Фарғона вилояти Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси | Расмий канали
740 subscribers
2.66K photos
202 videos
115 files
937 links
Фарғона вилояти маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси Ахборот хизмати
Download Telegram
#Фарғона_жараён
#Олтиариқ_тумани

Фарғона вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи Анваржон Абдуллаев Олтиариқ тумани Шарқ маҳалласидаги ишлар билан танишди.

🔰 МФЙдаги хонадонларда иссиқхона ташкил этиш ва биогомус олиш ишлари билан ҳамда Қўрғонча МФЙдаги янги узумзор ва музлаткичли омборхоналар билан танишди. Ҳоким ёрдамчилари, тадбиркорлар ва хонадон эгалари билан сухбатлашиб маслаҳатлар берди.
#Янги_Ўзбекистонда
#Эл_азиз_инсон_азиз
#Олтиариқ_тумани

Жорий йилнинг 07 июнь куни вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари-Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Б.Холиқов Олтиариқ туманига борди.

⚡️Ташриф давомида Олтиариқ туманидаги ҳоким ёрдамчилари билан учрашиб, "Узумбоғ" плантациясида олиб борилаётган ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари билан яқиндан танишиб тегишли масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
#Фарғона_вилояти
#Олтиариқ_тумани

Олтиариқ тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи ҳамда ҳоким ёрдамчилари Ўзбекистон маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган тадбиркорлик субьектлари билан жойларда учрашувлар ўтказди.

Ҳусусан, тадбиркорлик раҳбарлари билан суҳбатда миллий ширинликларни ишлаб чиқариш ҳамда уларни чакана сотиш фаолиятини бошлаган тадбиркор аёл, Алимова Маҳбуба Аблаёровна уй шароитида ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали оила аъзоларини 4 нафарини бандлигини таъминлаб қўшимча даромад топиб келаётганлигини таъкидлаб ўтган бўлса, яна бир тадбиркор, Ниёзматова Нодира Анвар қизи ноозиқ-овқат маҳсулотларини сотиш орқали оилавий даромадини ошишига эришганлигини айтиб ўтди.

Амалдаги қонунчилик ҳамда давлатимиз яратиб бераётган имкониятлардан оқилона фойдаланиш самарасида 7 нафар ишсиз фуқаролар доимий бандлигини таъминлашга эришилди.

🌐 Бош бошқарма Ахборот хизмати
#Фарғона_вилояти
#Олтиариқ_тумани

Олтиариқ тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи ҳамда ҳоким ёрдамчилари биргаликда Қахрамон ва Зилҳа маҳалла фуқаролар йиғинидаги ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари билан жойларда учрашдилар.

Жумладан тадбиркор Холмирзаев Ахроржон Озиқ овқат ва ноозиқ овқат товарлари билан чакана савдо магазини, тадбиркор Нурматов Икромжон ўзига қарашли бинода Автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шахобчаси ҳамда "COMPASS EDUCATION CENTER" ўқув маркази ташкил этган. 

Ушбу тадбиркорлар билан ушрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-306 қарори "Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" ги қарорининг мазмун моҳияти тушунтирилди, ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Амалга оширилган ишлар натижасида 15 нафар ишсиз фуқаролар бандлиги таъминланди.

🌐 Бош бошқарма Ахборот хизмати