Daryo — LIVE
70.2K subscribers
41.9K photos
9.55K videos
55 files
39.8K links
“Daryo”ning tezkor yangiliklar berib boradigan Telegram kanali

Reklama — http://dy.uz/Z07tA
Tahririyat — @daryo_livebot

Rasmiy kanal – @daryo
Rasmiy kirill – @daryo_kirill
Lifestyle – @daryo_lotin
Sport – @daryo_sport24
Pul — @daryo_pul
Download Telegram
​​Куйдирги колбасадан юқмайди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ижтимоий тармоқларда тарқалган Тошкентда қассоблик билан шуғулланган фуқаро куйдирги касаллигидан ўлганлиги, ушбу касаллик билан зарарланган гўшт пойтахтдаги колбаса ишлаб чиқариш цехларига тарқатилгани, шу боис колбаса ва сосиска маҳсулотларини истеъмол қилмаслик лозимлиги ҳақидаги аудиоёзув ўрганиб чиқилди.

Маълум бўлишича, охирги ойларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги шифохоналарга куйдирги касаллиги аломатлари билан аҳоли томонидан ҳеч қандай мурожаатлар бўлмаган ва ўлим ҳолати умуман қайд этилмаган.

Вазирлик ҳузуридаги Санитария эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматовнинг қайд этишича, куйдирги касаллигини ташқи муҳитда (тупроқда) ўта чидамли бўлган бактерия қўзғатади. Ушбу касаллик асосан терида очиқ яралари бўлган инсон томонидан касалланган чорва молларини сўйиш жараёнида юқиши мумкин. Касаллик одамларда терида яра шаклида, ҳайвонларда эса септик шаклда учрайди. Мазкур касаллик ҳайвонлардан одамларга юқади, касал одамдан соғлом одамга юқмайди.

Қолаверса, юқори даражадаги ҳароратда ишлов берилган барча озиқ-овқат маҳсулотларида куйдирги касаллиги микроблари нобуд бўлиб, касаллик келтириб чиқариш хусусияти йўқолади. Яъни колбаса ва сосиска маҳсулотлари тайёрланиш жараёнида кучли термик ишловдан ўтказилиши натижасида гўшт маҳсулотидаги барча турдаги микроблар, жумладан, куйдирги қўзғатувчилари ҳам нобуд бўлади. Шу боис ҳам колбаса маҳсулотлари куйдирги касаллигини келтириб чиқармайди.

«Аҳолидан бу каби асосланмаган хабарларга, турли миш-мишларга ишонмасликларини, бу борада умуман хавотирга ўрин йўқ эканлигини таъкидламоқчимиз», — дейилади вазирлик хабарида.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Daryo — LIVE
Актриса Гавҳар Шарипова ҳаракатланиб кетаётган автобусдан тушишга ҳаракат қилгани оқибатида вафот этгани айтилмоқда Актриса Гавҳар Шарипова Қашқадарёдаги ЙТҲда вафот этгани хабар қилинган эди. Қашқадарё вилоят ЙҲХБ ахборот хизматининг «Дарё»га хабар беришича…
«Актрисага шилқимлик қилинган, у эса юриб кетаётган юк машинасидан ўзини ташлаган». Гавҳар Шарипованинг ўлими бўйича қўшимча маълумот берилди

Актриса Гавҳар Шариповага юк машинаси ҳайдовчиси шилқимлик қилган, шундан сўнг актриса юриб кетаётган машинадан ўзини ташлаб вафот этган. Бу ҳақда «Дарё»га Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ хабар берди.

Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан тақдим этилган дастлабки хабарда актриса юриб кетаётган автобусдан тушиб кетгани таъкидланган эди.

Ҳодиса 18 ноябрдан 19 ноябрга ўтар кечаси соат 02:20 ларда, А-380 Самарқанд—Ғузор автомобиль йўлининг 140-километрида содир бўлган. Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида яшовчи 1990 йилда туғилган Ш.Ф. бошқарувида бўлган Isuzu юк автомобили соатига 140 км тезликда ҳаракатланиб келаётган пайтда ҳайдовчи Ш.Ф. бир қўлида автомобилини бошқариб туриб, ўнг қўли билан автомобиль салонида йўловчи сифатида кетаётган актрисанинг елка ва қўлларидан ушлаб шилқимлик қилган.

Оқибатда Гавҳар Шарипова автомобиль эшигини очиб, эшикни ушлаб кетаётганлигини кўра туриб, ҳайдовчи амалдаги йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб, транспорт воситасини тўхтатиш чораларини кўрмай, йўлида давом этган. Натижада актриса кабинадан тушиб кетиб, ҳаёти учун хавфли бўлган тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Ушбу ҳолат юзасидан Ғузор тумани ИИБ томонидан 2019 йил 18 ноябрь куни Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлимига сабаб бўлиши) билан жиноят иш қўзғатилиб, фуқаро Ш.Ф.га нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. Агар Ш.Ф. айбдор деб топилса 7 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
#Иқлим. Бугун Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчилик бўлади, шимолий ҳудудларига қор ёғиши кутилмоқда.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​«У янги ҳаёт бошлаш учун Россияга бориб келганди». Актриса Гавҳар Шарипова — ҳамкасблари ва дўстлари хотирасида

Актриса Гавҳар Шарипова 19 ноябрга ўтар кечаси Қашқадарё вилоятида фожиали тарзда ҳалок бўлгани хабар берилди. Сўнгги маълумотларга кўра, у Сурхондарёдан қайтишда ўтирган юк машинасининг ҳайдовчиси унга шилқимлик қилган, шундан сўнг актриса соатига 140 километр тезликда ҳаракатланиб кетаётган машина эшигини очиб, ундан тушиб кетган ва воқеа жойида ҳалок бўлган. Журналист Феруз Муҳаммад актрисанинг дўстлари, ҳамкасблари билан суҳбатлашиб, уларнинг Гавҳар Шарипова ҳақидаги хотиралари билан бўлишди.

«Узоқ йил ижарада яшади. Ижарама-ижара кўп кўчиб юрарди. Ўзбекистонда фильмларга таклифлар кам бўлгани учун ҳамда ҳаёти ўхшамаганлиги сабабли Россияга кетган эди. Россияга дўконда сотувчи бўлиб ишлади. Бундан ташқари Россия шоу-бизнеси вакилларига шеърлар ёзиб берди. Москвада тўйларда бошловчилик қилди. У Россияга янги ҳаёт бошлагани кетганди. Сўнгги вақтларда уни дўстлари тарк этди, телефонлари жавобсиз қолган. Кўп хонандалар Гавҳарнинг қўшиқларидан фойдаланиб, уни номини айтмас эди», — дейди унинг дугонаси Феруза Жанибекова.

«У қаттиқ тушкунликка тушиб қолган эди. Ўша вақтларда, ўзининг айтиши бўйича, унда саратон аломатлари пайдо бўлган. Буни эри билиб қолгач, уни ташлаб кетган. Гавҳар буларни кўтара олмади. Ҳаётдан хафа, тақдиридан норизо яшади. Яшашдан умиди ҳам қолмаган эди. У тушкунлик ҳолатидан чиқа олмади. Ҳаёт қийинчиликларига бардош бера олмади. Энг катта орзуси фарзанд кўриш эди. Она бўлиш учун жуда ҳам кўп ҳаракат қилди. Шифокорларга қатнади, фойдаси бўлмади» — дейди унинг ҳамкасби актриса Феруза Собитова.

Батафсил «Дарё»да ўқингhttp://dy.uz/KZ4Vo

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
⚡️Самарқандда газ ташувчи машина портлади, унга қўшилиб яна олтита транспорт ёниб кетди

Самарқанд вилояти Нуробод туманида, «Самарқанд—Ғузор» йўлининг 33-километрида жойлашган автотураргоҳда 20 ноябрга ўтар кечаси соат тахминан 03:30 да суюлтирилган газ ташишга мўлжалланган MAN юк машинаси номаълум сабабларга кўра ёниб кетган.

Олов юкхонага ўтиб, автомашинадаги суюлтирилган газ портлаши оқибатида автотураргоҳда турган суюлтирилган газ ташиш учун мўлжанланган иккита MAN ва битта «ЗиЛ» ҳамда DAF ва «ЗиЛ» юк машиналари, шунингдек Hyundai экскаватори ёниб кетган.

«Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчиларнинг бир нафари тан жароҳати олиб, шифохонага мурожаат этган. Ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаби аниқланмоқда», — дея хабар бермоқда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Ўзбекистон Chevrolet Trailblazer йўлтанламасларини Таиланддан импорт қилиши маълум қилинган эди (ундан ҳам аввалроқ эса бу автомобиль Ўзбекистонда йиғилиши ҳақида жар солинган эди). Хуллас, улкан йўлтанламаслар декабрь ойидан Ўзбекистонга етказиб берилиши бошланади, сотувга эса «яқин ойлар ичида» чиқарилади. Унинг энг топ комплектацияси нархи 38 минг доллар атрофида бўлиши айтилмоқда.

Ҳа-я, айтмоқчи, Ўзбекистонда Trailblazer билан бирга Chevrolet’нинг яна бир катта йўлтанламаси — Tahoe ҳам импорт қилиниши кутилмоқда (агар «Ўзавтосаноат» ишлаб чиқарувчидан импорт қилувчига айланаётган бўлса, у ҳолда «растаможка» ҳам қайта кўриб чиқилса мақсадга мувофиқ бўларди, очиғи).

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Даҳшат! Зоминда ИИБ биноси қурилишида қатнашаётган 7 нафар ёлланма ишчи ис газидан заҳарланиб, ўлди

19 ноябрь куни Жиззах вилояти Зомин тумани ИИБ 10-сонли бўлинмаси биносида қурилиш ишларини амалга ошираётган 7 нафар ёлланма ишчи ис газидан заҳарланиб, воқеа жойида вафот этган.

«Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах вилояти прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 207-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дея хабар берди Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов.

Даҳшат! Шунчаки даҳшат! «Газ мустақиллиги», «электр мустақиллиги»га эришган мамлакат фуқаролари совуқдан музлаб ўлмаслик учун қўлбола ускуналардан фойдаланиб, охир-оқибат ис газидан бўғилиб ўлаётгани даҳшат!

«Болалар меҳнати тугатилди!», «Мажбурий меҳнатни ҳам тугатамиз!» деган баландпарвоз шиорларга зўр бериб, оддий мардикорлар учун ҳеч бўлмаса давлат муассасалари қурилишида минимал меҳнат шароитлари яратилмаслиги даҳшат!

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Жиззахда 15 ёшли ўқувчи қиз она бўлди

Жиззах шаҳрида яшовчи 15 ёшли қиз 14 ноябрь куни вилоят перинатал марказида ўғил фарзандни дунёга келтирган. Орадан беш кун ўтиб (кеча), Жиззах шаҳар ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 128-моддаси (16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган, дея хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

Аввалроқ 2018 йил май ойида Қашқадарёнинг Косон туманида 15 ёшли ўқувчи қиз она бўлгани, бироқ бу ҳолат ўшанда тегишли органлардан яширилгани ҳақида хабар берилган эди. Бу ҳақда 2018 йил майидаёқ билиши керак бўлган органлар фақат 2019 йил мартида хабар топган, шундан сўнг қиз бир эмас, уч йигит билан алоқада бўлгани ойдинлашган эди.

2018 йил августида Фарғона вилоятида, 2019 йил январида эса Тошкент шаҳрида 14 ёшли қизлар ҳомиладор бўлиб қолганди. Фарғонадаги ҳолатда қиз ўз онаси томонидан жинсий алоқага мажбурлангани айтилганди, Тошкентдаги ҳолатда эса қиз ҳомиласини олдиртириб ташлаганди.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати 18 ноябрь – «Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида»ги Қонун қабул қилинган кун муносабати билан очиқ маълумотлардан фойдаланиб, дунёдаги энг баланд флагштоклар рейтингини тайёрлабди. Унга кўра, Урганчдаги баландлиги 66 метр бўлган флагшток дунё бўйича 15-ўринни эгаллабди. Энг баланд тўртта флагшток эса мос равишда Саудия Арабистони, Тожикистон, Озарбайжон ва Шимоий Кореяда.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Навоийда мактаб директори фирибгарлик билан 9400 доллар олаётганида қўлга тушди

Навоий вилояти Навбаҳор туманидаги 12-мактаб директори А.О. тадбиркор С.Ҳ.ни алдаб, унга Сармишсой дарасидан туман ҳокимлиги орқали гранит қазиб олиш учун ер ажратиш масаласини ҳал қилиб беришни ваъда қилган.

«Эвазига директор тадбикордан 16 минг доллар талаб қилган. У талаб қилинган пулнинг бир қисми сифатида 9 400 долларни фирибгарлик йўли билан олганида ашёвий далиллар билан ушланган», — дея хабар бермоқда Бош прокуратура.

Мазкур ҳолат юзасидан А.О.га нисбатан Жиноят кодексининг 168 (фирибгарлик) ва 28, 211-моддалари (пора беришга далолат қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
#Иқтибос. «Дастурий маҳсулот коррупция, бюрократияни бартараф этади»

Президент Шавкат Мирзиёев 20 ноябрь куни Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманидаги Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (IT-парк)га ташриф буюрди. Президент паркнинг янги босқичи қурилишига тамал тоши қўйди.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Президент Шавкат Мирзиёев 20 ноябрь куни “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида ўтаётган Ўзбекистон саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси билан танишди. Президент матбуот хизмати томонидан эълон қилинган фотосурат орқа фонида — Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Президент Шавкат Мирзиёев 20 ноябрь куни Ўзбекистон ислом цивилизацияси марказига яна бир бор ташриф буюрди. Президент матбуот хизматининг хабар беришича, қарийб икки гектар майдонда уч қаватли кўркам иморат қад кўтарди. Бинонинг симметрик марказида бежирим шарқона гумбаз, тўрт томонида 34 метрлик пештоқлар қурилди.

Биринчи қаватда музей омбори, қадимий қўлёзма ва осори-атиқаларни сақлаш ҳамда реставрация қилиш хоналари, нашриёт ва китоб дўконлари жойлашади. Иккинчи қаватдаги улкан фойе марказига Усмон Қуръони жойлаштирилади. Шунингдек, бу ерда Ислом санъати музейи, 435 кишига мўлжалланган конференция зали бўлади. Учинчи қаватдан эса 100 минггача қўлёзмалар фондига эга кутубхона, илмий кафедралар ва маъмурий хоналар ўрин олади.

«Бу марказ асрлар давомида халқимизга хизмат қилади, унинг ҳар бир нақши тарихга муҳрланади», — деди Шавкат Мирзиёев.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий тармоқларда бир юк машинаси катта тезликда иккита ЙПХ машинасини уриб, пачоқлаб ўтиб кетгани акс этган видео тарқалди. Унга Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа тумани ҳокимлиги муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, бу лавҳа Ҳиндистоннинг Panorama Studios кинокомпанияси томонидан «Ўзбеккино» билан ҳамкорликда ишланаётган «Khuda Haafiz» номли фильмининг тасвирга олиш жараёнидан олинган. Ҳодиса Элликқалъанинг Беруний тумани билан чегарадош қисмида бўлган.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg