Huquqiy Axborot
133 subscribers
54 photos
3 videos
82 links
Ҳуқуқий ислоҳотлар, қонунлар, Президентимиз, Ҳукуматимиз томонидан имзоланган қонун ҳужжатлари ҳақида - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналида

🔧Marketing: @TAWKEHT
Download Telegram
#Сўраган эдингиз:
Турмуш ўртоғим мактабда беш соат тарих фанидан дарс беради шу билан биргаликда мактабда Ёшлар иттифоқи етакчиси бўлиб ишлайди. Турмуш ўртоғимнинг ойлигидан обуна учун икки юз минг сўм ушлаб колишибди шу тўғрими?

Меҳнат кодексининг 164-моддасига асосан ходимнинг ёзма розилиги билан, бундай розилик бўлмаган тақдирда эса, — суднинг қарорига асосан меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин.

Қуйидаги ҳолларда ходимнинг розилигидан қатъи назар, меҳнат ҳақидан ушлаб қолинади:

👉Ўзбекистон Республикасида белгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш учун;

👉суднинг қарорлари ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш учун;

👉иш ҳақи ҳисобига берилган авансни ушлаб қолиш учун, хўжалик эҳтиёжларига, хизмат сафарларига ёки бошқа жойдаги ишга ўтганлиги муносабати билан берилган бўлиб, сарф қилинмай қолган ва ўз вақтида қайтарилмаган авансни ушлаб қолиш учун ҳамда ҳисоб-китобдаги хатолар натижасида ортиқча тўланган суммани қайтариб олиш учун.

👉ҳисобидан ходим таътил олиб бўлган иш йили тугамасдан туриб меҳнат шартномаси бекор қилинганда — таътилнинг ишланмаган даврга тегишли кунлари учун;

👉ходим томонидан иш берувчига етказилган зарарни қоплаш учун, агар етказилган зарарнинг миқдори ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақидан ортиқ бўлмаса;

👉интизомий жазо тариқасида қўлланилган жаримани ундириш учун.

👉Иш ҳақини ҳар гал тўлаш вақтида ушлаб қолинадиган ҳақнинг умумий миқдори ходимга тегишли бўлган меҳнат ҳақининг эллик фоизидан ортиб кетмаслиги лозим.
@huquqiyaxborot
#Сўраган эдингиз:

Саволим бор ҳокимият томонидан менга берилган уйнинг ордерига хизмат уйи деб ёзилган. Бу уйда 14 йилдан буён яшайман бу уйни хусусийлаштириш мумкинми? Хусусийлаштириш учун кимга мурожаат килсам булади?

👉Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисидаги қонунга асосан қуйидаги квартира ва уйлар хусусийлаштирилиши мумкин эмас:

✳️уй-музейлар, меъморчилик, тарих ва маданият ёдгорликлари ҳисобланувчи квартира ва уйлар;

✳️ёпиқ шаҳар ва объектлардаги уйларнинг квартиралари;
умумий ётоқларнинг хоналари;

✳️ белгиланган тартибда яшаш учун яроқсиз деб топилган квартиралар;

✳️ хизмат квартиралари, хоналари (уйлари);

✳️ икки ва ундан зиёд ижарачи яшаб турган бўлса-ю, улардан айримлари хусусийлаштиришга рози бўлмаган квартиралар.

@huquqiyaxborot
#Сўраган эдингиз:
Қизим педагогика коллежини тугатиб мактабда тўгарак раҳбари этиб тайинланди. Касал бўлганларни ўрнига ҳам дарс бериб юради. 2 ярим йиллик педагогик стажи мавжуд. Сиртқи бўлимга ҳужжат топширган эди қабул қилишмади. Сабаби иш стажи кам экан шу тўғрими?

👉Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 ноябрдаги 930-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасасида сиртқи (махсус сиртқи) таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисида низомга асосан сиртқи (махсус сиртқи) таълимга талабаларни қабул қилиш:

✳️сиртқи шаклда — умумий ўрта (10-11-синфлар негизида), ўрта махсус, касб-ҳунар маълумоти тўғрисидаги тегишли ҳужжатга эга бўлган ва тест синовларидан (кириш имтиҳонларидан) муваффақиятли ўтган;

✳️махсус сиртқи шаклда — фақат тегишли ёки турдош таълим йўналиши бўйича ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига ва таълим йўналишига мувофиқ соҳа, касб, лавозимларда камида уч йиллик амалий иш стажига (педагогика йўналишлари учун педагогик стажга) эга бўлган, тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан берилган тавсияномага эга, тест синовларидан (кириш имтиҳонлари ёки касбий суҳбатдан) муваффақиятли ўтган;

✳️иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот беришнинг сиртқи шаклда — олий маълумотга эга бўлган (агар хорижий олий таълим муассасасини тугатган бўлса, олий маълумот тўғрисидаги ҳужжати белгиланган тартибда тан олинган (нострификация қилишган) бўлиши керак) ва тест синовларидан (кириш имтиҳонларидан ёки касбий суҳбатдан) муваффақиятли ўтган абитуриентлар ҳисобидан амалга оширилади.
@huquqiyaxborot
#Сўраган эдингиз:

120 бош қўй-эчкиларим бор. Фермер хўжалиги қилмоқчиман? Менга қанча яйлов ажратилиши керак?

👉Фермер хўжалиги тўғрисидаги Қонунга асосан фермер хўжалиги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда ва захира ерларда ташкил этилади.

Чорвачилик маҳсулотлари етиштиришга ихтисослашган фермер хўжалиги хўжаликнинг бизнес-режасида назарда тутилган камида 30 шартли бош чорва молларини боқиш шартлари билан ташкил этилади.

Фермер хўжалигига бериладиган ер участкаларининг энг кам ўлчами ҳар бир шартли бош чорва молига ҳисобланганда:

👉Андижон, Наманган, Самарқанд, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятларидаги суғориладиган ерларда — камида 0,30 гектарни;

👉Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Қашқадарё, Жиззах, Навоий, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларидаги суғориладиган ерларда — камида 0,45 гектарни;

👉суғорилмайдиган (лалмикор) ерларда — камида 2 гектарни ташкил этади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 октябрдаги 476-сон қарори билан тасдиқланган Ер участкаларини фермер хўжаликларига узоқ муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисида низомга асосан шартли равишда ҳар бир бош молни ҳисоблаш учун қуйидаги коэффициентлардан фойдаланилади:

👉қорамоллар (сигирлар, насл олинадиган новвослар, бўрдоқига боқиладиган новвослар) ва отлар учун – 1.0;
👉ёш қорамоллар учун – 0.6;
👉қўй ва эчкилар учун – 0.1;
👉чўчқалар учун – 0.3;
👉паррандалар учун – 0.025.
@huquqiyaxborot
#Сўраган эдингиз:

100 ёшга тўлганлар учун қандай имтиёзлар бор?

Президентнинг Кексаларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Фармонига асосан ёши 100 га тўлган ва ундан ошган фуқаролар пенсиясига 2015 йилнинг 1 майидан бошлаб, ҳар ойда энг кам иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида қўшимча тўлов тўлаш белгиланган.

👉100 ёшга тўладиган фуқароларнинг пенсиясига қўшимча тўлов шахс 100 ёшга тўлган ойдан кейинги ойнинг 1-санасидан бошлаб ҳар ойда ариза тақдим этмасдан қўшиб тўланади.

👉Қўшимча тўловни тўлаш пенсияга устама ҳақларнинг сони ва миқдорларидан қатъи назар, амалга оширилади.

👉Фуқаро томонидан ўз вақтида талаб қилиб олинмаган қўшимча тўловнинг ҳисобланган суммаси ўтган вақт учун энг кам иш ҳақи миқдорлари оширилиши ҳисобга олинган ҳолда охирги 12 ой учун бир йўла тўланади.

@huquqiyaxborot
#Сўраган эдингиз:

Ихтисослаштирилган (жисмоний ривожланишида нуқсони бўлган болаларга мўлжалланган) мактабда ўқитувчиман. Шу каби мактабларда ишлаганлик учун қанақа устамалар бор?

✳️Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 29 сентябрдаги 490-сон қарори билан Махсус таълим-тарбия муассасаларидаги алоҳида меҳнат шароитлари учун қўшимча ҳақ белгиланган педагог ходимлар лавозимлари рўйхати, мазкур тўловларнинг турлари ва миқдорлари тасдиқланган.

Унга кўра:

👉жисмоний ва ақлий ривожланишида нуқсонлари бўлган болалар мактаблари, мактаб-интернатлари, мактабгача таълим муассасалардаги педагог ходимларга — ойига лавозим маошларининг 50 фоизи миқдорида қўшимча тўлов тўланади.

Махсус мақсадли (алоҳида режимли) синфлари ва гуруҳлари бўлган умумий мақсаддаги муассасаларда иш ҳақи ставкаси (лавозим маоши)га қўшимча тўлов фақат ана шундай синфлар (гуруҳлар)да ишланган вақт учунгина, раҳбар ходимларга эса — кўрсатилган синфлар ёки гуруҳлар муассасада камида 50 — фоизни ташкил қилгандагина тўланади.

@huquqiyaxborot
#Сўраган эдингиз:
Турмуш ўртоғим ҳозирда шартнома асосида хорижий давлатда ишлаяпти. Никоҳимиз даврида сотиб олинган автомашинани сотишга эҳтиёж сезаяпман. Бунинг учун турмуш ўртоғимнинг розилиги талаб қилинадими?

👉Никоҳ даврида олинган автомашина ва бошқа ҳар қандай мол-мулкларни тасарруф қилиш билан боғлиқ шартномаларни нотариал тасдиқлаш учун турмуш ўртоғингизнинг розилиги, албатта, талаб қилинади. Бунинг учун эр (хотин) нотариал идорага келиб, ўзининг розилигини ёзма равишда билдириши лозим бўлади.

👉Турмуш ўртоғингиз хорижий давлатда бўлганлиги сабабли, унинг хорижий давлатда жойлашган нотариал идора нотариуси ёки бошқа ваколатли мансабдор шахс томонидан тасдиқланган ёзма равишдаги розилик аризасини тақдим этсангиз, шартнома расмийлаштириб берилиши мумкин.
(“Инсон ва қонун” газетаси таҳририятига келган саволлардан)
@huquqiyaxborot
#Сўраган эдингиз:
Ҳозирги кунда интернетда пропискаси бўлмаган одамларам Тошкентдан уй олиши мумкин деб ёзишаяпти. Шу тўғрими? Бу ҳақда қонун чиқдими?

❗️Ҳозирги кунда амалда бўлиб турган Ҳукуматнинг 2012 йил 16 февралдаги 41-сон қарорига асосан Тошкент шаҳрида кўчмас мулкка оид олди-сотди, алмаштириш, рента, умрбод таъминлаш шарти билан ўзгага бериш ва ҳадя қилишни нотариал тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш сотиб олувчи томон Тошкент шаҳрида доимий пропискага эга бўлсагина амалга оширилади.

Шу билан биргаликда Давлат дастурида доимий ва вақтинча рўйхатга қўйиш (ҳисобга олиш) тартиби соддалаштириш бўйича қуйидаги тадбирлар режалаштирилган.
👉паспорт олиш, таълим олиш, меҳнат қилиш ва бошқа ҳуқуқларни амалга оширишда прописка билан боғлиқ чекловларни бартараф қилиш;
👉вояга етмаган шахснинг белгиланган муддатда паспорт олмаганлиги учун маъмурий жавобгарликни бекор қилиш;
👉мавсумий ишларга (қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда) жалб қилинганларни вақтинчалик рўйхатга олиш тизимини соддалаштириш, улар учун уй-жой ижараси, уй-жойдан текин фойдаланиш битимини тузиш талабини бекор қилиш;
👉Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий пропискага эга бўлган фуқаролар учун кўчмас мулк сотиб олиш бўйича амалдаги талабларни соддалаштириш;
👉Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий пропискага эга бўлмаган фуқаролар учун асоссиз спекуляциянинг олдини олиш чораларини кўрган ҳолда иккиламчи бозордан кўчмас мулк сотиб олишга бўлган чекловларни бекор қилиш;
👉ички туризмни ривожлантириш мақсадида вақтинча пропискасиз (яшаш жойи бўйича ҳисобга турмасдан) бўлиш муддатини узайтириш.
❗️Лойиҳалар 20 март кунига қадар ишлаб чиқилиши лозим.

@huquqiyaxborot
#Сўраган эдингиз:
Битта саволим бор эди. Аввал Ўзбекистон фуқароси булиб кейин Қозоғистон фуқаролигини олган шахс, яна Ўзбекистон фуқаролигини олиб биладими?

Президентнинг 1992 йил 20 ноябрдаги ПФ-500-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролиги билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ илгари Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигида бўлган шахс ўз илтимосномасига биноан Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қайтадан тикланиши мумкин.

✳️Бунинг учун Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қайта тиклаш тўғрисида Президент номига фуқароликдан маҳрум бўлиш сабаблари кўрсатилган ариза берилиши лозим.

@huquqiyaxborot
#Сўраган эдингиз:

"Ҳеч қаерда ишламаган шахслар ҳам пенсияга чиқиши мумкинми. Чиқа олса неча ёшдан чиқиши керак?

👉Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонунига асосан иш стажига эга бўлмаган фуқаролар ва уларнинг оилалари давлат пенсиялари олиш ҳуқуқига эга эмаслар.
Уларнинг ижтимоий таъминланиш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
👉 Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 апрелдаги 107-сон қарори билан тасдиқланган Пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган қарияларга ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомга асосан иш стажига эга бўлмаган шахсга ёшга доир нафақа меҳнатга лаёқатли вояга етган фарзандлари, қариндошлари ёки Оила кодексига мувофиқ уларни таъминлашга мажбур бўлган бошқа шахслар бўлмаган тақдирда тайинланади.
@huquqiyaxborot
#Сўраган эдингиз:
Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасидан қачонгача фойдаланишим мумкин?

Эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар 2021 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Амалдаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштириш:

👉 2017 йил 1 октябрь — 2018 йил 31 декабрь даврида — эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари учун, уларнинг берилган санасидан қатъи назар — улар эгасининг ёзма аризасига кўра ихтиёрий равишда;

👉 2019 йил 1 январь — 2020 йил 31 декабрь даврида — эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари учун, уларнинг берилган санасидан қатъи назар — мажбурий тартибда;

👉автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани янги намунадаги гувоҳномага алмаштириш 2017 — 2020 йиллар мобайнида босқичма-босқич — автомототранспорт воситасини мажбурий техник кўрикдан ўтказишда амалга оширилади.

@huquqiyaxborotbot
#Сўраган эдингиз.
Олий ўқув юртларида ўқишни кўчириш тартиби ҳақида маълумот берсангиз
Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида низомга асосан талабалар ўқишини кўчириш учун тегишли аризани ҳар йили 15 июлдан 5 августга қадар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ташкил этиладиган ҳудудий ишчи гуруҳларга топширилади.

Аризаларни олий таълим муассасаси, тегишли вазирлик (идора) ёки Идоралараро комиссия томонидан кўриб чиқиб, қарор қабул қилиш — ҳар йили 5 августдан 30 августга қадар амалга оширилади.

Талабалар ўқишини кўчириш узрли сабабларга кўра (бир ҳудуддан иккинчи ҳудудга доимий яшаш учун ёки турмушга чиқиш муносабати билан кўчиб ўтганда, турмуш ўртоғи ёки ота-онаси ҳарбий хизмат ўташ жойини ўзгартирганда, ёхуд ота-онаси (турмуш ўртоғи) хориждаги давлат хизматидан қайтганда) баҳорги семестрда ўқув машғулотлари бошланишидан олдин ҳам амалга оширилиши мумкин.

Бунда:
👉ўқишини кўчириш бўйича ариза топшириш — ҳар йили 20 декабрдан кейинги йилнинг 20 январига қадар;
👉ўқишини кўчириш бўйича аризани кўриб чиқиб, қарор қабул қилиш — ҳар йили 25 январдан 15 февралга қадар амалга оширилади.

Ўқиш кўчириш (қайта тиклаш)га талаб этиладиган ҳужжатлар:
👉Ариза (унда кўчиришни истаган таълим йўналиши (мутахассислиги), ўқув тили ва шакли, ўқиган олий таълим муассасаси ва таълим йўналиши (мутахассислиги), кўчириш (қайта тиклаш) сабаблари, кўчириш (қайта тиклаш) қоидалари билан танишганлиги кўрсатилади);
👉талабанинг рейтинг дафтарчаси ёки белгиланган шаклдаги академик маълумотнома нусхалари;
👉паспортнинг нусхаси.
@huquqiyaxborotbot

❗️Янада кўпроқ маълумотлар қуйидаги манзилларда:
👉 https://www.facebook.com/groups/adliya
👉 https://ok.ru/adliya
👉 www.lex.uz
#Сўраган эдингиз
Янги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш тартиби ва нархлари ҳақида айтиб ўтсангиз?

Ҳукуматнинг 2017 йил 2 мартдаги қарорига асосан ҳайдовчилик гувоҳномаларини гувоҳноманинг янги намуналарига алмаштириш 👉ҳайдовчилар томонидан паспорт ва эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳамда унинг талони тақдим этилганда амалга оширилади.
Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ва (ёки) унинг талони ўрнига янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш учун энг кам иш ҳақининг 70 фоизи (120 568 сўм) миқдорида тўлов ундирилади.
@huquqiyaxborotbot
#Сўраган эдингиз:
Мен ёлғиз онаман. Ёлғиз она имкониятлари, қандай шароитлар яратилган. Ишга кирмоқчиман. Ҳеч қаерда иш топаолмаяпман. Қаерга мурожаат қилсам рад жавобини беришади. Маҳалла эса ҳеч нима қилиб бермаяпти. Айнан ким иш топа олмасам иш топиб беришга мажбур?
(Ғиждувон тумани, Гавҳар)

Иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида низомга асосан қуйидаги аҳоли тоифалари учун иш ўринлари банд қилиб қўйилади:
👉ўн тўрт ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар;
👉умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари;
👉сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар;
👉ногиронлар ва пенсияолди ёшидаги шахслар;
👉жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар;
👉одам савдоси қурбонлари.

Мазкур шахслар учун иш ўринларининг энг кам сони туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари томонидан белгиланади, ташкилотлар томонидан захирага қўйилади.

👉Бунда 14 ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун — болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича мажбуриятлар бажарилишини бирга қўшиб олиб бориш имконини берувчи ишнинг мослашувчан жадвалига эга бўлган иш ўринлари банд қилиб қўйилиши лозим.

❗️Иш ўринларини захирага қўйиш бўйича туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг қарорлари бажарилиши устидан назорат қилиш туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан амалга оширилади.

❗️Захирага қўйилган иш ўрни бўйича Бандликка кўмаклашиш маркази йўлланмаси билан борган шахсни ишга қабул қилишни рад этилганлиги учун маъмурий жавобгарлик мавжуд.

❗️Иш ўринларини захирага қўйиш бўйича туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг қарори бажарилмаганлиги учун жарима тўлаш ташкилотни захирага қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонини яратиш бўйича мажбуриятдан озод қилмайди.
@huquqiyaxborotbot
#Сўраган эдингиз:
Салом! Мени паспортимни хотиним кир мошинада ювиб юборибди. Алмаштираман десам энг кам иш ҳаққини уч баробарида жарима деябди. Шу тўғрими? Тўғри бўлса имтиёз борми?

❗️Нотўғри.
👉 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 223-моддасига кўра, паспорти бўлиши шарт бўлган фуқаронинг паспортни қасддан яроқсизлантириши, шунингдек паспортни бепарволик билан сақлаши ва бунинг оқибатида паспортнинг йўқолиши энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
👉 Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
👉 Бундан ташқари, Президентнинг 2011 йил 5 январдаги Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги Низомда ҳам жавобгарлик паспортни атайлаб яроқсиз ҳолга келтирганлик учун белгиланиши назарда тутилган.
👉 Шундай қилиб, бу ҳолатда жарима солиш учун авваламбор паспорт қасддан яроқсизлантирилгани исботланиши лозим. Бу исботланган тақдирда ҳам айбдор фуқаро жарима миқдорини энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисми миқдорида белгилашни сўраш ҳуқуқига эга.
@huquqiyaxborot
#Сўраган эдингиз:
Маҳалла посбони лавозимида ҳарбий хизматга бормаган бўлса ҳам ишлаши мумкинми?
👉 «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси фаолияти ихтиёрийлик, ошкоралик, ижтимоий адолат, инсонпарварлик, қонунийлик, жамоатчилик йўли билан ўзаро ёрдам кўрсатиш тамойиллари ташкил этилади.
👉 Тузилма раҳбарига тегишли маҳалла раисининг лавозим маошига тенг миқдорда маош белгиланади.
👉Тузилма таркиби фуқаролар йиғини кенгаши томонидан маҳалла раисининг тақдимномасига асосан профилактика инспектори билан келишган ҳолда шакллантирилади.
👉Жамоатчилик тузилма аъзолигига Республика Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўтаган 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган Республика фуқаролари қабул қилинади.
❗️Профилактик ҳисобда турганлар, руҳий касаллиги, гиёҳвандликка, сурункали ичкиликбозликка ружу қўйганлиги учун тегишли тиббиёт муассасалари ҳисобида турганлар, қасддан содир этган жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаганлар, суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилганлар, диний ташкилотларнинг профессионал хизматчилари тузилма таркибига киритилмайди.
Маҳалла посбонларининг мазкур талабларга мувофиқлигини ўрганиб чиқиш учун фуқаролар йиғини раиси ва тегишли профилактика инспектори шахсан масъулдирлар.
Тузилма ҳақида қўшимча маълумот:⬇️
http://www.lex.uz/pages/getpage.aspx?lact_id=2349284#2352135
@huquqiyaxborot
#Сўраган эдингиз:
Вилоят ҳокими қарорига кўра ойлик иш хақининг бир куни шанбаликларга ушланиб қолаяпти, бу қанчалик тўғри?
👉Меҳнат ҳақидан ушлаб қолиш ходимнинг ёзма розилиги билан, бундай розилик бўлмаган тақдирда эса, — суднинг қарорига асосан амалга оширилиши мумкин.
❗️Қуйидаги ҳолларда ходимнинг розилигидан қатъи назар, меҳнат ҳақидан ушлаб қолинади:
👉белгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш учун;
👉суднинг қарорлари ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш учун;
👉иш ҳақи ҳисобига берилган авансни ушлаб қолиш учун ҳамда ҳисоб-китобдаги хатолар натижасида ортиқча тўланган суммани қайтариб олиш учун.
👉ҳисобидан ходим таътил олиб бўлган иш йили тугамасдан туриб меҳнат шартномаси бекор қилинганда, — таътилнинг ишланмаган даврга тегишли кунлари учун.
👉ходим томонидан иш берувчига етказилган зарарни қоплаш учун, агар етказилган зарарнинг миқдори ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақидан ортиқ бўлмаса;
👉интизомий жазо сифатида қўлланилган жаримани ундириш учун.
‼️Юқоридаги ҳолатда ойлик иш ҳақидан ушлаб қолиниши учун ёзма розилик талаб этилади.
@huquqiyaxborot
#Сўраган эдингиз:
Ҳозир давлат гранти асосида таҳсил оламан. Бошқа олий таълим муассасасига кўчириш бўйича ариза бердим. Айтишларича энди контракт асосида ўқирканман. Контракт пулини 1-семестр тугагани учун ярмини тўлайманми ёки тўлиқми?

Ҳукуматнинг 2017 йил 20 июндаги қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида”ги низомга мувофиқ ўқишнинг барча шакллари бўйича олий таълимнинг мос ва турдош йўналишлари (мутахассислиги) бўйича давлат грантлари ўринларига кўчиришга фақат давлат грантлари асосида таҳсил олган талабалар аризасига кўра олий таълим муассасаларида тегишли ўқув йилидаги қабул қилиш квоталарида белгиланган давлат грантларининг сони доирасида рухсат этилади.

👉Бошқа ҳолларда ўқишни кўчириш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

👉Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли ва ундан тушган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ўқув йили давомида ўқишга қабул қилинган ёки қайта тикланган талабалар, фақат ўқув йили охиригача қолган муддат учун тўловларни амалга оширади.

👉Бунда, тўловлар талабани ўқишга қабул қилинганлиги ёки қайта тиклаганлиги муносабати билан дарсларга қатнашишга рухсат бериш тўғрисидаги буйруқда дарсларга қатнашиши белгиланган ойнинг биринчи санасидан ўқув йили охиригача бўлган давр учун ҳисобланади.
@huquqiyaxborot
#Сўраган эдингиз:
Менинг онам биринчи гуруҳ ногирони деб топилган. Ҳозирги кунда онам тўлиқ парваришга муҳтожлиги сабали унга синглим қараб юрибди. Синглимнинг онамга кеча-кундуз ёрдам бериб юрганлиги мехнат стажига кирадими ёки йуқми?

👉Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонунга асосан
I гуруҳ ногиронига ёки 16 ёшгача бўлган ногирон болага, шунингдек ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган (даволаш муассасасининг хулосасига кўра) 80 ёшга тўлган қарияларга қараб турилган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланадиган меҳнат фаолияти тури ҳисобланади.

❗️Бунда мазкур меҳнат фаолияти умумий иш стажи камида 7 йил бўлган тақдирда иш стажига қўшиб ҳисобланади.

I гуруҳ ногиронига ёки 16 ёшгача ногирон болага, шунингдек 80 ёшга тўлган кексаларга қараб туриш вақти:
👉қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатларини текшириш далолатномаси;
👉ногиронликда бўлганликни тасдиқлайдиган ҳужжатлар асосида белгиланади.

Қараб туришнинг ҳақиқий ҳолатларини текшириш далолатномаси Пенсия жамғармаси бўлими томонидан:
👉маҳалладан олинган маълумотлар;
👉қараб турилган шахслардан, шунингдек уларнинг қўшниларидан сўраб чиқиш асосида тузилади.
@huquqiyaxborotbot
​​#Сўраган эдингиз:
2-гуруҳ ногирониман. Ногиронларга қандай имтиёзлар бор?

I ва II гуруҳ ногиронлари мол-мулк, ер, ҳар бир ой учун энг кам иш ҳақининг тўрт баравари миқдоридаги даромадлар бўйича даромад солиғидан озод қилинган.

Қонунчиликда шунингдек, ногиронлиги бўлган шахсларни иш билан таъминлашга оид нормалар ҳам мавжуд.

👉Унга кўра ходимлар сони йигирма кишидан ортиқ бўлган корхоналар ва ташкилотларда ходимлар сонининг камида уч фоизи миқдорида иш жойларининг энг кам сони тегишли ҳокимлик қарорига асосан ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштириш учун захирада ушлаб турилади.

Ногиронлиги бўлган шахслар протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар билан бепул таъминланиш ҳуқуқига эга бўлган имтиёзли шахслар рўйхатига киритилган.

👉Муҳтож ногиронлар реабилитация техник воситаларини ўз маблағлари ҳисобига сотиб олган тақдирда, уларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда компенсация тўланади.
@huquqiyaxborot