Дунё ва дин одоби
366 subscribers
596 photos
528 videos
7 files
1.1K links
АКЛИМ КАЛБИМДАН СУРАДИ:
—ДИН НИМАДИР?
КАЛБИМ АКЛИМНИНГ КУЛОГИГА ЭГИЛДИ ВА ШИВИРЛАБ ДЕДИ:
— ДИН ОДОБДИР!

Жалолиддин Румий хазратлари
Download Telegram
​АРАФА КУНИ РЕЖАСИ

#Тавсия

1. Арафа кечаси (ёлғон арафа куни) барвақт ухланг!
2. Эртаси куни саҳарлик қилиш учун саҳарда туринг!
3. Ҳеч йўқ 4 ракат таҳажжуд намозини ўқинг! Бошингизни саждага қўйиб, дунё ва охират яхшилигини сўранг! Шундай кунларга етказганига ҳамдлар айтинг!
4. Бомдод вақти киргунча «Саҳарларда Аллоҳга истиғфор айтадиган кишилар» (Оли Имрон: 18 #оят) дан бўлиш учун истиғфор билан машғул бўлинг!
5. Бомдод азонидан беш дақиқа олдин сиз намозга тайёр бўлинг! Тасаввур қилинг, таҳоратингизнинг охири томчиси билан таҳорат аъзоларингизнинг барчасидан гуноҳларингиз оқиб тушиб кетяпди.
6. Таҳоратдан сўнг айтиладиган дуони айтинг!
7. Бомдодни ўқинг! Саломдан кейиноқ такбири ташриқни айтинг!
8. Сўнг жойнамозда қуёш чиққунга қадар Қуръон, тонгги дуолар, зикрлар билан машғул бўлинг! Кун чиқиб 15 дақиқа ўтгандан сўнг...
9. Ҳаж ва Умра савоби ёзилиши учун Шуруқ намозини ўқинг!
10. Сизни энди танлаш ҳуқуқингиз бор. Агар ухламасдан шу кунни ўтказа олсангиз, ухламанг! Ҳар сониянгизни ғанимат билиб зикр, дуолар қилинг. Ва ижобатига ишонинг!
11. Ёки Аллоҳга ибодат қилиш учун куч тўплаш нияти ила бир соат ухлаб дам олинг!
12. Сўнг... уйғониб таҳорат олинг! Энг ози тўрт ракъат Зуҳо намозини ўқинг! Такбир, зикр, тиловатни, айниқса: «Лаа илаҳа иллаллоҳу Ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, Лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва Ҳува аъла кулли шайъин Қодийр» ни кўпайтиринг!
13. Пешин намозини ўқинг! Такбир айтинг! Қуръондан бироз тиловат қилинг!
14. Арафа хутбасини жон қулоғингиз билан эшитинг.
15. Асрни ўқинг. Такбир айтиб кечқурунги зикр, дуоларни қилинг.
16. Шом намозига бир соат қолганда, Қуръон ўқишни бошланг! Хушуъ ила дуолар қилинг! Дунёда заиф, ночор қолган мусулмон ака - ука, опа - сингилларингиз ҳақларига ҳам дуо қилишни унутманг!
17. «Эй, Роббим, шу куннинг қуёши ботар экан, мени жаҳаннамдан озод бўлиб, жаннатинг ёзилган бандаларинг қаторига ёзгин», деб дуо қилинг!
18. Аллоҳ сизни солиҳ амалларга муваффақ айласин! Дуоларингиз қабул бўлишини биз ҳам сўраб қоламиз!
19. Шомга азон айтилди. Ифтор қилишни бошланг!!! Ундан олдин кўп дуо қилинг! Ёдингизда бўлсин, рўзадорнинг дуоси албатта ижобат бўлади.
20. Бу хатни аҳлу оилангиз, яқинларингиз ва жаннатда бирга бўлишни истаган инсонларингизга улашинг!!!

🌟🌟🌟🌟🌟🌟🌟🌟
╔═অঠই✯🥀🥀✯ইঠঅ═╗

╚═অঠই✯🥀🥀✯ইঠঅ═╝
#Оят

Имом Заҳабий дейдилар:
“Ўзини оқлаб, бегуноҳ деб билган ёки ўзига бино қўйиб, ужбга берилган киши, Аллоҳга қасамки, нажот топмабди”.

“Сияру аъламин нубало” китобидан.


Изоҳ: "Ва ўз нафсимни оқламайман. Албатта, нафс, агар Роббим раҳм қилмаса, ёмонликка кўп ундовчидир. Албатта, Роббим мағфиратли ва билгувчидир», деди.

Юсуф сураси, 53-
оят.

"...Албатта, Роббинг мағфирати кенг зотдир. У сизларни тупроқдан пайдо қилганда ҳам, оналарингиз қоринларида ҳомилалик чоғингизни ҳам яхши билувчидир. Шундоқ экан, ўзингизни оқламанг, У ким тақводорлигини яхши биладир".

Нажм сураси, 32 -
оят.

🌹🌷