Daryo — LIVE
70.1K subscribers
41K photos
9.35K videos
55 files
39.1K links
“Daryo”ning tezkor yangiliklar berib boradigan Telegram kanali

Reklama — http://dy.uz/Z07tA
Tahririyat — @daryo_livebot

Rasmiy kanal – @daryo
Rasmiy kirill – @daryo_kirill
Lifestyle – @daryo_lotin
Sport – @daryo_sport24
Pul — @daryo_pul
Download Telegram
⚡️Тошкент шаҳрида 64 нафар бемор тузалди. Бугуннинг ўзида соғайганлар сони 68 та, умумий 3082 нафарга етди

Тошкент шаҳридаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 14 нафар, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 23 нафар, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида ҳам 23 нафар ҳамда 3-сонли туғруқ мажмуасидан 4 нафар, жами 64 нафар бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

❗️Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида
тузалганларнинг 11 нафар эркак, 3 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 59 ёшда, ёши кичиги 23 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, 4 нафари Тошкент вилоятидан, 3 нафари Фарғона вилоятидан, 1 нафари Тошкент шаҳридан, Наманган, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларидан 2 нафардан.

❗️Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида
тузалганларнинг 14 нафари эркак, 9 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 68 ёшда, ёши кичиги 6 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, 6 нафари Тошкент вилоятидан, 4 нафари Андижон вилоятидан, 3 нафари Қашқадарё вилоятидан, Тошкент шаҳри ва Хоразм вилоятидан 2 нафардан, Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё, Наманган, Сирдарё, Бухоро, Самарқанд вилоятларидан 1 нафардан.

❗️Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида
тузалганларнинг 12 нафари эркак, 11 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 64 ёшда, ёши кичиги 3 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, 15 нафари Тошкент шаҳридан, Фарғона ва Тошкент вилоятларидан 3 нафардан, Қашқадарё ва Сирдарё вилоятларидан 1 нафардан.

❗️3-сонли туғруқ мажмуасида
шифо топган 4 нафар аёлларимизнинг ёши каттаси 38 ёшда, ёши кичиги 29 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Навоий, Самарқанд, Фарғона ва Хоразм вилоятларидан 1 нафардан.

❗️Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар
тузалганлар 1170 нафар ташкил қилган бўлса, эндиликда улар 1234 нафарга етди.
⚡️2020 йил 4 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3909 (+35) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг барчаси Навоий вилоятида аниқланган. Шундан 27 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинганлар, 8 нафари эса (6 нафари Навоий шаҳрида, 1 нафардан Навбаҳор ва Кармана туманларида) аҳоли орасида қайд этилган.

❗️Айни пайтда Ўзбекистонда 3082 (+68) нафар
коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди.

‼️Ҳозирда Ўзбекистонда даволанаётган 811 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Ўзбекистондаги яна 5 та туман «қизил» ҳудудга айланди. Улар орасида Сардоба ҳам бор (рўйхат).

Батафсил — http://dy.uz/ru0Mt
🔺2020 йил 4 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3939 (+30) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 28 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 1 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, яна 1 нафари эса Тошкнт вилоятида Россиядан чегара пост орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида аниқланди.

❗️Айни пайтда юртимизда 3087 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (78 фоизи) соғайди.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 836 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
#Иқлим. Бугун Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Шавкат Мирзиёев Фарғонага жўнаб кетди

Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли ҳаёти, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан танишиш мақсадида Фарғона вилоятига жўнаб кетди.

“Сафар давомида тўқимачилик, ҳунармандчилик, ахборот технологиялари, қишлоқ хўжалиги корхоналари бориб кўрилади, бунёдкорлик ишлари кўздан кечирилади”, — дейилади Президент матбуот хизмати ахборотида.
⚡️2020 йил 5 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3965 (+26) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 12 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 5 нафари Самарқанд вилоятида ҳамда яна 5 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган фуқароларда, 2 нафари Сирдарё вилоятида ҳамда 1 нафари Тошкент вилоятида Россиядан чегара пост орқали юртимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида, қолган 1 нафари эса Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 3087 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 862 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 9 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Шавкат Мирзиёев: Қандай меҳнат қилсак, шундай ҳаёт бўлади.

Батафсил — http://dy.uz/hf5EE
4 июнь куни коронавирус қайд этилган 96 нафар бемордан 13 нафари аҳоли орасида аниқланган

Улардан 4 нафари Тошкент шаҳридан, 1 нафари Тошкент вилояти, 8 нафари эса Навоий вилоятидан.

Жумладан, Тошкент шаҳри Шайхонтохур туманида вақтинча яшовчи фуқарода тана ҳарорати кўтарилган, томоқда оғриқ безовта қилган. У текширувдан ўтказилганда коронавирусга чалингани маълум бўлди. Шу туманда жойлашган қурилиш фирмасининг ходимида ҳам ишга келиш учун таҳлил ўтказилганда коронавирус аниқланган.

Миробод туманида
яшовчи, нафақадаги фуқаро юқори қон босими билан тез тиббий ёрдам машинасида шифохонага олиб келинган ва текширилганда унда ҳам коронавирус тасдиқланган.

Бундан ташқари, Юнусобод туманида яшовчи фуқарода тана ҳароратининг кўтарилиши ва томоқда оғриқ безовта қилган. Уй шароитида турли антибиотик дори воситаларни қабул қилган. Тошкент вилоятида яшовчи, пойтахтимиздаги Шайхонтохур туманида жойлашган “Mediapark” савдо мажмуасида қўриқчи бўлиб ишловчи фуқарода ҳам тана ҳароратини кўтарилиши, ҳолсизлик, қуруқ йўтал ва томоқда оғриқ безовта қилган. Инфекция аниқланган ушбу бемор ҳам уй шароитида турли антибиотик дори воситаларни қабул қилган.

Шунингдек, Навоий шаҳридан 6 нафар, Навбаҳор ва Кармана туманларидан эса 1 нафардан коронавирусга чалинган бемор бевосита аҳоли орасида тасдиқланганини афсус билан қайд этиш лозим.

Юқоридаги барча ҳолатлар бўйича эпидемиологик суриштирув ишлари олиб борилиб, тегишли қатъий чоралар кўрилмоқда.
⚡️Тошкентда рекорд даражада бемор тузалди — 140 нафар бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Пойтахтимиздаги Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида 83 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 34 нафар, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 22 нафар ҳамда 3-сонли туғруқ мажмуасида 1 нафар, жами 140 нафар бемор соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

❗️Коронавирусга қарши фидойилик билан курашаётган шифокорларимизнинг саъй-ҳаракатлари туфайли бугуннинг ўзида Тошкент шаҳридан бир йўла 140 нафар бемор ушбу инфекциядан фориғ бўлиб, шу пайтгача кунлик соғайиш кўрсаткичлари бўйича рекорд натижа қайд этилди. Улар орасида 84 ёшли онахоннинг ҳам шифо топгани янада қувонарли воқеа бўлди.
Шундай қилиб, Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар тузалганлар 1234 нафарни ташкил қилган бўлса, эндиликда улар 1374 нафарга етиб, даволанаётган беморлар 516 нафарни ташкил этмоқда.

❗️Айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб
коронавирус инфекциясидан жами соғайганлар 3227 нафарга етди.
❗️2020 йил 5 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3987 (+22) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг 15 нафар Тошкент шаҳридан (8 нафари аҳоли орасида, 4 нафари эса коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган, 3 нафари хориждан келган), 2 нафар Сирдарё вилоятида Россиядан чегара пост орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида, 1 нафари Наманган вилоятида аҳоли орасида, 2 нафари Тошкент вилоятида (1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган), қолган 2 нафари Карантин марказидаги (хориждан келган) фуқаролар орасида қайд этилган.

❗️Айни пайтда юртимизда 3227 (+140) нафар
коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 744 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
⚡️Жорий йилнинг 8 июнидан — «сариқ» 🟡 ва «яшил» 🟢 ҳудудларда жамоат транспортида шаҳар (туман) ва шаҳар атрофи йўналишлари бўйича автобус ҳаракатларига рухсат берилди.

Дамас, микроавтобус ва метрополитен фаолияти бундан мустасно.
☝️Жамоат транспорти фаолиятини қайта тиклашда қуйидаги талабларга қатъий риоя қилиш талаб этилади:

👉 автокорхона томонидан транспорт воситасини ҳар бир қатнов олдидан ва охирги бекатда, шунингдек, автошоҳбекатларда тўлиқ дезинфекция қилиш;

👉 ҳайдовчиларни тиббий ниқоб ва қўлқоплар билан таъминлаш ҳамда уларнинг мунтазам равишда ўз вақтида алмаштириб бориш чораларини кўриш;

👉 автобус салонига фақатгина тиббий ниқобдаги йўловчиларни киритиш.

〰️〰️〰️〰️〰️

Транспорт вазирлигининг масъул ходимлари ушбу талабларга риоя этилишини назорат қилади.

Йўловчилардан эса карантин талабларига қатъий амал қилиш ва ижтимоий масофани сақлаш сўраб қолинади. Ўз навбатида жамоат транспортида карантин талабларини бузиш тегишли маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.
❗️2020 йил 5 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4007 (+20) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 6 нафари Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган ва карантинга олинган фуқаролар орасида, 5 нафари Бухоро вилоятида (4 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган ва карантинга олинган, 1 нафари аҳоли орасида) 5 нафари Тошкент вилоятида (3 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 2 нафари аҳоли орасида), 4 нафари Қашқадарё вилоятида (Тошкент шаҳридаги “Ўрикзор” бозорида юк ташувчи бўлиб ишлаган ходим ва у билан яқин мулоқотда бўлган 3 нафар оила аъзоси) аҳоли орасида аниқланди.

❗️Айни пайтда юртимизда 3247 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (81 фоизи) соғайди.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 744 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
#Иқлим. Бугун Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати бироз пастлайди.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
⚡️2020 йил 6 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4022 (+15) нафарни ташкил этмоқда, дея хабар бермоқда ССВ.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг 4 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 3 нафари Тошкент вилоятида Россиядан чегара пост орқали юртимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида, 5 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган фуқароларда, 3 нафари эса Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 3247 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 759 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 10 нафари оғир, 3 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Тошкент—Душанбе ўртасидаги авиақатновлар 1 июлдан қайта йўлга қўйилиши мумкин.

Батафсил — http://dy.uz/G0LrL
❗️Айни дақиқаларда Фарғонада Президент Шавкат Мирзиёев раислигида фаоллар йиғилиши давом этмоқда. Йиғилишда Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев Президентнинг ёнида ўтириб, белгиланаётган янги вазифалар, берилаётган топшириқ ва кўрсатмаларни ёзиб бормоқда. Ушбу ҳолат «Ўзбекистон 24» телеканалининг соат 12:00 даги «Янгиликлар» дастурида ҳам намойиш этилди. «Дарё» манбасининг маълум қилишича, йиғилишда ташкилий масала кўрилганича йўқ.
Фарғонада 2020 йил охиригача 43 минг оила камбағалликдан чиқарилади.

Батафсил — http://dy.uz/wDTim
⚡️2020 йил 6 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4064 (+42) нафарни ташкил этмоқда, деб хабар бермоқда ССВ.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 24 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 4 нафари Сирдарё вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинганлар орасида, 2 нафар Тошкент вилоятида хориждан чегара пост орқали келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида, 6 нафари Наманган вилояти, 3 нафари Тошкент шаҳрида ва яна 3 нафари эса Хоразм вилоятида аҳоли орасида қайд этилган.

❗️Айни пайтда юртимизда 3247 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 801 нафар
беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.