Daryo — LIVE
69.9K subscribers
41K photos
9.34K videos
55 files
39.1K links
“Daryo”ning tezkor yangiliklar berib boradigan Telegram kanali

Reklama — http://dy.uz/Z07tA
Tahririyat — @daryo_livebot

Rasmiy kanal – @daryo
Rasmiy kirill – @daryo_kirill
Lifestyle – @daryo_lotin
Sport – @daryo_sport24
Pul — @daryo_pul
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев 20 ноябрь куни “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида ўтаётган Ўзбекистон саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси билан танишди. Президент матбуот хизмати томонидан эълон қилинган фотосурат орқа фонида — Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Президент Шавкат Мирзиёев 20 ноябрь куни Ўзбекистон ислом цивилизацияси марказига яна бир бор ташриф буюрди. Президент матбуот хизматининг хабар беришича, қарийб икки гектар майдонда уч қаватли кўркам иморат қад кўтарди. Бинонинг симметрик марказида бежирим шарқона гумбаз, тўрт томонида 34 метрлик пештоқлар қурилди.

Биринчи қаватда музей омбори, қадимий қўлёзма ва осори-атиқаларни сақлаш ҳамда реставрация қилиш хоналари, нашриёт ва китоб дўконлари жойлашади. Иккинчи қаватдаги улкан фойе марказига Усмон Қуръони жойлаштирилади. Шунингдек, бу ерда Ислом санъати музейи, 435 кишига мўлжалланган конференция зали бўлади. Учинчи қаватдан эса 100 минггача қўлёзмалар фондига эга кутубхона, илмий кафедралар ва маъмурий хоналар ўрин олади.

«Бу марказ асрлар давомида халқимизга хизмат қилади, унинг ҳар бир нақши тарихга муҳрланади», — деди Шавкат Мирзиёев.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий тармоқларда бир юк машинаси катта тезликда иккита ЙПХ машинасини уриб, пачоқлаб ўтиб кетгани акс этган видео тарқалди. Унга Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа тумани ҳокимлиги муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, бу лавҳа Ҳиндистоннинг Panorama Studios кинокомпанияси томонидан «Ўзбеккино» билан ҳамкорликда ишланаётган «Khuda Haafiz» номли фильмининг тасвирга олиш жараёнидан олинган. Ҳодиса Элликқалъанинг Беруний тумани билан чегарадош қисмида бўлган.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
«Ўзгидромет» Қамчиқ довонида 21—25 ноябрь кунлари кучли қор ёғиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди

«Туман тушиб, кўринувчанлик 50 метргача пасаяди, шамол секундига 17—22 метр тезликда эсади. 21—23 ноябрда ҳарорат -5...-3 даража совуққача, 24—25 ноябрда -13...-8 даража совуққача пасаяди. Йўлда қор уюмлари, музламалар ҳосил бўлади», — дейилади «Ўзгидромет» ахборотида.

Аввалроқ Ўзбекистон ҳудудига 21—24 ноябрь кунлари Волгабўйи орқали Россиянинг Европа ҳудуди марказий туманлари (Москва вилояти) устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво оқими кириб келиши ҳақида хабар берилганди.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи раиси Алишер Саъдуллаев мактабларда диний таълимни йўлга қўйиш бўйича илгари сурилаётган таклифларга муносабат билдирди, дея хабар бермоқда Kun.uz.

«Кўпчилик менга мактабларда диний таълим бериш керак, диний таълим йўлга қўйилса, жиноятчилик камаяди, ёшларнинг ҳаётга нисбатан фикрлаши ўзгаради деб кўп айтишади. Бу саволни беравериш мумкин. Лекин бошқа битта савол очиқ қолаверади — бу фанни ҳақиқатан профессионал равишда, биз хоҳлаган мақсадларда ишлатиладиган даражада ўргата оладиган кадрларимиз борми?

Кадрлар мавзуни чуқур биладими, ҳамма далили, тажвиди, қоидаларини тушунадими, деган масалада оқсаймиз. Шу боис, мазкур соҳани ривожлантириш учун биринчи ўринда профессионал мутахассисларни тайёрлашимиз керак ва бу жуда ҳам муҳим жараён»,
— деди Ўзбекистон ёшларининг етакчиси.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Тошкент метрополитени учун олиб келинган янги «Москва» поездлари бугун илк бор йўловчи ташибди (тарихий кун!). 21 ноябрь куни ҳам «Ўзбекистон» йўналишида бир неча қатновни амалга ошираркан — «Дўстлик» (собиқ «Чкалов») станциясидан 13:30 дан йўлга чиқиб, 17:00 гача юради, дейишяпти. Янги метропоездга чиқиб кўрганларнинг таассуроти: «Вааауууу!».

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
#Иқлим. Бугун Ўзбекистонда ҳаво жуда совуқ бўлиб, қор ёғиши кутилмоқда.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Тошкент вилоятидаги колонияда жазо ўтаётган маҳкум бошқа бир маҳкумни 2 минг долларга чув туширди.

Батафсил — http://dy.uz/zqLVr
«Мозори Шариф—Тошкент» йўналишида мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилади.

Батафсил — http://dy.uz/f9UNK
Актриса Феруза Собитова нима сабабдан Гавҳар Шариповани уйидан чиқариб юборганини сўзлаб берди (видео).

Батафсил — http://dy.uz/dcAtq
Чилонзор туманида яна бир йўл ўтказгич қуриш таклиф этилди.

Батафсил — http://dy.uz/zPQuI
​​Наманганда эгизак миноралар қурилади

«MJ Developers» халқаро қурилиш компанияси Namangan Square йирик лойиҳасининг бошланганини эълон қилди. Компания матбуот хизматининг «Дарё»га хабар беришича, минтақадаги биринчи Smart City 18 гектар майдонда Бразилия, Ҳиндистон, БАА, Россия ва бошқа мамлакатларда йирик лойиҳаларни амалга ошириш тажрибасига эга ишлаб чиқарувчи томонидан қурилади.

«Наманган асрлар давомида ҳунармандчилик ва ўзига хос архитектура маркази бўлиб келган. Namangan Square тушунчасини яратишда бизнинг меъморларимиз ва дизайнерларимиз Фарғона водийси ушбу дурдонасининг ажойиб тарихидан илҳом олишди. Ушбу шаҳар Евросиё савдо йўллари чорраҳаларида ташкил этилганидан бери муҳим иқтисодий марказга айланди ва бизнинг лойиҳамиз унинг бизнес фаолияти учун органик қисм ва диққатга сазовор жой бўлиш учун яратилган. Биз 2021 йилда Namangan Square 10000 фуқаронинг уйига айланишини кутмоқдамиз», — дейди «MJ Developers» ҳаммуассиси Анкит Жалан.

Тахминан 325 000 квадрат метр иш жойлари, турар жойлари ва чакана савдо майдончаларини 10 гектардан ортиқ парк майдонида ноёб ландшафт дизайн билан қуриш режалаштирилган бўлиб, у замонавий ечимларни Наманган боғдорчилигининг қадимий анъаналари билан уйғунлаштиради.

Пухта ўйланган спорт ва ҳордиқ чиқариш муҳити Namangan Square аҳолиси ва меҳмонларига югуриш ва велосипед йўлларидан ташқари воркаут ва скейтинг учун тўлақонли  майдонларни, шунингдек, баскетбол, теннис, футзал ва голф машқлари учун майдонларни тақдим этади. Илғор «яшил» технологиялар Namangan Square’ни энг экологик қулай туманга айлантиради, бу эса уларни кейинчалик шаҳар ва вилоят бўйлаб тарқатишга имкон беради, дейилади хабарда.

Namangan Square’нинг асосий безаги ноёб дизайн ва конструкцияли икки бино бўлади. Фарғона водийсидаги ушбу биринчи осмонўпар бинолар, шубҳасиз, вилоятнинг диққатга сазовор жойлари ва унинг энг юқори меъморий тузилмалари рўйхатини тўлдиради.

Namangan Square лойиҳалаштириш 50 миллион квадрат метрдан ортиқроқ архитектура тажрибасига эга дунёга машҳур ҳинд архитектори Ҳафиз Контрактор томонидан амалга оширилди.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Ёшлар иттифоқи етакчиси қалбаки пуллар ишлаб чиқаргани учун қўлга олинди

Ёшлар иттифоқининг қашқадарёлик ходими қалбаки пул ишлаб чиқариш билан шуғуллангани маълум бўлди. Бу ҳақда «Дарё»га Қашқадарё вилояти ИИБ матбуот хизмати раҳбари Ирода Расулова хабар берди.

Ирода Расулованинг маълум қилишича, қалбаки пул ишлаб чиқариш ҳолати вилоят ИИБнинг Жиноят қидирув бўлими, Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ҳамда Касби туман ИИБ Жиноят қидирув бўлимининг тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тадбирда маълум бўлган.

Касби туманининг Қўриқ қишлоғида яшовчи Ёшлар иттифоқининг 24 ёшли ходими А.Б. «Муғлон» МФЙ ҳудудидаги ўзи ижрага олган тикувчилик цехида турли хил купюрадаги қалбаки пулларни ишлаб чиқарган.

Айтилишича, А.Б.дан олинган 172 дона 50 минг сўмлик купюрадаги 8 миллион 600 минг сўм пул, рангли принтердан тўлиқ чиқарилмаган 84 дона 50 минг сўмлик купюрадаги пуллар, Epson русумли рангли принтер ва Lenovo русумли ноутбук тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

А.Б.дан олинган АB 0304117 серия рақамли 172 дона 50 минг сўмлик купюра «Давлат белгилиси» корхонасида ишлаб чиқарилмаганлиги, рангли пуркагичли принтер ёрдамида тайёрлангани аниқланган.

Касби туман ҳокимлиги матбуот хизматининг аниқлик киритишича, Б.А. тумандаги 36-мактабда Ёшлар иттифоқи етакчиси бўлиб ишлаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Касби туман ИИБ томонидан 19 ноябрь куни А.Б.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg