Хикоялар Хадислар Ривоятлар Хикматлар
28.7K subscribers
2.93K photos
3.51K videos
18 files
4.53K links
Чат @HIKOYANE

Дустлар Барчамизни Инсонийлик Туйгу Тарк Этмасин!!!

💵 Реклама👉 @kanallrekllama
Download Telegram
#Тавба

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар "Ким қуёш ботадиган жойидан чиқишидан олдин
тавба қилса, Аллоҳ унинг тавбасини қабул қилади"

Муслим ривоятлари

Демак,
тавба қабул бўлишининг сўнгги вақти қуёш мағрибдан чиқишидан олдинги пайтдир. Шунгача тавба қилишга улгуриб қолганларнинг тавбасини Аллоҳ таоло фазли билан қабул қилади. Қуёш мағрибдан чиққач, тавба эшиги беркилади.

Айтгандек, кишига ўлим ғарғараси келганда, ўша инсон учун
тавба эшиги беркилади. Шунинг учун тавбани ўлим келадиган пайтгача кечиктирмай, бугун, ҳозир тавбага шошилиш керак.

Тавба ҳақиқий бўлиши учун шартларини бажариш керак.

Тавбанинг шартлари:

1. Гуноҳдан тўхташ.
2. Надомат қилиш.
3. Гуноҳга асло қайтмаслик.
4. Ҳақларни эгаларига қайтариш.
5. Умрининг охиригача бошқаларни ҳам гуноҳдан қайтариш.

Аллоҳ таоло барчамизга насуҳ
тавбани насиб этсин!

@HIKOYANEW