Дунё ва дин одоби
366 subscribers
596 photos
528 videos
7 files
1.1K links
АКЛИМ КАЛБИМДАН СУРАДИ:
—ДИН НИМАДИР?
КАЛБИМ АКЛИМНИНГ КУЛОГИГА ЭГИЛДИ ВА ШИВИРЛАБ ДЕДИ:
— ДИН ОДОБДИР!

Жалолиддин Румий хазратлари
Download Telegram
#Ҳадис

Жувайрия розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам эрталаб бомдодни ўқишга менинг олдимдан чиқдилар. Мен ўз намозгоҳимда ўтирган эдим. Чошгоҳда қайтиб келганларида ҳалиям ўтирган эдим. Шунда у зот:
- “Олдингдан чиқиб кетганимдан бери шу ҳолатда ўтирибсанми?” - дедилар.
“Ҳа” - дедим. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга шундай дедилар:
- “Мен сенинг олдингдан чиқиб кетганимдан кейин тўрт калимани уч марта айтдим. Агар улар билан сен бугун айтган нарсалар тарозига солинса, оғир келади:
- “Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳ, ъадада холқиҳ, ва ридо нафсиҳ, ва зината ъаршиҳ, ва мидаада калимаатиҳ” - дедилар.

Имом Муслим ривояти

Дўстларга ҳам улашинг!

🌹🌷
#ҲАДИС

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир-бирингизга ҳадя беринглар, ўрталарингизда муҳаббат пайдо бўлади», дедилар».

Шарҳ: Бирор шахсни улуғлаб ва унинг меҳрини қозониш учун олиб борилган нарса ҳадя ҳисобланади.

Мўмин-мусулмонлар ўртасида ҳадя улашиш ўзаро меҳр-мухаббатни пайдо қилиб, унинг кучайишига сабаб бўлар экан. Шунинг учун бизга арзимас кўринса ҳам, бошқаларнинг наздида катта кўринадиган ҳадяларни улашиш суннат экан.
Ҳозирда урф бўлиб қолган «қуруқ қўл билан бормайлик, ҳадя кўтариб борайлик» деган гаплар шундан келиб чиққан.
Ҳадя бериб туриш мўмин-мусулмонлар ўртасида меҳр-мурувватни кучайтиради, натижада бутун жамият аъзолари ўртасида меҳр-оқибат, тотувлик пайдо бўлади. Ораларидаги ижтимоий алоқалар, ўзаро дўстлик, биродарлик муносабатлари ниҳоятда мустаҳкамланиб, натижада тинчлик, иттифоқ юқори даражага кўтарилади
.

🌹🌷
​​#Ҳадис

Уйингизни қабристонга айлантирманг!

💎 عن أَبي هريرة رضي الله عنه أنَّ رسول الله ﷺ قَالَ:
((لا تَجْعَلُوا بُيُوتَكُمْ مَقَابِرَ، إنَّ الشَّيْطَانَ يَنْفِرُ مِنَ البَيْتِ الَّذِي تُقْرَأُ فِيهِ سُورَةُ البَقرَةِ)).
رواه مسلم.

صحيح البخاري و مسلم🍃

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
Уйингизни қабристонга айлантирманглар, шайтон «Бақаро» сураси ўқилган уйдан қўркиб қочиб кетади.

Муслим ривояти.
(Сахихул Бухорий ва Муслим.)

🌹🌷
#ҲАДИС

“Ким Аллоҳ таоло унинг уйига барака киритишини хоҳласа, овқатланишдан олдин ва кейин қўлини ювсин”.

Имом Ибн Можа ривояти

🌹🌷
#Ҳадис

Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Бир киши Пайгамбаримиз Мухаммад мустафо саллаллоху алайҳиссалом олдиларига келиб: “Ё Расулуллоҳ! Мужоҳидларнинг қайси бири энг кўп ажр олади?” деб сўради. Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Аллоҳни энг кўп зикр қилгани”, дедилар. У яна “Обидларнинг қайси бири энг кўп ажр олади?” деб сўради. Пайғамбариииз алайҳиссалом: “Аллоҳни энг кўп зикр қилгани”, дедилар. У одам кейин намозхон, закот берувчи, ҳаж қилувчи ва садақа берувчиларнинг энг кўп ажр оладиганларини бирма-бир сўраб чиқди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳар бирига: “Аллоҳни энг кўп зикр қилгани”, дедилар. Шунда Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Умар розияллоҳу анҳуга қараб: “Эй Умар! Ҳамма яхшиликни зокирлар олиб кетишди-ку...” деган эди, Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Ҳа, шундай”, - дедилар».
Имом Аҳмад ва Табароний ривоятлари.

🌹🌷https://t.me/dinvadunyoodobi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳадис


Абу Бакр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: Менга намозимда ўқийдиган бирор дуо ўргатинг, деди. Аллоҳумма, иннии золамту нафсии зулман касийрон, ва лаа йағфируз-зунуба иллаа анта, фағфирлии мағфиротан мин ъиндика варҳамнии, иннака антал ғофурур-роҳийм, дегин, дедилар.

Дуонинг маъноси: Аллоҳим, албатта мен ўз жонимга кўп зулм қилдим. Гуноҳларни Сендан ўзга ҳеч ким кечира олмайди. Шундай экан, Ўз ҳузурингдан бўлган мағфират ила мени кечир ва менга раҳм қил. Албатта, Сен Ғофурсан ва Роҳиймсан.

(Имом Бухорий ривояти)

🌹🌷https://t.me/dinvadunyoodobi
​​#Ҳадис

ЁЛҒОН РИЗҚНИ КАМАЙТИРАДИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ота-онага яхшилик қилиш умрни зиёда қилади. Ёлғон ризқни камайтиради. Дуо қазони қайтаради", - дедилар".
Имом Дайламий ривоят қилган.

Шарҳ: Ушбу ҳадисда ёлғоннинг бу дунёдаги зарарларидан бири-ризқни камайтириши зикр қилиняпти. Демак, Аллоҳ таоло ёлғончи кишининг уйидан, корхона бошлиғининг корхонасидан, ёлғончи подшоҳнинг юртидан баракани кўтаради, ризқларини қисқартириб қўяди. Ушбу ҳақиқатни бугунги кун тажрибасида ҳам кўриб турибмиз. Ёлғончилиги билан танилган нусхаларнинг ҳаётига назар солсангиз, ризқи қисқалигини кўрасиз. Улар ўзларининг ёлғончилик сифати уларга бу дунё ва охиратда яхшилик келтирмаслигини теран англаб етишлари керак. Жумладан, бу дунёда ризқлари тор бўлиб, топганлари баракасиз бўлиб, дуч келгандан қарз сўраб юришлари бежиз эмаслигини тушунишлари лозим. Демак, бу дунёю у дунёнинг бахтига эришмоқчи ва икки дунёнинг азоб-уқубатидан, шармандалигидан қутулмоқчи бўлсак, ризқимизнинг кенг ва сероб бўлишини истасак, ёлғондан қутулишимиз лозим экан. Бу ишда каттаю кичик, эркагу аёл, фуқарою амалдор, шоҳу гадо баробар ҳаракат қилмоғи лозим. Ана шундагина яхшиликдан умид қилсак бўлади.

Аллоҳ таоло барчамизни ёлғончиликдан ва ёлғончиларнинг касридан Ўзи асрасин! Амин!

♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан
!

🌹🌷https://t.me/dinvadunyoodobi
#Ҳадис

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаброил билан ўтирган эдилар. Юқоридан бир овоз эшитилди. Жаброил осмонга бурилиб қаради-да:

«Бу осмоннинг эшикларидан бири, ҳеч очилмаган эди, бугун очилди. Ундан бир фаришта тушди. У бугундан бошқа ҳеч тушмаган эди. У салом берди ва:

«Суюнчи, сендан аввалги Пайғамбарларга берилмаган икки нур сенга берилди, Фотиҳа сураси ва Бақара сурасининг охири. Улардан ўқиган ҳар бир ҳарфингга, албатта, (савоб ва жавоб) бериласан», деди».

Имом Муслим ривояти.

🌹🌷
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Қуръонни ёши кичиклигида ёд олса, Аллоҳ таоло Куръонни унинг эти ва қонига сингдиради» - дедилар».
Имом Бухорий «Ат-тарихул кабир» асарида ривоят килган.

Шарҳ: Ким Қуръон таълимини балоғат ёшига етмасидан, кичик ёшида ёдласа, Куръон унинг эти ва қонига таъсир қилади. Чунки жасади ва ақли ўсаётган пайтда Куръон боланинг қалбида, яъни у билан бирга бўлади. Шундай пайтда Куръон унинг қони ва этига сингиб кетади.

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ: «Бизнинг олдимизга ёшларингизни олиб келинг! Чунки уларнинг қалблари бўш, эшитган нарсани ёд оладиган бўлади. Аллоҳ таоло кимга бирор нарсани мукаммал қилиб бермоқчи бўлса, уни ёшларга беради», деганлар.

♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!

🌹🌷🥀🌺❤️
#Ҳадис

Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтадилар: “Мискинга қилинган садақага битта савоб, қариндошга қилинган садақага иккита савоб: бири садақа, иккинчиси силаи раҳм учундир”; “Етимни қарамоғига олган киши билан мен жаннатда мана бундай ёнма-ён турамиз”, дедилар ва кўрсаткич ва ўрта бармоқларини жуфтлаб кўрсатдилар». Бошқа бир ҳадисда: “Бева ва мискинга эҳсон қилиш учун ҳаракат қилган киши Аллоҳ йўлида жанг қилган, туни билан намоз ўқиган ва кун бўйи рўза тутиб юрган киши кабидир”.
Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти.

Шарҳ: Киши эҳсонини ота-онадан бошлайди. Сўнг қариндош-уруғ, меҳр-мурувватга муҳтож бўлган етим, камбағал-фақирлар, сафарда азият чекаётган мусофирларга эҳсон қилинади.


Таскин излаган калблар учун
https://t.me/dinvadunyoodobi
#Ҳадис_34

ШАЪБОН ЯРМИНИНГ РЎЗАСИ

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Қачон Шаъбон ярми кечаси бўлса унинг кечасини бедор ўтказинглар, кундузининг рўзасини тутинглар. Чунки, ўшанда, Аллоҳ қуёш ботиши пайтида дунё осмонига тушади ва: «Қани, истиғфор айтувчи борми? Мен унга ризқ берурман. Қани балога учраган борми? Мен унга офият берурман. Қани фалончи, қани фистончи?», дейди. Токи, тонг отгунча шундоқ бўлади», дедилар».

✍️ Ибн Можа ривоят қилган.
***
🏷 Изоҳ: Ҳазрати Алидек улуғ саҳобий бунчалик аҳамиятли гапни ўзларидан айтмайдилар. Албатта, бу ҳақда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир нарса эшитганлар ва ўша эшитган маъноларини ўз иборалари билан ифода этганлар.
Ушбу ривоятга биноан Шаъбон ойи қоқ ярмининг кечаси ҳам, кундузи ҳам улуғ ва баракли вақтлар эканлиги келиб чиқади.
Шу сабабдан ҳам ҳазрати Али розияллоҳу анҳунинг тавсияларига биноан кундузни рўза, кечасини бедорлик ибодати билан ўтказишга ҳаракат қилмоқ керак бўлади.
***
📚 https://t.me/dinvadunyoodobi
​​#Ҳадис

​​​​​​ЖУМАГА БАРВАҚТ БОРИШ

عَنْ عَمْرِو بْنِ شُعَيْبٍ، عَنْ أَبِيهِ، عَنْ جَدِّهِ، عَنِ النَّبِيِّصَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنَّهُ قَالَ: «تُبْعَثُ الْمَلَائِكَةُ عَلَى أَبْوَابِ الْمَسْجِدِ يَوْمَ الْجُمُعَةِ يَكْتُبُونَ مَجِيءَ النَّاسِ حَتَّى يَخْرُجَ الْإِمَامُ، فَإِذَا خَرَجَ الْإِمَامُ طُوِيَتِ الصُّحُفُ وَرُفِعَتِ الْأَقْلَامُ، فَتَقُولُ الْمَلَائِكَةُ بَعْضُهُمْ لِبَعْضٍ: مَا حَبَسَ فُلَانًا؟ فَتَقُولُ الْمَلَائِكَةُ: اللَّهُمَّ إِنْ كَانَ مَرِيضًا فَاشْفِهِ، وَإِنْ كَانَ ضَالًّا فَاهْدِهِ، وَإِنْ كَانَ عَائِلًا فَأَغْنِهِ». رَوَاهُ ابْنُ خُزَيْمَةَ.

Амр ибн Шуъайб розияллоҳу анҳу оталаридан, у киши боболаридан ривоят қиладилар: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жума куни фаришталар масжид эшикларининг олдида турадилар. Аввал келган одамларни бирин-кетин ёзиб оладилар. Имом хутбага кўтарилганда, саҳифалар ёпилади, қаламлар тўхтайди. Фаришталар бир-бирларига қараб: «Фалончи нима учун келмади? Парвардигоро, у агар адашган бўлса, ҳидоят қилгин. Касал бўлса, шифо бергин. Камбағал бўлса, бой ва беҳожат қилгин», – деб дуо қиладилар», – дедилар».

Ибн Хузайма ривоят қилган.

https://t.me/dinvadunyoodobi
#Ҳадис

​​عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ ﷺ يُرَغِّبُ فِي قِيَامِ رَمَضَانَ مِنْ غَيْرِ أَنْ يَأْمُرَهُمْ فِيهِ بِعَزِيمَةٍ، فَيَقُولُ: «مَنْ قَامَ رَمَضَانَ إِيمَانًا وَاحْتِسَابًا غُفِرَ لَهُ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِهِ». فَتُوُفِّيَ رَسُولُ اللهِ ﷺ وَالْأَمْرُ عَلَى ذَلِكَ، ثُمَّ كَانَ الْأَمْرُ عَلَى كَذَلِكَ فِي خِلَافَةِ أَبِي بَكْرٍ وَصَدْرًا مِنْ خِلَافَةِ عُمَرَ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ وَأبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ وَالنَّسَائِيُّ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон кечаларини ибодат билан бедор ўтказишга тарғиб қилар, аммо қатъий буйруқ бермас эдилар. У зот: «Ким Рамазонда иймон билан, савоб умидида қоим бўлса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинур», дер эдилар. Иш шундайлигида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этиб кетдилар. Сўнгра Абу Бакрнинг халифалигида ва Умарнинг халифалиги бошида ҳам иш шундай эди».
Имом Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насоий ривоят қилишган.

Шарҳ: Очиқ-ойдин кўриниб турибдики, Рамазон ойи кечалари ибодат қилиш жуда ҳам фазилатли иш. Гуноҳларнинг мағфират бўлиши ҳам шу иш туфайли бўлади. Аммо Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ишга тарғиб қилиш билан бирга, маълум бир ибодатга қатъиян амр қилмаганлар, балки умумий тарғиб қилиш билан кифояланганлар. Худди шу ҳолат Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг халифалик даврларида ҳам давом этган. Кишиларга Рамазон кечаларида маълум ибодатни тайин қилмаслик Умар розияллоҳу анҳунинг дастлабки халифалик йилларида ҳам давом этган.

«Мўминнинг қалқони» китобидан.

♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан
!
https://t.me/dinvadunyoodobi
#Ҳадис

Ибн Умардан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Роббидан қўрқса, силаи раҳм қилса, унинг ажали кечга сурилади, моли кўпаяди, аҳли уни яхши кўради», дедилар».

Шарҳ:
Бу ерда ҳам силаи раҳм қилган одамга нафақат у дунёда, балки бу дунёнинг ўзида ҳам яхшиликлар бўлиши таъкидланмоқда. Демак, силаи раҳм умрни зиёда қиладиган, ажални орқага сурадиган, ўз аҳлининг, яъни қавм-қариндошларининг муҳаббатига сазовор қиладиган нарса экан. Шунинг учун силаи раҳмга, қариндошларга яхшилик қилишга катта эътибор беришимиз лозим.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Аллоҳ таолога тақво қилган ва силаи раҳм қилган кишининг умри узоқ бўлиши.

2. Аллоҳ таолога тақво қилган ва силаи раҳм қилган кишининг моли кўп бўлиши.

3. Аллоҳ таолога тақво қилган ва силаи раҳм қилган киши аҳлининг, яъни барча яқинларининг муҳаббатига сазовор бўлиши.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

@muslimunuzportal @andijonhanafiylari