уриб ўлдирилганини иддао қилмоқда» сарлавҳаси остида ижтимоий тармоқларда тарқалган мақола юзасидан ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти баёнот берди.

16 ноябрь куни фуқаро Н.Ж. туман ИИБ бошлиғи номига «О» исмли шахс «марихуана» гиёҳвандлик воситасини қонунга хилоф равишда сотиш билан шуғулланаётганлигини унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраб мурожаат қилган.

Шу куни соат 13:30 ларда Булунғур туман ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро О.Р. 150 минг сўм эвазига Н.Ж.га вазни 3,71 грамм «марихуана» гиёҳвандлик воситасини сотган вақтида ушланиб, ёнидан вазни 0,78 грамм «марихуана» гиёҳвандлик воситаси ва тадбирда ишлатилган 150 минг сўм пуллар ашёвий далил сифатида олинган.

Ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида Булунғур тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, О.Р.га нисбатан айблов эълон қилинган ва «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланилган. Дастлабки тергов давомида Н.Ж. терговга олиб келинмаган ва жиноят иши юзасидан сўроқ қилинмаганлиги аниқланган.

16 ноябрь куни соат 16:10 ларда Н.Ж. Булунғур тумани ИИБ ЖҚБ хизмат хонасида бирламчи ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнида соғлиғи ёмонлашиб, қон босими кўтарилиши ва юрак хуружи билан тез тиббий ёрдам машинасида Булунғур тумани тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимига олиб борилган ҳамда шу ерда вафот этганлиги маълум бўлган.

Суд тиббий экспертизасининг маълумотига кўра, Н.Ж.нинг танасида тан жароҳатлари аниқланмаганлиги, дастлабки суд тиббий ташхиси — ўткир юрак қон томир етишмовчилиги, коронарокардиосклероз, юракнинг ишимик касаллиги эканлиги аниқланган. “Ҳозирда Н.Ж.нинг вафот этганлиги ҳолати юзасидан Булунғур туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда ва тегишли экспертиза тайинланган”, — дейилади хабарда.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg