Huquqiy Axborot
133 subscribers
54 photos
3 videos
82 links
Ҳуқуқий ислоҳотлар, қонунлар, Президентимиз, Ҳукуматимиз томонидан имзоланган қонун ҳужжатлари ҳақида - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналида

🔧Marketing: @TAWKEHT
Download Telegram
#Қонунчиликдаги янгиликлар:

❇️ Айрим давлат органлари фаолияти такомиллаштирилиши, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги ЎРҚ-456-сон Қонун билан вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ходимларининг формали кийим-бошини қонунга хилоф равишда кийиб юриш учун маъмурий жавобгарлик белгиланди.

👉Хусусан эндиликда тасдиқланган намунадаги ҳарбий, идоравий ва махсус формали кийим-бошни бундай ҳуқуққа эга бўлмаган шахслар томонидан кийиб юриш формали кийим-бошни мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
@huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги янгиликлар:

Айрим давлат органлари фаолияти такомиллаштирилиши, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги ЎРҚ-456-сон Қонуни билан мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди. Эндиликда:

👉Ўзганинг мулкини қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш, оз миқдорни ташкил этса энг кам иш ҳақининг беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

👉Ўзганинг мулкини қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш кўп бўлмаган миқдорни ташкил этса энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

👉Бунда:

оз миқдор деганда энг кам иш ҳақининг ўттиз бараваригача;

кўп бўлмаган миқдор деганда эса энг кам иш ҳақининг ўттиз бараваридан юз бараваригача бўлган доирадаги миқдор тушунилади.

@huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги янгиликлар:

❇️Жиноят-процессуал кодекснинг 528-моддасида ҳукм уч кун ичида ижро этилиши белгиланган бўлсада, тегишли фармойиш ёки ижро варакасини юбориш муддати назарда тутилмаган эди.

Айрим давлат органлари фаолияти такомиллаштирилиши, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги ЎРҚ-456-сон Қонуни билан Жиноят-процессуал кодексининг 531-моддасига:

👉қонуний кучга кирган суд қарори бўйича берилган фармойиш ва ижро варақаларини суд қарорининг нусхаси билан уч кундан кечиктирмай зиммасига ҳукмни ижро этиш мажбурияти юклатилган органга юборилиш тартиби ўрнатилишини назарда тутувчи қўшимчалар киритилди.

Бу эса суд ҳукми, ажрими ва қарори ижро этилиши устидан ўз вақтида назорат ўрнатиш имконини беради.
@huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги янгиликлар:

Айрим давлат органлари фаолияти такомиллаштирилиши, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги ЎРҚ-456-сон Қонуни билан никоҳни бекор қилиш билан боғлиқ ишларни кўриб чиқиш тартиби такомиллаштирилди.

Хусусан Оила кодексига киритилган ўзгартиришларга асосан эндиликда:

👉суд (ФҲДЁ органлари) эр-хотинга ярашиш учун муҳлат тайинлаб, ишнинг кўрилишини кейинга қолдирган тақдирда, эр-хотиннинг бирга яшаш жойидаги фуқаролар йиғинининг яраштириш комиссиясини, агар улар бирга яшамаётган бўлса, ҳар бирининг яшаш жойидаги фуқаролар йиғинининг яраштириш комиссиясини эр-хотинни яраштириш бўйича тегишли чоралар кўриш учун уч кундан кечиктирмасдан ёзма равишда хабардор қилиши керак.

@huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги янгиликлар:

Айрим давлат органлари фаолияти такомиллаштирилиши, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги ЎРҚ-456-сон Қонуни билан Солиқ кодексига қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

👉Кодекснинг 84, 271, 283, 349-моддаларига:

қуриб битказилган объектда товарлар ишлаб чиқаришни ва хизматлар кўрсатишни ташкил этиш бўйича қабул қилинган мажбуриятлар тадбиркорлик субъектлари томонидан ўн икки ой ичида бажарилмаган тақдирда уч баравар миқдорда ер солиғи ва мол-мулк солиғини белгилашни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

👉Кодекснинг 130, 204, 355-моддаларига киритилаётган қўшимчалар билан ўрнатилаётган тартибга кўра:

ўзи ишлаб чиқарган товарлар хорижий валютага экспорт қилинганда товарларни реализация қилишдан тушган фойда жаҳон бозорида ҳақиқий вужудга келган нархлар бўйича экспорт қилиш масалаларини кўриб чиқувчи махсус ваколатли орган қарорлари асосида товарларни реализация қилишнинг ҳақиқий баҳосидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

👉Кодекснинг 338-моддаси эса:

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги кўчмас мол-мулкнинг алоҳида тоифаларини бошқа шахсга ўтказиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун давлат божини ҳисоблаб тўлаш тартиби кўчмас мулк қийматидан келиб чиқиб жорий этилишини назарда тутувчи норма билан тўлдирилди.

@huquqiyaxborotbot
#Қонунчиликдаги янгиликлар:

👉"Айрим давлат органлари фаолияти такомиллаштирилиши, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-456-сон Қонуни билан айрим қонун ҳужжатлари нормалари “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунга мувофиқлаштирилди. Хусусан:

“Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг 26-моддасига ваколатли давлат органларининг таълимни бошқариш бўйича ваколатларини кенгайтиришни назарда тутувчи қўшимчалар киритилди;

Ер кодексининг 1-моддасига ва Бюджет кодексинининг 170, 179-моддаларига деҳқончилик ва бюджет соҳаларида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш вазифаларини белгилаб берувчи қўшимчалар киритилди;

“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонуннинг 21-моддаси ва “Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддаси қонун лойиҳалари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни коррупцияга қарши экспертизадан ўтказишни назарда тутувчи нормалар билан тўлдирилди;

Шаҳарсозлик кодексининг 4-моддаси шаҳарсозлик фаолиятида очиқлик ва ошкораликни таъминловчи норма билан тўлдирилди;

“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонуннинг 4-моддаси жамиятда ҳуқуқбузарликларга, шунингдек коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришни назарда тутувчи норма билан тўлдирилди;

“Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонуннинг 5 ва 18-моддаларига хавфли ишлаб чиқариш объектларини ҳисобга олиш ва уларнинг давлат реестрини юритиш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланишини назарда тутувчи қўшимчалар киритилди.
@huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги янгиликлар:
👉Адлия вазирининг 2018 йил 5 январдаги 1-мҳ-сон буйруғи билан (рўйхат рақами 2960, 2018 йил 5 январь) адвокатлик тузилмаларининг статистик маълумотлар шакллари янги таҳрирда тасдиқланди.
Унга кўра:

👉статистик маълумотлар йилда бир марта – ҳар йилнинг 10 январь кунига қадар тақдим этилади;
👉статистик маълумотлар фақат электрон шаклда Адвокатлар палатасининг расмий сайти орқали юборилади (илгари ҳар 6 ойда бир марта, қоғоз ва электрон шаклда топширилиши лозим эди).

Янги статистик маълумотлар 4 та соддалаштирилган (2,5 бараварга қисқарган) шакллардан иборат.

Улардаги тўлдирилиши лозим бўлган кўрсатгичларнинг умумий сони 46 тани (кескин равишда қисқартирилиши натижасида аввалгига нисбатан 70 % кам) ташкил этади.

👉Мазкур буйруқ 2018 йилнинг 10 январидан бошлаб кучга киради.

Ҳужжат матни билан www.lex.uz орқали танишишингиз мумкин.
@huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги янгиликлар
Тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабаларни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан қўллаб-қувватлаш тартиби белгиланди

Адлия вазирлигида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабаларни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан қўллаб-қувватлаш тартиби давлат рўйхатидан ўтказилди.
(рўйхат рақами 2961, 2018 йил 10 январь)

Ҳужжатга кўра, тўлов-контракт суммасининг 35 фоизи Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан бакалавриат ёки магистратура босқичида таҳсил олаётган талабаларга тўлаб берилади.

Бунинг учун тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талаба:

👉Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоси бўлиши;

👉ўртача ўзлаштириш кўрсаткичи 86 фоиз ва ундан юқори бўлиши;

👉шартномада белгиланган тўлов миқдорининг 65 фоизини белгиланган муддатларда тўлаши лозим.

Ҳар йили 10 февралдан 15 февралга қадар олий таълим муассасасининг Ёшлар Кенгаши даъвогар талабаларнинг аризаларини кўриб чиқади ҳамда моддий қўллаб-қувватлаш учун тавсия этиш бўйича қарор қабул қилади.

Ёшлар Кенгаши даъвогар талабаларни тавсия этишда қуйидагиларни инобатга олади:

👉Ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти фаолиятидаги иштироки;

👉олимпиадалар ва спорт мусобақаларидаги натижалари;
ташкилотчилик ва етакчилик қобилиятлари;

👉илмий ва ижодий фаолияти натижалари.

Қўшимча тўлов-контракт асосида бакалавриат босқичига ўқишга қабул қилинган талабаларга моддий ёрдам иккинчи босқичдан бошлаб кўрсатилади.

Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан www.lex.uz сайтида танишиш мумкин.
@huquqiyaxborot
Adliya vazirligi:
#Қонунчиликдаги янгиликлар:

Юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш масалаларини адлия органлари билан келишиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш тўғрисидаги буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилди.
(рўйхат рақами 2864-1, 2018 йил 10 январь)

Эндиликда:

Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходими лавозимига номзодни тайинлаш масаласини адлия органлари билан келишишда дипломнинг нотариал тасдиқланган нусхаси талаб этилмайди.

👉Бунинг учун дипломни иш берувчи ташкилотнинг муҳри билан аслига тўғрилиги тасдиқланган нусхасини тақдим этиш кифоя.

✳️Ҳужжат матни билан www.lex.uz орқали танишиш мумкин.

@huquqiyaxborotbot
#Қонунчиликдаги янгиликлар:

Адлия вазирлиги томонидан автомототранспорт воситаларини қайта рўйхатдан ўтказиш тартибига киритилган ўзгартиришлар давлат рўйхатидан ўтказилди.
(рўйхат рақами 2050-1, 2018 йил 10 январь)

Ҳужжатга кўра, давлат рақами белгиларини қисқа муддатларда қайта тиклаш зарурати пайдо бўлганда жисмоний ва юридик шахслар Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасига ариза билан мурожаат этишлари мумкин.

👉Аризага қуйидагилар илова қилинади:
👉автомототранспорт воситаси эгаси ёки унинг вакилининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат;
👉тегишли тўловни тасдиқловчи ҳужжат;
👉транспорт воситасининг рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги қайд этиш гувоҳномасининг нусхаси.

Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар уч иш куни ичида ўрганилади, транспорт воситаси кўрикдан ўтказилади. Ҳужжатларда камчиликлар аниқланмаган тақдирда шу куннинг ўзида Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси яроқсиз ёки шикастланган давлат рақами белгиларини қабул қилади.

Бунда илгари фойдаланишда бўлган давлат рақами белгилари вақтинча фойдаланишга берилади.

Қайта тикланган давлат рақами белгилари беш иш куни ичида Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан топширилади.

✳️Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан www.lex.uz сайтида танишиш мумкин.
@huquqiyaxborotbot
#Қонунчиликдаги янгиликлар

Мамлакат иқтисодиётининг тармоқларини талаб юқори бўлган маҳсулот ва хом ашё турлари билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга асосан:

👉экстракцион бензин, мис катоди, мис катанкаси, иккиламчи алюминий, металл рух, чорва озуқаси учун буғдой — фақат туман (шаҳар) ҳокимликлари хулосасига мувофиқ уларни кейинчалик қайта ишлаш бўйича ишлаб чиқариш қувватларига эга бўлган корхоналарга биржа савдолари орқали реализация қилинади;

👉 автомобиль бензини — бюджет ташкилотлари ва автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларига; кўмир — бюджет ташкилотлари, аҳоли ва “Ўзбекэнерго” АЖ корхоналарига белгиланган нархлар асосида тўғридан-тўғри шартномалар бўйича реализация қилинади.

👉норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш бўйича комиссия тугатилиб, унинг ваколати Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасига ўтказилди.

👉Ушбу турдаги лицензияларни олиш бўйича буюртмаларни кўриб чиқиш 20 кунгача қисқартирилди.

👉Лицензия талабгорининг устав фонди энг кам иш ҳақининг 500 бараварини ташкил этиши лозим.

👉Норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун кон ажратмаларини бериш лойиҳа тақдим этилган кундан бошлаб ўн кун ичида амалга оширилади.

2019 йил 1 январга қадар цемент, асбест, қурилиш ойнаси, қора металлар прокати, ёғоч тахта ва кўмирни импорт қилишда божхона тўловалари тўлаш бўйича имтиёзлар берилади.

👉Маҳаллий корхоналар томонидан Республика ҳудудида фойдаланиш назарда тутилган ўзида ишлаб чиқарилган товар (иш, хизмат)ларни етказиб беришда норезидентлар билан хорижий валютада шартномалар тузиш тартиби бекор қилинди.

✳️Ҳужжат матни билан www.lex.uz орқали танишишингиз мумкин.
@huquqiyaxborotbot
#Қонунчиликдаги янгиликлар
Президентнинг 22.01.2018 йилдаги ПФ-5308-сон Фармони билан тасдиқланган “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури эълон қилинди.

Дастурда давлат ва жамият ҳаётининг бошқа муҳим масалалар билан бир қаторда қуйидаги 5 та асосий йўналиш белгиланган:

👉 давлат хизмати нуфузи ва самарадорлигини ошириш, ижро ҳокимияти вазифалари ва тузилмасини қайта кўриб чиқиш, вазирлик, идоралар ва ҳокимларнинг мустақиллигини ошириш, давлат хизматлари сифати ва тезкорлигини тубдан кўтариш;

👉қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш соҳасида тинтув ва телефон сўзлашувларини эшитишга санкция бериш ҳуқуқини судларга ўтказиш, Олий Мажлис ҳузурида суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлаш комиссиясини тузиш, миллий хавфсизлик органлари тизимини тубдан ислоҳ қилиш, вақтинча ҳибсда сақлаш жойлари ва тергов изоляторлари, жазони ижро этиш муассасаларини ведокузатув тизими билан жиҳозлаш, йўл-патруль ва патруль-пост хизматини мобиль видеокамералар билан жиҳозлаш, стационар пост ва патрул хизматини оптималлаштириш;

👉 фаол тадбиркорликни ривожлантириш, инновацион ғоя ва технология лар жорий этиш учун қулай ҳуқуқий ва ташкилий шароит яратиш, солиқ ва божхона, банк-молия соҳаларида тадбиркорлик субъектлари фаолиятига ноқонуний аралашишни олдини олишга қаратилган ҳимоя механизмларининг ҳуқуқий кафолатини такомиллаштириш, аграр соҳани ислоҳ қилиш стратегиясини ишлаб чиқиш, якка турдаги имтиёзлардан тармоқлар ва соҳавий имтиёзлар бериш орқали воз кечиш, ҳудудларни жадал ривожлантириш;

👉 фуқароларнинг ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлашни янада кучайтириш бўйича комплекс тадбирларни амалга ошириш, ижтимоий дорихоналарнинг кенг тармоғини яратиш, аҳоли даромадлари ва бандлигини ошириш, “истеъмолчи саватчаси”ни аниқлаштириш, ижтимоий тураржойлар қуришни кенгайтириш, аҳолининг ижтимоий заиф қатламлари ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳар томонлама манзилли қўллаб қувватлаш;

👉Миллий хавфсизликнинг янги концепциясини қабул қилиш, хорижлик ҳамкорлар билан ҳарбий ва ҳарбий техник ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, давлат чегараларини ҳимоялаш ва қўриқлаш, терроризм, экстремизм ва информацион таҳдидларга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш, миллатлараро ва конфессиялараро тотувлик, диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш, Ташқи ишлар вазирлиги ва дипломатик ваколатхоналар фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш, хорижда фуқаролар ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш тизими самарадорлигини ошириш, ўзаро манфаатли ташқи алоқаларни давом эттириш, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш.

Шунингдек, Фармон билан тадбиркорлик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолиятини текширишга 2 йиллик мораторий (тўхтатиш) эълон қилинди.

Бундан ташқари Фармон билан вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмаган фуқароларни ишга қабул қилишга бўлган тақиқ бекор қилиниб, иш берувчилар вақтинча ёки доимий пропискаси бўлмаган ёхуд турар жойи бўйича ҳисобдан ўтмаган фуқароларни ишга олганликлари учун жавобгарликдан озод этилди.

Дастур доирасида 179 та қонун ҳужжатлари қабул қилиниши режалаштирилган.

✳️Ҳужжатнинг тўлиқ матни қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин
👇👇👇
http://www.lex.uz/Pages/GetPDFView.aspx?lact_id=3516847
@huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги янгиликлар

Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисида кодекс тасдиқланди.

❗️Кодекс 4 та бўлим (Умумий қоидалар, Биринчи инстанция судида иш юритиш, Маъмурий судларнинг қарорларини қайта кўриш тўғрисида иш юритиш, суд ҳужжатларини ижро этиш), 36 боб ва 331 та моддадан иборат.

Маъмурий судга фуқаролар ва юридик шахсларнинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги, маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар тааллуқлидир, бундан Конституциявий судга, фуқаролик ишлари бўйича судларга, иқтисодий судларга ва ҳарбий судларга тааллуқли ишлар мустасно.
Ўзаро боғлиқ бўлиб, баъзилари маъмурий судга, бошқалари эса фуқаролик ишлари бўйича судга тааллуқли бўлган бир нечта талаб бирлаштирилган тақдирда, барча талаблар фуқаролик ишлари бўйича судда кўрилиши лозим.
Кодексга асосан маъмурий судлар:
👉 идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар юзасидан низолашиш тўғрисидаги;
👉 давлат бошқаруви органларининг, маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа органларнинг , фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва улар мансабдор шахсларининг қонун ҳужжатларига мос келмайдиган ҳамда фуқаролар ёки юридик шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги;
👉сайлов комиссияларининг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) юзасидан низолашиш тўғрисидаги;
👉 нотариал ҳаракатни амалга ошириш, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзишни рўйхатга олиш рад этилганлиги ёки нотариуснинг ёхуд фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи мансабдор шахсининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги;
👉 давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш ёхуд белгиланган муддатда давлат рўйхатидан ўтказишдан бўйин товлаш устидан шикоят қилиш тўғрисидаги ишларни ҳал қилади.
❗️ Кодекс 2018 йил 1 апрелдан кучга киради.
@huquqiyaxborot
​​#Қонунчиликдаги янгиликлар

Ҳукуматнинг Республикада хориж тажрибаси асосида аччиқ қалампир етиштиришни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори қабул қилинди.

Қарорга асосан қишлоқ хўжалиги экинлари таркибини диверсификация қилиш, фермер ва деҳқон хўжаликлари даромадини ошириш ҳамда экспорт ҳажмларини кўпайтириш мақсадида хорижий тажриба асосида аччиқ қалампир етиштирилиши йўлга қўйилади.

👉Шу мақсадда юқори ҳосилли қалампир уруғлари хориждан, шу жумладан Индонезия Республикасидан олиб келинади.

👉Ҳужжатда қайд этилишича, 2018 йилда Республика бўйича жами 17117 гектар майдон, шу жумладан томорқа ер участкаларида қалампир экилиб, ундан жами 207015 тонна ҳосил олиш режалаштирилган.

👉Қалампир маҳсулотларини етиштирувчи фермер, деҳқон ва томорқа хўжаликларига қалампир етиштириш учун шартнома асосида бўнак маблағлари ва заруриятга кўра моддий-техника ресурслари билан таъминлаш мақсадида “Ўзбекозиқовқатхолдинг” компаниясининг ҳудудлардаги “Қалампир” масъулияти чекланган жамиятлари ташкил этилмоқда.

👉Мазкур ташкилот етиштирилган аччиқ қалампирни қайта ишлаш ва экспорт қилиш билан ҳам шуғулланади.

@huquqiyaxborotbot
#Қонунчиликдаги янгиликлар
Адлия вазирлигида Қўриқлаш хизмати кўрсатиш бўйича намунавий шартнома давлат рўйхатидан ўтказилди.

👉Мазкур намунавий шартнома ички ишлар органи томонидан ҳарбийлаштирилган ва соқчилик қўриқлаши кўринишида техник қўриқлаш пунктидан фойдаланган ҳолда буюртмачининг мулкини қўриқлаш хизмати кўрсатилишини тартибга солади.
@huquqiyaxborotbot
#Қонунчиликдаги янгиликлар
Ҳукумат томонидан Жисмоний шахслар томонидан нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш қоидалари тасдиқланди.

Қоидаларга асосан Республика ташқарисига нақд хорижий валютани эркин олиб чиқиб кетиш жисмоний шахсларга эквиваленти 5 000 (беш минг) АҚШ долларига тенг ёки ундан ошмайдиган миқдорда божхона назорати қоидаларига риоя қилган ҳолда рухсат этилади.
Белгиланган суммадан ортиқча маблағни олиб чиқиб кетиш:
👉резидентлар (республика ҳудудида доимий яшовчи шахс) томонидан - Марказий банкининг рухсатномаси асосида амалга оширилади, ушбу рухсатномада олиб чиқиб кетиладиган нақд хорижий валютанинг жами суммаси кўрсатилади;
👉норезидентлар (республикада доимий яшамайдиган шахс) томонидан - Республикага кириш чоғида тўлдирилган йўловчи божхона декларацияси асосида амалга оширилади.
👉Бунда 2 000 АҚШ долларигача бўлган нақд хорижий валюта жисмоний шахснинг хоҳишига кўра декларацияланиши мумкин.
👉Шу билан биргаликда Жисмоний шахсларга Республика ҳудудига божхона назорати қоидаларига риоя қилган ҳолда чекланмаган миқдорда нақд хорижий валютани олиб киришга рухсат этилади.
@huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги янгиликлар
Ҳукумат томонидан Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари ҳақида қарор қабул қилинди.

Қарор билан:
👉Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги тўғрисида низом;
👉“ягона дарча” тамойили бўйича фақат Давлат хизматлари марказлари томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхатини амалга оширишга доир-чора тадбирлар тасдиқланди.
Қарорда белгиланишича Агентлик давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан мустақил ва Адлия вазирлигига ҳисобот беради.

Шунингдек 2018–2020 йилларда 58 та давлат хизматини кўрсатиш босқичма-босқич фақат Давлат хизматлари марказлари томонидан амалга оширилади.

Жумладан, 2018 йилнинг ўзидаёқ жами 26 та давлат хизматидан Давлат хизматлари марказлари орқали фойдаланиш имконияти яратилади. Хусусан туғилганликни қайд этиш, адлия органларидан чиқадиган ҳужжатларга апостиль қўйиш, ФҲДЁ ва нотариат органлари томонидан архив ҳужжатларини бериш, судланганлик ҳақида маълумот бериш ва ҳ.к.

Нострификация, хорижда меҳнат қилишга рухсатнома,таълим тўғрисида ҳужжат дубликатини бериш каби 10 та давлат хизматидан 2019 йилда, никоҳни қайд этиш, оталикни белгилаш, фарзандликка олиш, пенсия тайинлаш, транспорт воситларини рўйхатдан ўтказиш каби 22 та давлат хизмати туридан 2020 йилдан бошлаб Давлат хизматлари марказлари орқали фойдаланиш мумкин бўлади.
@huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги янгиликлар

2018–2022 йилларда аҳоли пунктларини бош режалар билан таъминлаш, лойиҳа ташкилотлари фаолиятини яхшилаш, шунингдек, шаҳарсозлик соҳасида мутахассислар сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.

👉Қарорда таъкидланишича шаҳарлар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатлари билан таъминланмаганлиги уларда муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантиришда тўсқинлик қилувчи омил бўлиб қолмоқда.

❗️23 та шаҳар ва 994 та шаҳар посёлкаларини бош режалар билан таъминлаш талаб этилади.

👉Қарор билан шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, лойиҳа ташкилотлари фаолиятини янада яхшилаш шаҳарсозлик соҳаси мутахассислари тайёрлаш сифатини тубдан такомиллаштириш мақсадида бир қатор тадбирлар белгиланди.
👉Хусусан, 2018 йилнинг ўзида 8 та шаҳар, 30 шаҳар посёлкаларининг бош режалари ишлаб чиқилади.

👉Қурилишда маркетинг, қурилишда менежмент каби таълимнинг янги талаб этилган йўналишлари очилади. Тармоқ мутахассисларининг малакасини ошириш учун тизимли асосда ҳар йили етакчи хорижий олий таълим ва тадқиқот ташкилотлари билан ҳамкорлик дастурлари ишлаб чиқилади.
@huquqiyaxborot
#Қонунчиликдаги янгиликлар:
Президент қарори билан Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази фаолияти такомиллаштирилди.

👉Хусусан, тасарруфида касб-ҳунар коллежлари бўлган вазирлик идоралар билан биргаликда касб-ҳунар таълими соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш Марказнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

👉Санъат, маданият ва олимпия заҳиралари коллежлари ихтисослаштирилган санъат, маданият мактаблари ва мактаб-интернатларга айлантирилди.

👉Ҳужжатда касб-ҳунар коллежларининг молиялаштириш манбларидан бири сифатида тўлов-контракт асосида ўқитиш учун тушадиган маблағлар ҳам кўрсатилган.

👉Тўлов-контракт қиймати Молия вазирлиги томонидан тегишли ташкилотлар билан келишилган ҳолда ўрнатилади.

👉Шу билан биргаликда кам таъминланган оилалардан бўлган ўқувчилар касб-ҳунар коллежларида бепул асосда ўқиши белгилаб қўйилмоқда.

Тўлиқ маълумот⬇️
http://www.lex.uz/Pages/GetPDFView.aspx?lact_id=3546734
​​#Қонунчиликдаги янгиликлар
Балиқ етиштириш ҳажмлари оширилади

2018 йилда балиқ етиштириш ҳажмини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Президент Қарори қабул қилинди.

Қарорда таъкидланишича, ҳозирда мамлакатимизда 3 мингдан ортиқ балиқчиликка ихтисослашган хўжаликлар фаолият юритмоқда.

👉Шу билан бирга, соҳада бир қатор муаммолар мавжудлигини инобатга олиб, балиқчилик соҳасини ривожлантиришда балиқчиликни илмий асосланган ташкил этиш, инкубация цехларини ва балиқ боқиш жойларини қуриш ҳамда мавжуд сув ҳавзаларини модернизация қилиш ва кенгайтириш устувор вазифа қилиб белгиланди.

2018 йилга балиқ етиштиришнинг прогноз кўрсаткичлари тасдиқланди, унга кўра шу йилда 150 000 тонна балиқ етиштирилиши режалаштирилмоқда.

Қарор билан балиқ комбикормини (коди ТН ВЭД 2309 90) Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш божхона тўловларини тўлашдан 2020 йил 1 январга қадар озод қилинмоқда.

✳️Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан www. lex.uz сайтида танишишингиз мумкин.
@huquqiyaxborotbot