EskiObod_Uz
159 subscribers
4.41K photos
2.83K videos
115 files
9.42K links
🕋 🕌Ў.М.И Наманган вилояти Вакиллиги Янгиқўрғон Тумани "Эскиобод" жомеъ масжиди.
🕋Таклиф ва саволлар учун:
@EskiObod_masjidi га мурожат килинг.
🕋Эскиобод масжиди расмий группаси:
https://t.me/Ilmiy_Suhbat_
Матбуот хизмати ходими
Абдусалом Йу́лдошев
Download Telegram
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруфхон Алоходжаев)
#Мақола

Намозга киришда қўллар қаергача кўтарилади?

Намозга киришда қўллар қулоқ барорбарида кўтарилиб, қўлнинг бош бармоғи қулоқнинг юмшоғига етқазилади ва такбири таҳрима Аллоҳу Акбар лафзини айтиб намозга кирилади.

➡️Батафсил ўқиш ....👇👇👇
http://ravza.uz/story/namozga_kirishda_qullar_qayergacha_

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Audio
Уйга баракот ва раҳмат фаришаталари кирмайдиган тоифалар.

Янгиқўрғон тумани Тўрақул ҳожи жомеъ масжиди имом хатиби.

Мусохон ибн Абдулмажид домла.


@navkentmasjidi
ТАҲОРАТНИНГ СУННАТЛАРИ

1. таҳоратни ният қилмоқ.
2. басмала. (Бисмиллаҳни айтмоқ).
3. таҳоратнинг бошида қўлларнинг кафт қисмини уч марта ювмоқ.
4. мазмаза оғизни уч марта чаймоқ.
5. оғизни мисвокламоқ: «Умматимга машаққат туғдириб қўймаганимда уларга ҳар таҳорат олишда мисвок тутишга буюрган бўлар эдим».
Аҳмад ва Насоийлар ривоят қилган.
Мисвок топилмаса, ўрнига бармоқларни ишлатмоқ ҳам суннат.
6. истиншоқ. бурунни уч марта чаймоқ.
«(Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам) икки қўлларини уч марта ювдилар, оғизларини чайдилар, бурунга сув олиб қоқдилар, сўнг юзларини уч марта ювдилар».
Муттақун алайҳ.
7. рўза бўлмаган ҳолида мазмаза ва истиншоқни етук адо қилмоқ. «Рўзадор бўлмасанг мазмаза ва истиншоқда муболаға қилгин».
Тўртовлари чиқарган.
Мазмазада муболаға қилиш дегани оғизнинг барча жойларига сувни тўла етказиш деганидир.
Истиншоқда муболаға қилиш эса, буруннинг ичига сувни яхши тортиш деганидир.
10. соқоли қалин бўлса, остидан, орқасидан тахлил қилмоқлик. Яъни, бармоқларни соқолга оралатмоқ. «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳоратларида соқолларини тахлил қилар эдилар».
Имом Термизий ривояти.
11. бошнинг ҳаммасига масҳ тортмоқ.
12. масҳ тортишда олдидан, пешона тарафдан бошламоқ.
13. бўйинга масҳ тортмоқ. (бўғизга масҳ тортиш бидъатдир.)
14. қулоқларнинг ички ва ташқи тарафларига масҳ тортмоқ.
Масҳнинг сифати: Бунда жимжилоқдан бошлаб учта бармоқ билан пешонадан бўйин тарафга тортиб, кафтнинг ички томони билан бошнинг икки ёни орқадан олди тарафга, кўрсатгич ва бош бармоқлар билан қулоқларнинг ич ва ташига, кафтнинг орқа томони билан бўйинга масҳ тортилади. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошларига масҳ тортдилар, олди орқага қилиб тортдилар».
Муттафақун алайҳ.
15. қўл ва оёқ бармоқларини тахлил қилмоқ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Таҳоратни маромига етказ, бармоқларни тахлил қил».
Тўртовлари чиқарган.
16. таҳорат амалларини ўнг тарафдан бошламоқ.
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам пояфзал кийишда, таҳоратларида, ўнгдан бошлашни яхши кўрар эдилар».
Муттафақун алайҳ.
17. бир марта ювиш фарз бўлган аъзолар-юз, оёқ ва қўлларни уч мартадан ювмоқ.
18. аъзоларни кетма-кет ювмоқ.
19. таҳоратда ювиладиган аъзоларни суннатдаги тартибда ювмоқ.
20. аъзоларни сув билан ёки кейин қўл билан ишқамоқ.
21. қўл-оёқларнинг фарз қилинган миқдордан кўпроқ жойини қўшиб ювмоқ.»
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу таҳорат олганларида қўлларини юқори билакларигача, оёқларини болдирларигача ювдилар ва: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мана шундоқ таҳорат қилганларини кўрганман» , дедилар».
Муслим ривояти.
22. таҳоратни маромига етказиб қилмоқ. Бу ҳар бир аъзонинг ювиш ва масҳдаги ҳаққини мукаммал адо этиш, амалларни тўла бажариш билан бўлади.

«Бир кунда минг суннат» китобидан.
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 @eskiobodmasjidi
ЖАМЛОВЧИ ДУО

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Мен намоз ўқиётганимда ҳузуримга Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кириб қолдилар. Ҳожатлари бор экан. Мен кеч қолдим. Шунда у зот:
«Эй Оиша! Сен жамловчи дуо жумлаларини лозим тут», дедилар.
Мен тугатиб бўлганимдан кейин:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Жамловчи дуо жумлалари қайси?» дедим.
У зот шундай дедилар:
«Аллоҳим! Мен Сендан яхшиликнинг ҳаммасини сўрайман. Тез келадиганини ҳам, кечга қоладиганини ҳам. Ўзим биладиганимни ҳам, ўзим билмайдиганимни ҳам.
Аллоҳим! Мен Сендан ёмонликнинг ҳаммасидан паноҳ сўрайман. Тез келадиганидан ҳам, кечга қоладиганидан ҳам. Ўзим биладиганимдан ҳам, ўзим билмайдиганимдан ҳам.
Ва Сендан жаннатни ва унга яқинлаштирадиган сўз ҳамда амалларни сўрайман.
Ва мен дўзахдан ва унга яқинлаштирадиган сўз ва амаллардан паноҳ сўрайман.
Ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Сендан нимани сўрасалар, ўшани сўрайман. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Сендан нимадан паноҳ сўрасалар, ўшандан паноҳ сўрайман.
Менга қазо қиладиган бўлсанг, унинг оқибатини яхши бўладиган қилгин», деб айтгин».

Шарҳ:
Демак, Оиша онамиз розияллоҳу анҳо намоздан кейин кўпрок, узоқроқ дуо қилиб қолганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса ҳамма нарсани бирма-бир санаб, айтиб ўтирмай, уларни жамловчи дуоларни қилиш афзаллигини айтмоқдалар ва ўша дуоларни ўргатмоқдалар.
Шунинг учун асосан ояти карималарда, ҳадиси шарифларда келган дуоларни қилиш керак экан. Ана шунда, иншааллоҳ, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таълим берганларидек, суннатга мувофиқ дуо қилган бўламиз.

"Одоблар хазинаси" китобидан.
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
@eskiobodmasjidi
“УНДАН БИРОН СОАТ ОРҚАГА ҲАМ, ИЛГАРИГА ҲАМ СУРА ОЛМАССИЗ"
(Сабаъ сураси 30-оят).

Шайх Али Тантовий бундай дейди:
"Ичи одамлар билан тўла бир автобус ҳайдовчиси ўнг ва сўлга қараб, тўсатдан уловни тўхтатди: Одамлар: "Нимага тўхтадингиз?” деб сўрашди. Ҳайдовчи: “Олиб кетгин деб бир қария қўл кўтарди, шунга тўхтатдим”, деди.
Йўловчилар: “Ҳеч кимни кўрмаяпмиз-ку?” дейишди.
“Яхшилаб қаранглар”, деди ҳайдовчи.
“Бирор кишини кўрмаяпмиз”.
Ҳайдовчи яна: “Ҳозир ҳам мени олакетинглар деб биз томон кела бошлади-ку?” деди.
Йўловчилар йўл четига қарашди.
“Аллоҳга қасам, биронта одам йўқ...!" дейишди.
Шу пайт ҳайдовчи ўтирган жойида ўлиб қолди. Унинг ажали яқинлашган, аммо йўловчиларнинг ажали етмаган эди. Аллоҳ таоло бу нарсани бир сабаб қилди.
Ажаллари етганида, бирон соат кечиктира олмайдилар ҳам, олдинга ҳам сура олмайдилар”
(Юнус сураси 49-оят).

Одам хавф-хатардан қўрқиб ўлимни ўйлай бошлайди. Аллоҳ уни эминлик чоғида ҳам жонини олаверади. “Биродарларига:
“Агар
(Уҳуд жангида ҳалок бўлган мусулмонлар) бизга бўйинсуниб (урушдан чиқиб кетганларида) ўлдирилмаган бўлур эдилар”, деб (ўзлари жангда қатнашмай, уйларида) ўтирган кимсаларга айтинг: “Агар гапларингиз рост бўлса, ўзингиздан ўлимни даф этинглар-чи?!”
(Оли Имрон сураси, 168-оят)

Одамдаги ажабланарли ҳолатга қаранг: Аллоҳ таолога йўлиқишни, дунёнинг бевафо ва ҳақир эканини фақат хавф-хатар ҳолатида эслайди.

"Ўкинма" китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 @eskiobodmasjidi
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2022 ЙИЛ 25 МАЙ (1443ҳ - 24 Шаввол ) ЧОРШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

ТОНГ - 03:09
ҚУЁШ - 04:46
ҚИЁМ - 12:10-12-20
АСР - 17:20
ШОМ - 19:36
ҲУФТОН - 21:11


#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-15 ДА -5 ва +5 қилиб олинган

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 @eskiobodmasjidi
Audio
Одоблар ҳақида 105-дарс. Ўлим жаноза тазия одоблари.

Янгиқўрғон тумани Тўрақул ҳожи жомеъ масжиди имом хатиби.

Мусохон ибн Абдулмажид домла.


@navkentmasjidi
Forwarded from @Safonur
Смотрите "#Одоблар_ҳақида105-дарс#Ўлим_жаноза_тазия_одоби. Мусохон ибн Абдулмажид домла." на YouTube
https://youtu.be/Qhbm5-3XYKM
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal (Маъруфхон Алоходжаев)
#Мақола

Элга ҳизмат олий ҳимматдир

Муқаддас динимизда ҳар бир мўмин мусулмон киши дунё ҳаётида фаровон яшаши ва Аллоҳ берган ризқини ҳалол йўллар билан топиши учун меҳнат ва ҳаракат қилиши кераклиги баён этилган. Чунки, инсон доимо ҳаёти учун зарур бўлган уй-жой, улов, озиқ-овқат, рўзғор анжомлари ва кийим-кечакка эҳтиёж сезади.

➡️Батафсил ўқиш.... 👇👇👇
http://ravza.uz/story/Elga_hizmat_oliy_himmatdir

🌐 www.Ravza.uz | Telegram
Instagram | Facebook | Youtube
Audio
#Аудио


Косонсой тумани "Исломобод" жоме масжиди имом-хатиби Қорабаев Хошимхон

🌐 telegram | @ravza_uz
РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВА САЛЛАМНИНГ ГЎЗАЛ ТУРМУШЛАРИДАН НАМУНА

Ибн Касир (раҳимаҳуллоҳ) айтади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам аҳли байтларга чиройли муомалада бўлар эдилар. Доимо хуш кайфиятли, аҳлига ҳазил қилар, лутф кўрсатар, нафақаларини кенг қилиб қўяр, аёллари билан кулишар эдилар. Ҳатто мўминларнинг онаси Оиша (розияллоҳу анҳо) билан мусобақалашар ҳам эдилар. Бу билан Оиша онамизга муҳаббатини изҳор қилар эдилар”.
Оиша (розияллоҳ анҳо) айтадилар:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мен билан мусобақа қилдилар. Мен у зотдан ўзиб кетдим. Бу семиришимдан олдин бўлганди. Семирганимдан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мендан ўзиб кетдилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Биру бир”, дедилар”.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар кеча аёлларини ўзи тунайдиган уйда жамлар эдилар. Гоҳида ҳаммалари билан кечки овқатни бирга ер, сўнг бошқа аёллари ўз уйларига кетишгач, тунайдиган аёллари билан қолар, ридоларини ечиб, изорлари билан ухлар эдилар. Хуфтон намозини ўқиб бўлгач, уйларига кириб ухлашдан олдин аҳли билан бир оз гаплашиб ўтирар эдилар. У зот мана шундай қилиб аёлларини хурсанд қилар эдилар.
Аллоҳ таоло айтади:
“(Эй имон келтирганлар!) Сизлар учун Аллоҳ ва охират кунидан умидвор бўлган ҳамда Аллоҳни кўп ёд қилган кишилар учун Аллоҳнинг пайғамбарида гўзал намуна бордир” (Аҳзоб сураси, 21-оят).
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдоднинг икки ракатини (суннатини) ўқиб бўлганларидан кейин агар уйғоқ бўлсам, менга гапирар эдилар. Уйғоқ бўлмасам, намозга азон айтилгунча ётар эдилар”.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша онамиз билан озгина гаплашар ва насиҳатли қиссалар ҳақида сўзлашиб ўтирар эдилар. Худди Абу Заръ ва Умму Зарълар каби. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша онамизга айтдилар: "Мен сен учун худди Умму Заръ учун бўлган Абу Заръ кабиман” (бошқа бир ривоятда қўшимча қилиниб: “Лекин у аёлини талоқ қилди. Мен талоқ қилмайман”, дейилган). Шунда Оиша онамиз: "Ё Расулуллоҳ, балки Сиз Абу Заръдан яхшироқсиз”, дедилар”.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша онамизнинг қалбларига хурсандчилик киргизиш мақсадида баъзида исмларини қисқартириб: “Эй Оиш, эй Увайш, эй Ҳумайро”, деб чақирар эдилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша онамизга қараб: “Сенинг мендан розилигинг ва норозилингни биламан”, дедилар. Оиша (розияллоҳу анҳо): “Буни қаердан биласиз?” деб деб сўради.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Мендан рози бўлганингда: “Йўқ, Муҳаммаднинг Раббисига қасам”, дейсан. Мендан норози бўлганингда: “Йўқ, Иброҳимнинг Раббисига қасам”, дейсан”, дедилар. Оиша (розияллоҳу анҳо) айтдилар: “Ҳа. Ё Расулуллоҳ, Аллоҳга қасамки, фақат исмингизни ҳижрон қиламан”.

"Исломда оила" китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 @eskiobodmasjidi
ҲАҚИҚИЙ ТИЛОВАТ ШАРТИ

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимга илми фойда бермаса, илмсизлиги унинг зарарига ишлайди. Сен Қуръон ўқи, у сени (гуноҳдан) қайтарсин. Агар Қуръон ўқиб туриб ҳам гуноҳдан тийилмасанг, унда Қуръон ўқимабсан”, деганлар.
(Табароний, Қузоий ривоят қилган. Ривоят лафзи Қузоийга тегишли. Санадда заифлик бор: Шаҳр ибн Ҳавшаб заиф ровий).
Илм чўққисини забт этиш осон эмас. Илм олиш игна билан қудуқ қазиш билан баравар. Илм олишнинг фойдаси кўп. Лекин кимда-ким заҳмат чекиб илм ўрганса-ю, илмига амал қилмаса, ўзига зиён. Қуръон тиловатида ҳам шундай. Қуръон ўқигандан кейин Аллоҳ буюрганини қилиб, қайтарганларидан тийилиш керак. Акс ҳолда қироатдан кўзланган мақсад ҳосил бўлмайди.
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Табук йили уловларига суянган ҳолда одамларга хутба қилиб: “Одамларнинг энг яхшиси ва энг ёмони кимлигини айтайми? Одамларнинг энг яхшиси умри охиригача отида ёки туясида ё бўлмаса, пиёда юриб Аллоҳ йўлида амал қиладиган кишидир. Одамларнинг энг ёмони Аллоҳнинг Китобини ўқиб туриб ундаги бирон нарсага риоя этмайдиган фожир кимсадир”, дедилар”.
( Насоий, Байҳақий, Абд ибн Ҳумайд, Ибн Абу Шайба ривоят қилган. Ривоят санади заиф).
Қуръон ўқиш кишининг яхши инсон бўлишига етарли эмас. Қуръон ўқиб туриб ҳам энг ёмон одам бўлиб қолиш мумкин экан. Бунинг сабаби бор, албатта. Банда оламлар Парвардигори Каломига, ундаги ҳукмларга бепарво бўлгани учун шундай аҳволга тушади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Ким Аллоҳга итоат этса, гарчи намози, рўзаси, Қуръон тиловати кам бўлса ҳам У Зотни эслаган бўлади. Ким Аллоҳга исён қилса, гарчи намози, рўзаси, Қуръон тиловати кўп бўлсаям Парвардигорини унутган бўлади”.
(Байҳақий “Шуабул имон”да, Ибн Муборак “Зуҳд”да ривоят қилган. Ҳадис санади заиф).
Аллоҳни эслаш фақат тил билан бўлмайди. Бир одам эртаю кеч Аллоҳни зикр қилса-ю, аммо Парвардигори буюрган ишнинг тескарисини қилса, ҳалиги одам ҳақиқий зокир эмас.
Хуллас, ҳаммаси бир-бирига боғлиқ: аввало, Қуръон ўқиш, ўқиганини уқиш керак. Тушунганини ҳаётга татбиқ этиш матлубдир. Ким мана шу шартларни бажарса, дунёю охиратда мартабаси улуғ бўлади, қиёмат куни Қуръон шафоатига эришади.

"Қуръон қалблар шифоси" китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 @eskiobodmasjidi
ТАСБЕҲ ВА ДУО
Намоз тугагач, ушбу зикрлар ўқилади:

«Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар».
Яъни, «Aллоҳни поклик ила ёд қилурман ва ҳамдларим Aллоҳга хосдир ҳамда Aллоҳ ягона ва буюкдир».

«Маша Aллоҳу кана ва ма лам яшаъ лам якун».
Яъни, «Aллоҳнинг марҳамати билангина гуноҳлардан юз ўгирмоғимиз ва ибодатга юзланмоғимиз мумкин, йўқса, мумкин эмас!»

«Aллоҳу ла илаҳа иллаҳу алҳайюл қойюм. Ла тахузуҳу синатув ва ла навм лаҳу ма фис-самавати ва ма фил арз. Ман заллази яшфаъу ъиндаҳу илла биизниҳи яъламу ма байна айдиҳим ва ма холфаҳум ва ла юҳитууна бишайъим мин-ъилмиҳи ила бимаа шааъ васиъа курсийюҳус-самавати вал-арза вала яъудуҳу ҳифзуҳума ваҳувал-ъалийюл-ъазийм».
Яъни, «Aллоҳдан ўзга ҳеч қандай тангри йўқ. Фақат Унинг Ўзи бордир. У тирик ва абадий тургувчидир. Уни на мудроқ, на уйқу олмайди. Самовот ва йердаги бор нарсалар Унингдир. Унинг ҳузурида ҳеч ким (бировни) Унинг изнисиз оқлай олмайди. У уларнинг (барча одамларнинг) олдиларидаги ва орқаларидаги бор нарсани билади. Ва улар У зотнинг илмидан фақат Ўзи истаган нарсаларнигина биладилар. Унинг арши - курсиси осмонлар ва ердан кенгдир. Ва Уни осмонлар ва ерни ҳифзу ҳимоятда сақлаб туриш қийнамайди. У энг юксак ва буюкдир».

- Ушбу зикр-оятлар ўқилгандан сўнг қайси амал келади?
- Ўттиз уч марта «Субҳаналлоҳ», ўттиз уч марта «Aлҳамдулиллаҳ», ўттиз уч марта «Aллоҳу акбар» айтилади. Сўнг қўлларни кўкрак тўғрисигача кўтариб ушбу дуо ўқилади.
«Aллоҳумма тақоббал минна солатуна ва сиямуна ва қиямуна ва қироатина ва рукуъуна ва сужудуна ва қуъудуна ва тасбеҳина ва таҳлилина ва таҳшана ва тазарруъуна. Aллоҳумма тамаа тақсируна ва тақоббал тамамана вастажиб дуаъана вағфир аҳяина варҳим мавтана я мавлона. Aллоҳумма тақоббал минна ҳазиҳис-солатил-фарзи маъас-суннати маъа жамиъи нуқсонатиҳа бифазлика ва каромика ва ла тазриб биҳа вужуҳина. Я илаҳал ъаламинн ва я хойрин насирин таваффана муслимина валҳиқнаа бис-солиҳина ва соллалоҳу таъала ъала хойри холқиҳи Муҳаммадин ва ъала алиҳи ва асҳабиҳи ажмаъин!»
Маъноси:
«Илоҳо, бизларнинг намозимизни, қиёмимизни, рўзамизни, рукуъмизни, таҳлилимизни, тавозеъмизни, илтижомизни ва жами амалларимизни қабул қилгин ҳамда дуоимизни ижобат қил, ёрлақагин, ўтганларни раҳмат қил, бало ва иллатлардан сақлагин! Бизларни иймонли ҳолимизда бу ўткинчи дунёни тарк этишимизда кўмаклашгин. Яратилганларнинг энг яхшиси Муҳаммад алайҳиссаломни ва унинг оиласини, дўстларини раҳмат қилгин!

"Ибодати исломия"дан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 @eskiobodmasjidi
Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа)

Аввал:
Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21), Олма – ота (-21)

Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)

Каналга аъзо бўлиш учун ушбу линкни босинг! 👇

@eskiobodmasjidi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 @آيات القرآن اجمل إبتهال الله تعالى ☝️ اجمل حالات واتساب دينية ❤️

📹 صلو صلو صلاتين على الهادي نور العين

🌊 Инсон - денгиз кабидир. 🌊 🥀Ёлғизгина усти билинади, 🥀остида нималарни сақлайди, ичида қандай ғалаёнлар бўлаётганини сўзламайди. Фақатгина жимгина овозсиз оқиб туради…

Ҳазрати Мавлоно Румий

🍃🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ВА РАХМАТУЛЛОХУ ВА
БАРАКАТУХ!!!🌺🍃

🍃Уйғониш ҳам–Аллоҳнинг
раҳматидир! Бу раҳматга
эришганларга янги тонг
муборак!🍃

🌺🍃АЛХАМДИЛИЛЛАХ.🌺🍃
Ушбу кун барчангизга
Хайрли бўлсин!
Яхши ниятларингизга
Аллоҳ етқазсин
АМИЙН🤲🤲🤲
🌺🌸🍃🌺🌸🍃🌺🌸🍃🌺🌸🍃

Каналга Уланиш ⤵️

@eskiobodmasjidi
​​☀️ ТОНГГИ ЗИКРЛАР

اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ الْعَفْوَ وَالْعَافِيَةَ فِي الدُّنْيَا وَالْآخِرَةِ، اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ الْعَفْوَ وَالْعَافِيَةَ فِي دِينِي وَدُنْيَايَ وَأَهْللِي، وَمَالِي، اللَّهُمَّ اسْتُرْ عَوْرَاتِي، وَآمِنْ رَوْعَاتِي، اللَّهُمَّ احْفَظْنِي مِنْ بَيْنِ يَدَيَّ، وَمِنْ خَلْفِي، وَعَنْ يَمِينِي، وَعَنْ شِمَالِي، وَمِنْ فَوْقِي، وَأَعُوذُ بِعَظَمَتِكَ أَنْ أُغْتَالَ مِنْ تَحْتِي

📖 «Аллоҳумма инний асалукал ъафва вал ъаафията фиддуня вал аахироҳ, Аллоҳумма инний асалукал ъафва вал ъаафията фий дийний ва дуня-я ва аҳлий ва маалий. Аллоҳуммастур ъавротий ва аамин ровъаати. Аллоҳуммаҳфазний мин байни йадайя ва мин холфий ва ъан яминий ва ъан шимаалий ва мин фавқий ва аъузу биъазоматика ан уғтаала мин таҳтий».

(Маъноси:
«Аллоҳим! Мен Сендан дунё ва охиратда офият сўрайман. Эй Раббим, динимда ва дунёимда, аҳлимда ва молимда афв ва офият сўрайман. Эй Раббим, авратимни бекит, хавфларимни омонликка айлантир. Эй Аллоҳим, мени олдимдан, орқамдан, ўнг томонимдан, чап томонимдан, устимдан сақлагин. Эй Раббим, остимдан ҳалок қилишингдан Сенинг қудратинг ила паноҳ тилайман»)

✍️ (Абу Довуд ва Ибн Можа ривояти).

Яқинларингизга ҳам улашинг


@eskiobodmasjidi
Смотрите "#Одоблар_ҳақида106-дар#Жаноза_одоби. Мусохон ибн Абдулмажид домла." на YouTube
https://youtu.be/cWHZzdpCkG0
Audio
Одоблар ҳақида 106-дарс. Жаноза одоби.

Янгиқўрғон тумани Тўрақул ҳожи жомеъ масжиди имом хатиби.

Мусохон ибн Абдулмажид домла.

@eskiobodmasjidi
МАЙЙИТНИНГ ҚИЧҚИРИҒИ

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Тобут тайёрланса ва уни одамлар елкаларида кўтарсалар, тобут ичидаги солиҳ кимса бўлса: “Мени тезроқ олиб боринглар”, дейди. Бордию тобутдаги кимса солиҳ бўлмаса: “Вой бўлсин! қаерга олиб кетяпсизлар”, дейди. Унинг овозини инсондан бошқа ҳамма нарса эшитади. Агар инсон эшитса, ҳушидан кетиб йиқилади”, дедилар.

Шарҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам маййит ўзи учун тайёрлаб қўйилган савоб ва иқобни кўриши хусусида хабар бермоқдалар. Агар солиҳ амал қилган киши бўлса яхшилик билан зафар қозонган киши бўлади. Тобутга солиниб, елкаларга ортилганида савобга етишиш ва Раббисини розилиги билан насибадор бўлишни хоҳлаб, мени тезроқ олиб боринглар, дейди. Мабодо ёмон ва ўзини солиҳлардан деб ҳисобламаган киши бўлса, ўз нафсига ҳалокат ҳамда маҳзунликни тилаб, тобутини кўтарганларга қарата: “Ҳолимга вой бўлсин, мени қаёққа олиб кетмоқдасизлар”, дейди.
Буни айтиш билан гўёки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу сўзни ҳақиқатда қарор топишини ва маййитни чақириғи ўта кучли ҳамда қўрқинчли бўлишини, инсондан бошқа махлуқотларни қулоғига етиб бориши, агар инсон ҳам эшитгудек бўлса эшитган нарсасини шиддатидан ҳушидан кетиб қолиши ҳатто ўлим етиб қолишигача етиб боришини уқтирмоқдалар. Бу ўгитларни айтиш билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўлимдан олдинги ҳаётда яхши амалларга ундаш ва ёмон амалларни содир этишдан огоҳлантирмоқдалар.

"Манҳалул ҳадис фий шарҳил ҳадис" китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 @eskiobodmasjidi
ҚУЁШДА ИСИГАН СУВНИНГ ҲУКМИ

Қуёш нурида исиб қолган сувни ишлатишнинг ҳукми тўғрисида қуйидаги қарашлар айтилган:
1. Мутлақо макруҳ эмас;
2. Иссиқ ўлкаларда барча оғзи очиқ идишларда бўлгани макруҳдир; Фақат баъзи уламолар улардан олтин ва кумуш идишларни истисно қилганлар;
3. Агар қуёш нурида иситиш қасд қилинса, барча идишларда ва барча ўлкаларда ҳам макруҳ бўлади;
4. Қасд қилиш шарт эмас, қуёш нурида исидими мутлақо макруҳ бўлади;
5. Иккита табиб бу сув мохов касалига сабаб бўлади дейишса макруҳ бўлади, агар бундай дейишмаса макруҳ бўлмайди;
6. Фақат баданга ишлатиш макруҳ бўлади, кийимларга макруҳ бўлмайди.
Мазкур баҳсларни ушбу масаланинг шаръий жиҳатдан собит бўлгани ё шаръий жиҳатдан собит бўлмагани тўғрисидаги ихтилофлардан келиб чиққан дейиш мумкин. Шу маънода қуёшда исиган сувни ишлатиш шаръий жиҳатдан макруҳ экани ёки шаръий жиҳатдан макруҳ эмаслиги тўғрисида икки хил қараш бор:
1. Шаръий жиҳатдандир. Яъни, қуёшда исиган сувни ишлатиш гуноҳ бўлади, ният билан ундан тийилса савоб бўлади;
2. Шаръий жиҳатдан эмас. Яъни қуёшда исиган сувни ишлатиш гуноҳ бўлмайди, қасддан ишлатмаслик билан савоб ҳам ҳосил бўлмайди.
Биринчи қараш соҳиблари қуйидагича далил келтирадилар: Қуёшда исиган сувдан қайтариқ ҳадис билан собит бўлган. Имом Доро Қутний Оиша розияллоҳу анҳодан қуйидаги ҳадисни ривоят қилган:
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Сувни қуёшда иситдим. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Хумайро (ёноқлари қизил, анор юзли) бундай қилманг, чунки у мохов касалини пайдо қилади”, дедилар”.
Ушбу ҳадиснинг санади жуда заиф бўлса ҳам далил бўла олади. Чунки буни Умар розияллоҳу анҳудан собит бўлган қуйидаги ривоят ҳам қувватлайди: “Қуёшда исиган сув билан ювинманглар, чунки у мохов касалини пайдо қилади”.
Бу ердаги қайтариқ макруҳликни ифодалайди. Шунинг учун қуёшда исиган сувни ишлатиш шаръий жиҳатдан макруҳ ҳисобланади.
Бу далилларга иккинчи қараш соҳиблари қуйидагича жавоб берадилар: Қуёшда исиган сувдан қайтариқ ҳақидаги хабарнинг санади жуда заифдир, ҳатто баъзилар уни “мавзуъ” ҳам дейишган. Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган хабар ҳам заифдир. Шунинг учун уни макруҳ дейишнинг шариатда асли йўқ ҳисобланади.
Ушбу ихтилофларга кўра, мазкур сувнинг мохов касалига сабаб бўлиши ҳақида ҳам икки хил қараш юзага келган:
1. Баъзи уламолар қуёшда исиган сувни истеъмол қилиш туфайли Мохов касали пайдо бўлишидан хавф қилинади. Чунки табиблар ҳам буни қувватлаб: “Қуёшда қизиган сув айниб қолгани учун баданга тегса қон айланишига халал беради”, деганлар.
2. Баъзи уламолар табиблардан бу ҳақда бирор нарса собит бўлмаган, деганлар.
Шунингдек, қуёшда исиган сувни таҳорат ва ғуслдан бошқа нарсаларга ишлатиш макруҳ бўлиши ёки макруҳ бўлмаслиги атрофида ҳам турли қарашлар айтилган:
— қуёшда исиган сувни таҳорат учун ишлатса ҳам, ғусл учун ишлатса ҳам ёки ичса ҳам макруҳ бўлади. Аммо у билан кийим ювса ёки бирор идишни ювса макруҳ бўлмайди.
— қуёшда исиган сувни овқат пиширишга ишлатса агар шўрва сингари суюқ овқат бўлса макруҳ бўлади, агар суюқлиги қолмаса, масалан, нон пишириш ёки ош сингари қуюқ овқатларга ишлатса, макруҳ бўлмайди.
Мазкур ихтилофларга кўра, мазҳаблар орасида ушбу масала тўғрисида қуйидагича фарқлар бор:
Имом Аҳмад ва имом Моликлар қуёшда исиган сувни ишлатиш макруҳ бўлмайди, деганлар.
Имом Шофеъий агар қуёшда иситишни қасд қилган бўлса макруҳ бўлади, деганлар.
Ҳанафий мазҳабига кўра қуёшда исиган сувни ишлатиш макруҳи танзиҳий ҳисобланади. Бунда ҳам макруҳ бўлиши учун унда қуйидаги шартлар топилиши керак:
1. Иссиқ ўлкада бўлиши керак;
2. Қуёш нури тўғри сувга тушадиган оғзи очиқ идишда бўлиши керак;
3. Иссиқ ҳолатда истеъмол қилинган бўлиши керак.
Демак, ушбу шартлар топилмаса яъни иссиқ ўлкада бўлмаса, оғзи ёпиқ идишда бўлса, оғзи очиқ бўлса ҳам совугандан кейин ишлатилса, ҳанафий мазҳабига кўра ҳам макруҳ бўлмайди.

"Динимиз аҳкомлари" китобидан.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 @eskiobodmasjidi