Huquqiy Axborot
133 subscribers
54 photos
3 videos
82 links
Ҳуқуқий ислоҳотлар, қонунлар, Президентимиз, Ҳукуматимиз томонидан имзоланган қонун ҳужжатлари ҳақида - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналида

🔧Marketing: @TAWKEHT
Download Telegram
Адлия вазирлиги мулоқотга чақиради
Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор, ишончли маълумотлар билан танишиб бориш истагида бўлсангиз Адлия вазирлигининг ижтимоий тармоқлардаги қуйидаги саҳифа ва каналларига аъзо бўлинг:

👉 www.facebook.com/groups/adliya
👉t.me/huquqiyaxborot
👉www.instagram.com/adliyanews
👉ok.ru/group/adliya
👉twitter.com/minjustuzb
👉vk.com/adliyauz
👉www.youtube.com/adliya
#Стратегия 2018 й.

Давлат дастурига асосан 2018 йилда арзон ва сифатли уй-жойлар қуриш давом эттирилиб, арзон уй-жойлар қуриш кўлами 1,5 — 2 баравар кўпайтирилади.
Бундан ташқари;
👉ёш оилалар учун 658 та уй ва кўп қаватли уйларда жойлашган 1 491 та хонадон,
👉ҳарбий хизматчилар учун 100 та кўп қаватли уй;
👉профилактика инспекторлари учун 1 171 та уй;
👉ҳудуд раҳбарлари учун 974 та уй қурилиши назарда тутилмоқда.
@huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги янгиликлар

2018–2022 йилларда аҳоли пунктларини бош режалар билан таъминлаш, лойиҳа ташкилотлари фаолиятини яхшилаш, шунингдек, шаҳарсозлик соҳасида мутахассислар сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.

👉Қарорда таъкидланишича шаҳарлар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатлари билан таъминланмаганлиги уларда муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантиришда тўсқинлик қилувчи омил бўлиб қолмоқда.

❗️23 та шаҳар ва 994 та шаҳар посёлкаларини бош режалар билан таъминлаш талаб этилади.

👉Қарор билан шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, лойиҳа ташкилотлари фаолиятини янада яхшилаш шаҳарсозлик соҳаси мутахассислари тайёрлаш сифатини тубдан такомиллаштириш мақсадида бир қатор тадбирлар белгиланди.
👉Хусусан, 2018 йилнинг ўзида 8 та шаҳар, 30 шаҳар посёлкаларининг бош режалари ишлаб чиқилади.

👉Қурилишда маркетинг, қурилишда менежмент каби таълимнинг янги талаб этилган йўналишлари очилади. Тармоқ мутахассисларининг малакасини ошириш учун тизимли асосда ҳар йили етакчи хорижий олий таълим ва тадқиқот ташкилотлари билан ҳамкорлик дастурлари ишлаб чиқилади.
@huquqiyaxborot
#Сўраган эдингиз:
Вилоят ҳокими қарорига кўра ойлик иш хақининг бир куни шанбаликларга ушланиб қолаяпти, бу қанчалик тўғри?
👉Меҳнат ҳақидан ушлаб қолиш ходимнинг ёзма розилиги билан, бундай розилик бўлмаган тақдирда эса, — суднинг қарорига асосан амалга оширилиши мумкин.
❗️Қуйидаги ҳолларда ходимнинг розилигидан қатъи назар, меҳнат ҳақидан ушлаб қолинади:
👉белгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш учун;
👉суднинг қарорлари ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш учун;
👉иш ҳақи ҳисобига берилган авансни ушлаб қолиш учун ҳамда ҳисоб-китобдаги хатолар натижасида ортиқча тўланган суммани қайтариб олиш учун.
👉ҳисобидан ходим таътил олиб бўлган иш йили тугамасдан туриб меҳнат шартномаси бекор қилинганда, — таътилнинг ишланмаган даврга тегишли кунлари учун.
👉ходим томонидан иш берувчига етказилган зарарни қоплаш учун, агар етказилган зарарнинг миқдори ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақидан ортиқ бўлмаса;
👉интизомий жазо сифатида қўлланилган жаримани ундириш учун.
‼️Юқоридаги ҳолатда ойлик иш ҳақидан ушлаб қолиниши учун ёзма розилик талаб этилади.
@huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги янгиликлар:
Президент қарори билан Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази фаолияти такомиллаштирилди.

👉Хусусан, тасарруфида касб-ҳунар коллежлари бўлган вазирлик идоралар билан биргаликда касб-ҳунар таълими соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш Марказнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

👉Санъат, маданият ва олимпия заҳиралари коллежлари ихтисослаштирилган санъат, маданият мактаблари ва мактаб-интернатларга айлантирилди.

👉Ҳужжатда касб-ҳунар коллежларининг молиялаштириш манбларидан бири сифатида тўлов-контракт асосида ўқитиш учун тушадиган маблағлар ҳам кўрсатилган.

👉Тўлов-контракт қиймати Молия вазирлиги томонидан тегишли ташкилотлар билан келишилган ҳолда ўрнатилади.

👉Шу билан биргаликда кам таъминланган оилалардан бўлган ўқувчилар касб-ҳунар коллежларида бепул асосда ўқиши белгилаб қўйилмоқда.

Тўлиқ маълумот⬇️
http://www.lex.uz/Pages/GetPDFView.aspx?lact_id=3546734
#Сўраган эдингиз:
Ҳозир давлат гранти асосида таҳсил оламан. Бошқа олий таълим муассасасига кўчириш бўйича ариза бердим. Айтишларича энди контракт асосида ўқирканман. Контракт пулини 1-семестр тугагани учун ярмини тўлайманми ёки тўлиқми?

Ҳукуматнинг 2017 йил 20 июндаги қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида”ги низомга мувофиқ ўқишнинг барча шакллари бўйича олий таълимнинг мос ва турдош йўналишлари (мутахассислиги) бўйича давлат грантлари ўринларига кўчиришга фақат давлат грантлари асосида таҳсил олган талабалар аризасига кўра олий таълим муассасаларида тегишли ўқув йилидаги қабул қилиш квоталарида белгиланган давлат грантларининг сони доирасида рухсат этилади.

👉Бошқа ҳолларда ўқишни кўчириш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

👉Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли ва ундан тушган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ўқув йили давомида ўқишга қабул қилинган ёки қайта тикланган талабалар, фақат ўқув йили охиригача қолган муддат учун тўловларни амалга оширади.

👉Бунда, тўловлар талабани ўқишга қабул қилинганлиги ёки қайта тиклаганлиги муносабати билан дарсларга қатнашишга рухсат бериш тўғрисидаги буйруқда дарсларга қатнашиши белгиланган ойнинг биринчи санасидан ўқув йили охиригача бўлган давр учун ҳисобланади.
@huquqiyaxborot
#Сўраган эдингиз:
Менинг онам биринчи гуруҳ ногирони деб топилган. Ҳозирги кунда онам тўлиқ парваришга муҳтожлиги сабали унга синглим қараб юрибди. Синглимнинг онамга кеча-кундуз ёрдам бериб юрганлиги мехнат стажига кирадими ёки йуқми?

👉Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонунга асосан
I гуруҳ ногиронига ёки 16 ёшгача бўлган ногирон болага, шунингдек ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган (даволаш муассасасининг хулосасига кўра) 80 ёшга тўлган қарияларга қараб турилган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланадиган меҳнат фаолияти тури ҳисобланади.

❗️Бунда мазкур меҳнат фаолияти умумий иш стажи камида 7 йил бўлган тақдирда иш стажига қўшиб ҳисобланади.

I гуруҳ ногиронига ёки 16 ёшгача ногирон болага, шунингдек 80 ёшга тўлган кексаларга қараб туриш вақти:
👉қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатларини текшириш далолатномаси;
👉ногиронликда бўлганликни тасдиқлайдиган ҳужжатлар асосида белгиланади.

Қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатларини текшириш далолатномаси Пенсия жамғармаси бўлими томонидан:
👉маҳалладан олинган маълумотлар;
👉қараб турилган шахслардан, шунингдек уларнинг қўшниларидан сўраб чиқиш асосида тузилади.
@huquqiyaxborotbot
​​#Биласизми:
Ирландияда турмуш қураётган ёшларга муҳим қадам ҳақида жиддий ўйлаб кўриш учун яна бир марта ижозат берилади.
👉Статистика бўйича шу саволдан кейин ҳар йили жуфтликларнинг 14 фоизи тўйни бир йилга кечиктираркан.
@huquqiyaxborot
#Биласизми?!

I ва II гуруҳ ногиронлари ер солиғидан озод этилади.

👉Мазкур имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади

Солиқ кодексининг 290-моддаси

@huquqiyaxborotbot
​​#Ғалати қонунлар
👉Имтиҳонда ўтирган Калифорния штати талабаларига гамбургер ейишга ижозат берилган, бунинг учун улар ўз насибасини муаллим билан бўлишишлари шарт.
@huquqiyaxborotbot
Кун тарихи

(5 февраль)

1993 йил

"Ўзбекистоннинг ўқувчи ёшларини рағбатлантириш чоралари тўғрисида"ги Президент Фармони қабул қилинган.

Унга кўра, барча фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичлари аъло (кўпи билан 25 фоизи яхши) даражада бўлган ҳамда ижодий ишда қатнашадиган бакалавриат бўйича ўқиётган охирги икки курсларнинг талабалари учун:
техника йўналишлари учун — Беруний номли;
тиббиёт йўналишлари учун — Ибн Сино номли;
гуманитар йўналишлар учун — Навоий номли;
табиий йўналишлар учун — Улуғбек номли;
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент ислом университети учун — Имом ал-Бухорий номли;
барча йўналишлар учун — Ислом Каримов номли Давлат стипендиялари таъсис этилган.

http://www.lex.uz/pages/getpage.aspx?lact_id=189598

@huquqiyaxborot
​​#Сўраган эдингиз:
2-гуруҳ ногирониман. Ногиронларга қандай имтиёзлар бор?

I ва II гуруҳ ногиронлари мол-мулк, ер, ҳар бир ой учун энг кам иш ҳақининг тўрт баравари миқдоридаги даромадлар бўйича даромад солиғидан озод қилинган.

Қонунчиликда шунингдек, ногиронлиги бўлган шахсларни иш билан таъминлашга оид нормалар ҳам мавжуд.

👉Унга кўра ходимлар сони йигирма кишидан ортиқ бўлган корхоналар ва ташкилотларда ходимлар сонининг камида уч фоизи миқдорида иш жойларининг энг кам сони тегишли ҳокимлик қарорига асосан ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштириш учун захирада ушлаб турилади.

Ногиронлиги бўлган шахслар протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар билан бепул таъминланиш ҳуқуқига эга бўлган имтиёзли шахслар рўйхатига киритилган.

👉Муҳтож ногиронлар реабилитация техник воситаларини ўз маблағлари ҳисобига сотиб олган тақдирда, уларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда компенсация тўланади.
@huquqiyaxborot
​​Порнография - бузуқлик тарғиботи учун жавобгарлик

Порнография махсулоти - бадиий қимматга эга бўлмаган ва илмий, тиббий ёки ўқув мақсадлари учун мўлжалланмаган, одам жинсий аъзоларининг ёхуд одам томонидан ҳақиқатда содир этилаётган ёки шунга ўхшатилган жинсий алоқанинг тавсифини ёхуд фото, видео тасвирини ёки бошқа тасвирини ўз ичига олган материаллар ва нарсалар.

Порнографик видео ёки расмларни тайёрлаган, Ўзбекистон ҳудудига олиб кирган, реклама қилган, намойиш этган шахслар учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган.

Маъмурий жавобгарлик: порнографик маҳсулот, шунингдек уни тайёрлашда, тарқатишда, реклама қилишда ва намойиш этишда фойдаланилган воситалари мусодара қилиниб, фуқароларга энг кам иш ҳақининг 50 бараваридан 100 бараваригача (ҳозирда бу миқдор 8 612 000 сўмдан 17 224 000 сўмгача), мансабдор шахсларга эса 100 бараваридан 150 бараваригача (17 224 000 сўмдан 25 836 000 сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Жиноий жавобгарлик: шундай қилмиш маъмурий жазо қўлланилганидан кейин яна содир этилса, энг кам ойлик иш ҳақининг 400 бараваридан 600 бараваригача (68 896 000 сўмдан 103 344 000 сўмгача) миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Шунингдек, порнографик маҳсулотни тайёрлашда вояга етмаган шахсни жалб қилиш, шунингдек, вояга етмаган шахс тавсифланган ёки тасвирланган порнографик маҳсулотни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш - 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

@huquqiyaxborot
​​#Қонунчиликдаги янгиликлар
Балиқ етиштириш ҳажмлари оширилади

2018 йилда балиқ етиштириш ҳажмини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Президент Қарори қабул қилинди.

Қарорда таъкидланишича, ҳозирда мамлакатимизда 3 мингдан ортиқ балиқчиликка ихтисослашган хўжаликлар фаолият юритмоқда.

👉Шу билан бирга, соҳада бир қатор муаммолар мавжудлигини инобатга олиб, балиқчилик соҳасини ривожлантиришда балиқчиликни илмий асосланган ташкил этиш, инкубация цехларини ва балиқ боқиш жойларини қуриш ҳамда мавжуд сув ҳавзаларини модернизация қилиш ва кенгайтириш устувор вазифа қилиб белгиланди.

2018 йилга балиқ етиштиришнинг прогноз кўрсаткичлари тасдиқланди, унга кўра шу йилда 150 000 тонна балиқ етиштирилиши режалаштирилмоқда.

Қарор билан балиқ комбикормини (коди ТН ВЭД 2309 90) Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш божхона тўловларини тўлашдан 2020 йил 1 январга қадар озод қилинмоқда.

✳️Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан www. lex.uz сайтида танишишингиз мумкин.
@huquqiyaxborotbot