Фарғона вилояти Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси | Расмий канали
738 subscribers
2.66K photos
202 videos
115 files
937 links
Фарғона вилояти маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси Ахборот хизмати
Download Telegram
#Фарғона_жараён
#Олтиариқ_тумани

Фарғона вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи Анваржон Абдуллаев Олтиариқ тумани Шарқ маҳалласидаги ишлар билан танишди.

🔰 МФЙдаги хонадонларда иссиқхона ташкил этиш ва биогомус олиш ишлари билан ҳамда Қўрғонча МФЙдаги янги узумзор ва музлаткичли омборхоналар билан танишди. Ҳоким ёрдамчилари, тадбиркорлар ва хонадон эгалари билан сухбатлашиб маслаҳатлар берди.
#Фарғона_жараён
#Хашар

📍Фарғона вилоятида умумхалқ хайрия хашари давом этмоқда.

🌿 Шу муносабат билан вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси ходимлари ҳамда тизимдаги барча соҳавий йўналишларда, хусусан, "маҳалла бешлиги" фаоллигида шаҳар-туманларда ободонлаштириш ишлари ташкил этилмоқда.

☀️ Бу йилги умумхалқ хайрия хашари ўзаро меҳр оқибат ва ҳамжихатлик асосида "Наврўз" байрами ҳамда Муборак Рамазон ойи аввалида амалга оширилаётганлиги билан аҳамиятли бўлмоқда.

📌 Ҳудудларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари, мевали ҳамда манзарали дарахтлар экин, мавжудларига шакл бериш ва оқлаш, кўча ва ҳиёбонлар, қабристон ҳамда зиёратгоҳлардаги ҳашарларда халқимиз фаол иштирок этмоқда.

🖇 Жойларда ободонлаштириш ишлари давом этмоқда.

📲 https://t.me/fvhyo_mahallabay_ishlash
#Референдум_2023
#Фарғона_жараён

Фарғона вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи Анваржон Абдуллаев томонидан онлайн кузатувдаги, Қўқон шаҳар “Ялонғоч-ота” маҳалласи, Туркистон кўчаси 28а-уйда жойлашган Қўқон университети биносида ташкил этилган 180 ва 181-сонли овоз бериш участкаларида бўлди.

♻️ Овоз бериш жараёнларига Қўқон шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимининг барча ҳодимлари, МФЙ раиси, МФЙ ҳоким ёрдамчиси ва кўча бошилари томонидан фуқароларни фаол жалб этиш бўйича тавсиялар берилди.

https://t.me/fvhyo_mahallabay_ishlash
#Фарғона_жараён
#Ҳудудлардан_хабарлар

Аҳоли бандлигини таъминлаш йўналишида навбатдаги кўмак ёрдамлари кўрсатилди.


Жумладан, Қува тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими томонидан ҳоким ёрдамчилари тавсиясига кўра ажратилган субсидия асосидаги асбоб-ускуна жихозлари ўз эгаларига етказиб берилди.

Хусусан, навбатдаги кўмак натижасида 11 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланиб, уларга тикув машиналари ҳамда пишириқ печлари тақдим этилди.

Фуқаролар ўз сўзларида, олиб борилаётган ислоҳотлардан мамнун эканликларини, ажратилган жиҳозлардан унумли фойдаланган ҳолда ўз оилавий даромадларини янада оширишлари ва бунинг натижасида яшаш тарзи янада яхшиланишларини таъкидлашиб, кўрсатилаётган ёрдам ва кўмаклар учун ўз миннатдорчиликларини билдириб ўтишди.

Бу каби кўмаклар, шаҳар-туманлар кесимида вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси томонидан давом эттирилмоқда.

@Бош бошқарма Ахборот хизмати
#Фарғона_жараён
#Маҳалла_бешлиги

♻️ Бирдамлик, самарали фаолият ва натижа учун ишлаш керак.

Бугун кунлик иш режасига кўра, Бош бошқарма бошлиғи Анваржон Абдуллаев Ёзёвон тумани "Тегирмон боши" маҳалласида бўлди.

Амалга оширилаётган ишларни тизимли назорат қилиш ва иш ташкил этиш билан бирга, тумандаги "Тегирмон боши"," Бахор", "Юқори Сойбўйи" ҳамда "Ёшлик" маҳаллари тўртлиги билан суҳбатлашиб, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ва давом этаётган "Ободонлаштириш ойлиги" доирасида олдинда турган муҳим вазифалар атрофлича муҳокама қилинди. Бажарилиши лозим бўлган ишлар юзасидан зарур кўрсатма ва топшириқлар берилди.

📲 https://t.me/farbandlik_info
#Фарғона_жараён
#Даладан_дастурхонгача

Маҳаллаларда арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ташкил этилмоқда.

Қувасой шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими томонидан шаҳар ҳудудидаги маҳаллаларда арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ташкил этилмоқда.

Шулардан бири шаҳарнинг "Кокилон" маҳалласи гузарида ташкил этилган бўлиб, ҳудуддаги тадбиркорларнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари арзонлаштирилган нархларда аҳолига етказиб берилмоқда. Ушбу жараёнларни ташкил этилиши бевосита ҳудуднинг маҳалла раиси ва ҳоким ёрдамчиси назоратида. "Ярмарканинг ташкил этилиши бизга анча қулайлик туғдирмоқда, узоғимиз яқин бўлмоқда, нархлар анча арзон дейди" - қишлоқ фуқароларидан бири.

Жараёнларни ўрганар эканмиз, айнан ушбу маҳалла гузарида "20 минг тадбиркор 500 минг малакали мутахассис" Дастурига кирган тадбиркорлик субьектларининг ишсиз фуқароларни ишга қабул қилиш суҳбати жараёнига гувоҳ бўлинди.

📲 https://t.me/farbandlik_info
Фарғона вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Ахборот хизмати
#Фарғона_жараён
#Медиа_режа_Қўқон

📸 Фоторепортаж_Live

Айни дақиқаларда вилоят камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Ахборот хизмати томонидан тасдиқланган медиа-режа асосида Қўқон шаҳридаги "Собир Абдулла" маҳалла фуқаролар йиғинининг "маҳалла бешлиги" фаолиятини кенг ёритиш бўйича тасвирга олиш ишлари олиб борилмоқда.

Режага кўра, маҳаллада камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш, маҳалла инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича олиб борилаётган энг муҳим ишларни ёритиш режалаштирилган.

Режа асосида шаҳар-туманларда ишлар ташкил этилмоқда.

📲 https://t.me/farbandlik_info
Бош бошқарма Ахборот хизмати
#Фарғона_жараён
#Ишчи_гуруҳи_Данғара

Муаммо шу куннинг ўзида бартараф этилди.

Хабар бериб бораётганимиздек, вилоят ҳокимининг топшириғи билан вилоят ишчи гуруҳи Данғара тумани "Бўриқум" маҳалласида ўрганишларни давом эттирмоқда.

Хусусан, ўрганишнинг биринчи кунида аҳоли учун 3 км.дан зиёд ичимлик суви тармоғи тортилган бўлиб, бугунги кунда ичимлик суви қум аралаш чиқаётганлиги, ушбу тортилган тармоқнинг 12 та жойидан сув қувури ёрилиб кетганлиги маълум бўлди.

Вилоят ишчи гуруҳи раҳбари, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи Анваржон Абдуллаев томонидан ушбу масала Данғара тумани "Сув оқава" ДУК орқали шу кунннинг ўзида бартараф этиш чоралари кўрилиб, мавжуд барча сув тармоғидаги ёриқлар таъмирланиб, сув таъминоти яхшиланишига эришилди.

Бироз муддатдан буён аҳолига қийинчилик туғдириб келган ушбу масаланинг қисқа муддатда бартараф этилиши аҳоли томонидан ижобий қабул қилинди. Ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.

📲 https://t.me/farbandlik_info
Бош бошқарма Ахборот хизмати
#Фарғона_жараён
#Сайёр_қабул

Риштон туманида сайёр қабул ўтказилди.

Бугун Риштон туманида вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси томонидан фуқаролар учун сайёр қабул ташкил этилди.

Қабул жараёнида 25 нафар фуқароларнинг бандлик, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб қувватлаш, кредит ва субсидия ажратиш бўйича мурожаатлари кўриб чиқилди.

Мурожаатларнинг 11 таси ўз ўрнида ижобий ҳал этилган бўлса,  4 тасига тушунтиришлар берилди. 10 та мурожаатларни кўриб чиқилиши маълум муддат талаб этилишини инобатга олиб тегишли чора-тадбирлар белгиланиб, ижроси назоратга олинди.

Шунингдек, қабул давомида ўзини ўзи банд қилиш йўналишида жами 5 нафар фуқароларга субсидия асосида асбоб ускуналар топширилди.

🌐 Бош бошқарма Ахборот хизмати
#Фарғона_жараён
#Маҳаллабай_ишлаш

Бугун Фарғона вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Х.Сирожитдинов ҳамда вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи А.Абдуллаев Фурқат туманида бўлди.

Тумандаги ўрганишлар давомида туманнинг Ғаллакор ва Эски маҳаллалари мисолида маҳаллабай ишлаш, ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти, янги иш ўринларининг яратилиши, савдо ва хизмат кўрсатиш тадбиркорлик субъектлари фаолияти, бўш ер майдонларидан самарали фойдаланиш каби масалалар жойида кўриб чиқилди.

Олдинда турган устувор йўналишлар бўйича амалга оширилувчи вазифалар атрофлича муҳокама қилиниб, зарур кўрсатма ва тавсиялар берилди.

🌐 Бош бошқарма Ахборот хизмати