Депутат Дониёр Юсупов
88 subscribers
45 photos
91 videos
236 links
Download Telegram
​​#одамлар_орасида
#шофёрлар_дарди

Одамларга қулайлик яратиш мақсадида юртимизга электробуслар олиб келиняпти. Уйи кондиционер кӯрмаганларга кун берди, дейди бир электробус ҳайдовчиси.
-Шунақа ёшлар бор, эрталабдан автобусга ӯтириб олиб, муздеккина салонда ухлаб кетишади, ҳайдовчи ёрдамчиси линияни ярмида бориб ухлаб қолдинг, қаерда тушасан, деб сӯраса, ҳали бор, деб яна ухлаб кетвуради. Маршрутнинг охирига боргач ҳам тушмай, яна орқага қайтади. Куни кеча ӯшанақа салқин автобусда ухлаб сайр қилувчи пассажир ва ҳайдовчи ёрдамчиси ғижиллашиб қолибди, сабаб нима деса, сайр қилувчи иккинчи томонга қайтиш учун йӯл ҳақини тӯламайман деб турганмуш, ман ухлаб қолибманмуш(баҳонангга сани). Ёрдамчи ман сани уйғотдимку, тушмадинг деса, безрайиб туриб, ман иккинчи томонга қайтишга пул тӯламайман, пулим йӯқ дермуш. Бу ҳар замонда бӯладиган ҳолатмас, ҳар кунги машмаша экан. Салқин автобусда ёки сайр қилиб ухлаш ёки телефон ӯйнаб дам олиб кетиш мақсади уларнинг дейди кӯп йиллик ҳайдовчи.
✍️ Тавба, ҳаёлингга келмайдиган ишлар, ёшларнинг қиладиган иши йӯқми, ишлаб оилангга пул топиб бор, муздек автобусда кунингни ӯтказиб юрмай, яна камига бир томонга пул тӯлаб, 2-3 рейс пул тӯламай сайр қилса.
Инсоф берсин ишқилиб ҳаммага.
📌 Бу гапларни ҳайдовчи билан суҳбатимдан сӯнг пост қилиб қӯйяпман.
Хулоса ӯзингиздан.