Daryo — LIVE
69.6K subscribers
40.6K photos
9.23K videos
55 files
38.8K links
“Daryo”ning tezkor yangiliklar berib boradigan Telegram kanali

Reklama — http://dy.uz/Z07tA
Tahririyat — @daryo_livebot

Rasmiy kanal – @daryo
Rasmiy kirill – @daryo_kirill
Lifestyle – @daryo_lotin
Sport – @daryo_sport24
Pul — @daryo_pul
Download Telegram
Ўзбекистонда абитуриентлар ҳужжатларини ДТМ сайти ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилиш режалаштирилмоқда.

Батафсил — http://dy.uz/Om1aQ
⚡️2020 йил 2 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3760 (+10) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 7 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб қарантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, 1 нафари эса Карантин марказидаги (Қозоғистон Республикаси орқали юртимизга кириб келган) фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Айни пайтда Ўзбекистонда 2908 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро (77 фоизи) соғайди.
#Иқлим. Бугун Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
⚡️2020 йил 3 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3769 (+9) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 7 нафари Тошкент вилоятида (6 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 1 нафари аҳоли орасидан аниқланган), 2 нафари Сирдарё вилоятида (1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган) аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 2908 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 846 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 10 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Наманган ва Самарқандда 11 нафар бемор тузалиб, жами соғайганлар сони 2919 нафарга етди

Наманган вилоятида 4 нафар, Самарқанд вилоятида эса 7 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

❗️Шу тариқа Наманган вилоятида
жами касаллик қайд этилганлар 260 нафар бўлиб, эндиликда шундан 251 нафари тузалди. Даволанаётганлар эса 5 нафарни ташкил этиб, ушбу вилоят коронавирусдан холи ҳудуд бўлишга анча яқин турибди.

❗️Самарқанд вилоятида эса жами касаллик аниқланганлар 363 нафар бўлиб, эндиликда шундан 299 нафари соғайди. Айни пайтда даволанаётганлар 62 нафарни ташкил этмоқда.

‼️Шундай қилиб, ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб
коронавирус инфекциясидан соғайган беморлар сони 2919 нафарни ташкил этмоқда.
Навоийда 42 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Вилоятда сўнгги икки кун ичида 84 нафар бемор соғайди.

Тузалганларнинг барчаси ушбу вилоятдан (32 нафари Зарафшон шаҳридан, 4 нафари Хатирчи туманидан, 3 нафари Томди туманидан, 2 нафари Конимех туманидан, 1 нафари эса Навоий шаҳридан) бўлиб, 26 нафари эркак, 16 нафари аёл. Уларнинг ёши каттаси 71 ёшли онахон, ёши кичиги 2018 йил туғилган.
Тошкент шаҳрида 43 нафар бемор тузалди, Ўзбекистонда соғайганлар сони 3000 дан ошди

Бугун пойтахтимиздаги Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасидан 29 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 9 нафар, 3-сонли туғруқ мажмуасидан 5 нафар, жами 43 нафар бемор соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

❗️Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасидан соғайганларнинг 6 нафари Наманган вилоятидан, 5 нафари Тошкент шаҳридан, 3 нафари Самарқанд вилоятидан, Сурхондарё, Қашқадарё ва Бухоро вилоятларидан 4 нафардан, Фарғона, Андижон ва Сирдарё вилоятларидан 1 нафардан. Беморларнинг 25 нафари эркак, 4 нафари аёл бўлиб, энг ёши каттаси 61 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 4 ёшда.

❗️Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 4 нафари Хоразм вилоятидан, 3 нафари Самарқанд вилоятидан, Қорақалпоғистон Рспубликаси ва Қашқадарё вилоятларидан 1 нафардан. Беморларнинг 4 нафари эркак, 5 нафари аёл бўлиб, энг ёши каттаси 50 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 13 ёшда.

❗️3-сонли туғруқ мажмуасида тузалганларнинг 4 нафари Самарқанд вилоятидан бўлиб, она ва бола (ҳомиладор она 25 ёшда ва боласи 4 ёшда) ҳамда 2 нафар ҳомиладор аёл. Қолган 1 нафари (27 ёшли аёл) эса Хоразм вилоятидан.

❗️Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 1127 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 1170 нафарга етди.

‼️Айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 3004 нафарга етди.
⚡️2020 йил 3 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3815 (+46) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 45 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 1 нафари эса Андижон вилоятида халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 3014 (+106) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди.

Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 786 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
⚡️Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этган беморлар сони 16 нафарга етди.

Батафсил — http://dy.uz/HLtVa
⚡️2020 йил 3 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3843 (+28) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 15 нафари Навоий вилоятида, 2 нафари Тошкент шаҳрида, 1 нафар Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб қарантинга олинган фуқаролар орасида, 10 нафари эса Карантин марказидаги (шундан 9 нафари Москвадан чартер рейс билан келган, 1 нафари эса коронавирусга чалинган бемор билан мулоқотда бўлган) фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 3014 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (78 фоизи) соғайди.
#Иқлим. Бугун Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
⚡️⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

❗️2020 йил 5 июндан бошлаб қуйидагиларга рухсат берилади:

🟡 “сариқ” ҳудудларда:

✔️ меҳмонхоналар, санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар, бошқа дам олиш масканлари ва жойлаштириш воситалари фаолиятига (хостеллар бундан мустасно);

✔️ уй меҳмонхоналари ва солиқ органларида рўйхатдан ўтган дала ҳовлилар (дачалар) фаолиятига (фақат оилавий меҳмонларга хизмат кўрсатиш учун);

✔️ меҳмонхоналар, санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар, бошқа дам олиш масканларида жойлашган ҳамда очиқ ҳавода хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) фаолиятига;

〰️〰️〰️〰️〰️

🟢 “яшил” ҳудудларда “сариқ” ҳудудларга қўшимча равишда:

✔️ индивидуал шуғулланиш учун тренажер заллари ва бассейнлар фаолиятига.

☝️Бунда тренажер заллари ва бассейнлар объектларининг доимий равишда дезинфекция қилиниши, уларнинг кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш, ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши, ижтимоий масофани сақлаши, шунингдек, ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37*С ва ундан юқори бўлган, инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳолатда ҳамда тиббий ниқобда бўлмаган ҳолларда киритмаслик чораларини кўриш, ижтимоий масофани таъминлаш имконияти бўлмаган жамоавий спорт турларини ўтказмаслик талаб этилади;

✔️ маданият объектлари (театрлар) фаолиятига, индивидуал ва жамоавий репетициялар ўтказиш шарти билан (30 кишидан кўп бўлмаган), томошабинлар ва ташриф буюрувчиларга рухсат бермаган ҳолда, спектаклларни онлайн режимида ёки телевидение орқали трансляция қилиш йўли билан;

✔️ таълим марказлари, тўгараклар (10 кишидан кўп бўлмаган гуруғ ташкил этиб, вақтини олдиндан келишган ҳолда) фаолиятига.

☝️Бунда ходимлар ва болаларнинг соғлиғи ҳолатини доимий назорат қилиш (тана ҳароратини мунтазам ўлчаб бориш), инфекция аломатлари мавжуд бўлган ходимлар ва болаларни машғулотлардан четлатиш, шунингдек, санитария-гигиена ва дезинфекция талабларига қатъий риоя этиш талаб этилади;

🕌 ДИНИЙ ТАШКИЛОТЛАР фаолиятига.

Бунда диний ташкилотлар биноларининг доимий равишда дезинфекция қилиниши, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш, ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши, ижтимоий масофани сақлаши, шу жумладан намоз вақтида фуқароларнинг оралиқ масофасини 1,5 метр этиб белгилаш (махсус чизиқлар ёрдамида катакларга ажратган ҳолда), шунингдек, ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37*С ва ундан юқори бўлган, инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳолатда ҳамда тиббий ниқобда бўлмаган ҳолларда киритмаслик чораларини кўриш, жамоавий диний маросимлар (жума намози ва бошқалар)ни ўтказмаслик талаб этилади
Шунингдек, 2020 йил 15 июндан бошлаб 🟢 “яшил” ва 🟡 “сариқ” ҳудудларда қуйидагиларга рухсат берилмоқда:

❗️УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ объектлари фаолиятига.

Шу билан бир қаторда умумий овқатланиш объектлари фаолиятини ташкил этишга қўйиладиган асосий талаблар сифатида қуйидагилар белгилаб қўйилди:

🚫 банкетлар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказишга йўл қўймаслик;

фаолиятини 8:00 дан 23:00 га қадар ташкил этиш;

🚧 столлар оралиғидаги 2 метрдан кам бўлмаган ижтимоий масофани таъминлаш;

👨‍👩‍👧‍👦 бир стол атрофида 4 кишидан кўп бўлмаган (10 кишидан кўп бўлмаган бир оила аъзолари бундан мустасно) мижозларни жойлаштириш;

😷 ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопда бўлиши;

🚿 ҳар бир мижоздан кейин стол ва бошқа жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш;
2020 йил 15 июндан бошлаб “яшил” ва “сариқ” ҳудудларда қуйидагиларга рухсат берилмоқда:

❗️МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ташкилотлари фаолиятига. Бунда:

✔️ мактабгача таълим ташкилотларида машғулотларни 15 кишидан ортиқ бўлмаган гуруҳларда ташкил этиш;

✔️ мактабгача таълим ташкилотлари биноларини доимий равишда дезинфекция қилиш, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш;

✔️ ходимлар тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши
ва ижтимоий масофани сақлаши;

✔️ тана ҳарорати 37*С ва ундан юқори бўлган ёки инфекция аломатлари мавжуд бўлган ходим ва тарбияланувчиларнинг машғулотларга киритмаслик чораларини кўриш талаб этилади;
2020 йил 15 июндан бошлаб “яшил” ва “сариқ” ҳудудларда қуйидагиларга рухсат берилмоқда:

❗️БУЮМ БОЗОРЛАРИ фаолиятига.

Бунда буюм бозорлари доимий равишда дезинфекция қилиниши, уларнинг кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозланиши, сотувчилар ва харидорлар тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши, ижтимоий масофани сақлаши, шунингдек, ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37*С ва ундан юқори бўлган, инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳолатда ҳамда тиббий ниқобда бўлмаган ҳолларда буюм бозорлари ҳудудига киритмаслик чораларини кўриш талаб этилади;

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️ҲУДУДЛАР ЎРТАСИДА АВТОБУС ҚАТНОВЛАРИГА.

Бунда ташувчилар фаолияти қуйидаги талаблардан келиб чиққан ҳолда ташкил этилади:

📎 транспорт воситасини якуний йўналиш нуқтасида дезинфекция қилиш;

📎 автобус салонига фақатгина тиббий ниқоблардаги йўловчиларни киритиш;

📎 ҳайдовчиларни тиббий қўлқоп ва тиббий ниқоблар билан таъминлаш ҳамда уларнинг мунтазам равишда ўз вақтида алмаштириб борилиши чораларини кўриш.

〰️〰️〰️〰️〰️

📕 Карантин даврида муддати тугайдиган тиббиёт ва фармацевтика ходимларига тегишли малака тоифаси берилганлиги тўғрисидаги сертификатларнинг амал қилиш муддати 2020 йил 1 октябрга қадар узайтирилди.
Юқоридагилар билан бир қаторда, БАРЧА ҲУДУДЛАРДА уларнинг тоифасидан қатъи назар қуйидаги карантин талаблари сақлаб қолинмоқда:

📌 жамоат жойлари ва тадбиркорлик фаолияти объектларида ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаш, уч кишидан ортиқ йиғилмаслик, фуқароларнинг тиббий ниқобдан ҳамда антисептик воситаларидан фойдаланиши;

📌 таълим ташкилотлари (мактаб, лицей, коллеж, техникум, институт, университет ва бошқалар) фаолиятини йўлга қўймаслик;

📌 кўнгилочар объектлар — тунги клублар, дискотека, спа ва массаж салонлар, караоке, бильярд заллари, чилим (кальян) ва компьютер ўйинлари марказлари фаолиятига йўл қўймаслик;

📌 концерт, кинотеатр ва спорт тадбирларини (профессионал футбол клублари ўқув машғулотлари ва Ўзбекистон профессионал футбол лигаси чемпионатлари бундан мустасно) ўтказмаслик;

📌 жамоат транспорти ҳаракатига рухсат бермаслик;

📌 деҳқон, қурилиш бозорлари, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат савдо нуқталари (супермаркет ва бошқа йирик дўконлар) кириш-чиқиш жойларини пирометрлар ва антисептик воситалар билан жиҳозлаш ҳамда ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37*С ва ундан юқори бўлган ҳолатда, ушбу мажмуаларга киритмаслик чораларини кўриш;

📌 барча ташкилотлар кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан таъминлаш ҳамда ходимлар томонидан ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаган ҳолда фаолият юритишини таъминлаш;

📌 қурилиш-таъмирлаш ишларида объектларнинг ҳудуди тўлиқ карантинга олиниши ва ҳудудий санитария-эпидемиология осойишталик марказлари билан биргаликда объектларда санитария-гигиена тадбирларининг амалга оширилиб борилиши. Бунда, ушбу ташкилотларнинг фаолият олиб бориш даврида санитария ва гигиена қоидаларига тўлиқ риоя қилиш, ўз фаолиятини фақатгина тегишли объект ҳудуди доирасида ташкил этиш.
🔴 “Қизил” тоифага кирувчи ҳудудларда карантин чекловлари талабларини бажармаслик, шунингдек, “яшил” ва “сариқ” тоифага кирувчи ҳудудларда рухсат берилган фаолият турларини ўрнатилган махсус талабларга риоя этмаган ҳолда амалга ошириш тегишли жавобгарликка сабаб бўлади.

〰️〰️〰️〰️〰️

☑️ Шунингдек, Карантин шароитида умумий овқатланиш объектлари фаолиятини ташкил қилиш бўйича вақтинчалик тартиб ҳамда Карантин шароитида рухсат берилган фаолият тури билан шуғулланаётган тадбиркорлик субъектларида санитария-эпидемиологик назоратни амалга ошириш бўйича вақтинчалик тартиб тасдиқланди.

🔎 Шу билан бирга, Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекциясига фаолияти тикланаётган соҳаларда ва тадбиркорлик субъектларида карантин талаблари, санитария-эпидемиологик қоидаларга риоя этилиши устидан НАЗОРАТНИ амалга ошириш топширилди.
2020 йил 4 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3874 (+31) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг 20 нафари Карантин марказидаги (барчаси Қозоғистондан чегара пост орқали келишган) фуқаролар орасида, 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида хориждан келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида, 1 нафари Тошкент вилоятида аҳоли орасида, 1 нафари Сирдарё вилоятида коронавирусга чалинган билан мулоқотда бўлган фуқарода, қолган 8 нафари эса Тошкент шаҳрида (шундан 3 нафар аҳоли орасида, яна 3 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган, 2 нафари хориждан келган ва карантинга олинган) аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 3014 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 844 нафар беморга
шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 9 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Олий таълим вазирлиги карантин вақтида контракт миқдори ўзгармаганига изоҳ берди.

Батафсил — http://dy.uz/KkEDx

👇 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE6tjHvszLjgG2sEDg
❗️Қорақалпоғистонда 4 нафар бемор тузалди. Ушбу ҳудуд коронавирусдан ҳоли бўлишга яқин турибди

Қоралпоғистон Республикаси юқумли касалликлар шифохонасида 4 нафар коронавирусга чалинган бемор соғайди ва реабилитацияга кузатилди.
Тузалганларнинг барчаси эркак бўлиб, ёши каттаси 43 ёшда, ёши кичиги 25 ёшда. Ҳудудлар кесимидаги оладиган бўлсак, Бухоро ва Тошкент вилоятларидан 1 нафардан, Украина Республикасидан 2 нафар.

❗️Эндиликда Қорақалпоғистонда соғайганлар сони 133 нафарга етиб, ҳозирда даволанаётганлар 3 нафарни ташкил этмоқда. Фидойи шифокорларимизнинг саъй-ҳаракатлари туфайли ушбу ҳудуд коронавирусдан холи бўлишга жуда яқин турибди.

❗️Айни пайтда мамлакатимизда коронавирус инфекциясидан соғайганлар 3018 нафарга етди.