Daryo — LIVE
69.9K subscribers
41K photos
9.34K videos
55 files
39.1K links
“Daryo”ning tezkor yangiliklar berib boradigan Telegram kanali

Reklama — http://dy.uz/Z07tA
Tahririyat — @daryo_livebot

Rasmiy kanal – @daryo
Rasmiy kirill – @daryo_kirill
Lifestyle – @daryo_lotin
Sport – @daryo_sport24
Pul — @daryo_pul
Download Telegram
#Иқтибос. Оддий қилиб айтганда, вазир Шерматов: «Мен матбуотга эмас, мажбурий обунага қаршиман», демоқчи. Яъни, газеталар эмас, балки сайтлар ёки Телеграм-каналларга ҳам мажбурий обуна бўлганида, вазир айнан мажбурий обунага қарши бўларди — сайтлар ё Телеграм-каналларга эмас.

Афсуски, аксарият ҳолларда «дўпписини ол» дейилса бош олиб ташланади — оқибатда депутат Расул Кушербаев таъкидлаганидек, одамлар, хусусан, ўқитувчилар ихтиёрий равишда ҳам газеталарга обуна бўла олмай қолади. Оқибатда ким ёмон — «вазир Шерматов ёмон», «у матбуотнинг душмани».

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
#Иқтибос. «Қарсаклар, баландпарвоз гапларга чек қўйиб,.. ишлаш зарур», — деди Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятидаги фаоллар йиғилишида. Ҳа, қарсаклар, баландпарвоз гапларни чек қўйиш вақти келган аллақачон.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
#Иқтибос. Украина президенти сайлови иккинчи турида амалдаги давлат раҳбарини катта фарқ билан ортда қолдирган шоумен Владимир Зеленский ўзининг илк баёнотида собиқ СССР мамлакатларига мурожаат қилди. Ўз навбатида, қўллаб-қувватлаб турганликлари учун ота-онаси, рафиқаси, қариндошлари ва жамоасига миннатдорчилик билдирди. «Ваъда бераман, ҳеч қачон сизларга панд бериб қўймайман», — деди Зеленский.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
#Иқтибос. Бош прокурор Отабек Муродов «Мажбурий ижро бюросини ҳадеб танқид қилаверманглар, уларнинг иши оғир», деяпти. Ҳа, қарз ундириш осон иш эмас, ростдан ҳам (лекин танқид қиладиган жойлари ҳам йўқ эмас-да).

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
#Иқтибос. Кластер тизими ҳақида ҳар хил фикрлар бор (энг тўғри фикр шу деб ҳеч ким айтаётгани йўқ, бир фикр-да энди), лекин Президент Шавкат Мирзиёевнинг таъкидлашича, «қишлоқ хўжалигида кластер тизими яхши натижа беради».

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
#ПрезидентФарғонада
#Иқтибос. Нью-Йоркнинг Бруклин қисмида 2 май куни самокат учиб юрган уч ёшли ўзбекистонлик Элнур исмли бола машина уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлган эди. Нью-Йорк шаҳри мэри Билл де Блазио ўзбекистонлик болакайнинг ўлими билан тугаган ушбу аянчли йўл-транспорт ҳодисасига шундай сўзлар билан муносабат билдирди.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
#Иқтибос. «Баъзида менга барча сайтларни ёпиш таклиф қилинган ҳолатлар ҳам бўлди», — деди Комил Алламжонов.

Шунақа «зўр» таклифлар кимлардан чиқаркин-а? Шунақа «зўр» таклифларни берадиганлар ғорда яшамасмикин, мабодо? Қизиқ-да, шунчаки. Унақалар Телеграм нималигини ҳам билмаса керак.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
#Иқтибос. Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига ташрифини Хонобод шаҳридан бошлади. Шаҳарнинг «Анҳор» маҳалласидаги собиқ 4-автокорхона ўрнида фаолият бошлаган 13 та корхонадан бири — Xon tex city компаниясида бўлиб, шароитларни кўздан кечирди, ишчи хотин-қизлар билан мулоқот қилди.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
#ПрезидентАндижонда
«Бизнинг ҳам оёғимиз ердан узилса, кейин одамлар кимга ишонади?». Президентнинг 16 май куни Андижон вилоятида бўлиб ўтган фаоллар йиғилишидаги чиқишидан Kun.uz нашри #иқтибос келтирмоқда.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
#Иқтибос. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов «Америка овози»га берган интервьюсида, жумладан, шундай деди: «Болалар масжидга киритилмасин, деган тартиб йўқ. Бундай тартиб умуман бўлмаган, бу ташқаридаги гаплар».

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
#Иқтибос. «Ҳаракат бор, лекин Президентимизга етиб олиб бўлмаяпти», — дебди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати. Тан олиш — яхши. Депутатлик ўрнини эса вақтни бой бермай, Президентга етиб оладиган даражада ҳаракатчан ва лойиқ номзодларга бўшатиб бериш — ундан-да яхши. Халққа қилинган камида битта яхши хизмат ва ҳатто мардлик ҳам.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
#Иқтибос. Президент Шавкат Мирзиёев 12 август куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида бир муҳим масалани ҳокимларнинг ёдига солиб қўйди.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
#Иқтибос. Шавкат Мирзиёев Мўйноқ туманидаги маданият марказида қорақалпоғистонлик фаоллар билан мулоқот қилди. Президент Қорақалпоғистонга сафар давомида Мўйноқдаги балиқни қайта ишлаш ва консервалаш заводида ҳам бўлди.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
#Иқтибос. Эркинжон Турдимов учта вилоятга раҳбарлик қилишга муваффақ бўлган Ўзбекистон тарихидаги икки ҳокимдан бири. Kun.uz мухбирининг Навоий, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларга раҳбарлик қилишда қандай фарқ борлиги ҳақида саволига ҳоким Турдимов: «Ҳокимлик ҳамма ерда бир хил касб, маоши бир хил», деб жавоб берибди.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
#Иқтибос. «Ўзатом» раҳбарининг таъкидлашича, бу йил Ўзбекистонда тарихда илк бор ёз давомида сарф қилинган электр энергияси миқдорининг энг юқори нуқтаси қишки даврники билан таққослаганда анча кўпроқни ташкил этди.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
#Иқтибос. Президент Шавкат Мирзиёев 24 октябрь куни Тошкент метросининг «Юнусобод» йўли қурилиши билан танишиб, жамоат транспорти қандай бўлиши кераклиги ҳақида фикр билдирди. «Жамоат транспорти автомашинада юришдан кўра афзал бўлиши керак», — деди Президент.

Қиёси йўқ тарихий гап. Бу гапда айтилган ғояни рўёбга чиқариш — Тошкентни яна 30 йил аввалгидек жамоат транспорти тараққий этган шаҳарга, кўчаларида бири биридан узун, Isuzu бўлмаган автобуслар, барча маҳалла ва мавзеларни тўлиқ қамраб олган трамвай ва троллейбус тармоқларига эга шаҳарга, ҲАҚИҚИЙ ШАҲАРга айлантиради.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
#Иқтибос. «Марказий сайлов комиссияси ҳукуматнинг қўлидаги ўйинчоқ эмас», деяпти Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Маҳмуд Истамов «Америка овози»га берган интервьюсида. Ишонгимиз келади.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
#Иқтибос. Ёзувчи Мурод Муҳаммад Дўст давлат телевидениесидаги «қайчилаш усталари»ни «уятчан одамлар» деб атабди. «Бу ‘уятчанлар’ ўзини худди жамиятнинг ахлоқ дарвозаси олдига қўйилган қоровулдек тутади», — дебди. Kun.uz’нинг ёзишича, давлат телеканалларининг фильмларни «қайчилаш» амалиётидан ҳамма дод деганмиш.

Сўнгги вақтларда биров давлат телевидениеси шарафига бир чимдим бўлса-да мақтов айтганини эшитдингизми? Нега ўзгармас экан-а булар?

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
#Иқтибос. Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Абдуҳаким Хаджибаевнинг айтишича, «шифокорларнинг маошини оширишга ҳожат йўқ», чунки сўнгги бир йил ичида уларнинг маоши шундоқ ҳам 40 фоизга ошган.

Бечора ўзбек шифокори: мижозидан фақат гап эшитса ҳам майлига эди — дам-бадам калтак ҳам еб туради, раҳбари эса: «Буларнинг маошини оширмаса ҳам бўлади», дейди тап тортмай. Нима дейишга ҳам ҳайронсан киши.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
#Иқтибос. «Дастурий маҳсулот коррупция, бюрократияни бартараф этади»

Президент Шавкат Мирзиёев 20 ноябрь куни Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманидаги Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (IT-парк)га ташриф буюрди. Президент паркнинг янги босқичи қурилишига тамал тоши қўйди.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg