IBRATLI UMRLAR
891 subscribers
623 photos
581 videos
1.52K links
Va Eslating! Albatta, eslatish moʻminlarga manfaat berur. (Zoriyat surasi, 55)

Ma‘ruzalar to‘plami 👉 @ibratli_umrlar_media_bot

❗️Diniy savollarga javob berilmaydi

Reklama: @reklamaa_narxlari

®️ Kanaldan ma‘lumot olinganda manba ko‘rsatilishi shart
Download Telegram
Forwarded from FATVO.UZ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​Уч ишни ҳаргиз қилмаслик лозим.

Ҳазрати Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ "Ошиқларнинг умраси" номли китобларида шундай дейдилар:
"Бу (ҳаж ва умра) сафарида уч ишни қилмаслик лозим:
1)......Бесабрликни изҳор қилмаслик.
Бесабрлик ўзи нима? Арзимаган нарсага бир-бири ила жанжал қилишлик, арзимаган нарсага норози бўлишликдир. Ўзи аслида бундай қилмаслик даркор.
2)......Ношукрликни изҳор қилмаслик.
Ношукрлик ўзи нима? У яхши эмас, бу яхши эмас. Самалётда ўриндиқ яхши эмас. Меҳмонхона хизмати яхши эмас. Автобус ўриндиғи яхши эмас дейишликдир. Ўзи яхши қандай бўлади? Аллоҳ таъоло шунчалик қулайликларга эга бу сафарни ато қилиб қўйди. Ўзи биз бунга лойиқ эдикми? Асло йўқ.....
3).....Шариъат ҳукмида гуноҳ дейиладиган бирорта ҳам амални қилмаслик. Гуноҳ ҳар ҳолатда ёмондир. Лекин бировнинг уйига келиб, унга итоатсизлик қилишлик янада ёмон бўлади".

"Ушшаақ каа умра" китобидан. 11-бет.
Forwarded from FATVO.UZ
​​ОНЛАЙН БЎЛИБ ТУРГАН ИМОМГА ИҚТИДО ҚИЛИШ
#намоз

1242-CАВОЛ: Сафардаман. Яшаш жойимдан масжид узоқроқда. Таровиҳ намозига боришга қийналаман. Шунинг учун YouTube каналида жонли эфирдаги таровиҳ намозларига иқтидо қилиб намоз ўқисам бўладими? Ёки мумкин эмасми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Онлайн шаклда иқтидо қилиб намоз ўқиш мумкин эмас. Чунки имом ва муқтадийнинг намоз ўқиётган жойи бир бўлиши шарт қилинган. “Бадоеъус саноиъ” китобида шундай дейилган:
اتحاد المكان من شرائط صحة الاقتداء
“Имом ва муқтадийнинг намоз ўқиётган жойлари бир бўлиши иқтидо қилиш дуруст бўлиши учун қўйилган шартларидан биридир”.
Таровиҳни масжидда ўқишнинг савоби беқиёс. Лекин масжидда ўқишнинг иложи бўлмаса, уйда ўзи ўқиши ҳам дуруст. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Forwarded from FATVO.UZ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ЖАННАТ ДАРВОЗАЛАРИ ОЧИЛДИ...
(такроран у‌кишингизни
         хохлардим)...

Синглим, бу сўзларга қулоқ беринг!

Осия Музоҳим қизи Фиръавн ва унинг қавми қийноқларига сабр қилди..
Фиръавн унинг мусулмон бўлганини билиб қолгач, азоблай бошлади...
У қавми олдига чиқиб: «Осия Музоҳим қизи ҳақида фикрингиз қандай?», деб сўради. Ҳамма унга мақтовлар ёғдирди. Бироқ Фиръавн: «У мендан бошқа парвардигорга ибодат қилаяпти» дейиши биланоқ: «Уни ўлдиринг!», дедилар.
Фиръавн унинг қўл-оёқлари тирноқларини суғурди. Бечорани шундай абгор ҳолатида Қуёш жазирамасига ташлаб, устига тегирмон тошини қўйдирди!!
Ё Аллоҳ, улар қанчалар сабр қилдилар! Қийноқларга солиндилар, бироқ ғояларидан воз кечмадилар!!

... Унинг тирноқларини суғуриб, Қуёш жазирамасига ташлаб, устига тегирмон тошини қўйганларида, бечора заиф аёлга фаришталар қанотларини соябон қилган эдилар!!

Фиръавннинг қийноқлари, таҳқирлари ва зулми кучаяр экан, Осия розияллоҳу анҳо: «Парвардигорим, Ўзинг мен учун ҳузурингда – жаннатда бир уй бино қилгин, менга Фиръавн ва унинг қилмишидан нажот бергин ва менга бу золим қавмдан нажот бергин», деди» Таҳрим: 11.

Аллоҳ таоло унга жаннатдаги ўрнини кўрсатди. У кўзлари ўнгида – ривоятларда айтилишича, луълуъ-инжудан – қурилаётган уйини кўрди ва беихтиёр кулиб юборди...
Унинг кулиши Фиръавннинг келишига тўғри келди. Фиръавн халққа: «Шубҳасиз, бу телба бўлиб қолган! Қаранглар, биз қийнаяпмиз, у эса кулаяпти!», деди.
Осия кўз кўрмаган, қулоқ эшитмаган ва инсон хаёлига келмаган нарсани кўрган эди...
У ўз матонати ва садоқатининг мукофотини кўрган эди... Аллоҳ таоло унга бу дунёда эканидаёқ охиратда берилажак неъматларини кўрсатган эди..
Аллоҳ таоло унинг руҳини олди... Золим инсонлардан қутқарди... Жаннатга кўтарди.. У Роббул-Оламийн ҳузуридадир...
Жаннат безанган ҳолида мавжуд ва дарвозалари ланг очиқ эканини билган, сўнг унга кириш учун тиришиб, ошиқмаган одамнинг ҳоли ҳайратли!!...

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Қўрққан одам кечаси йўлида давом этади. Кечаси йўлида давом этган одам манзилига етади. Унутманглар, Аллоҳнинг матоси бебаҳодир! Унутманглар, Аллоҳнинг матоси – жаннатдир»..
У жаннатдирки, Аллоҳнинг юзини восита қилиб ундан бошқаси сўралмайди!..
У жаннатки, унинг муштоқи солиҳ одамлардир!!
Садоқатли инсонлар унинг «маҳри»ни бердилар!!

Жаннатни Жаъфарут-Тайёр, Умайр ибн Ҳимом, Ҳаром ибн Малҳонлардан сўранг...
Жаннатни Анас ибн Назр, Омир ибн Абу Фуҳайралардан сўранг...

Жаннатни Амр ибн Жамуҳ, Абдуллоҳ ибн Абу Равоҳалардан сўранг...
Жаннатни Хаттоб ва Абу Валидлардан сўранг...

У – жаннат-ки, Аллоҳнинг эҳтиром диёридир...
Унга кириш учун енг шимарганлар борми?!!
Бу шундай жаннаттки, унда қанча турмоқчи бўлсангиз, ўшанга яраша амал қилиб қолинг!!..

Жаннат – Аллоҳнинг тақводорлар учун марҳаматидир, унга кириш учун енгларни шимаринг!!..
У ерда қанча қолишингизга, унга бўлган иштиёқингизга карабдир
​​Беш нарса беш нарса билан катталашади:

1) Гулхан – ўтин билан;
2) Шубҳа – гумон билан;
3) Қўполлик – ёмон муомала билан;
4) Хусумат – хатоларни ўзаро кечириб юбормаслик билан;
5) Яқинлар ўртасидаги алоқаларнинг узилиши – ҳол-аҳвол сўраб турмаслик билан.


Беш нарса беш нарса билан ёқимли бўлади:

1) Соғлиқ – яхши ҳаёт билан;
2) Сафар – яхши ҳамроҳ билан;
3) Чирой – гўзал хулқ билан;
4) Уйқу – хотиржамлик билан;
5) Тун – Аллоҳнинг зикри билан.
                       
АЁЛГА ТАСЛИМ БЎЛГАН ОЛИМ

Қадим замонда бир олим хотинларнинг макри ҳақида китоб ёзиб, эркакларни алданмайдиган қилмоқчи бўлибди.
30 йил хотинлар макри устида ишлаб, беш томли китоб ёзибди. Китобнинг сўнгги сахифаларини ёзиш вақтида шамол бўлиб, китоб варақларининг бир нечтасини учириб, қўшни ҳовлига туширибди.
Олим китоб варакларини олиш учун қўшнининг эшигини қокибди. Ичкаридан аёл кишининг "кираверинг" деган овози эшитилибди.
Олим ичкарига кирса, қўшнининг хотини кулиб варақларни ўқиб турган эмиш.
Аёл олимни шундай ҳурмат билан кутиб олибдики, олим гаранг бўлиб қолибди. Ҳозир эри келишини, агар олим бир пиёла чой ичмай чиқиб кетса, эри жуда хафа бўлишини айтиб, уни уйга таклиф этибди ва тезда дастурхон тузабди. Олим беихтиёр ўтириб қолибди.
Аёл ош тўла товоқ олиб кириб қўйибди ва "қани олинг, ҳозир эрим ҳам келади" дебди.
Олим эндигина бир ошам ош еган экан, эшик тақиллаб қолибди. Аёл "Вой қўшнижон! Мен билмасдан эшикни қулфлаб қўйибман. Энди нима киламиз? Эрим нима деб ўйлайди?! Тез сандиққа киринг!" дебди.
Олим бечора нима қилишини билмай сандиққа кирибди ва аёл кўрпачаларни унинг устига йиғиб қўйибди.
Бориб эшикни очса, эри уйга кириб, хотинини сўкибди. Хотини эса: "Эхх, хожам! Қўшнимизни биз яхши одам десак, бало экан. Каранг, бизни уйга бостириб кириб, менга тегажоглиқ қилди. Шарманда бўлмайлик деб, мен уни олиб ўтирибман".
Эрнинг кўзи қонга тўлди: "Кани у?!" Хотин сандиққа ишора қилибди. Эр жаҳл билан сандиқ устидан эндигина иккита кўрпача ағдарган экан, хотин каҳ каҳ уриб кула бошлабди.
Эр хайрон бўлиб "Нега куляпсан?" деб сурабди .
Хотин: "Эх эржонима, шунчалик ҳам содда бўладими одам! Шу гапимга ишондингизми? Қўшнимиз олим бўлса, у қаердаю, биз қаерда. Мен хазиллашдим", дебди.
Эр жахлдан тушиб, "Шундай қалтис хазил қиласанми, нодон?" дебди ва ошни еб, тушлик килиб далага жўнабди.
Эр кетгач сандиқни очиб олимга: "Энди чиқинг, 30 йил нимани ўргандингиз? Биз аёллармиз. Бизнинг макримизни ёзиб тугатиш учун бир неча умр хам камлик килади", дебди.
Олим сандикдан калтираб чикибди ва аёллар ҳақида китоб ёзмасликка ўзига-ўзи сўз берибди.
___
Хўўш, қиссадан ҳисса шулким, аёллар тугалланмаган китоб ва ул китобнинг ҳар саҳифаси ҳар хил.

Инсонни атрофида нечта аёл - oнаси, oпаси, aммa-xoлa, турмуш ўртоқ, ҳаттоки бир нечта аёлларга уйланса ҳам барибир аёлларни тушунолмасдан ўтиб кетиш эҳтимоли юқори.

Эркаклар! Бу хотиним содда, деб алданиб қолманг!

Аёллар! Макрни яхши, фойдали ишларга йўналтиринг!
Китобни болалар каби фақат қизиқишга ўқиманг. Ёки оптимистлар каби фақат таълим мақсадидагина ўқиманг. Китобни ҳаётингизни қутқариш, нажот учун ўқинг.
Ризқинг сени ташвишга солмасин!

— Hарх-наволар ошди. Лекин ризқимиз ҳар нарсага қодир бўлган Раззоқ  - ягона Зотнинг қўлидадир.
— Салафларнинг бирига: Нарх-наволар кўтарилиб кетти, дейилганида. У киши: Истиғфор билан туширинглар, деган экан.
― Бир Аъробийга: Бир бурда нон бир динор бўлибди, дейилди. Шунда у киши: "Аллоҳга қасамки, бу мени ташвишга солмайди. Агар буғдойнинг донаси бир динор бўлса ҳам, мен Раббим буюрганидек ибодат қилавераман, У эса Ўзи ваъда қилганидек ризқимни етказаверади", — деб жавоб берган экан.
― Одамлар Салама ибн Дийнор роҳимаҳуллоҳнинг ҳузурига келиб: "Эй Абу Ҳазим, кўрмайсизми, нарх-наволар кўтарилиб кетибди, дейишганида. У киши: Бу сизларни нега ташвишга солаяпти? Бизга арзончиликда ризқ берган Зот, қимматчиликда ҳам ризқ бераверади, ― деб жавоб берган эканлар.
#ибрат

• Бошқалар ҳаётини орзу қилманг.
• Сиз бошқалардаги зоҳирнигина кўрасиз.
• Сиз романнинг фақатгина муқаддимасини ўқигансиз холос.
• Эҳтимол бошқалардаги сиз неъмат деб ўйлайдиган нарса синов ва фитнадир.
• Эҳтимол сиз шуҳрат деб ўйлайдиган нарса ташвишдир.
• Эҳтимол сиз мол деб ўйлаётган нарса тўсиқ ва пардадир.
• Эҳтимол сиз ҳайбат деб ўйлайдиган нарса қуруқ пўстлоқдир.
• Эҳтимол сиз роҳат деб ўйлаётган нарса хавфдир.
• Сизга фақатгина Аллоҳ ёзган ҳаёт, ҳиссиёт ва ҳолатгина муносибдир!
Forwarded from FATVO.UZ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Уч ҳаракат аёллик латофатини камайтириб юборади:
• итоат қилмаслик;
• асабийлашиш;
• овозни баланд кўтариш.
#tarjima

الله وحده يُنصت إليك ، يراك وسَط الظلام ،  أنت لستَ وحدك ، الله معك...

Yagona bo'lgan Alloh seni eshitadi, zulmat ichra bo'lsang-da, seni ko'radi, yolg'iz emassan, Alloh sen bilan...
Зубайр ибн Аввом айтдилар:

نحن لا نترك بيان الحق وإن كان أكثر الناس لا يقبلونه

«Биз ҳақни баён қилишни тарк қилмаймиз, гарчи кўп инсонлар уни қабул қилмаса-да»
Дарвешга «Ҳамма нарсамдан айрилаётгандек ҳис қиляпман ўзимни. Юрагим хотиржам эмас», деди бир киши...

Дарвеш жавоб берди:
- Дарахтларга қара, ҳар йили япроқларини йўқотадилар, лекин ҳамон тик оёқда туришибди.
Сен сабр қил, шукр қил ва дуо қил...👇
ㅤㅤㅤㅤ
«Расулуллоҳ ﷺ: «Кимки ўз уйида омонликда, жасади саломатликда, кунлик таоми ҳузурида ҳолда тонг оттирса, худди унга бутун дунё жамлангандек бўлади», дедилар»
•┈┈•🍂•┈┈•🍂•┈┈•🍂•┈┈•
Ассаламу Алайкум
Яна бир сокин тонг учун Аллоҳ субҳанаҳуга хамдлар булсин
Ночорга ёрдам беришнинг мукофоти.

Абдуллоҳ ибн Муборак икки йилда бир ҳаж қилар эди. У шундай ҳикоя қилади: "Ҳаж қиладиган йилим беш юз динор олиб, туя сотиб олиш учун Кўфадаги туя бозорига чиқдим. Бораётиб қарасам, бир аёл ўлган ўрдакнинг патини юлаётган экан. Олдига бориб:
— Буни нима қиласиз? — дедим. Аёл:
— Ишинг бўлмасин, Аллоҳнинг бандаси, — деди. Бу гапдан бироз шубҳаланиб, ўрдакни нима қилмоқчилигини қайта-қайта сўрайвердим. Ниҳоят, аёл сабабини айтди:
— Сиримни очишга мажбур қилдингиз, Абдуллоҳ. Аллоҳ сизга раҳм қилсин. Эрим вафот этди, тўртта қизим билан қолдим. Бугун туз тотмаганимизга тўрт кун бўлади. Шунинг учун бизга ўлимтик ҳалол бўлди. Бу ўрдакни тозалаб, қизларимга олиб бормоқчиман.

Ичимда: "Эй Ибн Муборак! Шўринг қурсин, кўзинг қаёқда эди?" дедим. Аёлнинг этагига бор пулларимни тўкиб, "Уйингизга боринг, бу пулларга керакли нарсаларни олинг", дедим. Ўша йили Аллоҳ қалбимдан ҳаж қилиш истагини олиб қўйди. Ҳожилар қайтиб келгач, улар орасидаги қўшниларим ва дўстларим билан кўришмоқчи бўлиб чиқдим. "Аллоҳ ҳажингизни қабул қилсин, амалингизга мукофот берсин" десам, улар ҳам: "Аллоҳ сизнинг ҳам ҳажингизни қабул қилсин, амалингизга мукофот берсин", дейишар эди. Мен ҳайрон бўлиб, "Қандай ҳаж? Ахир Кўфадан чиққаним ҳам йўқ-ку!" десам, улар "Қанақасига, ахир ўзингиз Фалон жойда бизга сув улашдингиз-ку! Фалон жойда баъзи амалларни бажаришга ёрдам ҳам бердингиз", дейишарди. Бу гапни кўпчиликдан эшитдим, аммо уларнинг келишиб олишлари мумкин эмасди. Бунинг сабабини ўйлаб ўйимга етолмай, уйқуга ётдим. Тушимда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрибман. У зот: "Ажабланма, Абдуллоҳ. Бир ночор аёлга ёрдам берганинг учун Аллоҳдан сенинг суратингда сенинг номингдан ҳаж қиладиган бир фаришта яратишини сўраб дуо қилдим", дедилар.
ЛУҚМОНИ ҲАКИМДАН ТЎРТ ҲИКМАТ:

1. Ибодатда бўлсанг қалбингни сақла.
2. Дастурхон устида қорнингни сақла.
3. Меҳмонга борсанг кўзингни сақла.
4. Одамлар ичида бўлсанг тилингни сақла...
Эй инсон! Кахф тоғидек юксакда бўлсанг ҳам кафанга сиғадиганчалик кичиксан. Унутма, ҳар нарсанинг ҳисоби бор. Қанча хафа қилсанг шунча хафа бўласан!

Шамс Табризий
Омадинг келса чопиб, ризқинг чала термагин,
Беш олти сўм пул топиб, отанга дарс бермагин.

Сен сурган шу даврни у бир пайтларда сурган,
Сен кўрган шу хўрозни жўжалигида кўрган,
Бешигингни тебратиб, онанг ёнида турган,
Беш олти сўм пул топиб, отанга дарс бермагин.

Сендек ақли расони келтирди у дунёга,
Улғайтирди-ку чидаб, қанча жабру жафога,
Сенга ўхшаш донолар ёқмас, ҳатто, Худога,
Беш олти сўм пул топиб, отанга дарс бермагин.

Фарзандларинг олдида сен отанга қилма дўқ,
Дуо берса бахра ол ундан бўлсин кўнглинг тўқ,
Баъзи милионерларда хар нарса бор Ота йўқ,
Беш олти сўм пул топиб, отанга дарс бермагин.

Рози қилсанг, Отангни Оллоҳ очади йўлинг,
Ишларинг зўр юришиб яна кўпаяр пулинг,
Элу юртнинг олдида узун бўлса ҳам тилинг,
Беш олти сўм пул топиб, отанга дарс бермагин.