Дунё ва дин одоби
366 subscribers
596 photos
528 videos
7 files
1.1K links
АКЛИМ КАЛБИМДАН СУРАДИ:
—ДИН НИМАДИР?
КАЛБИМ АКЛИМНИНГ КУЛОГИГА ЭГИЛДИ ВА ШИВИРЛАБ ДЕДИ:
— ДИН ОДОБДИР!

Жалолиддин Румий хазратлари
Download Telegram
#Мулоҳаза

«Ҳамма ҳам сизга ўхшаганда...»

Раҳматли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идорасига муфтий бўлган кезлари.

Ҳузурларига раҳбарлардан бири келибди ва суҳбат асносида ҳазил аралаш:
- Ҳазрат, бизга эллик миллион сўм бериб туринг!, - дебди.

Эллик миллион ўша даврда жуда катта маблағ ҳисобланарди...
- Бизда унча пул йўқ!, - дебдилар Ҳазрат.
- Масжидларда пул кўп, дейишадику?!, - яна «ҳужум»ни давом эттирибди раҳбар.

Ҳазрат у кишидан:
- Неччига кирдинггиз?, - деб сўрабдилар.
- Эллик учга.

- Шу кунгача масжидга қанча пул бергансиз?
- Ростини айтсам бир сўм ҳам бермаганман.
- Ҳамма ҳам сизга ўхшаганда!, - дебдилар Ҳазрат роҳимаҳуллоҳ.

Манба: Azon.uz

Каналимизга уланиш учун қуйидаги линкни устига босинг 👇
https://t.me/joinchat/AAAAADwRkZQ9I85rZoZq1g
— Ҳаёт нима? — сўрадим бир куни бобомдан.
— Азон билан намоз ораси, — деб жавоб қилдилар
— Бу нима дегани? Умр шунчалар қисқами, бобожон?
Табассум қилиб дедилар:
— Сен нима деб ўйлагандинг. Ҳаёт шунчалар қисқа. Лекин у азон билан ўша намозни биласанми?
— Йўқ, билмайман.
— У шундай азонки, намози йўқ. У шундай намозки, азони йўқ.
— Улар нима, бобожон?
— Эсингдами, Толиб амакинг янги туғилган чақолоқнинг қулоғига азон айтганди. Ўша намозсиз азон бўлади.
— Азонсиз намоз-чи, бобожон?
Юзимга термулдилар. Термулдилар ва:
— Бир куни бобонгнинг паймонаси тўлиб, қазо қилганида, уни ҳам билиб оласан, болам, — дедилар.

#Мулоҳаза

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

https://t.me/dinvadunyoodobi
Фақир киши бозорчига:
– Аллоҳ учун менга сабзавотлардан бергин - деди.
Сотувчи чириган, айниганларни териб берди.

У киши халтага қараса, сабзавотларнинг бари чириган, эзилган экан.
Чўнтагидан бир неча майда чақа топиб сотувчига узатти ва:
— Шу пулга яраша бергин!- деди.
Сотувчи сабзавотларнинг яхшисидан териб солди.

Фақир киши икки халтани олди ва "Аллоҳим, чириганларини Сен учун, яхшиларини пул учун берди!" деди...

#Мулоҳаза

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ


✍🏼 https://t.me/dinvadunyoodobi
Айримлар қиз фарзанд ҳақида: “Ишламаса, эртага турмушга чиқиб уйда ўтирса, ўқиб нима қилади?” дейди. Бу – жуда нотўғри гап. Чунки аёл кўчага чиқиб ишламагани билан уйда бола тарбияси билан шуғулланади. Фарзанд тарбиялаш – оғир ва масъулиятли юмуш. Аёл фақат диплом ёки ишлаш учун эмас, аввало ўзи, қолаверса, бўлажак оиласи учун ўқиши керак. Зеро, маърифатли аёл эрини бахтли қилади, салоҳиятли авлодни вояга етказади.

#Мулоҳаза

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

https://t.me/dinvadunyoodobi
ЯХШИ ГУМОНДА БЎЛИНГ!

Толҳа ибн Абдурроҳман ибн Авф ўз замонасида Қурайшнинг энг саховатли кишиси эди.
Бир куни унга хотини:
— "Сизнинг биродарларингиздек пасткаш инсонларни кўрмаганман” — деди.
У:
— Нима учун бундай деяпсан?” — деди.
Хотини:
— Агар сиз бойиб кетсангиз, улар сиздан ажралишмайди, агар сиз камбағал бўлиб қолсангиз, (хабар олиб) келишмайди” — деди.
Толҳа хотинига қараб:
— Аллоҳга қасамки, бу уларнинг мукаррам хулқ соҳиблари эканидандир. Уларга саховат кўрсатишга имконимиз бор пайтда келишади, агар уларнинг ҳаққини адо қилишдан ожиз бўлиб қолсак, (бизни безовта қилиб, хижолатга қўймаслик учун) келишмайди” — деб жавоб берди.
Имом Мовардий ушбу қиссага қўшимча қилиб шундай дейди:
— Унинг олийжаноблик билан қилган таъвилини қаранг! Биродарларининг хунук ишларидан яхшиликни гумон қиляпти, хиёнатларини эса вафо деб таъвил қиляпти. Аллоҳга қасамки, бу — соғлом қалбнинг дунёда роҳат, охиратда эса муваффақият эканига далолат қилади. Бу ҳам жаннатга кириш сабабларидан биридир!!!
Салаф солиҳлардан бири:
“Агар дўстларимдан бирининг соқолидан хамр (яъни вино) томиб турганини кўрсам, унга сепиб юборилгандир, деб ўйлайман, агар унинг тоғнинг тепасида туриб олиб: “أَنَا رَبُّكُمُ الْأَعْلَى” (яъни, мен сизларнинг олий Роббингизман), деётганини кўрсам, Қуръон оятини ўқиётган бўлса керак, деб гумон қиламан.” — деган экан.
Уламолар айтадилар: “Аллоҳга қасамки, бандага ўзининг амалидаги ниятини билиши қийинку, қандай қилиб у халойиқнинг ниятини билишга имкон топа олади?”.
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу айтганлар:
“Биродаринг оғзидан чиққан сўздан бирорта яхшиликни гумон қилишга имконинг бўлса, у сўздан ёмонликни гумон қилмагин!”.
Ибн Сийрин роҳматуллоҳи алайҳи айтганлар:
“Биродаринг ҳақида бирон нарса эшитсанг, унинг узрини қидир. Агар унга узр топа олмасанг, “Балки мен билмайдиган узри бордир” — дегин”.

#Мулоҳаза

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

✍🏼
https://t.me/dinvadunyoodobi
Аччиқ Ҳақиқатлар.

— 10000 сўмлик пулни эҳсон қилсак роса кўпга ўхшайди-ю, бозорда жуда камдек туюлади…

— Бир соатлик Аллоҳнинг зикри жуда узоқ чўзилганга ўхшайди-ю, телевизор олдидаги бир соат сезилмай ўтиб кетади;

— Дуо қилаётганда керакли сўзларни тополмай қийналамиз-у, оғайни-улфатлар билан гаплашганда сўзга чечан бўпкетамиз;

— Футболда қўшимча вақт камроқ берилса, жаҳлимиз чиқади-ю, Жума хутбаси озгина чўзилса, шикоят қиламиз;

— Қуръоннинг бир порасини ўқиш роса қийин бўлади-ю, бирорта романнинг 100 бетини бир пасда ўқиб чиқамиз;

— Концерт залларида одамлар биринчи қаторлардан жой олишга уринишади-ю, масжидда охирги сафга қочишади;

— Қуръоннинг бир оятини ёдлаш роса мушкул бўлади-ю, бекорчи миш-мишларни оқизмай-томизмай тарқатиб юрамиз;

— Олди-қочди газеталарда ёзилган нарсаларга ишонамиз-да, Аллоҳнинг каломи оятларига ишонишимиз қийин кечади;

— Кўпчилик ҳеч нима қилмай, ҳеч нарсага ишонмай, Жаннатга кириш истагида бўлади;

#Мулоҳаза

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

✍🏼
https://t.me/dinvadunyoodobi
Хақиқат шуки, қабристонда ётганларнинг хам қолиб кетган учрашувлари, ушалмаган озрулари ва охирига етмаган ишлари бор эди...
Хулоса шуки, хамиша ва хар доим дин-охират ишини биринчи ўринга қўяверинг!

#Мулоҳаза

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

✍🏼
https://t.me/dinvadunyoodobi
АЁЛЛАР

​​​​• ​​​​Аёл кишининг миясида бир вақтнинг ўзида етмиш етти хил фикр бўлади.
• Аёл киши асаларига ўхшайди. Сенга асал беради, лекин ора-орада чақиб туради.
• Модомики онанг аёлингни кузатиб, назорат қилиб турибдими, аёлингга ишонавер!
• Аёлнинг қуроли - тилидир.
• Хотинсиз эркак - жасадсиз бош.
Эрсиз аёл - бошсиз жасад.
• Аёл эри билан ўтказган бахтли кунларининг қадрини эрини йўқотганда билади.
• Агар чиройли аёл бамисоли қимматбаҳо тош бўлса, фозила (гўзал хулқли, илмли) аёл бамисоли хазинадир.
• Олтин олов билан синалади.
Аёл олтин билан синалади.
Эркак аёл билан синалади.
• Иффат каби аёлнинг қадрини оширадиган нарса йўқ.
• Аёл аввал кўзи билан яхши кўради.
Кейин қалби билан яхши кўради.
Охирида ақли билан яхши кўради.
• Бойнинг зийнати саховат.
Фақирнинг зийнати қаноат.
Аёлнинг зийнати иффат.

• Аёл уч кишини ёқтирмайди:
1. Ўзидан чиройлироқ аёлни.(баъзиси)
2. Ёшини сўраган кишини.
3. Ўтмишини сўраган кишини.

• Ҳар бир бахтли эркакнинг ортида солиҳа аёл бор.
• Йиғлаётган аёлни тушунишга уриниш худди қаттиқ шамол эсиб, бўрон бўлаётган пайтда газетани варақлашга уринишга ўхшайди.

#Мулоҳаза

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

✍🏼
https://t.me/dinvadunyoodobi
#Мулоҳаза

«Мен дардимни на дўстимга ва на душманимга айтаман. Зеро дўстим хафа бўлса, душманим севинади. Менинг ҳолимни энг яхши биладиган Аллоҳимдир».

© Умар ибн Ҳаттоб р.а

👉 https://t.me/dinvadunyoodobi
Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳдан сўрадилар:
― Нима учун одамларнинг гапларига парво қилмайсиз?
― "Мен туғилганимда бир ўзим туғилганман, ўлаётганимда ҳам бир ўзим ўламан. Қабрга ҳам бир ўзим кираман. Аллоҳ таолонинг ҳузурида ҳисоб пайтида ҳам бир ўзим ҳисоб-китоб қилинаман. Агар дўзахга кирсам, бир ўзим кираман, агар жаннатга кирсам, бир ўзим кираман. Шундай экан, одамларнинг гапларидан менга нима!?" ― дея жавоб берган эканлар.

#Мулоҳаза
https://t.me/dinvadunyoodobi