Daryo — LIVE
70K subscribers
41K photos
9.35K videos
55 files
39.1K links
“Daryo”ning tezkor yangiliklar berib boradigan Telegram kanali

Reklama — http://dy.uz/Z07tA
Tahririyat — @daryo_livebot

Rasmiy kanal – @daryo
Rasmiy kirill – @daryo_kirill
Lifestyle – @daryo_lotin
Sport – @daryo_sport24
Pul — @daryo_pul
Download Telegram
Forwarded from davletovuz
ЎзЛиДеП баёноти

Шу кунларда интернет сайтларида ва ижтимоий тармоқларда «Лукойл Узбекистан Оперейтинг Компани» МЧЖ раҳбар ходими томонидан Қашқадарё вилоятида жойлашган Жарқудуқ мажмуаси ишчилари шаънига номақбул сўзлар айтаётгани акс этган видеолавҳа кўпчиликнинг эътирозига сабаб бўлмоқда.

Биз мазкур вазиятдан келиб чиқиб, хизмат вазифасини бажариш давомида йўл қўйилган хато ва камчиликлар учун масъул ходимларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда жазо чораларини кўриш энг тўғри йўл деб ҳисоблаймиз. У ким бўлишидан қатъи назар турли миллат ва элат вакилларининг ўзига хос миллий анъаналари, урф-одатлари ҳамда шахсиятини топташга асло йўл қўйиб бўлмайди.  Зеро, мамлакатимизда миллатлараро тотувлик, халқлар ўртасидаги дўстлик муносабатлари жуда яхши ривожланган.

O‘zLiDeP компания раҳбариятидан инсон шаънига нисбатан қилинган бундай тажовуз иштирокчисига нисбатан кўрилган чора юзасидан яқин вақт давомида жамоатчиликка ахборот бериш лозим деб ҳисоблайди. Зеро, шахс қадр-қиммати, унинг шаъни дахлсизлиги Ўзбекистон қонунчилиги ҳамда халқаро нормаларга мувофиқ олий қадрият ҳисобланади.

O‘zLiDeP матбуот хизмати
Ўзбекистон ХДП баёноти
 
«Лукойл Узбекистан Оперейтинг Компани» МЧЖ раҳбар ходими томонидан Қашқадарё вилоятида жойлашган Жарқудуқ мажмуаси ишчилари шаънига номақбул сўзлар айтгани акс этган видеолавҳа кенг жамоатчилик томонидан муҳокама қилинаётгани бежиз эмас. Ҳеч нарса инсон ҳуқуқи, қадр-қиммати ва шаънидан устун қўйилмаслиги керак.

«Лукойл Узбекистан Оперейтинг Компани» МЧЖ маъмурияти кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган видеолавҳа юзасидан тегишли тартибда ўрганиш ўтказиб, ҳолат бўйича расмий изоҳ, тушунтириш бериши зарур.

Ваколатли идоралар ходимларнинг қонун билан кафолатланган ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича зарур чораларни кўриши, кенг жамоатчилик бу ҳақда хабардор этилиши лозим.

Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши
Ахборот хизмати


https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Ўзбекистон олий таълим муассасасида илк бор «Она ва бола» хонаси очилди

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетда талаба қизлар учун «Она ва бола хонаси» ҳамда «Гўзаллик ва нафосат» тўгараклари ўз ишини бошлади. Мазкур хона талабалар ва ёш болали профессор-ўқитувчиларга қулайлик яратиш мақсадида ташкил этилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Университети халқаро ОТМ мақомини қўлга киритиш йўлида жадал одимламоқда, бугунги кунда университетнинг 50 дан ортиқ халқаро ҳамкорлари мавжуд.

«Бундан ташқари ҳар бир қаватда талабалар учун дам олиш ва тамадди қилиш учун шароитлар яратилди. Музлаткич, микротўлқинли печ ва телевизор билан жиҳозланган дам олиш масканлари ҳам талабалар ихтиёрига топширилди. Китобсевар ёшларимиз учун кутубхона ва коворкинг марказидан севимлироқ жой йўқ», — дейилади хабарда.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Сенат баёноти: Номуси топталган қашқадарёлик аёл масаласи назоратда

Шу кунларда Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида бир гуруҳ фуқаролар томонидан зўрланган аёл воқеаси оммавий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда. Бу мавзуда турли фикрлар янграмоқда.

 Ачинарлиси, кўнгилсиз воқеага учраган бу аёлнинг тунда кўчада юргани ёки ахлоқий юриш-туриши мазкур мудҳиш жиноят содир этилишига асосий сабаблардан бири сифатида кўрсатилмоқда.

Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси бу ҳолатни фақат ана шу омил билан боғлаш нотўғри эканлигини таъкидлайди. Унутмаслигимиз лозим, мамлакатимиз Конституцияси ва қонунларида ҳар бир фуқаро хоҳ тун, хоҳ кундуз бўлсин, кўчада юриши тақиқланмаган, шунингдек ҳеч ким бировнинг ахлоқсизлигини рўкач қилиб, уни ўзбошимча жазолашга ҳаққи йўқ.

Бундан ташқари, маълум бўлишича, бу аёл ўз оиласини боқиш истагида умумий овқатланиш жойларидан бирида официант бўлиб ишлаган ва уйига қайтаётган вақтда айрим нияти бузуқ шахслар томонидан таҳқирланган.

Шунинг учун масалага бундай тор маънода ёндашиш юртимизда тунда юриш зўравонлик қурбони бўлишга сабаб бўлади деган мутлақо нотўғри қарашларнинг шаклланишига, натижада мамлакатимизда ўрнатилган қонун устуворлиги ҳақида янглиш фикр пайдо бўлишига олиб келади.

Хулоса битта – аёл кишининг эркинлигига тажовуз қилинган ва жиноят содир этган шахслар қонун олдида жавоб бериши муқаррар.

Ўзбекистоннинг Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси ва Олий Мажлис Сенати Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси ушбу жиноят иши бўйича мутасадди идоралар томонидан зарур чоралар кўрилишини кузатиб боради.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Ўзбекистондаги сиёсий партияларнинг асосий фарқлари

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Ўзбекистонда тотализаторга рухсат берилиши мумкин

Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарор лойиҳаси эълон қилинди.

Жумладан, лойиҳада 2021 йилдан бошлаб:

▪️халқаро тажрибадан келиб чиқиб спорт соҳасини, айниқса футболни янада ривожлантириш, унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, қўшимча маблағларни жалб қилиш мақсадида Ўзбекистонда букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат бериш;

▪️А Про-лига ва В Про-лигада иштирок этувчи клублар таъсисчилигида давлат улуши мавжуд бўлган тузилмалар иштирокини тўлиқ чеклаш;

▪️Суперлига жамоалари ўртасидаги учрашувларда адолат ва шаффофликни таъминлаш мақсадида VAR (Video Assistant Referee, видео ёрдамчи ҳакам) тизимини жорий этиш таклиф қилинмоқда.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​3-қаватдан йиқилиб тушган Гулистон давлат университети талабаси операциядан муваффақиятли чиқди

13 ноябрь куни соат тахминан 15:30 атрофида Гулистон давлат университети Филология факультети 4-босқич талабаси Ю.Қ. университет бош биноси 3-қавати ойнасидан телефон орқали суҳбатлашаётган вақтида эҳтиётсизлиги оқибатида пастга тушиб кетган.

Воқеа содир бўлган вақтда тез тиббий ёрдамга мурожаат қилинган, улар томонидан талабага ёрдам кўрсатилиб, сўнг Республика шошилинч тез тиббий ёрдам Сирдарё вилояти бўлимига олиб борилган ва тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилган.

Ушбу воқеа юзасидан Ю.Қ. курсдошлари билан университет маъмурияти томонидан суҳбат ўтказилганида, гуруҳ талабалари ўртасида ҳеч қандай низоли ҳолат бўлмагани, Ю.Қ.нинг биров билан тортишмагани маълум бўлган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигидан маълум қилишларича, Ю.Қ. 14 ноябрь куни муваффақиятли операция қилинган, ҳозирда унинг умумий аҳволи яхши. Университет маъмурияти ва курсдошлари унинг аҳволидан хабар олиб турибди.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ—2022 саралаши доирасидаги Саудия Арабистонига қарши Тошкентда бўлиб ўтган ўйинда икки бор ҳисобда олдинда бора туриб, якунда 3:2 ҳисобида мағлубиятга учради. Саудияликларнинг сўнгги (уларга ғалаба келтирган) голи жуда чиройли чиқди — томоша қилинг: https://t.me/daryo_sport/23025

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистоннинг 2020 йилги Бюджетномасини Олий Мажлисга аравачага ортиб, олиб боришибди. Ўзи ҳам бир Lacetti’нинг багажини тўлдираркан лойиҳа.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​«Дарё» оқшоми: Саудияга ютқазган Ўзбекистон, болаларини 10 йил тутқунликда сақлаган ўзбекистонлик аёл, қамоқдан қочган самарқандлик қиз ва 14 ноябрнинг бошқа муҳим хабарлари

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси икки бор ҳисобда олдинда бора туриб, якунда Саудия Арабистонига ютқазиб қўйди. Ҳамма яна Эргаш Каримов ижросидаги «Учрашув»ни эсламоқда: «Туппа-тузук ўйнаб турувдинг, оёғингга копток келиши билан, мана бизга узат, биз коптокни ёриб ташламаймизми, ютуқ сенда қолмайдими?».

Келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган Россиядаги аёл ҳақида фожиали хабар: у уч фарзандини 10 йил тутқунликда сақлаган, болалар уйдан қочиб кетгач ўз жонига қасд қилган. Аёлнинг қўшнилари у ҳақда ёмон фикр билдирмаган, бироқ унинг болалари ҳам борлигини билмаган. Болаларнинг ёши 20, 15 ва 11 да экани айтилмоқда — кенжа фарзанд шифокорларга сўнгги бор 11 ойлигида кўринган.

Самарқандда 23 ёшли қиз қамоқхонадан қочибди. Қочиш тафсилотлари маълум эмас, бироқ 9 октябрдан бери қидирувда бўлгани аниқ. У 13 ноябрь куни Газли шаҳарчасида қўлга олинган ва Самарқанд вилояти ИИБ Жазони ижро этиш бошқармасига қарашли 37-сон манзил-колонияга топширилган. Эҳ, яқинда ҳам мақтаниб юришганди: «Ўзбекистон қамоқхоналаридан қочиш ҳолатлари йўқ», деб.

«Лукойл» Қашқадарёда ишчиларни ҳақорат қилган амалдор воқеасига аниқлик киритди. «Лукойл»нинг гапириши учун аввалига «Адолат» партияси, сўнг ЎзЛиДеП ва ЎзХДП муносабат билдиришига тўғри келди, «Лукойл» ходимининг хатти-ҳаракатларини «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ҳам қоралаб чиқди. Компаниянинг билдиришича, Деҳқонободдаги ходимлар жуда қўпол, инсонлар ўлимига сабаб бўлиши мумкин бўлган хатоликларга йўл қўйган, бош энергетик эса шундай аччиқланиб, сўкинган.

Ўзбекистонда яна нима янгиликлар? Сенат Қашқадарёда беш эркак 26 ёшли бир аёлни зўрлагани воқеасига муносабат билдирди. Ўзбекистонда тотализаторга рухсат берилиши мумкин. Президент Шавкат Мирзиёев Жаҳон божхона ташкилоти бош котибини қабул қилди, шунингдек, Президент ҳузурида Хорижий инвесторлар кенгашини тузиш ҳақида топшириқ берди. Президентнинг собиқ матбуот котиби Асаджон Хўжаев эса янги лавозимга тайинланди. Олий Мажлисда Давлат бюджети тўғрисидаги қонун муҳокама қилинмоқда — қонун парламентга қандай олиб келингани видеосини албатта томоша қилиш шарт. АҚШ элчихонасидаги битта ускуна сабаб Тошкент нуқул дунёнинг ҳавоси энг ифлос шаҳарлар рўйхатига кириб қолади — Экология қўмитаси битта ускунага қараб ҳаво ҳолатини аниқлаш нотўғри деяпти. Туркия ўзбекистонлик талабалар учун грантлар миқдорини уч баробарга оширмоқчи. Кореялик кредитор эса Россияда «Ўзавтосаноат»ни судга берибди. Гулистонда 4-курсда ўқийдиган талаба телефонда гаплашаётиб, университетнинг 3-қаватидан тушиб кетибди. Фарғонадан ҳам бир шингил: шоввозлар китоб ташишга мўлжалланган юк машинасида картошка ташибди (суратда), ҳамшираликка ишга киритиб қўйиш учун 800 доллар сўраган аёл қўлга олинибди.

Дунёда нима гап? Гонконг ҳали ҳам нотинч, Боливия ҳам тинчигани йўқ: Мексикага қочиб кетган собиқ президент Эво Моралес АҚШни айбдор қиляпти, лекин «сиёсий инқирозга чек қўйиш учун» ватанга қайтишга тайёрлигини айтяпти; айтмоқчи, Боливиядаги ишлар Эронга ёқмаяпти. Эроннинг шундоққина ёнидаги Кувайтда бош вазир истеъфо сўради. Трамп ва Эрдўғон эса ҳали ҳам Суриядаги ишлар билан банд: Трампнинг айтишича, ал-Бағдодийнинг ўрнига ИШИД раҳбари бўлган террорчи ҳозир қочиб юрибди, Эрдўғон эса Трампнинг шов-шувли (айтишларича, ахлат қутисига ташланган) хатини қайтариб берибди. Россиядаги фожиалар эса АҚШдагиларига ўхшаб кетяпти: коллежда ўқувчи отишма келтириб чиқарган, камида икки киши ҳалок бўлган. Яна икки қизиқ хабар: ҳисоб-китобларга кўра, дунёнинг энг бой одамлари банкларга ишонмай қўйибди, давримизнинг биринчи рақамли табиат қўриқчиси ҳисобланган швециялик ўқувчи қиз Грета Тунберг АҚШдан Испанияга катамаранда йўлга чиқибди — самолётда кетса, ҳавони ифлослашга ҳисса қўшиб қўйиши мумкин экан.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
#Иқлим. Бугун Ўзбекистонда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿Москва узра Ўзбекистон байроғи ҳилпирамоқда. Айтишларича, Москвадаги ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг ташаббуси экан.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Янги йил байрами арафасида Ўзбекистонликлар неча кун дам олади?

Ўзбекистонда 2018 ва 2019 йилда ҳафтасига беш кун ишловчи ходимлар Янги йил байрами арафасида кетма-кет беш кун дам олган эди. 2020 йили арафасида энди беш кунлик дам бўлмайди, фақат уч кун кетма-кет дам олинади, деб ёзяпти @xushnudbek.

Шундай қилиб, ҳафтасига беш кун ишловчи ходимлар учун қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади:

31 декабрь — сешанба (кўчирилган дам олиш куни);
1 январь — чоршанба (Янги йил байрами);
2 январь — пайшанба (кўчирилган дам олиш куни);

Изоҳ: 28 декабрь (шанба) ҳамда 4 январь (шанба) кунлари ҳафтасига 5 кун ишловчилар учун расман иш куни бўлади.


Ҳафтасига олти кун ишловчи ходимлар учун қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади:

1 январь — чоршанба (Янги йил байрами);
2 январь — пайшанба (қўшимча дам олиш куни).

Изоҳ: 30 ва 31 декабрь кунлари ҳафтасига 6 кун ишловчилар учун расман иш куни бўлади.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
«Дарё»нинг 14 ноябрь куни Бухородан Тошкентга «Шарқ» электропоездида қайтаётган муштарийлари электр таъминотидаги узилиш сабаб камида бир соатдан бери Жомбойда тўхтаб тургани ҳақида хабар берган эди.

«Ўзтемирйўлйўловчи»нинг маълум қилишича, поезд «электровозда кузатилган носозлик сабаб» 18:55 да «Жомбой» станциясида тўхтаб қолган. Айтишларича, «носозлик қисқа муддатда бартараф қилиниб, поезд ўз йўналишида ҳаракатни давом эттирган», бироқ қисқа муддат деганда неча соат назарда тутилганига ва носозлик мазмунига аниқлик киритилмаган.

Охирида компания «юзага келган ушбу ноқулайлик учун» йўловчилардан узр сўраган. Умуман олганда, «Ўзбекистон темир йўллари» тизимида камида бир соатлик тўхтаб туришлар «қисқа муддатли» деб қабул қилинишига ҳайрон қолмаса ҳам бўлади.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Ўзбекистоннинг ўзида электр таъминотида узилишлар бўлиб ётган бир вақтда нима учун Афғонистонга электр энергияси экспорт қиляпмиз? Бу саволга Ўзбекистон энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев (суратда) жавоб беради:

«Афғонистонга электр энергия етказиб бериш Ўзбекистонга қандай манфаат беради? Халқимизда ‘Қўшнинг тинч — ўзинг тинч’ деган мақол бор. Бу Афғонистондаги тинчлик ва барқарорликни таъминлашдаги асосий фактор. Уларга электр энергияси етказиб берсак, уйида чироқ бўлади, бирор бир ишлаб чиқаришни йўлга қўяди. Ишлаб чиқариш билан банд бўлган одам, қўпол қилиб айтганда, қурол кўтариб урушга чиқмайди...

Афғонистонга етказиб берилаётган электр энергиясини Ўзбекистоннинг ички эҳтиёжлари учун сарфласак бўлмайдими, деган савол туғилиши мумкин... Шу кеча-кундузги маълумотларга қарайдиган бўлсак, электр ва газ бўйича Ўзбекистоннинг экспорт ва импорт сальдоси — ноль. Яъни, биз ташқарига қанча берсак, яна шунча оляпмиз ва бу сиёсатни кейинчалик ҳам давом эттиришни режалаштирганмиз».

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​ЎзХДП «Миллий тикланиш» устидан прокуратурага шикоят қилди

«Миллий тикланиш» демократик партияси расмий нашри «Миллий тикланиш» газетасининг 1 ноябрдаги 39—40 (1038)-сони 10-саҳифасида «ЎзХДП аъзоси Мақсуда Ворисованинг Россия коммунистлар партияси етакчиси Геннадий Зюгановга қандай ‘қариндош’лиги бор?» мазмунида ясама суратли анонс чоп этган эди.

Маълум бўлишича, Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши сенатор Мақсуда Ворисованинг шаъни ва қадр-қимматини қонунчиликка мувофиқ ҳимоя қилишни сўраб, тегишли тартибда Юнусобод туман прокуратурасига мурожаат йўллаган.

«Шунга қарамай, ‘Миллий тикланиш’ партияси ўзининг (миллий қадрият ва анъаналарни юксак даражада қадрлаш ва ҳимоя қилиш) ғояларига қарши равишда, халқимиз юксак даражада қадрлайдиган аёл, она шаънини писанд қилмаётгани бизда таассуф уйғотади», — дейилади ЎзХДП баёнотида.

Прокуратура «Миллий тикланиш»нинг ёнини олиб чиқса керак. Олмазор тумани собиқ «замҳокими» ва «Кун.уз» журналистлари ўртасидаги зиддиятда ҳам шундай бўлди-ку — ким туҳмат қилгани аниқ кўриниб турган жойда прокуратура ҳеч қандай туҳматни кўрмади. Бу ерда ҳам ҳақорат ё бошқа ҳуқуқбузарликни кўрмай қолишса керак ҳурматли прокурорларимиз.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Тошкентда метро қурилиши сабабли Аҳмад Дониш кўчасининг бир қисми ёпилади

Тошкентнинг Юнусобод туманидаги Аҳмад Дониш кўчасининг Юнусота ва Ҳусайний кўчалари оралиғидаги қисми 15 ноябридан 22 ноябрь кунигача ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, йўлнинг ушбу қисми Юнусобод йўналишининг иккинчи босқичи қурилиши доирасида ер ости ўтиш йўлини барпо этиш ишлари олиб борилиши муносабати билан билан ёпилади. «Автотранспорт воситаларининг ҳаракати айланма йўл орқали амалга оширилади», — дейилади хабарда.

Ҳозирда Амир Темур кўчасининг Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди жойлашган нуқтасидан Аҳмад Дониш кўчасигача бўлган йўлнинг бир томонга ҳаракатланиш қисми 12 сентябридан декабрь ойигача ёпилган.

Маълумот учун, Тошкент метрополитенининг «Юнусобод» йўналишидаги янги иккита бекат қурилиши 2019 йил охиригача якунланишини эълон қилинган.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Жиззахда юк машинаси билан содир бўлган ЙТҲ оқибатида 2 киши ҳалок бўлди. Улардан бири 3 ёшда

14 ноябрь куни соат 03:50 да Жиззах вилояти Пахтакор туманида Cobalt автомобили MAN юк машинасининг тиркамасига урилиб, ЙТҲ содир этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.

«Тошкент—Термиз» М-39 йўлининг 956 километрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида Cobalt автомашинасида ёнғин келиб чиққан. Ёнғин оқибати Cobalt ичида бўлган 32 ёшли йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлган. 2016 йилда туғилган яна бир йўловчи эса шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 266-модда (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
​​Марказий банк карталарни огоҳлантиришсиз блокланиш ҳолатларига изоҳ берди

Марказий банк фуқаролар томонидан уларнинг банк карталари банклар томонидан блокланганлиги бўйича (қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ) билдирилган эътирозлар билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан тушунтириш берди.

«Банклар томонидан фуқароларга уларнинг банк карталари бўйича ҳисоб варақлари блокланганлиги ёки хатланганлиги ёхуд ушбу ҳисоб варақлар орқали амалиётлар ўтказилиши тўхтатиб қўйилганлиги тўғрисида хабарнома юборилмаслиги, мижозларга депозит хизматлари кўрсатишдаги инсофсиз банк амалиётларининг элементи ҳисобланади.

Марказий банк нуқтаи назарига кўра, ҳар бир омонатчи (банк картаси эгаси) банк томонидан депозит хизматларини кўрсатиш шартлари ўзгарганлиги, шу жумладан, депозит ҳисоб варағи блокланганлиги ёки хатланганлиги сабабли банк унга ўз вақтида хабарнома етказишини умид қилишга ҳақлидир. Банк эса ўз навбатида, мижозлар билан ўзаро муносабатларни этик хулқ-атвор нормаларга амал қилган ҳолда олиб бориши ҳамда уларнинг ҳисоб варақлари билан боғлиқ амаллар тўғрисида ўз вақтида хабардор қилишлари лозим»,
— дейилади хабарда.

Шунга кўра, жорий йилнинг 26 октябрь куни Марказий банк бошқаруви томонидан қонун ҳужжатига киритиладиган ўзгартиришлар тасдиқланди. Унга кўра, банк томонидан мижознинг банк ҳисоб варағи ва (ёки) банк омонати, шу жумладан, банк карталари бўйича (банк карталаридан фойдаланаётган пайтда «ПИН-код»ни нотўғри терилиши оқибатида блокировкага тушган ҳолатлар бундан мустасно) амалиётлар тўхтатиб қўйилганда, амалиёт тўхтатилган санадан бошлаб кейинги иш кунидан кечиктирмаган ҳолда ҳисоб варақ ёки омонат эгасига унинг ҳисоб варағига хизмат кўрсатиш тўхтатилганлиги ва унинг сабаблари юзасидан хабарнома юбориши шарт.

Ҳозирги пайтда мазкур ўзгартиришлар белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш учун Адлия вазирлигига йўлланган, дейилади хабарда.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
Қашқадарёда бир оилада 7 киши помидор-бодринг консервасидан заҳарланди. Уларнинг 5 нафари болалар

Қашқадарёда 12 ноябрь куни эр-хотин 4 нафар фарзанди ва бир нафар жияни билан овқатдан заҳарланди. Бу ҳақда «Дарё»га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Қашқадарёнинг Чироқчи тумани «Лангар» маҳалласида яшовчи 38 ёшли Н.Х., 37 ёшли турмуш ўртоғи Ю.У., фарзандлари 13 ёшли А.Т., 9 ёшли Ф.Т., 9 ёшли Х.Т., 5 ёшли Т.Т. ва жияни 5 ёшли Л.Т. кечки овқатга уй шароитида тайёрланиб, шиша идишга қадоқланган помидор ва бодринг аралашмали салат консервасидан истеъмол қилиб, заҳарланиб, шифохонага мурожаат қилган.

Ҳозирда Н.Х.нинг аҳволи оғир, А.Т.нинг аҳволи ўрта-оғир, қолган беморларнинг аҳволи қониқарли. Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда (аввалроқ Фарғонада ҳам март шундай ҳолат содир бўлиб, икки киши помидор-бодринг консервасидан заҳарланган эди).

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg