Daryo — LIVE
70.1K subscribers
41.6K photos
9.47K videos
55 files
39.6K links
“Daryo”ning tezkor yangiliklar berib boradigan Telegram kanali

Reklama — http://dy.uz/Z07tA
Tahririyat — @daryo_livebot

Rasmiy kanal – @daryo
Rasmiy kirill – @daryo_kirill
Lifestyle – @daryo_lotin
Sport – @daryo_sport24
Pul — @daryo_pul
Download Telegram
«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати 18 ноябрь – «Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида»ги Қонун қабул қилинган кун муносабати билан очиқ маълумотлардан фойдаланиб, дунёдаги энг баланд флагштоклар рейтингини тайёрлабди. Унга кўра, Урганчдаги баландлиги 66 метр бўлган флагшток дунё бўйича 15-ўринни эгаллабди. Энг баланд тўртта флагшток эса мос равишда Саудия Арабистони, Тожикистон, Озарбайжон ва Шимоий Кореяда.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Навоийда мактаб директори фирибгарлик билан 9400 доллар олаётганида қўлга тушди

Навоий вилояти Навбаҳор туманидаги 12-мактаб директори А.О. тадбиркор С.Ҳ.ни алдаб, унга Сармишсой дарасидан туман ҳокимлиги орқали гранит қазиб олиш учун ер ажратиш масаласини ҳал қилиб беришни ваъда қилган.

«Эвазига директор тадбикордан 16 минг доллар талаб қилган. У талаб қилинган пулнинг бир қисми сифатида 9 400 долларни фирибгарлик йўли билан олганида ашёвий далиллар билан ушланган», — дея хабар бермоқда Бош прокуратура.

Мазкур ҳолат юзасидан А.О.га нисбатан Жиноят кодексининг 168 (фирибгарлик) ва 28, 211-моддалари (пора беришга далолат қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
#Иқтибос. «Дастурий маҳсулот коррупция, бюрократияни бартараф этади»

Президент Шавкат Мирзиёев 20 ноябрь куни Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманидаги Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (IT-парк)га ташриф буюрди. Президент паркнинг янги босқичи қурилишига тамал тоши қўйди.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Президент Шавкат Мирзиёев 20 ноябрь куни “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида ўтаётган Ўзбекистон саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси билан танишди. Президент матбуот хизмати томонидан эълон қилинган фотосурат орқа фонида — Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Президент Шавкат Мирзиёев 20 ноябрь куни Ўзбекистон ислом цивилизацияси марказига яна бир бор ташриф буюрди. Президент матбуот хизматининг хабар беришича, қарийб икки гектар майдонда уч қаватли кўркам иморат қад кўтарди. Бинонинг симметрик марказида бежирим шарқона гумбаз, тўрт томонида 34 метрлик пештоқлар қурилди.

Биринчи қаватда музей омбори, қадимий қўлёзма ва осори-атиқаларни сақлаш ҳамда реставрация қилиш хоналари, нашриёт ва китоб дўконлари жойлашади. Иккинчи қаватдаги улкан фойе марказига Усмон Қуръони жойлаштирилади. Шунингдек, бу ерда Ислом санъати музейи, 435 кишига мўлжалланган конференция зали бўлади. Учинчи қаватдан эса 100 минггача қўлёзмалар фондига эга кутубхона, илмий кафедралар ва маъмурий хоналар ўрин олади.

«Бу марказ асрлар давомида халқимизга хизмат қилади, унинг ҳар бир нақши тарихга муҳрланади», — деди Шавкат Мирзиёев.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий тармоқларда бир юк машинаси катта тезликда иккита ЙПХ машинасини уриб, пачоқлаб ўтиб кетгани акс этган видео тарқалди. Унга Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа тумани ҳокимлиги муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, бу лавҳа Ҳиндистоннинг Panorama Studios кинокомпанияси томонидан «Ўзбеккино» билан ҳамкорликда ишланаётган «Khuda Haafiz» номли фильмининг тасвирга олиш жараёнидан олинган. Ҳодиса Элликқалъанинг Беруний тумани билан чегарадош қисмида бўлган.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
«Ўзгидромет» Қамчиқ довонида 21—25 ноябрь кунлари кучли қор ёғиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди

«Туман тушиб, кўринувчанлик 50 метргача пасаяди, шамол секундига 17—22 метр тезликда эсади. 21—23 ноябрда ҳарорат -5...-3 даража совуққача, 24—25 ноябрда -13...-8 даража совуққача пасаяди. Йўлда қор уюмлари, музламалар ҳосил бўлади», — дейилади «Ўзгидромет» ахборотида.

Аввалроқ Ўзбекистон ҳудудига 21—24 ноябрь кунлари Волгабўйи орқали Россиянинг Европа ҳудуди марказий туманлари (Москва вилояти) устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво оқими кириб келиши ҳақида хабар берилганди.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи раиси Алишер Саъдуллаев мактабларда диний таълимни йўлга қўйиш бўйича илгари сурилаётган таклифларга муносабат билдирди, дея хабар бермоқда Kun.uz.

«Кўпчилик менга мактабларда диний таълим бериш керак, диний таълим йўлга қўйилса, жиноятчилик камаяди, ёшларнинг ҳаётга нисбатан фикрлаши ўзгаради деб кўп айтишади. Бу саволни беравериш мумкин. Лекин бошқа битта савол очиқ қолаверади — бу фанни ҳақиқатан профессионал равишда, биз хоҳлаган мақсадларда ишлатиладиган даражада ўргата оладиган кадрларимиз борми?

Кадрлар мавзуни чуқур биладими, ҳамма далили, тажвиди, қоидаларини тушунадими, деган масалада оқсаймиз. Шу боис, мазкур соҳани ривожлантириш учун биринчи ўринда профессионал мутахассисларни тайёрлашимиз керак ва бу жуда ҳам муҳим жараён»,
— деди Ўзбекистон ёшларининг етакчиси.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Тошкент метрополитени учун олиб келинган янги «Москва» поездлари бугун илк бор йўловчи ташибди (тарихий кун!). 21 ноябрь куни ҳам «Ўзбекистон» йўналишида бир неча қатновни амалга ошираркан — «Дўстлик» (собиқ «Чкалов») станциясидан 13:30 дан йўлга чиқиб, 17:00 гача юради, дейишяпти. Янги метропоездга чиқиб кўрганларнинг таассуроти: «Вааауууу!».

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
#Иқлим. Бугун Ўзбекистонда ҳаво жуда совуқ бўлиб, қор ёғиши кутилмоқда.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Тошкент вилоятидаги колонияда жазо ўтаётган маҳкум бошқа бир маҳкумни 2 минг долларга чув туширди.

Батафсил — http://dy.uz/zqLVr
«Мозори Шариф—Тошкент» йўналишида мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилади.

Батафсил — http://dy.uz/f9UNK
Актриса Феруза Собитова нима сабабдан Гавҳар Шариповани уйидан чиқариб юборганини сўзлаб берди (видео).

Батафсил — http://dy.uz/dcAtq