Фарғона вилояти Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси | Расмий канали
740 subscribers
2.66K photos
202 videos
115 files
937 links
Фарғона вилояти маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси Ахборот хизмати
Download Telegram
#Фарғона_маҳаллабай_ишлаш
#Ҳоким_ёрдамчилари
#Хатлов_2023

⚡️ Халқ билан ҳамнафас ишлаш.

Марғилон шаҳрида аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ечимини топиш бўйича ҳонадонбай ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.

Марғилон шаҳридаги 56 та маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳоким ёрдамчилари томонидан "маҳалла бешлиги" ҳамкорлигида кунлик аҳоли муаммоларини ўрганиш ишлари ташкил этилмоқда. Аниқланган муаммолар ечими бўйича сектор раҳбарлари ва тегишли масьул ташкилотлар кўмагида ҳал этиш чоралари кўрилиб, ҳар бир хонадон ва аҳоли муаммоларига индивидуал ёндошилмоқда.

📲 https://t.me/fvhyo_mahallabay_ishlash
КРЕДИТ АЖРАТИШКУ ЯХШИ, УНИ ҚАЙТАРИШ ҲАҚИДА ҚАНДАЙ ЎЗГАРИШ...

Хабарингиз бор, Президентимиз куни кеча ўтказган видеоселектор йиғилишида оилавий тадбиркорлик асосидаги кредитларни ажратиш юзасидан янги қарорини имзолаганини айтиб ўтди.

☑️Бизга тақдим этилган мазкур қарор лойиҳасига кўра имтиёзли кредитларни қайтариш борасида ҳам кўрсатмалар мавжуд:

▪️Аввалги йилларда олган кредитларидан самарали фойдаланиб тадбиркорлигини йўлга қўйган ва кредит тўловларини ўз вақтида амалга ошириб, обрў қозонган кичик тадбиркорлик субъектларига, фаолиятини янада кенгайтириш учун уларга мазкур кредитлардан такроран фойдаланишга рухсат этилади (Аввалги тартибда, бундай имконият кўзда тутилмаган эди);

▪️ажратилган кредитларни ўз муддатида қайтармаган фуқаро ва тадбиркорлик субъектларига мазкур дастурлар доирасида янги кредитлар берилишига йўл қўйилмайди;

▪️ажратиладиган кредитлар белгиланган муддатида тўланмаган тақдирда кредитлар бўйича фоизлар кечиктирилган даври учун тижорат ставкасида ҳисобланади (Энди имтиёзли кредитни тўлашни кечиктирганларга кредит фоизи кўтарилади);

▪️Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, сектор раҳбарлари тижорат банклари билан биргаликда дастурлар бўйича ажратилган кредитларнинг уларни сўндириш графигига мувофиқ белгиланган муддатларда қайтарилишига масъул ҳисобланади ва ҳар ой якуни билан муаммоли кредитларни ундириш бўйича амалга оширилаётган ишларни муҳокама қилиб боради (Ушбу талаб аввал ҳам бор эди, лекин назоратдан четда қолиб кетаётган эди. Энди ҳар ой айни масалада муҳокамалар ўтказиб бориш талаби белгиланмоқда);

▪️ҳудудларда ҳар ойлик кредитлаш ҳажмлари кредитларни сўндириш графиги ижросининг бажарилмаган миқдорига мос равишда камайтирилади (Ушбу банд эса барча мутасаддиларга улкан масъулият юклайди)
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев по приглашению Президента Кыргызской Республики Садыра Жапарова отбыл в эту страну с государственным визитом.

#Mirziyoyev #tashrif #Qirgiziston

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Farg'ona viloyatidagi vakant lavozimlarga ochiq tanlov e’lon qilindi

Davlat fuqarolik xizmatchilari vakant lavozimlarining yagona ochiq portalida Farg'ona viloyatidagi quyidagi vakant lavozimlarga ochiq mustaqil tanlov e’lon qilindi:

▪️Sirdaryo-So‘x irrigatsiya tizimlari havza boshqarmasi huzuridagi Nasos stansiyalari va energetika boshqarmasi: Bosh Iqtisodchi.

▪️Farg‘ona shahar oila va xotin-qizlar bo‘limi: "Farg`ona" mahalla fuqarolar yig‘inidagi xotin-qizlar faoli.

▪️Rishton tumani oila va xotin-qizlar bo‘limi: "Qozi Aхror " mahalla fuqarolar yig‘inidagi xotin-qizlar faoli.

❗️Arizalar 30.01.2023 yil soat 23:59 gacha qabul qilinadi.

Arizalarni elektron yuborish tartibi bo'yicha videoqo'llanma

Yagona identifikatsiya tizimi — id.egov.uz'dan ro'yxatdan o'tish bo'yicha videoqo'llanma

▪️Tanlov jarayonlari yuzasidan murojaatlar uchun Agentlikning Farg'ona viloyati filiali 73-243-92-28

▪️ Murojaat uchun bot
@vacancy_argos_bot

▪️ Vakansiyalar kanali@vacancy_argos
Фарғонадан Қирғизистонга микроавтобус қатнови қайта тикланди

Бугун, 26 январдан эътиборан “Фарғона – Қувасой – Қизил-қия” халқаро йўналишида микроавтобус қатнови қайта тикланди.

Фарғона ва Қирғизистоннинг Баткен вилоятидаги Қизил-қия шаҳри ўртасида амалга ошириладиган мазкур қатнов икки чегарадош вилоят ўртасидаги борди-келди учун муҳим йўналишлардан бири ҳисобланади.

2020 йилгача мавжуд бўлган мазкур қатнов, пандемия даври чекловларида тўхтаб қолган эди.

Қирғизистон томонидан “Қизил-қия ПАТП”, Ўзбекистон томонидан эса “Daewoo Trans Servis” МЧЖ хизмат кўрсатувчи йўналиш умумий масофаси 39,5 кмни ташкил этиб, йўлкира нархи 12 минг сўм этиб белгиланди.

Микроавтобуслар Қизил-қия ва Фарғонадан тонги соат 7:20 да ҳаракат бошланиши назарда тутилган.

Келгусида аҳоли талаб ва эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда бу каби қатновларни кўпайтириш режалаштирилмоқда.

Вилоят Транспорт бошқармаси ахборот хизмати

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга давлат ташрифи билан Бишкек шаҳрига келди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев вместе с супругой прибыл с государственным визитом в Бишкек.

#Mirziyoyev #tashrif #Qirgiziston

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Бу_муҳим

⚡️Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари раҳбар ва масъул ходимлари диққатига!

Бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот бериб борувчи "Сиёсий-маърифат соати" бошланмоқда.

Мазкур ўқувни Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда Youtubeдаги саҳифасида ушбу ҳавола https://youtu.be/BlaBNVNtbVI орқали томоша қилишингиз мумкин.

Бошланган янги иш кунингиз муваффақиятли ва хайрли ўтсин!

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
#Билган_яхши

⚡️Давлат хизматчилари жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари вакиллари билан муносабатларда нималарга эътибор бериши керак?

Давлат хизматчилари оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлик қилиши, давлат органлари ва ташкилотларининг фаолиятини ОАВда ёритилишига кўмаклашиши керак.

Давлат сиёсати ёки давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти тўғрисидаги оммавий баёнотлар давлат органлари ва ташкилотлари раҳбари ёки мазкур йўналиш бўйича ваколатли мансабдор шахс томонидан амалга оширилади.

❗️Қуйидаги ҳолларда оммавий баёнот берилиши мумкин эмас:

▫️оммавий баёнот матни ва мазмуни давлат сиёсати ёки давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига алоқадор бўлмаса;

▫️оммавий баёнотда келтириладиган ахборотлар давлат сирлари билан боғлиқ бўлса;

▫️оммавий баёнот бошқа давлат органлари ва ташкилотлари нуфузини пасайтириш ёки уларнинг мансабдор шахсларини камситишга йўналтирилган бўлса.

Давлат хизматида жамоатчилик назоратини таъминлаш мақсадида жамоатчилик томонидан давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига оид айблов ёки танқид билдирилган тақдирда, давлат органлари ва ташкилотлари унга нисбатан билдирилган айблов ёки танқидга оммавий изоҳ ёхуд раддия бериши лозим.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz