IBRATLI UMRLAR
883 subscribers
627 photos
587 videos
1.53K links
Va Eslating! Albatta, eslatish moʻminlarga manfaat berur. (Zoriyat surasi, 55)

Ma‘ruzalar to‘plami 👉 @ibratli_umrlar_media_bot

❗️Diniy savollarga javob berilmaydi

Reklama: @reklamaa_narxlari

®️ Kanaldan ma‘lumot olinganda manba ko‘rsatilishi shart
Download Telegram
#ИБРАТ

– Соқов Аллоҳнинг Китобини тартил билан қироат қилишни умид ва орзу қилади;

– Кар эса уни эшитишни орзу қилади;

– Кўр эса уни (бир марта бўлса ҳам) кўришни орзу қилади.

БИЗЛАРНИ ЭСА ТЕЛЕФОНЛАРИМИЗ ҲАЛОК ҚИЛДИ!!!

Ротиб Ноблусий

Ⓜ️анба>
@ibratli_umrlar

Каналга уланиш 👇

https://t.me/joinchat/RCmKGHZ_fA0yYWI6
#ибрат

Турмуш ўртоғингиз билан қуйидаги 6 та олтин қоидага келишиб олинг:


1. Уйингизда учта нарсани тақиқланг: ғийбатни, тортишишни ва араз-гинани.
2. Уйингизда учта нарсага меъёр белгиланг: телефонга, интернетга, телевизорга.
3. Уйингизда уч нарсани давомли қилинг: Қуръон ўқишни, илмий суҳбатларни, жамоат бўлиб намоз ўқишни.
4. Уйингизда уч нарсани кўпайтиринг: дуони, зикрни, тавбани.
5. Уйингизда уч нарсани камайтиринг: кўп ейишни, кўп ухлашни, бехуда гапларни.
6. Уйингизга уч нарсани киритманг: фоиз, ҳаром ризқ, бировнинг хаққи...

Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
#ибрат

Араблар хақиқий дўстни қандай аниқлашади?

Аввал арабларда келган меҳмонга ноннинг ичига гўшт солиб беришар экан. Агарда меҳмонлар сони кўпайиб кетса, нонни думалоқ қилиб гўёки ичида гўшт бордек қилиб ўраб энг яқин дўстларига берар эканлар.

Кунлардан бир кун гўшт солинмаган нон эгаси (меҳмон) қуруқ нонни ея туриб, уй эгасига "Ҳей менга гўшт солмабсан-ку" деб ҳамманинг ичида баланд овоз билан бақирганида, уй эгаси (мезбон) шундай жавоб берган экан:
— Мен сени дўстим деб ўйлабман, сенга гўшт керакми? Мана, сенга гўшт ол еявер, — деган экан...

Хулоса:
ҳақиқий дўст биродарининг айбини кўчага чиқиб, бегоналар олдида жар солиб ошкора қилиб устидан кулмайди, аксинча бегоналар олдида дўстининг обрўсини сақлайди...
#ибрат

Бир киши туясини сотди. Сотиб олганлар туяни кушхонага сўйгани олиб боришди. Туя кушхонага кирмади. Қайсарлик қилиб оёқ тираб олди. Барча уринишлар бекор кетди.
Тажрибали бир киши келиб қолиб туянинг эгасини чақириб келишларини, фақат у туяни кушхонага олиб кира олиши мумкинлигини айтди.
Табиийки, туянинг эгаси келди. Арқондан ушлаб секин кушхона сари тортди. Туя секин юришни бошлади ва кушхонага кирди. Қассоблар дарров пичоқларини хозирлаб туяни сўймоқчи бўлишди. Аммо туянинг эгаси уларга деди:
- Дўстлар! Менга ишониб менинг изимдан юрган хайвонга мен қандай қилиб хиёнат қиламан?! Ахир бу туя менга ишонди-ку!

Туянинг эгаси уларнинг розилиги билан пулни қайтариб берди ва туяни олиб кетди. Сўнгра ўзига жонини ишониб топширганларга умуман хиёнат қилмасликка қасам ичди!

Сизга ишонганларга хиёнат қилманг. Алдаманг уларни. Хиёнат бу номуссизлик, разолат ва пасткашликдир...
#ибрат

• Сирингни икки зотдан бошқаси билмасин: ўзинг ва Роббинг.
• Дунёда икки кишининг розилигини олишликда огоҳ бўл: онанг ва отанг.
• Қийинчилик ва мусибатларга икки нарса билан Аллоҳга сиғин: сабр ва намоз.
• Икки нарсадан ҳеч қўрқма: ризқ ва ажал (чунки ризқинг ва жонинг Аллоҳга омонат).
• Икки нарсани ҳеч эслама: бошқасига қилган яҳшилик ва бошқасидан кўрган ёмонлик.
• Икки нарсани ҳеч унутма: Роббингни ва охиратни.
#ибрат

Бир киши қабристондан қабр сотиб олибди ва унга исмини ёздирибди. Ва ҳар замон келиб, зиёрат этиб туришга қарор қилибди. Кўп ўтмай, эриниб, у ерга бориб туришдан тортила бошлабди. Бу орада қабр ҳам қаровсиз, қўрқинчли бир ҳолга келибди. Кўриниши ўзгарибди, тупроқ ва хас-ҳашакларнинг ўзи қолибди. Нихоят, бир куни келиб, қабрининг олдида турибди ва: “Сени ташлаб қўйдим. Ахир, сен бу менман-ку! Ўзимки унутар, ташлаб қўяр эканман, суюклигим, дўстим ва болам нима қилган бўларди!?” дея ўзига нидо қилибди...
 
#ибрат

Ширин бўлсанг, ялаб адо қилурлар,
Аччиқ бўлсанг талаб адо қилурлар.
Юрагингда оташ бўлса, беомон,
Ўз ўтингга қалаб адо қилурлар!

Аллоҳим, сохта дўст ва инсонлардан ўзинг доимо ҳимоя кил
#ибрат

Бир аёл одамлар орасида боласини қаттиқ урар экан. Бола қаттиқ зарбаларга чидаб ҳеч йиғламас экан. Орадан йиллар ўтибди, одатдагидек она боласини одамлар орасида урганида, бу сафар бола қаттиқ йиғлаб юборибди...
Одамлар ажабланиб:
— Эй йигитча, олдинлари онангиз калтаклаганларида миқ этмасдингизку, нега бугун кўзларингиза ёш олдингиз? - деб сўрашибди. Йигитча йиғлаб:
— Онамнинг кексайиб қолганларини ҳис қилдим, чунки зарбалари олдингидек қаттиқ бўлмай қолдибди...

P.S.
Ота-онамизнинг қадрига етайлик! Илло, ўтаётган вақт бизларни тобора айрилиққа яқинлаштирмоқда.
#ибрат

Филнинг насибасини чумоли еса, ёрилиб ўлади.
Чумолига аталганни фил еса, очликдан ўлади.
Бу иккисининг ризқини алмаштириб
қўймаган Аллоҳ сеникини ҳам бошқаларга бермайди.
#ибрат

• Бошқалар ҳаётини орзу қилманг.
• Сиз бошқалардаги зоҳирнигина кўрасиз.
• Сиз романнинг фақатгина муқаддимасини ўқигансиз холос.
• Эҳтимол бошқалардаги сиз неъмат деб ўйлайдиган нарса синов ва фитнадир.
• Эҳтимол сиз шуҳрат деб ўйлайдиган нарса ташвишдир.
• Эҳтимол сиз мол деб ўйлаётган нарса тўсиқ ва пардадир.
• Эҳтимол сиз ҳайбат деб ўйлайдиган нарса қуруқ пўстлоқдир.
• Эҳтимол сиз роҳат деб ўйлаётган нарса хавфдир.
• Сизга фақатгина Аллоҳ ёзган ҳаёт, ҳиссиёт ва ҳолатгина муносибдир!
#ибрат

Уч ҳаракат аёллик латофатини камайтириб юборади:
• итоат қилмаслик;
• асабийлашиш;
• овозни баланд кўтариш.
#ибрат

Бир зоҳиддан сўрашди: Юзингиз доим ёришиб, хурсанд юришингизнинг сири нимада?
У зот жавоб берди: Бор ишим Аллоҳнинг қўлида бўлгани ҳолда маҳзун юришдан ҳаё қиламан!