IBRATLI UMRLAR
884 subscribers
632 photos
594 videos
1.54K links
Va Eslating! Albatta, eslatish moʻminlarga manfaat berur. (Zoriyat surasi, 55)

Ma‘ruzalar to‘plami 👉 @ibratli_umrlar_media_bot

❗️Diniy savollarga javob berilmaydi

Reklama: @reklamaa_narxlari

®️ Kanaldan ma‘lumot olinganda manba ko‘rsatilishi shart
Download Telegram
Қадимда бир шаҳарда бой савдогар яшарди. Бир куни шу савдогарнинг умри тугаб, вафот этибди. Унинг биргина ўғли бўлиб, у ҳам сафарда эди. Кишилар марҳумнинг ўғлини қидира бошлашди. Чунки, отасининг ёлғиз меросхўри шу йигит эди. Афсуски, шаҳарда бирор киши у йигитни қанақалигини билмасди.

Орадан бир неча кун ўтиб, уч киши келди. Улар ўзларини вафот этган савдогарнинг мерос оладиган ёлғиз ўғли деб даъво қилишарди. Қози уларни қозихонага чақиртирди ва текшириш учун бир доска илиб, деворга вафот этган ўша тожирнинг номини илиб қўйди. Кейин қози бояги уч йигитга қараб: “Ким шу номнинг ўртасига мана шу ўқни теккиза олса, ўша йигит меросни олади” деди.

Биринчи йигит қўлига ўқни олиб, зарб билан отди. Ўқ мўлжалга тегай деди. Кейин иккинчи йигит келди. У ҳам ўқни зарб билан отди. Ўқ аввалги йигитникидан кўра нишонга анча яқин борди.
Навбат учинчи йигитга келди. У ўқни қўлига олганда қўллари титради, юзининг ранги сарғайди, кўз ёшлари оқиб тушиб, юзларини юва бошлади. У қўлидаги ўқни бир четга улоқтирди ва: “Мен отажонимнинг номларига бу ўқни отолмайман. Мен меросга бу йўл билан эришгандан кўра ўша меросдан маҳрум бўлишни афзал биламан” дея қичқирди.

Шунда қози у йигитга қараб: “Эй йигит, вафот этган кишининг ҳақиқий ўғли ва шаръий меросхўри сенсан. Булар иккиси эса, муттаҳам ёлғончилардир” деди.

P.S.: Асл фарзанд отасининг номига тош отишга ҳам ҳазар қилади!
ШИКОЯТ   ҚИЛМАНГ!

Имом Шаъроний «Табақот» номли китобларида шундай деганлар:
«Танага, мол-мулкка ёки фарзандга беморлик, зулм ёки мусибат каби бало етганда, бу ҳақида ота-онага, фарзандга, жуфтга, оға-иниларга, дўстларга ёки бошқаларга шикоят қилишдан олдин Аллоҳга шикоят қилинса, У Зот мусибат тушган пайтдаёқ ўша қийинчиликларни кўтаради».
Бир ҳаким зотдан сўрашди:
– Башарият ҳаётидаги энг мудҳиш нарса нима? У жавоб берди:
– Одамлар болаликдан малолланишади ва тезроқ катта бўлишни орзу қиладилар. Катта бўлиб (турмуш ташвишлари чарчатгач), яна болаликка қайтишни истайдилар. Мол-дунё топиш учун соғликларини бой берадилар. Сўнгра соғликларини тиклаб олиш учун бор бисотини аямайдилар. Келажакни хомхаёл деб ўйлайдилар, бугунни унутадилар. Ҳеч қачон ўлмайдигандек умргузаронлик қиладилар ва ҳеч қачон яшамагандек ўладилар.
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ОМОНАТ ДУНЁДА ШУНДАЙ ЯШАЙЛИККИ

👤 Nuriddin domla Tillaboyev

🕌 Uchko‘prik jome' masjidi
#️⃣ #juma_maruzasi
Ⓜ️anba ➤ @ibratli_umrlar
Kanalga ulanish👇
https://t.me/joinchat/RCmKGHZ_fA0yYWI6
Хайвонларнинг тилини тушунган Хазрати Сулаймон алайхиссалом хузурларига келган киши ёлвориб: 
- Эй Аллохнинг Набийси, менга хайвонлар тилини ўргатинг. 
Мен уларни нималар хақида сўзлашишларини билишни истайман, - деди. 
- Йўқ, сен уларнинг сўзларига сабр қила олмайсан, хикматини тушунмайсан, дедилар.
Аммо киши илтимос қилиб сўрайвергач Сулаймон алайхиссалом унга хайвонлар тилини ўргатдилар. 
Мамнун холда уйига келган киши хўроз билан кўппакнинг сўзлашишига қулоқ тутди. Ит ёнидаги хўрозга дерди:
- Хўроз, дўстим, сен арпа ва буғдойга қорнинг туяди. Ер титсанг сенга емиш кўп, менинг эса қорним жуда очиб кетади. Шу овқат қолдиқларини қолдирсанг бўларди. Хўроз эса:
- Сабр қил, эртага бу ерга хўжайиннинг ўлган эшагини олиб келадилар. Тўйганингча гўшт ейсан. Киши бу гапларни эшитгач, шошганича эшакни олиб бозорга олиб бориб сотди. 
Ўз ўзидан хурсанд бўлиб:
- Яхшиямки хайвонлар тилини тушунаман, бир балодан омонда қолдим, - деган хаёллар билан уйга қайтди. 
Эртаси куни яна хўроз билан итни сўзлашувига қулоқ солди. 
Ит хўрозга таъна қиларди:
- Қани хўжайиннинг эшаги ўлади тўйиб гўшт ейсан дегандинг?
Хўроз жавоб берди: 
- Хўжайиннинг эшаги уни сотиб олган бечора кишининг қўлида ўлди. Хўжайин очкўзлик қилиб уни сотганди. Аммо хафа бўлма, бу сафар хўжайиннинг оти ўлади. Шунда кўп гўшт ейсан, қорнингни тўйдирасан. Киши яна шошганича отини етаклаб бозорга йўл олди. 
Уни сотиб қайтар экан яна ўша фикрлар хаёлидан ўтарди:
“Яхшиямки хайвонлар тилини биламан . . .”. Эртаси куни яна мароқли сўзлашувнинг гувохи бўлади. Бу сафар кучук хўрозга қаттиқроқ овоз билан таъна қиларди. 
- Хўроз, сен мени яна алдадинг. Қани хўжайиннинг оти ўлади дегандинг? - Хўжайиннинг оти уни сотиб олган бечоранинг қўлида ўлди. 
- Хафа бўлма, бу сафар ундан хам каттароқ зиёфат мехмони бўламиз.
Бу сўзларга кучук ишонқирамай: 
- Яна менга ёлғон гапираяпсан. Аммо хўроз:
- Йўқ, бу гал ёлғон йўқ. Бу галгиси қатъий. Чунки, бу сафар хўжайиннинг ўзи вафот этади. 
Молига келиши керак бўлган бу бало энди ўзининг бошига келади. Унинг ортидан маъракалар қилиниб, ошлар пиширилади, ортганини бизга тўкишади. Бу сўзларни эшитган одам ўзини қўярга жой топа
олмай қолади. Ўнгга сўлга ўзини урар экан, бу балони олдини ола олмаслигини тушунади. Шу кеча у хасталаниб тонгга яқин қазо қилади. Унинг ортидан пиширилган овқатлар дастурхонга тортилади. Қолдиқлари эса хайвонларга тўкилади. Бу орада хўроз: 
- Инсонлар, молларига келган балога афсус чекиб ох урадилар. Афсуски, бундан хам мен учун бир хайр бордир, деб ўйламайдилар хам. Аллохнинг берган тақдирига шукр этмай, ношудлик қиладилар. Сўнгра молларига келган бало жонларига келади, аммо кейинги пушаймондан фойда йўқ !
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сен кўнглингдан ўтказган киши, сени кўнглидан ўтказади.
Руҳлар тили ишончлидир...

✍️Шамс Табризий

Бир бирингизга муҳаббатлимисиз?
Буни қандай билиш мумкин?
🌺
Инсонни бир яқини қанчалик яхши кўришини дуосида билдиради.
🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊
Яхши кўрган инсонингизни исми дуоингизда борми демак, сиз ҳақиқатдан ҳам уни яхши кўрасиз.Чунки сиз ўзингизга истаганингизни у учун ҳам истаяпсиз бу истак фақат севгидандир...
🕊🌹🕊🌹🕊🌹🕊🌹🕊🌹🕊
Севган, қадрлаган инсонларингиз учун дуо қилинг🤲

Хайрли оқшом! Тунингиз осуда ўтсин!🌙
Муҳаммад ибн Юсуф айтдилар:
«Суфён Саврий тунда бизни уйғотиб, «Эй йигитлар! Ёшликда тунги таҳажжуд намозини ўқинглар. Кучга тўлган, ёш пайтингизда ўқимасангиз, қачон ўқийсиз?», дер эдилар.
––––––––––––––––––––
Саъид ибн Мусаййиб шундай дебдилар: «Бир киши таҳажжуд ўқиса, Аллоҳ унинг юзида нур пайдо қилади. Натижада уни барча мусулмонлар яхши кўриб қолади. Ҳатто уни кўрмаган одам ҳам: «Мен ўша кишини яхши кўраман», дейди».
ҲАСАДИ, ГИНАСИ ЙЎҚ ИНСОН ЖАННАТИЙДИР

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга ўтирган эдик. У зот: "Ҳозир ҳузурингизга аҳли жаннатлардан бир одам келади", дедилар.
Ансорийлардан соқолидан таҳорат суви оқиб турган, чап қўлида ковуш тутган киши келди. Эртасига Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи ва саллам айни гапни айтган вақтларида яна ўша одам кечаги ҳолида чиқиб келди. Учинчи куни ҳам худди шу ҳолат такрорлангач, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ўринларидан туриб, мажлисдагилар тарқалганида Абдуллоҳ ибн Амр ҳалиги одамга эргашиб борди-да: "Отам билан орамиздан гап ўтиб қолиб, уч кунгача унинг олдига кирмасликка қасам ичган эдим. Агар маъқул топсангиз, менга шу муддат ўтгунча уйингиздан жой бериб туринг", деди. У одам "Хўп" деди.
Ҳазрати Анас ривоят давомида бундай дейдилар: "Абдуллоҳ ўша уч кеча у билан бирга тунаганини, у одамнинг кечалари ҳеч бедор бўлмаганини, гапириб юрар эди. Агар у одам безовта бўлса, ўрнида ағдарилиб ётар ва бомдодгача Аллоҳни зикр қилиб, такбир айтиб чиқар экан. Абдуллоҳ яна буларни айтган: «Аммо ундан фақат яхши гапларни эшитдим. Уч кеча ўтгандан сўнг унинг амали ҳеч нарса эмас экан, деган фикрга келай дедим. Унга: "Эй Аллоҳнинг бандаси! Отам билан орамизда ҳеч гап ўтгани йўқ. Мен Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламдан уч марта: "Ҳозир ҳузурингизга аҳли жаннатлардан бир киши келади", деган гапни эшитдим. Уч марта ҳам сен келдинг. Сенинг ҳузурингдан жой олиб, қиладиган амалларингга назар солиб, сенга иқтидо қилиш орзусида эдим. Аммо каттароқ бир иш қилганингни кўрмадим. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам айтган гапларга сени нима эриштирган?" деб сўрадим. У эса: "Ўзинг кўрган нарсадан бошқа ҳеч нарса йўқ", деди.
Қайтиб кетаётганимда у мени ёнига чақириб: "Ўзинг кўрган нарсалардан бошқа ҳеч нарса йўқ. Фақат мен қалбимда мусулмонлардан бирор кимсага гина-кудурат сақламайман. Ҳеч кимга, унга Аллоҳдан етган яхшиликка нисбатан ҳасад қилмайман", деди.
"Сени ўша мақомга етиштирган шу хислатинг экан. Ана шунга биз тоқат қила олмаймиз", дедим", деди».

Имом Насоий ва Имом Аҳмад ривояти.
Тавба қилувчининг аломати кўз ёш тўкиш, хилватни хоҳлаб қолиш ва нафсни ҳисобга тутишга кўникишдир.

🟡Яҳё ибн Муоз раҳимаҳуллоҳ
Яшашинг, турмуш тарзингни бойларники билан солиштиришдан аввал ибодатларингни тақводор инсонларнинг ибодатлари билан солиштиргин.
Дунё фоний (йўқ бўлиб, ўтиб кетувчи)дир...
Охират эса боқий (абадий, доим турувчи)дир...
Илм талаби одобларидан (ният)

Зарнужий деди: “Мутааллим – таълим олаётган киши илм талаб қилишда (аввало) Аллоҳ таолонинг ризоси, охират ҳовлисини, ўзидан ва бошқалардан билимсизликни кетказишни, динни ёйишни ва Исломни боқий этиш, мустаҳкамлашни ният қилмоғи лозим. Исломнинг мустаҳкамлиги, боқийлиги илм билан бўлади. Чунки зуҳд ва тақво жаҳолат билан тўғри бўлмайди. Шунингдек, у мутааллим ақл неъматига ва жисм саломатлигига шукрни ният қилиши лозимдир”.

Доктор Салоҳ Абулҳож.
#ибрат

Филнинг насибасини чумоли еса, ёрилиб ўлади.
Чумолига аталганни фил еса, очликдан ўлади.
Бу иккисининг ризқини алмаштириб
қўймаган Аллоҳ сеникини ҳам бошқаларга бермайди.
Forwarded from FATVO.UZ
НАМОЗХОННИНГ ОЛДИДАН АЁЛ КИШИНИНГ ЎТИШИ
#намоз

1237-CАВОЛ: Намоз ўқиётган кишининг олд томонидан аёл киши ўтса, намози бузиладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намозхон олдидан ҳар қандай инсон ёки ҳайвоннинг ўтиши унинг намозини бузмайди. Бу мавзуда Имом Бурҳониддин Марғилоний раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар:
وَإِنْ مَرَّتْ امْرَأَةٌ بَيْن يَدَيْ الْمُصَلِّي لَمْ تَقْطَعْ صَلَاتَهُ
“Аёл киши намозхон олдидан ўтса, унинг намозини бузмайди” (“Ҳидоя” китоби).
Баъзи кишилар қуйидаги ҳадисни далил қилиб, аёл киши намоз ўқиётган эркакнинг олдидан ўтса, унинг намози бузилади дейишади:
Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачонки бирингиз намозга турса, унинг ҳузурида эгарнинг суянчиғига ўхшаш нарса бўлса, сутра қилиб олади. Қачонки, унинг олдида эгарнинг суянчиғига ўхшаш нарса бўлмаса, унинг намозини эшак, аёл киши ва қора ит кесади», дедилар...”. (Имом Муслим ривоят қилган).
Лекин биргина ҳадиснинг ўзини ушлаб, бошқа ҳадисларни ўрганиб чиқмасдан ҳукм чиқариш катта хато ҳисобланади. “Саҳиҳи Муслим”нинг машҳур шориҳларидан бири Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ “Ал-Минҳож шарҳи саҳиҳи Муслим ибн Ҳажжож” китобида юқоридаги ҳадисни шарҳлаб бундай деганлар:
“Имом Молик, Абу Ҳанифа ва Шофеий розияллоҳу анҳум ҳамда салаф ва халаф уламоларнинг жумҳури: “Ҳадисларда зикр қилинган тоифадагиларнинг намозхоннинг олдидан ўтиши билан унинг намози бузилмайди”, дейишган. Юқорида айтилган ҳадисдан намозхоннинг қалби олдидан ўтаётган мазкур нарсаларга машғул бўлиши туфайли унинг савоби камайиши ирода қилинган, намози бузилиши эмас”.
Қолаверса, “Саҳиҳи Муслим”нинг ўзида юқоридаги ҳадисларнинг кетидан қуйидаги ҳадислар келган:
عن عائشة وذُكر عندها: ما يقطع الصلاة الكلب والحمار والمرأة، فقالت عائشة قد شبهتمونا بالحمير والكلاب، والله لقد رأيت رسول الله صلى الله عليه وسلم وإني على السرير بينه وبين القبلة مضجعة فتبدو لي الحاجة فأكره أن أجلس فأوذي رسول الله صلى الله عليه وسلم فأنسل من عند رجليه رواه مسلم
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “У кишининг ҳузурларида намозни кесадиган нарсалар зикр қилинди. “Намозни ит, эшак ва аёл киши кесади”, дедилар. Бас, у киши: «Батаҳқиқ, бизларни эшаклар ва итларга ўхшатдингиз. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиётганларида мен у киши билан қибланинг орасида бўлганим бор. Мен сўри устида ёнбошлаб ётар эдим. Агар бирор ҳожатим чиқиб қолса, у кишига юзланишни ёқтирмай, секин сурилиб чиқиб кетар эдим”, дедилар”.
Фақиҳларнинг бу мавзудаги, намозхонни олдидан аёл киши ўтиши намозни бузмайди, деган гаплари юқорида келган ҳадисларнинг хулосаси ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#VIDEOLAR

🎞Sodiq Samarqandiyning yolg‘on da’volariga uchgan Abdulatif Sarimsaqov

Kanalimizga obuna bo'ling va do'stlaringizga ham ulashing!

Ziyo.uz | Telegram | Instagram | Youtube
“Ва сабрлиларга хушхабар бер”, Бақара сураси, 155-оят.

Абдуллоҳ ибн Масъуддан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ортингизда сабр кунлари бор. У кунларда сабр қилиш қўлида чўғни тутиб туриш каби бўлади. У кунларда динига амал қилувчилар учун эллик кишининг ажри бор” дедилар. Шунда саҳобалар “Ўзларидан эллик кишиними, ё Расулуллоҳ?” дедилар. У зот “Сизлардан эллик кишини” дедилар. Имом Аҳмад ривояти.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Умматим фасодга учраганда суннатимга амал қилган кишига юзта шаҳиднинг савоби бордир” дедилар.
Бошқа бир ривоятда, “Битта шаҳиднинг савоби бордир”, деганлар. Имом Табароний ривояти. 
Вилоятдан келганим учун ТАТУ олийгохининг ётоқхонасида 6 йил яшаганман. Талабалик давримда хам яхши пул топишга имкон топиларди. Сабаби бошқа талабаларга математика, физика ва чизмачиликдан ёрдам берганим учун хақ олардим. Қўшимчасига шанба-якшанба кунлари бошқа талабалар билан Юнусобод “Мардикор” бозорига ризқимизни тергани чиқардик “студентчилик”. Ўша даврда мардикор бозорида қарийб 60-80%ни талабалар ташкил қиларди. Мардикор бўлиш учун хам ўзига яраша билим ва кўникма талаб қилинишини ўша пайт билганман. 1) Қўлингиздан у-бу иш келиши керак; 2) Яхши моамала санъати бўлиши керак; 3) Оёқ-қўлингиз чаққон бўлиши керак (чунки мижоз келганда тезда у-ёқдан, бу-ёққа чопиш керак); 4) Cавдолашишни билиш керак (яъни оғир мехнатга қиммат нархда ва хоказо); 5) Рухий ва жисмоний босимларга бардошли бўлиш керак (чунки сизга ўхшаган мардикор рақобатчилар жуда кўп бўлади). Юқоридаги санаб ўтилган билимларга эга бўлсангиз, сиздан яхши МАРДИКОР чиқади. Аксинча бўлса хар сафар чиққанингизда ётоқхонага ёки уйга қуруқ қўл билан қайтишга тўғри келади. Мардикор бўлиб топган пулим гарчи қиймати жихатидан кам бўлса хам бошқа ишларда топган пулларимга қараганда қадрли хисобланган. Талабаликда мардикор бозорига чиққан жуда кўплаб талаба дўстларим хозирги кунда нуфузли лавозимларда ишламоқда. Хозирги уйимдан 400 м узоқликда мардикор бозори бор. Хар сафар ўтиб кетаётганимда эски касбдошларим яъни мардикорларни югуриб-югуриб хаёт учун, яшаш учун харакат қилаётганларини кўриб ўзимни ўша давримни эслайман. Улар орасида зиёлилар, олимлар, вазирлар хатто президентлар чиқишига шубха қилмайман...

Бир гап айтайми? Ўзбекчада “Мардикор” сўзи форсчадан кириб келган. “Мард” - киши, эркак, одам дегани. “Кор” эса иш, юмуш. Яъни “Мардикор” - иш одами, ишли одам дегани. Энди “Бизнесмен” сўзини таржима қиламиз. “Бизнес” - иш, юмуш маъноларини беради. “Мен” эса киши, эркак, одам маъноларини беради. Яъни “Бизнесмен” - иш одами, ишли одам дегани.

Мардикор маъно жихатидан Бизнесмен сўзи билан деярли бир хил. Хуллас, талабалик давримда “Бизнесмен” бўлган эканман...
😂😂😂
Фирибгарларнинг ўйини ойижонимгача етиб келди. Хозир ойижонимнинг уй телефонига бир нотаниш қиз қўнғироқ қилиб хўнграб йиғлабди. Ойижоним, ким бу, десалар: "Мен қизингизман. Автохалокатга учрадим", дебди. Яхшиям, бу хақидаги эълонлардан хабарлари бор. Дархол: "Мени қизим йўқ", деган эканлар, у қиз шартта телефонни ўчирибди...
 
Ота-оналарингизни огохлантиринглар! Фирибгарлар ўйини авжида, афсуски...
АЁЛ КИШИ БЕГОНА ЭРКАКНИНГ АКСИРГАНИНИ ЭШИТСА
#ҳалол_ҳаром

CАВОЛ: Аёл киши бегона эркакнинг аксириб "алҳамдулиллаҳ" деганини эшитса унга "ярҳамукаллоҳ" дейиши вожибми ё номаҳрамдан соқит бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёл киши эркаклар аксириб "Алҳамдулиллаҳ" деса, "Ярҳамукаллоҳ ва яшфик", деб жавоб қайтариши, уни изидан эркак "Яҳдикумуллоҳ ва юслиҳ баалакум", деб жавоб бериши бироз тафсилотга эга. Маҳрам қариндош бўлган эркак ва аёллар бир бирига аксирганда мазкур жавобни қайтараверади, бу вожиб амаллардан.

Номаҳрам эркак аёллар бир бирига аксирганда жавоб қайтармайди. Мабодо жавоб қайтарадиган бўлса, фиқҳ китобларимизда бу ҳақда шундай дейилган:

فإذا عطست المرأة فلا بأس بتشميتها؛ إلا أن تكون شابة، وإذا عطس الرجل فشمتته المرأة، فإن كانت عجوزاً يرد الرجل عليها، وإن كانت شابة يرد في نفسه، والجواب في هذا كالجواب في السلام. (المحيط البرهاني)

"Агар аёл акса урса (ва "Алҳамдулиллаҳ" деса), унга жавоб қайтаришнинг гуноҳи йўқ, лекин ёш аёл бўлса, унга жавоб қайтармайди (55 ёшгача бўлган аёллар ёш ҳисобланади)".

Агар эркак киши акса урса ва аёл унга жавоб қайтарса, аёл қари бўлса, унга жавоб қайтаради. Агар жавоб қайтарган аёл ёш бўлса, эркак ичида жавоб қилиб қўяди. (Номаҳрамларнинг ўзаро) аксирганда жавоб бериш масаласи, салом берганда жавоб бериш масаласига ўхшайди" ("Ал-Муҳит ал-Бурҳоний" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Фатво маркази.
ҚУРЪОНДАН ЎГИТЛАР

1. Қўпол, қалби қаттиқ бўлманг.
(Оли Имрон сураси 159-оят)

2. Ғазабни ютинг. (Оли Имрон сураси 134-оят)

3. Бошқаларга яхшилик қилинг. (Нисо сураси 36-оят)

4. Мутаккабир бўлманг. (Аъроф сураси 13-оят)

5. Кечиримли бўлинг. (Аъроф сураси 199-оят)

6. Одамларга юмшоқ сўз айтинг. (Тоҳо сураси 44-оят)

7. Овозингизни пасайтиринг. (Луқмон сураси 19-oят)

8. Бошқаларни масхара қилманг. (Ҳужурот сураси 11-оят)

9. Ота-онага итоат қилинг. (Исро сураси 23-оят)

10. Уларга “уфф” деманг. (Исро сураси 23-оят)

11. Уларнинг хоналарига рухсат сўрамасдан кирманг. (Нур сураси 58-оят)

12. Қарз олди-берди қилганда ёзиб қўйинг. (Бақара сураси 282-оят)

13. Ҳеч кимга кўр-кўрона эргашиб кетманг. (Бақара сураси 170-оят)

14. Агар қарздор танг аҳволда бўлса, унга қўшимча муддат беринг. (Бақара сураси 280-оят)

15. Рибо (судхўрлик) қилманг! (Бақара сураси 275-оят)

16. Пора берманг! (Бақара сураси 188-оят)

17. Аҳдингизни бузманг! (Бақара сураси 177-оят)

18. Омонатни адо қилинг! (Бақара сураси 283-оят)

19. Ҳақни ботилга аралаштирманг! (Бақара сураси 42-оят)

20. Одамлар орасида адолат ила ҳукм қилинг. (Нисо сураси 58-оят).
القرآن والإيمان هما نور يجعله الله في قلب من يشاء من عباده، وأنهما أصل كل خير في الدنيا والآخرة

«Қуръон ва иймон икки нур бўлиб, Аллоҳ уни бандалари орасидан Ўзи хоҳлаганининг қалбига жойлайди. Айнан шу икки нарса дунё ва охиратдаги барча яхшиликнинг асосидир»