IBRATLI UMRLAR
869 subscribers
635 photos
601 videos
1.54K links
Va Eslating! Albatta, eslatish moʻminlarga manfaat berur. (Zoriyat surasi, 55)

Ma‘ruzalar to‘plami 👉 @ibratli_umrlar_media_bot

❗️Diniy savollarga javob berilmaydi

Reklama: @reklamaa_narxlari

®️ Kanaldan ma‘lumot olinganda manba ko‘rsatilishi shart
Download Telegram
Forwarded from FATVO.UZ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Бир зоҳиддан сўрашди: Юзингиз доим ёришиб, хурсанд юришингизнинг сири нимада?
У зот жавоб берди: Бор ишим Аллоҳнинг қўлида бўлгани ҳолда маҳзун юришдан ҳаё қиламан!
ШУНДАЙ КУН КЕЛАДИ...

«Эй Одам фарзанди!
Албатта шайтон сизларга душмандир. Сиз уни душман тутинг.
▪️Билинглар, у кунда тўп-тўп бўлиб қайта тириласизлар. ▪️Раҳмон ҳузурида саф-саф бўлиб тизилиб турасизлар. ▪️(Номаи аъмол) китобини ҳарфма-ҳарф ўқийсизлар. ▪️Махфий ва ошкора қилган ишларингиз ҳақида сўраласизлар. ▪️Биз тақводор зотларни отлиқ ҳолларида Раҳмон ҳузурига тўплайдиган, жиноятчи кофирларни эса жаҳаннамга тушишлари учун ҳайдайдиган кунда сизларга ваъда ва ваъидлар бор. ▪️Мен ўхшаши йўқ Аллоҳдирман. ▪️Менинг султонлигим каби султонлик йўқдир. ▪️Ким ўз вақтида Мен учун рўза тутса, турли-туман (неъмат)лар билан ифтор қилдираман. ▪️Ким кечасини ибодатда бедор ўтказса, эътиборимдан бири унга бўлади.
▪️Ким кўзини ҳаром нарсалардан юмса, дўзахимдан сақлайман.

Мен Парвардигорман, Мени танинглар.

Мен неъмат берувчиман, Менга шукр қилинглар.

Мен сақловчиман, Мендан сақлашимни сўранглар.

Мен ёрдам берувчиман, Мендан ёрдам сўранглар.

Мен гуноҳларни кечирувчиман, Мендан мағфират тиланглар.

Мен мақсад қилинадиган Зотман, Мен сари юринглар.

Мен ато қилувчиман, Мендан сўранглар.

Мен Маъбудман, Менга ибодат қилинглар.

Мен ҳар нарсани билгувчи Зотман, Мендан огоҳ бўлинг».

"Қирқ ҳадиси қудсий"дан.
#танқид

АЧЧИҚ  ҲАҚИҚАТЛАР

1. Негадир доим кўнглимизни оғритгандан эмас — кўнглимизга қарайдиган инсонлардан аламимизни оламиз...
2. Тўғри йўл кўрсатганни ёмон кўрамизу эгри йўлга бошлаганни ортидан қолмаймиз...
3. Яхши кўрган яқинларимизни, касал биродарларимизни кўргани боришга вақтимиз йўғу, етти ёт бегонаникига ошга боришга вақт топамиз...
4. Оиласи ночорроқ синглимизга ёрдам бермаймиз, лекин халқни кўзига ош қилиб зиёфат берамиз...
5. Ота-онамизни ҳафтада бир бора кўриб келишга фурсат йўқ, аммо улфатлар билан ўтиришга ҳар дойим тайёрмиз...
6. Аёлимиздан ширин сўзимизни аяймизу, лекин кўчадаги аёлларга гўзал калималар айтамиз...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#сарказм

Ахлатни титкилаш қарғалар иши,
Пашша чиқиндидан излар ошини.
Ўзини лочинман деган эр киши
Қарғадек ахлатга тиқмас бошини...

Ролик "Уч нуқта" жамоаси томонидан тайёрланди.
ЎН БАРОБАР ФОЙДА

Абу Бакр розияллоҳу анҳу халифалик даврида одамларга қаҳатчилик етди. Машаққат ҳаддан ошгач, ҳазрат Абу Бакрнинг ҳузурига келишди:
– Эй Расулуллоҳнинг халифаси! Осмондан ёмғир ёғмаяпти, ердан гиёҳ унмаяпти, инсонлар ҳалок бўлишяпти. Энди нима қилурсиз?
– Боринглар, сабр қилиб туринглар. Умид қилурманки, Аллоҳ таоло сизларга енгиллик бергунга қадар талофат етказмагай, – жавоб берди халифа.
Кун охирида Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳуга Шомдан карвон келгани ҳақида хабар тарқаб қолди. Карвон етиб келганда одамлар унга пешвоз чиқишди. Қарасалар, мингта туяга буғдой, зайтун ва майиз юкланган экан. Туялар Усмон розияллоҳу анҳунинг дарвозасига тўхтади. Юкларни уйга олиб кирганларидан кейин савдогарлар келишди.
– Нима хоҳлайсизлар? – сўради Усмон розияллоҳу анҳу.
– Ўзинг биласан, нимани хоҳлашимизни. Сенга етиб келган молларни бизларга сот. Биласан, одамлар шуларга зориқиб турибди, – жавоб беришди савдогарлар.
– Марҳамат, хуш келибсизлар. Молимга қанчадан тўлайсизлар?
– Бир дирҳамига икки дирҳамдан.
– Бундан ортиқроғига харидор бор.
– Тўрт баробарига сотасанми?
– Ундан ҳам зиёда.
– Беш баробаригами?
– Ундан ҳам зиёда.
– Эй Абу Амр! Мадинада биздан кўра пешроқ савдогар йўқ. Ҳеч ким биз бергандан кўра ортиқроқ бера олмайди! Сенга харидор бўлган ким ўзи?
– Менга Аллоҳ таоло ўн баробарини беради.
Сизлар ундан ҳам ортиқ бера олурмисиз?
– Йўқ, – дейишди савдогарлар.
– Аллоҳни гувоҳ қилиб айтурманки, менга келган молларнинг барчасини Аллоҳнинг йўлида фақир ва мискин мусулмонларга садақа қилдим! – деб Усмон розияллоҳу анҳу барча молларини инфоқ қилиб юборди.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.   
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам топиб олинган тилло ёки кумуш ҳақида сўралди. У зот: «Унинг идиши ва боғичини танит. Сўнгра бир йил кут. Агар эгасини топмасанг, уни ишлатиб юборавер. Бас, у сенинг ҳузурингда омонатга қўйилган нарсадек бўлиб қолсин. Агар қачон бўлса ҳам бир кун талаб қилувчиси келса уни анга адо эт», дедилар».

Имом Муслим ривоят қилган.

Изоҳ: Демак, йўқолган нарса, эгасини кутиш учун таъйин қилинган вақтдан кейин ҳам топиб олувчи кишининг мулкига айланиб қолмас экан. Қачон эгаси пайдо бўлса, унга тўлаб бериш керак бўлар экан. Аммо садақани тасдиқласа, савобини олади.
Зайд ибн Холид ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким йўқолган нарсани танитмай ўзиники қилиб олса, залолатга кетувчидир», дедилар».

Имом Муслим ва Аҳмад ривоят қилган.
Forwarded from FATVO.UZ
ГИЛАМНИ КАРЧЕР БИЛАН ПОКЛАШ МУМКИНМИ?
#поклик

1254-CАВОЛ: Нажосат теккан гиламларни карчер билан ювиб покласа бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиқишнинг иложи бўлмаган катта гиламларни сиз айтган услубда ювилганда пок бўлади. Чунки бундай ювиш жараёнида ювиш ускунаси(карчер) сувни гиламга пуркайди ва бу орқали гиламдаги нажосатни чиқариб юборади. Поклашдаги асосий нарса нажосатни йўқотишдир. Фиқҳ китобларимизда гилам каби сиқишнинг иложи бўлмаган нарсаларни оқар сувга бир кеча оқизиб қўйиш орқали покланади деган гап гиламдаги нажосат чиқиб кетиши ва инсондаги васвасани йўқ қилиш учундир. Ҳозирги кундаги карчерлар ҳам мана шу ишни, яъни гиламдаги нажосатни чиқариб юбора олади. Чунки у гиламни ювишда юқори босим билан сув пуркаб ювади. Агар мана шу сув пуркашни уч марта такрорласа, гилам пок бўлади. Бу борада “Ҳошиятут таҳтовий ала мароқил фалоҳ” китобида бундай жумлалар келади:
يعني اشتراط الغسل والعصر ثلاثا إنما هو إذا ‌غمسه في إجانة أما إذا ‌غمسه في ماء جار حتى جرى عليه الماء أو صب عليه ماء كثيرا بحيث يخرج ما أصابه من الماء ويخلفه غيره ثلاثا فقد طهر مطلقا بلا اشتراط عصر وتجفيف وتكرار ‌غمس هو المختار ولا فرق في ذلك بين بساط وغيره وقولهم يوضع البساط في الماء الجاري ليلة إنما هو لقطع الوسوسة."
“Яъни нажас бўлган нарсани уч марта ювиш ва сиқиш деган шарт шу нарсани бир идишга ботирилган ҳолатга тегишли. Агар нажосат теккан мазкур нарса оқар сувга солинса ва устидан сув оқиб ўтса ёки сув кириб чиқиб кетадиган даражада уч марта кўп сув қуйса, тўлиқ пок бўлади. Бу ҳолатда сиқиш, қуритиш ва такрор сувга ботириш деган шарт бўлмайди. Ихтиёр қилинган гап мана шу. Бунда гилам ва бошқа нарсаларнинг фарқи йўқ. Уламоларнинг “Гиламнинг оқар сувга бир кеча оқизиб қўйиш” деган гаплари васвасани йўқ қилиш учун айтилган”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инсон билан 3 та нарса эргашиб бориб

👤 Nuriddin domla Tillaboyev

🕌 Uchko‘prik jome' masjidi
#️⃣ #juma_maruzasi
Ⓜ️anba ➤ @ibratli_umrlar
Kanalga ulanish👇
https://t.me/joinchat/RCmKGHZ_fA0yYWI6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шундай яшангки

👤 Nuriddin domla Tillaboyev

🕌 Uchko‘prik jome' masjidi
#️⃣ #juma_maruzasi
Ⓜ️anba ➤ @ibratli_umrlar
Kanalga ulanish👇
https://t.me/joinchat/RCmKGHZ_fA0yYWI6
"Ўзинг учун солиҳ бўл, шунда одамлар сен учун солиҳ бўлишади".

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу.

Бошқаларнинг яхши бўлишини истаган одам, ўзи яхши бўлиши керак. Шунда Аллоҳ атрофига яхшиларни йиғади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сийлаи рахмда дойим булган инсон вокеаси

👤 Nuriddin domla Tillaboyev

🕌 Uchko‘prik jome' masjidi
#️⃣ #juma_maruzasi
Ⓜ️anba ➤ @ibratli_umrlar
Kanalga ulanish👇
https://t.me/joinchat/RCmKGHZ_fA0yYWI6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Росулимиз ойиша онамизга нимани суранг деганлар?

👤 Nuriddin domla Tillaboyev

🕌 Uchko‘prik jome' masjidi
#️⃣ #juma_maruzasi
Ⓜ️anba ➤ @ibratli_umrlar
Kanalga ulanish👇
https://t.me/joinchat/RCmKGHZ_fA0yYWI6
Ва сенга аниқ нарса (ўлим) келгунича Роббингга ибодат қил. [15-99]
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Халол касб килишлик

👤 Nuriddin domla Tillaboyev

🕌 Uchko‘prik jome' masjidi
#️⃣ #juma_maruzasi
Ⓜ️anba ➤ @ibratli_umrlar
Kanalga ulanish👇
https://t.me/joinchat/RCmKGHZ_fA0yYWI6
Финландияда нега оммавий коррупция йўқлиги ва ҳеч қачон бўлмаслиги ҳақида 5 тушунтириш:
1. Финнлар асло ҳашамат ва дабдабага ўч эмаслар. Дабдабаю асъаъса — дегенератлар (туғма жисмоний ва руҳий нуқсонларга эга инсон) учун ўрта асрларга хос кўнгилхушликдир. Тилла унитазга фақатгина дегенерат ёзилиши мумкин.
2. Финнлар ўз халқининг бошқа вакиллари ҳисобидан ўз оиласининг бойиши — ўз халқидан нафратланиш эканлигини билади. Фақатгина аблаҳ инсонларгина бундай йўл тутиши мумкин.
3. Финнлар бюджет пулларини "туя" қилиш — ўз фарзандлари, невараларига нисбатан нафрат эканлигини аниқ-тиниқ тушуниб етишади, чунки айнан ўз авлодлари шу йўллардан юришади, шу мактабларда ўқишади. Ўз фарзандлари ва невараларини фақатгина бадбахт инсонгина ёмон кўриши мумкин.
4. Финнлар аниқ ишонишадики, ўғри инсон — доимо қўрқоқ бўлади. У доим фош бўлиш ва ўз қилмишларига адолатли жазо берилишидан қўрқиб яшайди. Бундай инсон ҳеч қачон эркин бўла олмайди. Бундай инсон халқ назаридан ажралиб қолган олқиндидир.
5. Финнлар ўз фарзандини бирор жойга "жойлаштириб" қўйиш — алал-оқибатда ўзларига жуда катта зиён етказишини билишади. Агар инсон ҳаммасига ўз билими ва муваффақиятлари орқасидан ўзи эришмаса ёки камида меросга қонуний қўшилмаса — унга ёмон бўлиши аниқ. Келажакда фарзанди бошига муаммоларни фақатгина аҳмоқ одамгина раво кўриши мумкин.
ارسل ملك الروم جاسوسا ليتفقد احوال المسلمين في الاندلس فوجد شابا يبكي فساله لما البكاء: قال غلبني شاب مثلي في الرمايه ولم احصل علي المركز الاول فيها فرجع الجاسوس الي ملكه وقال لن تقدرو عليهم لانهم مازالو اقوياء.. وبعد عده سنوات سنوات رجع الجاسوس مره اخري فوجد شابا يبكي ساله لما البكاء: قال هجرتني حبيبتي
فاسرع الجاسوس الي ملكه وقال الان نقدر عليهم

🔹Ривоят қилишларича, Рум подшоҳи Андалусдаги мусулмонларнинг аҳволини ўрганиш учун айғоқчи, жосус юборибди. У йиғлаб ўтирган бир ёш йигитни кўриб қолиб, йиғисисинг сабабини сўрабди. У: "Ўзим каби бир йигитга камон отишда ютқазиб қўйдим. У каби ўқни аниқ марказига уролмадим" дебди. Айғоқчи подшоҳ ёнига қайтиб бориб: "Уларга кучимиз етмади, улар ҳози кучлидирлар", деди.
Орадан бир неча йил айғоқчи яна қатиб борибди. У ерда йиғлаб ўтирган бир йигитни кўрибди. Йиғиси сабабини сўраса: "Севган қизим мени ташлаб кетди", дебди. Айғоқчи подшоҳи ҳузурига шошибди ва: "Ана энди уларни енга оламиз", дебди.
Forwarded from FATVO.UZ
​​ҚАРЗНИ БЕРИШДА ДОЛЛАР КУРСИ ЎЗГАРИШИ
#қарз

1263-CАВОЛ: Агар мен бирор инсонга 100 доллар қарз берсам, мен қарз берган пайтда доллар курси бир миллион сўм бўлиб, қарзни қайтариб олганимда курс бир миллион 50 минг бўлиб қолган бўлса, шу 50 минг рибо бўлиб, менга ҳаром булиб колмайдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Пулда қарз олди-берди қилишда қанча сумма берилса, шунча сумма қайтиб олинади. Сиз юз доллар қарз берсангиз, юз доллар қайтариб оласиз. Унинг сўмга нисбатан қийматининг тушиши ёки ошишининг аҳамияти йўқ. Демак, сиз айтган ҳолатда гуноҳкор бўлиб қолмайсиз. Чунки шариат қоидасига кўра қарз учун нима ва қанча миқдорда олинса, шундай шаклда қайтарилади. “Бадоеъус саноеъ” китобида бундай дейилган:
أما حكم القرض فهو ثبوت الملك للمستقرض في المقرض للحال، وثبوت مثله في ذمة المستقرض للمقرض للحال
“Қарзга оид ҳукмга келсак, у олиниши билан қарздорнинг мулкига айланади ва шу заҳоти олинган қарзнинг мислича қарздорнинг зиммасига вожиб бўлади”.
Яъни қарзнинг олиниши ва берилишида бир хил бўлиши лозим.
“Раддул муҳтор” китобида қуйидаги иборалар келади:
إن ‌الديون ‌تقضى بأمثالها
“Қарзлар ўз мислича адо этилади”.
Қарз борасида билиб қўйиш керак бўлган яна бир нарса бор. Сўмда қарз бераётиб, ўша кунги доллар курси билан қийматлаб бериб, олиш вақтида шу вақтдаги доллар курсидаги сўмни олиш жоиз эмас. Масалан, бир киши қарздорга 100 долларнинг сўмга нисбатан қиймати бир миллион бўлган вақтда 100 долларга ҳисоблаб, бир миллион сўм қарз берди. Бир ойдан кейин доллар курси ошиб, 100 доллар бир миллион 50 минг сўм бўлиб қолди. Бу ҳолатда ҳақдор фақатгина берган суммасини, яъни бир миллионни олади холос. Долларга ҳисоблаб, бир миллион 50 минг сўм олиши сиз айтгандек, рибо бўлиб қолади. Чунки бу шаклдаги қарз олди-берди амалиёти “Қарзлар ўз мислича адо этилади”, деган қоидага зид бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar