Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
28.6K subscribers
2.93K photos
3.51K videos
18 files
4.53K links
Чат @HIKOYANE

Дустлар Барчамизни Инсонийлик Туйгу Тарк Этмасин!!!

💵 Реклама👉 @kanallrekllama
Download Telegram
#Дуо
Бир онаизор ўғлини жазолаш учун ташқарига чиқариб эшикни ичкаридан ёпиб қўйди, бола онасига нола қилиб эшикни тақиллата бошлади, тақиллатавериб чарчаб эшик ортида ухлаб қолди.
Онаси раҳми келиб эшикни очиб боласини кўтариб юмшоқ ўрнига ёткизиб қўйди.

Ҳулоса:
Киши илтижони ана шундай қилиши лозим, эшикни тақиллатавериш керак, Аллоҳ ўша боланинг онасидан ҳам меҳрибон ва раҳимлироқдир.
Тақиллатаверинг хатто чарчаб эшик ортида ухлабла қолинг.

Албатта эшик очилади.

(с)Камолиддин Муҳаммад
#ДУО

Жаннатнинг саккиз эшиги кимлар учун очилишини биласизми?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким яхшилаб, гўзал таҳорат қилса, сўнгра "Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, ва анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва Росуулуҳ. Аллоҳумма, ижъалний минат-тавваабийна важъалний минал-мутатоҳҳирийн"

деса, унга жаннатнинг саккиз эшиги очилади ва у хоҳлаганидан киради", дедилар".

Маъноси: "Гувоҳлик бераманки, ёлғиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Унинг шериги ҳам йўқ ва Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳнинг бандаси ва Расулидирлар. Аллоҳим! Мени кўп тавба қилувчилардан ва покланувчилардан қилгин!"


Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
YouTube •|• Instagram

Чатда Фикир К,олдириш
#ДУО

Жаннатнинг саккиз эшиги кимлар учун очилишини биласизми?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким яхшилаб, гўзал таҳорат қилса, сўнгра "Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, ва анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва Росуулуҳ. Аллоҳумма, ижъалний минат-тавваабийна важъалний минал-мутатоҳҳирийн"

деса, унга жаннатнинг саккиз эшиги очилади ва у хоҳлаганидан киради", дедилар".

Маъноси: "Гувоҳлик бераманки, ёлғиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Унинг шериги ҳам йўқ ва Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳнинг бандаси ва Расулидирлар. Аллоҳим! Мени кўп тавба қилувчилардан ва покланувчилардан қилгин!"


Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
YouTube •|• Instagram

Чатда Фикир К,олдириш
#дуо #ҳадис

Абу Мусо ал-Ашаърий роźияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дуо қилар эдилар: 

اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي خَطِيئَتِي وَجَهْلِي وَإِسْرَافِي فِي أَمْرِي وَمَا أَنْتَ أَعْلَمُ بِهِ مِنِّي اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي هَزْلِي وَجِدِّي وَخَطَايَايَ وَعَمْدِي وَكُلُّ ذَلِكَ عِنْدِي.

«Аллоҳим, менинг гуноҳларимни, билмасдан қилган хатоларимни, (меъёрига етказа олмай ёки ошириб юбориб қилган) исрофимни ва Сен Ўзинг билган мендаги барча нуқсонларни мағфират қилгин. Аллоҳим, менинг ҳазил ёки жиддий ҳолатимда билмасдан ёки қасддан қилган ишларимни, мен тарафимдан содир бўлган барча камчиликларимни мағфират қилгин»¹.

📚 Бухорий (6399) ва Муслим (7076) ривояти.
__
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дуоларида Аллоҳга ҳар вақт муҳтож эканликларини изҳор қилганлар ва умматга қандай
дуо қилиш кераклигини таълим берганлар.

Аn Nur Academy


Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
YouTube •|• Instagram

Чатда Фикир К,олдириш
​​#дуо_ҳақида

БИР  ОНАНИНГ  ДУОСИ

​“Яхшиликлардан бирортасини паст санаманг...”

   Кекса бир аёл автобусга минди.  Аммо ўтиришга бўш ўриндиқ топа олмади. Бир киши онахонга эҳтиром кўрсатиб, ўрнини бўшатиб берди.  Аёл раҳмат айтиб, “Илоҳим,  сенга ҳар йили ҳажга бориш насиб этсин”, дея уни
дуо қилди.
   Жой берган одам кейинчалик айтади: “Онахоннинг ўша дуосидан сўнг, тўққиз марта ҳаж қилдим. Ўртаҳол,  камбағал инсон бўлсам-да, Меҳрибон Аллоҳ бу улуғ амални қайта ва қайта адо этишни муяссар этди”.

Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Яхшиликлардан бирортасини паст санаманг...” деганлар.

Албатта яқинларга улашинг.


Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
YouTube •|• Instagram

Чатда Фикир К,олдириш
#Диққат #Дуо

Ким шу дуони эрталаб ва кечқурун 3 марта айтса, кутилмаган балоларга дуч келмас экан🤲

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қайси банда ҳар куни тонгда ва кечқурун уч марта “Бисмиллааҳиллазий лаа язурру маъасмиҳи шайъун фил арди ва лаа фис самаа, ва ҳувас самийъул ъалийм”, деса, унга ҳеч нарса зарар келтиролмайди”, деганлар”
(Термизий, Ибн Можа ривояти. Ҳадис санади саҳиҳ).

Дўстларга яқинларга улашинг!

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
YouTube •|• Instagram

Чатда Фикир К,олдириш
#дуо

ТОНГДА УШБУ 7 ДУОНИ ЎҚИШНИ УНУТМАНГ

1⃣.
الحَمْدُ لِلَّهِ الَّذي أحيانا بعد ما أماتَنا وإلَيْهِ النشُور
Алҳамду лиллаҳиллазий аҳйана баъда ма аматана ва илайҳин нушур

Бизни вафот эттиргандан кейин қайта тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Қайта тирилиш Унинг Ўзигадир.

2⃣.
الحمدُ لِلَّهِ الَّذي رَدَّ عَلَيّ رُوحِي، وَعافانِي في جَسَدِي، وأذِن لي بذِكْرِهِ
Алҳамду лиллаҳиллазий родда ъалаййа руҳий ва ъафаний фий жасадий ва азина лий бизикриҳи

Менга руҳимни қайтарган, жисмимга офият берган ва зикрини қилишимга изн берган Аллоҳга ҳамд бўлсин.

3⃣.
لا إِلهَ إلا الله، وحده لا شَريكَ لَهُ، لَهُ المُلْكُ، وَلَهُ الحَمْدُ، وَهُوَ على كُلّ شيء قدير
Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр

Яккаю ёлғиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унинг шериги ҳам йўқ. Мулк Уникидир. Унга ҳамд бўлсин. У ҳар бир нарсага Қодир.

4⃣.
سُبْحانَ الله وبحمده
Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи

Аллоҳни поклаб ёд этаман ва У Зотга ҳамд айтаман.

5⃣.
اللَّهُمَّ بِكَ أصْبَحْنا، وَبِكَ أمْسَيْنا، وَبِكَ نَحْيا وَبِكَ نَمُوتُ، وَإِلَيْكَ النُّشُورُ
Аллоҳумма бика асбаҳна ва бика амсайна ва бика наҳйа ва бика намуту ва илайкан нушур

Аллоҳим, Сенинг номинг ила тонг оттирдик, Сенинг номинг ила кеч киргиздик. Сенинг номинг ила тириламиз ва Сенинг номинг ила ўламиз ва Сенга қайтажакмиз.

6⃣.
باسْمِ اللَّهِ الَّذي لاَ يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الأرْضِ وَلا في السَّماءِ، وَهُوَ السَّمِيعُ العَلِيم
Бисмиллаҳиллазий лаа йазурру маъ исмиҳи шайун фил арзи ва лаа фис самааи ва ҳувас самъиул аълийм

Ер-у осмонда Унинг исми билан бўлганда бирор нарса зиён қила олмайдиган Зот Аллоҳнинг номи ила. У ўта эшитувчи ва ўта билувчидир.

Кимки ушбу зикрни эрталаб ва кечки пайт уч мартадан ўқиса, унга ҳеч бир нарса зиён келтирмас.

7⃣.
حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ
Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу
дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
YouTube •|• Instagram

Чатда Фикир К,олдириш
#Дуо
ЗИЛЗИЛА ВАҚТИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО 🤲🏽

Зилзила бўлганда
дуо қилиш ҳамда Залзала сурасини ўқиш керак ёки калимаи тоййиба, калимаи шаҳодат ва истиғфорларни кўп айтиш керак.

Зилзила бўлганда айтиладиган
дуо:

اللهم إني أسألك خيرها وخير ما فيها وخير ما أرسلت به ، وأعوذ بك من شرها وشر ما فيها وشر ما أرسلت به.

«Аллоҳим мен сендан бунинг яхшилигини ва ундаги яхшиликни ҳамда сен юборган нарсанинг яхшилигини сўрайман.
Сендан унинг ёмонлигидан ва ундаги ёмонликдан ҳамда сен юборган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман».                        


Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
YouTube •|• Instagram

Чатда Фикир К,олдириш
ОҒИР БЕМОРГА #ШИФО СЎРАБ ҚИЛИНАДИГАН #ДУО

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ أَبِي أَوْفَى رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ كَانَتْ لَهُ إِلَى اللهِ حَاجَةٌ أَوْ إِلَى أَحَدٍ مِنْ بَنِي آدَمَ فَلْيَتَوَضَّأْ فَلْيُحْسِنِ الْوُضُوءَ، ثُمَّ لِيُصَلِّ رَكْعَتَيْنِ، ثُمَّ لِيُثْنِ عَلَى اللهِ وَلْيُصَلِّ عَلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، ثُمَّ لِيَقُلْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ الْحَلِيمُ الْكَرِيمُ، سُبْحَانَ اللهِ رَبِّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ، الْحَمْدُ للهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ، أَسْأَلُكَ مُوجِبَاتِ رَحْمَتِكَ، وَعَزَائِمَ مَغْفِرَتِكَ، وَالْغَنِيمَةَ مِنْ كُلِّ بِرٍّ، وَالسَّلَامَةَ مِنْ كُلِّ إِثْمٍ، لَا تَدَعْ لِي ذَنْبًا إِلَّا غَفَرْتَهُ، وَلَا هَمًّا إِلَّا فَرَّجْتَهُ، وَلَا حَاجَةً هِيَ لَكَ رِضًا إِلَّا قَضَيْتَهَا يَا أَرْحَمَ الرَّاحِمِينَ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَابْنُ مَاجَهْ. وَالله أَعْلَمُ

Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимнинг Аллоҳга ва бани одамдан бирортасига ҳожати бўлса, яхшилаб таҳорат қилсин, сўнгра икки ракъат намоз ўқисин. Кейин Аллоҳга сано ва Набий  соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтсин. Сўнгра:
«Ҳалиму Карим Аллоҳдан ўзга (ибодатга сазовор) маъбуд йўқ. Улуғ Аршнинг Робби Аллоҳ покдир. Оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Мен Сендан раҳматингни вожиб қилувчи, мағфиратингни тақозо қилувчи нарсаларни ва ҳар бир яхшиликдан ғаниматни, ҳар бир ёмонликдан саломатликни сўрайман. Менинг ҳеч бир гуноҳимни қўймай, мағфират қилгин, ҳеч бир ғамимни қўймай, кушойиш қилгин, ўзинг рози бўлган ҳеч бир ҳожатимни қўймай, албатта чиқаргин. Эй Арҳамар Роҳимийн», десин», дедилар».
   Термизий ва Ибн Можа ривоят қилганлар. Аллоҳ билгувчидир.

   Шарҳ: Имом Ибн Ҳажар «Бу намозни шанба куни саҳар чоғи ўқиб, талаби ҳожат қилиш мандубдир, чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ким шанба куни эрталаб талаби ҳожат қилса, талаби ҳал бўлади. Унинг ҳожати раво бўлишига мен кафилман», деб марҳамат қилганлар», деган.
Албатта, дуонинг арабча матнини ёдлаб олган яхши.
  
#Ҳожат_намози ила банда Аллоҳ таолога яна бир бор боғланмоқда. Бу намоз ила бевосита Аллоҳ таолога роз айтиш шарафига муяссар бўлмоқда. Аллоҳ таолодан бошқага ялиниш балосидан қутилмоқда. Ҳатто бошқа одамларда ҳожати бўлса ҳам, ўша одамга эмас, Аллоҳ таолога мурожаат қилиб, ҳожатини чиқаришини сўрамоқда. Чунки ҳақиқий ҳожат чиқарувчи Аллоҳнинг Ўзидир.

"Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан.


Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
YouTube •|• Instagram

Чатда Фикир К,олдириш
#дуо

Қарздан қутилиш дуоси

اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْهَمِّ وَالْحَزَنِ وَالْعَجْزِ وَالْكَسَلِ وَالْبُخْلِ وَالْجُبْنِ وَضَلَعِ الدَّيْنِ وَغَلَبَةِ الرِّجَالِ

Ўқилиши: Аллоҳумма! Инний аъуузу бика минал ҳамми вал ҳазани вал аъжзи вал касали вал бухли вал  жубни ва золаъид дайни ва ғолабатир-рижали.

Маъноси: Аллоҳим! Мен Сендан ғам ва маҳзунликдан, ожизлик ва дангасаликдан, бахилликдан ва қўрқоқликдан, қарзга ботиб қолишдан ва одамларнинг менга ғолиб бўлишидан паноҳ сўрайман.

(Имом Бухорий, Муслим, Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривояти).
Sof_iiibrat


Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар

https://t.me/HikoyaNew
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тарқатинг #Дуо

🤲 Бу шундай дуоки, фаришталар савобини ёзишдан ожиз қолади - Шайх Алижон қори

☝️Дуони устоз билан бирга такрорлаб ёдлаб олинг!

@HIKOYANEW
Audio
#Аудио
#Риёзус_солиҳийн
#ҳадис_ва_фиқҳ #солиҳ_амал #дуо

Ғорда қамалиб қолган солиҳлар воқеаси

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

🔗 Улашинг: @HIKOYANEW
Audio
#Аудио
#ризқ #дуо

Ризқни кенг бўлишида дуонинг ўрни

Абдуғофур домла Ниёзқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси. @Hikoyanew
#Дуо
ОФАТНИ ДАФ ҚИЛИШДА ЎҚИЛАДИГАН
ДУО

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло бир бандага аҳли аёли, моли ва фарзандида бир неъмат берса, у:

مَا شَاءَ اللهُ لاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ

«Ма ша`аллоҳу ла қуввата илла биллаҳи» деб айтса, шу неъматларда ўлимдан бошқа офат кўрмайди», дедилар.

Маъноси: Аллоҳнинг хоҳлагани бўлади. Аллоҳдан бошқада қувват йўқ.

Ибн Сунний ривоятлари


Хикоялар Хадислар Ривоятлар | Instagram | You Tube
#Дуо
Дангасаликдан қутулиш
дуоси

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Ким бир кунда юз марта "Ла илаҳа иллаллоҳ ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай ин қодийр", деса, (унинг ажри) ўн қул озод қилганга тенг бўлади. Унга юзта ҳасанот ëзилиб, юзта ёмонлиги ўчирилади, кеч киргунича шайтондан омонда бўлади. Шу калимани ундан кўп айтган одамдан бошқа ҳеч ким бундан афзалроқ амал қила олмайди» (Имом Бухоpuй ва Имом Муслим ривояти).

Изоҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мана шу
дуони ўқиган одамнинг шайтондан омонда бўлишини айтганлар, чунки инсон шайтон туфайли дангаса бўлади...

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳдан дангасаликдан паноҳ сўраб қуйидаги
дуони ўқиганлар:

اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْعَجْزِ وَالْكَسَلِ، وَالْجُبْنِ وَالْهَرَمِ والْبُخْلِ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ الْقَبْرِ، وَمِنْ فِتْنَةِ الْمَحْيَا َوالْمَمَاتِ

Маъноси: «Ё Аллоҳ! Сендан ожизликдан, дангасаликдан, қўрқоқликдан, қариб хор бўлишдан, бахилликдан, қабр азобидан, тириклик ва ўлим фитнасидан паноҳ беришингни сўрайман» (Имом Муслим ривояти).


Хикоялар Хадислар Ривоятлар | Instagram | You Tube
#Дуо
ЗИКРГА ТАРҒИБ ҚИЛУВЧИ ОЯТ ВА ҲАДИСЛАР

      Ўз умматларига Роббиси амри ила ҳикматни ўргатган Пайғамбаримиз алайҳиссаломга мукаммал ва батамом саловоту саломлар бўлсин!
    Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
    «Аллоҳни кўп зикр қилувчи эркаклар ва кўп зикр қилувчи аёллар учун Аллоҳ мағфират ва буюк ажр (жаннат)ни ҳозирлаб қўйгандур». (Аҳзоб, 35)
       Эртаю кеч, туну кун - ҳамма вақт Аллоҳни ёд этишда бардавом бўлган ва бунинг учун “вақт пойлаган” кимсалар Аллоҳнинг энг яхши бандаларидир.
      Ер юзида фаришталар сенинг зикр мажлисингда ҳамроҳ бўлишни, Арши аълода улуғ халқ -  фаришталар орасида обрўйинг овоза бўлишни истамайсанми? Шундай, экан сен Аллоҳни кўп зикр қилувчилардан бўл!

  Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ  соллаллоҳу алайҳи васаллам:
  «Аллоҳ шундай дейди: Мен борамда бандам қандай гумонда булса, Мен ўшандайман. Мени ёдида тутса, Мен у билан биргаман. Агар бандам Мени ёлғиз ҳолида эсласа, Мен ҳам уни ёлғиз ҳолида эслайман. Агар Мени кўпчилик орасида эсласа, Мен ҳам уларни яхшилар орасида эслайман. Агар бандам Мен томон бир қарич яқинлашса, Мен унга бир газ яқинлашаман. Агар бандам Менга бир газ яқинлашса, Мен унга бир қулоч яқинлашаман. Агар бандам Мен томон юриб келса, Мен у томон югуриб келаман», дедилар». (Бухорий   Муслим, Термизий).

  Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан  ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Ҳар тунда уни охирги учдан бир қисми қолганда Роббимиз Аллоҳу таоло ер осмонига тушиб шундай дейди: «Ким
дуо қилаётган бўлса, унн ижобат қиламан. Ким Мендан сўраётган бўлса, унга сўраган нарсасини бераман. Ким Мендан гуноҳларини мағфират қилишимни сўраётган бўлса, унинг гуноҳларини мағфират қиламан дейди, дедилар». (Бухорий, Муслим, Ибн Можа)

Салмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг буюк Роббингиз саҳоватли, барҳаёт зотдир. Банда қўлларини кўтариб (сўраса) Аллоҳ қўлларни қуруқ қайтаришдан ҳаё қилади», дедилар».
  Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан  ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Мусибат тушган ва ғамгин вақтларида қилган дуоларнинг ижобат бўлиши хурсанд қилишини хоҳлаган киши бемалол хотиржам вақтларида
дуо қилсин», дедилар». (Термизий).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Беш нарсадан олдин беш нарсани ғанимат билинглар:
•  қарилик келмай туриб ёшликни;
•  камбағаллик келмай туриб бойликни;
•  касаллик келмай туриб соғликии;
•  вақтлар банд бўлмай туриб бўш вақтни;
•  ўлим келмай туриб тирикликни», - дедилар».
Бўш вақтдан мурод тунги вақтдир.
      Ким эрталаб турса, соғ бўлса, ахли тинч бўлса, еярга бир бурда нони бўлса, қарздор бўлмаса, ўзи мусулмон бўлса, у энг бой бандадир.
      Аллоҳ табарок ва таоло кўп бўлиб қилмай қўйгандан оз бўлса ҳам давомли бўлган амални яхши кўришини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга етказганлар.

«Аллоҳни зикр қилувчилар учун кунлик вазифалар» китобидан.
Halovatuz


@HIKOYANEW
#Дуо
Барча яхшиликни сўраш ва барча ёмонликдан паноҳ сўраш учун ўқиладиган
дуо

Арабча матни: أسألك اللهم بخيرك من خيرك الذي لا يعطيه غيرك عزّ جارك و جلّ ثناؤك و لا إله إلا أنت اجعلني في عياذك  و جوارك من كلّ سوء و من الشّيطان الرّجيم.

Ўқилиши: Ас’алукаллооҳумма бихойрика мин хойрикал-лазий лаа юътийҳи ғойрук, ъазза жаарук ва жалла санааук, ва лаа илааҳа иллаа антажъалний фий ъия˜зика ва живаарика мин кулли сууин ва  минаш шайтоонир рожийм.

Маъноси: Эй Аллоҳ! Сендан бошқа ҳеч ким бермайдиган Сенинг яхшилигинг билан (васила қилиб) сўрайман, Сенинг паноҳинг ҳамиша ғолиб ва ҳамдинг улуғдир. Сендан ўзга илоҳ йўқ. Ҳар бир  ёмонлик ва тошбўрон қилинган шайтоннинг ёмонлигидан мени Ўз паноҳинг ва қарамоғинга олгин.

Ат-Тадвийн фи ахбари Қозвийн 1 ж. 124 – бет.


@HIKOYANEW
#Дуо

Аллоҳим, ҳозирлигимда ҳам, узоқда ғоиблигимда ҳам, холилигим, сафарларим,, уйғоқлигим, уйқуларимда ҳам, ҳаётлик чоғимда,, вафотимдан кейин ҳам фарзанд-зурриётларимни Сенга топшираман, омонат қиламан.
   Аллоҳим, уларни Ўз ҳифзинг, паноҳинг ва риоятингда тутгин.
Уларни барча ёмонлик ва ёқимсиз ишлардан муҳофаза қилгин ҳамда уларнинг устида мени қайғуга соладиган, йиғлатадиган мусибатни асло кўрсатмагин
.

Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ. Кунингиз мазмунли ўтсин.

Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
#ДУО


Ё Аллоҳ🤲
Бизга раҳматинг эшикларини, ризқинг хазиналарини, бандаларинг қалбларини очгин. Ўзингдан бошқа бирортанинг қўлига ҳожатимизни тушириб қўймагин!

Ё Аллоҳ🤲
Беморларимизга шифо, қарздорларимизга нажот бергин, мушкули борларнинг мушкулини осон, ҳожатмандларнинг ҳожатини равон қилгин, мусофирларнинг сафарларини бехатар, ўзларини истиқоматда бардавом қилгин.

Ё Аллоҳ🤲
Фарзанд талабидагиларга кўзларини қувонтирадиган зурриёдлар, илм талабидагиларга фойдали илм бергин, оила қурмоқчи бўлганларга солиҳ-солиҳа жуфтларни рўбарў қилгин.

Ё Аллоҳ🤲
Бизни тўсатдан азобламагин. 
Ғафлатга ботган пайтимизда жонимизни олмагин.
Ўлимимиздан олдин бизга гуноҳларимиздан тавба қилиб олишимиз учун муҳлат бергин.
Хотимамизни гўзал қилгин.

Ё Аллоҳ🤲
Йўқотганларимизни мағфират этгин. Ажрларини кўпайтириб бергин.
Хатоларини ўчириб юборгин.
Қабрларини нурга тўлдириб, жаннат боғларидан бир боғча қилгин.

Ё Аллоҳ🤲
Дуоларимизни фаришталарнинг
дуо қиладиган пайтларига мослаштириб қўйгин ва ижобат килгин…

Яқинларга  ҳам  улашинг!


@HIKOYANEW
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Дуо

Аллоҳим, қалбларимизни ҳамиша тўғриликка йўллагин,
адашиб қолишдан, машаққат вақтида тушкунликка тушишдан Ўзинг асрагин.

Ҳар биримизнинг холис ниятларимизга етказгин.

Қийналган вақтимизда Истихора ўқишни қалбимизга солгин.
У сабаб машаққатимизни аритгин.

Ўзинг бутун дунё бошқарувчисисан. Ўзинг барча нарсага қодирсан Аллоҳим! Омин.

Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатуҳ. Кунингиз мазмунли ўтсин
💐💐💐

Halovatuz


@HIKOYANEW
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM