Huquqiy Axborot
133 subscribers
54 photos
3 videos
82 links
Ҳуқуқий ислоҳотлар, қонунлар, Президентимиз, Ҳукуматимиз томонидан имзоланган қонун ҳужжатлари ҳақида - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналида

🔧Marketing: @TAWKEHT
Download Telegram
#Биласизми?!

I ва II гуруҳ ногиронлари ер солиғидан озод этилади.

Мазкур имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади

[Солиқ кодексининг 290-моддаси]

@huquqiyaxborotbot
#Биласизми?

Тадбиркорлик субъектлари назорат қилувчи органларнинг текширишлар натижалари бўйича кўрсатмаларини бажарган, шунингдек етказилган зарарнинг ўрнини белгиланган муддатларда ва тўла ҳажмда ихтиёрий равишда қоплаган, шу жумладан пеня тўлаган тақдирда, уларга нисбатан молиявий санкциялар қўлланилмайди.
Мазкур норма товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушумни яшириш (камайтириш) ва кирим қилинмаган товарларни сақлаш, фискал хотирали назорат-касса машиналарининг қўлланилиш тартибини бузиш ҳолларига татбиқ этилмайди.

[“Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 40-моддаси]
​​#Биласизми:

Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортида йўловчилар, багаж ва юк багаж ташиш қоидаларига мувофиқ ётоқ жойлари мавжуд бўлган йўловчи ташиш поездларидаги вагонларда юрилганда йўловчи, қиймати плацкарта қиймати таркибига киритилган ётаржой буюмлари комплекти билан таъминланади. Матрас, ёстиқ ва кўрпадан фойдаланиш учун тўлов плацкарта қиймати таркибига киритилган ва қўшимча равишда йўловчидан ундириб олинмайди.

Йўловчи ташиш поездининг барча йўловчилари бутун йўналиш давомида совутилган қайнатилган ичимлик сув билан бепул таъминланиши керак.

@huquqiyaxborotbot
#Биласизми:
Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида низомга асосан талабалар ўқишини кўчириш ёки қайта тиклаш:

талабалар сафидан четлаштирилганлигига 5 йилгача бўлган муддатда;

бир олий таълим муассасаси доирасида олий таълимнинг мос ва турдош йўналишларида шу олий таълим муассасаси ректорининг буйруғи асосида;

талабалар сафидан четлаштирилганлигига 5 йилдан 10 йилгача муддат ўтганда;

олий таълимнинг мос ва турдош йўналишлари бўйича бир вазирлик доирасида бошқа олий таълим муассасасига;

олий таълимнинг мос ва турдош йўналишлари бўйича турли вазирликлар доирасида бир олий таълим муассасасидан бошқа олий таълим муассасасига кўчирилаётганда талабани қабул қилаётган олий таълим муассасаси бўйсунадиган вазирлик қарори асосида;

қайта тиклашда талабалар сафидан четлаштирилганлигига 10 йилдан ортиқ вақт ўтган бўлса;

хорижий давлатларнинг аккредитацияга эга бўлган олий таълим муассасаларидан Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига;

бир олий таълим муассасаси доирасида ёки бир вазирлик ва турли вазирликлар тасарруфидаги олий таълим муассасаларига олий таълимнинг турдош бўлмаган йўналишларига амалга оширилганда Идоралараро комиссия қарори билан амалга оширилади.

Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишингиз мумкин
http://www.lex.uz/pages/getpage.aspx?lact_id=3244181
@huquqiyaxborotbot
#Биласизми, Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 25 августдаги “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ декабрь ойининг иккинчи якшанбаси Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари куни деб белгиланган.
#Биласизми:

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 декабрдаги 1007-сон қарорига асосан давлат чегарасидан ўтказиш пунктларида қуйидагилар тақиқланади:

✳️чегара назорати бўлинмаси раҳбарининг рухсатисиз фото ва видео суратга олиш;

✳️давлат назорати органларининг назорат тартиб-таомилларини ташкил этишига халақит берса, мобиль ва бошқа алоқа воситалардан фойдаланиш;

✳️давлат назорати органлари ходимларини назорат тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича белгиланган тартибни бузишга мажбур қиладиган ҳаракатларни содир этиш, шу жумладан уларга бирон-бир моддий қимматликлар таклиф этиш;

✳️ўтказиш пункти ҳудудига ёки унинг хизмат хоналарига белгиланган тартибни бузган ҳолда кириш;

✳️ўтказиш пункти ҳудудига тегишли рухсатларсиз қурол-яроғ, портловчи моддалар ва атрофдагилар ҳаёти ёки саломатлигига хавф туғдирадиган бошқа предметлар (моддалар) олиб кириш (олиб ўтиш).
@huquqiyaxborot
#Биласизми:

🤜 Сингапурда кўчага ахлат ташлаётган одамни уч марта ушлаб олишса, қонунбузар якшанба куни ўша кўчани “Мен кўчани ифлослантирдим” деган ёзувни илиб олган ҳолда ювишга мажбур.

👍Мазкур жазоланиш маҳаллий телеканал орқали намойиш этилади.

@huquqiyaxborot
#Биласизми:

✳️2016 йил 19 декабрдаги ЎРҚ–414-сон Қонунга асосан 8 январь Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни этиб белгиланган.

@huquqiyaxborotbot
#Биласизми:
Кўп квартирали уйларда иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш қоидаларига асосан Ўзбекистон Республикаси шароитларида марказий тизимлар орқали иссиқ сув билан таъминлашда иссиқ сув ҳарорати сув олиш нуқтасида 50-75°Сга мувофиқ бўлиши лозим.
Бунда иссиқ сув ҳароратининг йўл қўйиладиган четга чиқишларидан ҳар бир 3°С орқага қайтганда иссиқ сув таъминоти хизмати учун тўлов миқдори 0,1 фоизига камайтирилади.
Сув олиш нуқтасида ҳарорат 40°Сдан паст бўлганда истеъмол қилинган сув учун тўлов ичимлик сув таъминоти хизматлари учун истеъмолчиларнинг тегишли гуруҳлари учун белгиланган тариф (совуқ сув тарифи) бўйича амалга оширилади.
@huquqiyaxborot
#Биласизми:
👉Истеъмолчи товарда нуқсонларни аниқлаган тақдирда сотувчи (ишлаб чиқарувчи) уни айни шундай товарга етти кунлик муддатда, товар сифатини қўшимча равишда текшириш зарур бўлганида эса, истеъмолчи талаб қўйган пайтдан эътиборан йигирма кун ичида алмаштириб бериши шарт.

👉Айни шундай товар бўлмаган тақдирда, истеъмолчининг алмаштириб бериш хусусидаги талаби даъво қилинган пайтдан эътиборан бир ой ичида қондирилиши керак.

👉Муддатларнинг ўтказиб юборилган ҳар бир куни учун сотувчи (ишлаб чиқарувчи) истеъмолчига алмаштирилган товарни бериш билан бир вақтда товар баҳосининг бир фоизи миқдорида неустойка (пеня) тўлайди.
❗️(Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Қонуннинг
14-моддаси)
@huquqiyaxborotbot
#Биласизми:
Ҳукуматнинг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари тасдиқланган.

❗️Қоидалар эгаллаб турган лавозимидан қатъи назар, вазирлик, идоралар ва ҳокимлик ходимларининг касбий одоб-ахлоқининг умумий принциплари ва хизматдаги хулқ-атворининг асосий қоидалари йиғиндисидан иборат.

Қоидаларга асосан:

👉давлат хизматчилари хушмуомала, илтифотли, одобли, эътиборли, фуқаролар ва ҳамкасблари билан муносабатда сабр-тоқатли бўлиши, уларни ҳурмат қилиши шарт.
❗️ Давлат хизматчилари ўзига бўйсунувчиларга ва фуқароларга нисбатан қўполлик қилмаслиги, одамларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситмаслиги, уларга асоссиз психологик ва жисмоний таъсир кўрсатиш ҳолатларига йўл қўймаслиги лозим.

❗️ Сиёсий, иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлик, шунингдек шахсий важлар ва бошқа субъектив сабаблар давлат хизматчиларининг қонун ҳужжатлари талабларини ва Одоб-ахлоқ қоидаларини бузиши учун асос бўла олмайди.

👉Раҳбар ўзига бўйсунувчи ходимларга нисбатан юқори профессионализм, софлик ва адолатда ўрнак бўлиши, давлат органида ёхуд унинг таркибий ёки ҳудудий бўлинмасида маънавий-психологик муҳит шаклланишига кўмаклашиши лозим, у бўйсунувчи ходимлардан уларнинг хизмат вазифалари доирасидан чиқиб кетадиган топшириқларни бажаришини талаб қилмаслиги, шунингдек қонунга хилоф хатти-ҳаракатларни содир этишга ундамаслиги керак.

❗️Раҳбар кадрларни қариндошлик, ҳамшаҳарлик ёки шахсий садоқат белгилари бўйича танлаш ва жой-жойига қўйиш ҳолатларига йўл қўймаслиги керак. У гуруҳбозлик, маҳаллийчилик, фаворитизм кўринишларининг, шунингдек ўз хизмат вазифаларини бажариш жараёнида бошқа салбий омилларнинг қатъий равишда олдини олиши лозим.

👉Раҳбар ўзига бўйсунувчи, хизматдаги хулқ-атвори принциплари ва қоидаларини бузаётган ходимларнинг хатти-ҳаракатларига (ҳаракатсизлигига) йўл қўйилмаслиги чораларини кўрмаганлиги учун жавоб беради.
@huquqiyaxborotbot
#Биласизми
Касб-ҳунар коллежлари битирувчилари коллежни тамомлагандан кейин ўн икки ой ичида якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтган тақдирда, давлат рўйхатидан ўтган санадан эътиборан қатъий белгиланган солиқни тўлашдан олти ой муддатга озод этилади.
(Солиқ кодексининг 375-моддаси)
@huquqiyaxborotbot
​​#Биласизми:

Президентнинг 2017 йил 25 январдаги қарори билан ҳар йили Биринчи Президентимиз таваллуд топган сана — 30 январь кунини кенг нишонлаш белгиланган.

Бундан ташқари мазкур қарор билан:

👉Тошкент давлат техника университетига; Асака шаҳридаги автомобиль заводига, Фарғона шаҳридаги Санъат саройига, Тошкент халқаро аэропортига, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги марказий кўчаларига Ислом Каримов номини бериш;

👉Самарқанд шаҳрида Ислом Каримов дафн этилган ҳудудда ёдгорлик мажмуасини барпо этиш;

👉мамлакатимиз пойтахти Тошкент шаҳрида, Ислом Каримов туғилиб ўсган Самарқанд шаҳрида ва у киши биринчи раҳбар бўлиб ишлаган Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида И. Каримов сиймоси акс эттирилган ҳайкалларни ўрнатиш белгиланган.
@huquqiyaxborot
​​#Биласизми?
Транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома ҳайдовчидан фақатгина айрим ҳуқуқбузарликлар учун олиб қўйилиши мумкин.

👉Ушбу масала Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекс ҳамда Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (Адлия вазирлиги томонидан 05.07.2011й. 2240-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган) билан тартибга солинган.

👉Кодекснинг 290-моддаси ва Йўриқноманинг 17-бандига кўра, содир этилган ҳуқуқбузарлик учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш тарзида маъмурий жазо назарда тутилган бўлса, унда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома ҳайдовчидан олиб қўйилади.

❗️Транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш тарзида маъмурий жазо қўлланилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарлик турлари ҳақида кейинги хабарларимизда батафсил маълумот берилади.

Каналимизни кузатиб боринг!
@huquqiyaxborot
#Биласизми?
⬆️ Давоми.
Демак, содир этилган ҳуқуқбузарлик учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш тарзида маъмурий жазо назарда тутилган бўлса, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома ҳайдовчидан олиб қўйилади.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексга мувофиқ, қуйидаги ҳуқуқбузарликлар худди шундай ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса, ҳайдовчига нисбатан транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш тарзида маъмурий жазо қўлланилиши мумкин:
👉 транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчининг телефондан фойдаланиши;
👉 транспорт воситасини бошқариш пайтида транспорт воситаси салонининг олд қисмига ишлаб чиқарувчи корхона томонидан ўрнатилган монитордан (дисплейдан) теле-, видеодастурларни томоша қилиш учун фойдаланиш;
👉 транспорт воситаси салонининг олд қисмига ўзбошимчалик билан монитор (дисплей) ўрнатиш;
👉 йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолда чиқиш, худди шунингдек авария ҳолати юзага келишига сабаб бўлган ҳуқуқбузарликни содир этиш;
👉тўсқинликсиз ҳаракат қилиш ҳуқуқидан фойдаланадиган транспорт воситаларининг ўтиб кетишига халақит бериш;
👉 мотоцикллар ва бошқа транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўлларда йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи ёки авария ҳолатини келтириб чиқарувчи гуруҳ бўлиб ҳаракат қилишда қатнашиш;
👉 белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 километрдан ортиқ катталикда ошириб юбориш;
👉темир йўлнинг ўтиш жойларидан ўтиш қоидаларини бузиш.
❗️Давоми бор. Каналимизни кузатиб боринг.⬇️
@huquqiyaxborotbot
#Биласизми?
Давоми.⬆️
Демак, содир этилган ҳуқуқбузарлик учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш тарзида маъмурий жазо назарда тутилган бўлса, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома ҳайдовчидан олиб қўйилади.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексга мувофиқ:
қуйидаги ҳуқуқбузарликлар худди шундай ҳуқуқбузарлик учун икки марта маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида яна содир этилса ҳайдовчига нисбатан транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш тарзида маъмурий жазо қўлланилиши мумкин:
👉белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 километрдан кўп бўлмаган катталикда ошириб юбориш;
👉светофорнинг тақиқловчи сигналига ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасига бўйсунмасдан ўтиш;
қуйидаги ҳуқуқбузарликлар худди шундай ҳуқуқбузарлик учун уч марта ва ундан ортиқ маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса:
👉транспорт воситаларини пиёдалар йўлкаларидан юргизиш, йўл белгилари ёки йўлнинг қатнов қисмидаги чизиқлар билан белгилаб қўйилган талабларга риоя этмаслик (Кодекснинг 128-3, 128-5, 128-6 ва 130-моддаларида назарда тутилган ҳоллардан ташқари);
👉одам ташиш, транспорт воситаларини қувиб ўтиш, йўналишли транспорт воситалари тўхтайдиган бекатлардан ёки пиёдалар ўтиш жойларидан юриш, ташқи ёритиш асбобларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш;
👉йўловчиларга лойқа сачратиш.
❗️Давоми бор. Каналимизни кузатиб боринг.⬇️
@huquqiyaxborotbot
#Биласизми:
❗️Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга асосан юртимизда:
👉Тезликни белгиланган тезликдан 40 километрдан ортиқ катталикда ошириб юбориш (+40) – 1 205 680 сўм жарима, такрорланса 2 йилга бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин;
👉Автомобилни маст ҳолатда бошқариш – 1 ярим йилдан – 3 йилгача бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин.

✳️Бошқа давлатларда ушбу ҳуқуқбузарликлар учун қандай жавобгарлик мавжуд.
Бу ҳақда қуйида танишишингиз мумкин:⬇️
Канада
Тезликни +60 км/соатга ошириш – $10 000 гача;
Автомобилни маст ҳолатда бошқариш – $600.
Буюк Британия
Тезликни +60 км/соатга ошириш – 1000 фунтдан бошланади;
Автомобилни маст ҳолатда бошқариш – 3 минг фунт.
Германия
Тезликни +60 км/соатга ошириш – €400-€480;
Автомобилни маст ҳолатда бошқариш – €500 дан €3000 гача.
Ирландия
Тезликни +60 км/соатга ошириш – €80;
Автомобильни маст ҳолатда бошқариш – €5000 гача жарима ва 1-3 йилга бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин.
Италия
Тезликни +60 км/соатга ошириш – €750 дан €3119 гача;
Автомобилни маст ҳолатда бошқариш – €500-€2000 жарима ёки 1-2 йилгача бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин.
Хитой
Тезликни +60 км/соатга ошириш – $300;
Автомобилни маст ҳолатда бошқариш — $75-310, 15 суткага қамаш, 3-6 ойгача бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этишгача. Маст ҳолатда автомобиль бошқариш одам ўлимига сабаб бўлган бўлса, бундай ҳолатни юзага келтирган ҳайдовчи ўлимга ҳукм этилади.
АҚШ
Тезликни +60 км/соатга ошириш – $500;
Автомобилни маст ҳолатда бошқариш — $390-1000. Бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин.
Финляндия
Тезликни +60 км/соатга ошириш – жарима суммаси қоидабузарнинг даромади миқдорига боғлиқ, камида – €115;
Автомобилни маст ҳолатда бошқариш – жарима суммаси қоидабузарнинг даромади миқдорига боғлиқ, камида – €90.
Франция
Тезликни +60 км/соатга ошириш – €1500;
Автомобилни маст ҳолатда бошқариш – €135 дан €4500 гача, 3 йилгача бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш қўлланилиши ҳам мумкин.
Япония
Тезликни +60 км/соатга ошириш – камида $800;
Автомобилни маст ҳолатда бошқариш — $8700.
@huquqiyaxborot
​​#Биласизми
👉Ҳукуматнинг 2018 йил 26 январдаги қарори билан божхона божларидан озод қилинадиган наслли маҳсулотлар, технологик ва ёрдамчи асбоб-ускуналар, комбикорм ва қўшимча ем ишлаб чиқариш учун компонентлар, шунингдек пайвандтаг, кўчатлар ва томчилатиб суғориш тизими учун асбоб-ускуналар рўйхатига ўзгартиришлар киритилди.
Рўйхат эндиликда қуйидаги кўринишга эга ⬇️
​​#Биласизми:
Ирландияда турмуш қураётган ёшларга муҳим қадам ҳақида жиддий ўйлаб кўриш учун яна бир марта ижозат берилади.
👉Статистика бўйича шу саволдан кейин ҳар йили жуфтликларнинг 14 фоизи тўйни бир йилга кечиктираркан.
@huquqiyaxborot
#Биласизми?!

I ва II гуруҳ ногиронлари ер солиғидан озод этилади.

👉Мазкур имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади

Солиқ кодексининг 290-моддаси

@huquqiyaxborotbot