Daryo — LIVE
70.1K subscribers
41K photos
9.35K videos
55 files
39.1K links
“Daryo”ning tezkor yangiliklar berib boradigan Telegram kanali

Reklama — http://dy.uz/Z07tA
Tahririyat — @daryo_livebot

Rasmiy kanal – @daryo
Rasmiy kirill – @daryo_kirill
Lifestyle – @daryo_lotin
Sport – @daryo_sport24
Pul — @daryo_pul
Download Telegram
#Иқлим. Бугун Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати жуда иссиқ бўлиши кутилмоқда.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
⚡️2020 йил 27 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3333 (+43) нафарни ташкил этмоқда, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

⚠️Янги аниқланган касалланиш ҳолатларининг 31 нафари Навоий вилоятидан, 6 нафари Тошкент вилоятидан, 4 нафари Тошкент шаҳридан ҳамда 2 нафари Наманган вилоятидан. Уларнинг барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлгани учун гумонланиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 2636 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайган.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 683 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 4 нафарининг аҳволи оғир.
❗️Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 2659 нафарга етди
Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 20 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 1 нафар ҳамда Навоий вилояти юқумли касалликлар шифохонасида 2 нафар, жами 23 нафар бемор 27 май куни бутунлай соғайди ва реабилитацияга кузатилди
⚡️2020 йил 27 май соат 16:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3355 (+22) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 5 нафари Тошкент шаҳрида, яна 4 нафари Тошкент вилоятида, 2 нафари Карантин марказида, қолган 11 нафари ҳам карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган. Жами касалланганларнинг 16 нафари хориждан кириб келган фуқароларда, қолган 6 нафари эса юртимизда коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинганлар орасида аниқланган.
Тошкентдаги бир қатор автобус йўналишларига ўзгартириш киритиш режалаштирилмоқда.

Батафсил — http://dy.uz/qHaSw

👇 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE6tjHvszLjgG2sEDg
⚡️ 2020 йил 27 май соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3369 (+14) нафарни ташкил этмоқда.

⚠️ Янги касалланиш ҳолатларининг 7 нафари Бухоро вилоятида аҳоли орасида (Шофиркон туманидаги битта оила аъзолари) аниқланган. Мазкур ҳолат ушбу вилоятга коронавирус инфекцияси қайтганини кўрсатмоқда. Шунингдек, 5 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланган. 2 нафари эса Тошкент вилоятидан (1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, яна 1 нафари аҳоли орасидан аниқланган).
⚡️⚡️Ўзбекистонда 500 дан зиёд бозор хусусийлаштирилади. Давлат активларини бошқариш агентлигига тармоқ раҳбарлари билан бирга самарасиз ишлаётган 711 та корхонани тугатиш, 262 та корхонани қайта ташкил этиш, шунингдек, 500 дан зиёд бозорни хусусийлаштириш бўйича топшириқ берилди.
⚡️"Ўзбекистон" меҳмонхонасини Сингапур компанияси, "Чорсу" меҳмонхонасини БАА ширкати харид қилди

💰Давлат активларини бошқариш агентлиги хабарига кўра, "Ўзбекистон" меҳмонхонасининг 80,13 фоиз давлат улушини сотиб олиш бўйича "Bashan investment group pte ltd" (Сингапур) компаниясининг — 24 ой мобайнида 23,2 млн доллар тўлаш, 1,5 йил ичида 100 млрд сўм инвестиция киритиш таклифи Давлат тендер комиссияси томонидан маъқулланган.

💰E-ijro Auksion маълумотига таяниб "Spot" нашри берган хабарга кўра, "Чорсу" меҳмонхонаси бош штаб-квартираси Бирлашган Араб Амирликларида жойлашган "Ittihad International Investment LLC" компаниясига феврал ойида 16,9 млрд сўмга сотилган. Сармоядор 2 йил мобайнида ҳукумат кафолатларисиз камида 25 млн долларга тенг эквивалентда инвестиция киритади.
Dragon Crew’нинг ХКСга парвози об-ҳаво ноқулайлиги боис қолдирилди.

Батафсил — http://dy.uz/0jens
#Иқлим. Бугун Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати жуда иссиқ бўлиши кутилмоқда.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
⚡️2020 йил 28 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3396 (+27) нафарни ташкил этмоқда, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

⚠️Янги касалланиш ҳолатларининг 16 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида аниқланган. Шунингдек, Тошкент шаҳрида 7 нафар аҳоли орасида, Самарқанд вилоятида 1 нафар аҳоли орасида, Тошкент вилоятида эса 1 нафар аҳоли орасида, 2 нафар халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида коронавирус инфекцияси аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 2668 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайган.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 714 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 1 нафари ўта оғир аҳволда, 3 нафари эса оғир аҳволда.
🌎 Дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони
5 693 066 (+103 134)
⚡️Соғайганлар 2 350 088 (+63 131 )
⚡️Вафот этганлар 355 653 (+5 197)

❗️Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇺🇸 АҚШ 1 699 933
2. 🇧🇷 Бразилия 411 821
3. 🇷🇺 Россия 370 680
4. 🇬🇧 Буюк Британия 268 619
5. 🇪🇸 Испания 236 259
6. 🇮🇹 Италия 231 139
7. 🇫🇷 Франция 183 038
8. 🇩🇪 Германия 181 524
9. 🇹🇷 Туркия 159 797
10. 🇮🇳 Ҳиндистон 158 333

📎 Манба: Johns Hopkins Univercity
❗️АҚШда коронавирусдан вафот этганлар сони 100 минг кишидан ошиб кетди.

Умумий ҳисобда эса дунё бўйича 355 минг киши коронавирусдан вафот этди. АҚШдан ташқари касаллик қурбонлари сони Буюк Британия (37,5 минг), Италия (33,1 минг), Франция (28,6 минг) ва Испанияда (27,1 минг) юқори.
❗️Ўзбекистонда 1-синфга чиқадиган болаларни мактабга жойлаштириш учун қабул 1 июлдан бошланади

Халқ таълими вазирлиги хабарига кўра, республикада карантин чекловлари босқичма-босқич юмшатилиб борилаётганлигини инобатга олиб ҳамда пандемия таъсири тўлиқ бартараф этилгунига қадар 1-синфга қабул жараёнларини июнь ойидан июль ва август ойига кўчириш белгиланган. Бунинг натижасида:

👉 Ота-оналарнинг мактабларга ташрифини чеклаш орқали карантин қоидаларига тўлиқ риоя этилиши таъминланади.

👉 Июнь ойида умумтаълим мактаблари битирувчиларининг ҳужжатларини расмийлаштириш билан олий ўқув юртига ҳужжатларни топширишга тайёрлайди.

Шунингдек, 1-синфга қабул жараёнлари бошланганидан сўнг мактаб маъмурияти орқали қўшимча маълумот олиш мумкинлиги билдирилди.
⚡️Россия фойдасига жосуслик қилганликда айбланган ўзбекистонлик сиёсатшунос Рафик Сайфулин 12 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Батафсил — http://dy.uz/XsTnU
«Замон ўзгаряпти, лекин монопол корхоналар ўзгара олмаяпти». Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон бозоридаги рақобат ҳақида.

Батафсил — http://dy.uz/rL1pu
🔺2020 йил 28 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3444 (+7) нафарни ташкил этмоқда, дея хабар бермоқда ССВ.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг 3 нафари Самарқанд вилоятида аҳоли орасидан аниқланган. Шунингдек, шу йилнинг 26 майида Қозоғистондан Тошкент вилоятидаги чегара пости орқали кириб келган 4 нафар халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида тасдиқланган.

🟢Айни пайтда Ўзбекистонда 2694 (+26) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро бутунлай соғайди.

🟡Ҳозирда Ўзбекистонда 736 нафар коронавирусдан даволанмоқда. Улардан 5 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.
🔺Бугун Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилган 75 ҳолатнинг 48 нафари Карантин марказидан, 6 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 21 нафари (Тошкент шаҳри 16, Самарқанд вилояти 4, Тошкент вилояти 1) эса аҳоли орасидан аниқланди, дея хабар бермоқда ССВ матбуот котиби Фурқат Санаев.

❗️Кун давомида 26 нафар бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

‼️Айни пайтгача касалликка чалинган 3444 нафар бемордан 2694 нафари бутунлай соғайиб, даволаниш даражаси 78 фоизни ташкил этмоқда. 736 нафар бемор 7 та худуддаги даволаш муассасаларида даволанишмоқда.

‼️Бугун Ўзбекистонда уй карантинига 1166 нафар фуқаро олиниб, 1284 нафар фуқаро чиқарилди.

Стационар карантинга эса 1532 нафар фуқаро олиниб, 935 нафар фуқаро ўз уйига кузатилди.
#Иқлим. Бугун Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати жуда иссиқ бўлиши кутилмоқда.

https://t.me/joinchat/AAAAAD63OEHkQHOlfdglMg
⚡️2020 йил 29 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3463 (+19) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг 2 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, яна 2 нафари Сирдарё вилоятида Қозоғистон орқали келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланган. 15 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида аниқланган бўлиб, шундан 10 нафари Шаржадан, 3 нафари Новосибирскдан чартер рейс билан келган, қолган 2 нафари эса коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган.

🟢 Айни пайтда юртимизда 2694 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайиб, даволаниш даражаси 77 фоизни ташкил қилмоқда.

🟡 Ҳозирда мамлакатимизда 755 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 6 нафари оғир аҳволда, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.