Huquqiy Axborot
133 subscribers
54 photos
3 videos
82 links
Ҳуқуқий ислоҳотлар, қонунлар, Президентимиз, Ҳукуматимиз томонидан имзоланган қонун ҳужжатлари ҳақида - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналида

🔧Marketing: @TAWKEHT
Download Telegram
#Биласизми?

Боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар ер солиғидан озод этилади.

Бунда кўп болали деганда ўн олти ёшга тўлмаган 5 ва ундан ортиқ болалари бўлган оилалар тушунилади.
Мазкур имтиёз бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг маълумотномаси асосида берилади.

[Солиқ кодексининг 290-моддаси]

@huquqiyaxborotbot
#Биласизми?!

Ёлғиз пенсионерлар ер солиғидан озод этилади.

Ёлғиз ёки вояга етмаган болалари билан ёхуд ногирон боласи билан алоҳида уйда бирга яшовчи пенсионерлар ёлғиз пенсионерлар деб тушунилади.

Мазкур имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг маълумотномаси, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг маълумотномаси асосида берилади.

[Солиқ кодексининг 290-моддаси]

@huquqiyaxborotbot