Irshod.uz | Rasmiy kanal
593 subscribers
2.71K photos
620 videos
6 files
2K links
Тошкент шаҳар «Коҳ ота» жомеь масжиди имом хатиби Абдуҳаким домланинг расмий телеграм канали.

Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️
@ImomgaSavol_KohOta_Bot
Download Telegram
🌱 УМУМХАЛҚ ҲАШАРИДА ДИНИЙ СОҲА ХОДИМЛАРИ ФАОЛ ҚАТНАШДИ

🟢 Динимизда озодалик, поклик, саранжом ва саришталикка алоҳида эътибор қаратилади. Зеро, поклик бор жойда ўзгача файз-барака бўлади. Айниқса, муборак Рамазон кунлари бу жиҳатларга эътиборли бўлиш ниҳоятда муҳимдир.

Мамлакатимизда 16-18 март кунлари “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилиши ҳам юртимизни янада чирой очишига, маҳаллаю кўчалар, масжиду зиёратгоҳларни кўркам бўлишига хизмат қилади.

🟢 Мазкур эзгу ташаббус доирасида бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги масжид, мадрасалар, зиёратгоҳлар ва уларга туташ ҳудудлар ҳамда қабристонларда ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари уюшқоқлик билан ташкил этилмоқда.

🌳Ҳашарнинг илк кунида 16514 туп манзарали, 28470 туп мевали, 87 000 донадан ортиқ бир йиллик ҳамда кўп йиллик гул кўчатлари экилди. Масжид, қабристон, зиёратгоҳларга тегишли умумий ҳисобда 1,1 миллион квадрат метрдан ортиқ ер майдони тозаланди. Экин ерларига ишлов берилиб, дарахтлар шаклга келтирилди, оқланди, ариқлар тозаланди.

🌲 Бундай ободлик ҳашарлари 17-18 март кунлари ҳам бардавом бўлади. Унда диний соҳа ходимлари янада фаол бўлиб, ободлик ишларини уюшқоқлик билан давом эттирилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#hashar #poklik #daraxt
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#Ramazon_2024

18 - МАРТ / РАМАЗОННИНГ САККИЗИНЧИ КУНИ ДУШАНБА

ИФТОРЛИК: 18:35
(Тошкент вақти билан)

ИФТОРЛИК (ОҒИЗ ОЧИШ) ДУОСИ:


اَللَّهُمَّ لَكَ صُمْتُ وَ بِكَ آمَنْتُ وَ عَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَ عَلَى رِزْقِكَ أَفْتطرْتُ، فَاغْفِرْ لِى مَا قَدَّمْتُ وَ مَا أَخَّرْتُ بِرَحْمَتِكَ يَا أَرْحَمَ الرَّاحِمِينَ

Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъала ризқика афтарту, фағфирли я ғоффарума қоддамту ва ма аххорту.

Маъноси:
Эй Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни афв қилувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгил.

Яқинларингизга ҳам эслатинг:
@irshooduz
МАСЖИДДА ЕЙИШ, ИЧИШ МУМКИНМИ?
#масжид

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Биз масжидга шом намозини ўқиш учун борганимизда ифторлик вақти тўғри келгани учун ўзимиз билан сув ёки ҳурмо олиб борамиз. Масжидда оғиз очса бўладими ёки масжидда ейиш ичиш мумкинми?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Масжид ибодат ва зикр қилинадиган жойдир. Умумий ҳолатда масжидда еб-ичиш, ухлаш макруҳдир. Рамазон ойларида жамоатга шерик бўлиб, масжидда шом намозини ўқувчилар ифторликни масжид ичида қилсалар бўлади. Лекин икки нарсани риоясини қилиш керак:

📌 1). Киришдан аввал Имом Муҳаммад роҳматуллоҳи алайҳнинг “масжидга бироз муддат эътикоф ниятида киришлик ҳам эътикоф ўрнига ўтади”, деган сўзларига биноан “масжиддан чиққунимча нафл эътикофни ният қилдим”, деб ният қилиши, зеро эътикофдаги киши учун масжидда еб-ичишга барча уламолар ижозат берганлар. (Масжид ичида сув ичмоқчи бўлганлар аввал нафл эътикофни ният қилсалар ибодат жойида макруҳ ишни қилишдан сақланган бўладилар, қолаверса, нафл эътикофнинг савобига эга бўладилар);
📌 2). Масжидни покиза сақлашлик;
Аллома Зафар Аҳмад Усмоний роҳматуллоҳи алайҳ Мулла Алий Қорийнинг “Мирқотул Мафотиҳ” китобидан “Масжидда еб-ичиш макруҳ, лекин ифторлик бундан мустаснодир”, деган сўзларини масжидда ифторлик қилиш мумкинлигига далил қилиб келтирганлар. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/212219)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
#Ҳадис_785

ХУТБА ПАЙТИДАГИ ДУО


عن أبي بردة بن أبي موسى الأشعري قال : قال لي عبد الله بن عمر أسمعت أباك يحدث عن رسول الله صلى الله عليه وسلم في شأن ساعة الجمعة ؟ قال : قلت : نعم ؛ سمعته يقول : سمعت رسول الله صلى الله عليه وسلم يقول هي ما بين أن يجلس الإمام إلى أن تقضى الصلاة

Абу Бурда ибн Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

📗 "Абдуллоҳ ибн Умар менга отанг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан жумада(дуо ижобат бўладиган) вақт ҳақида бирор ҳадис эшитганмисан" деди. Мен “Ҳа, отам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “У вақт имом минбарга ўтирганидан то намоз тугагунича бўлган вақт орасидадир” деяётганларини эшитганини айтганини эшитганман” дедилар.


🏷 Изоҳ: Ушбу ҳадисга биноан имом минбарга чиққанидан то намоз адо бўлгунича киши Аллоҳдан сўрайдиган нарсаларини қалбан сўраши керак.

❗️Имом "самиъуд дуа" деганда қўлни кўтариб дуо қилиш бидъат ҳисобланади. Уни тарк қилиш керак. ☝️

Бу вақтда қилинадиган махсус дуо йўқ. Ҳар ким ҳожатини сўраши мумкин.


📚 KУНЛИК ҲАДИС
Кох ота жомеъ масжиди намоз вақтлари


БОМДОД 05:30
ПЕШИН 13:00
АСР 17:00
ШОМ 18:50
ХУФТОН
ТАРАВИҲ 20:30

22.03.2024
ТАКБИРИ ТАХРИМА АЙТИЛМАСА
#жамоат #намоз

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Жамоат намозига келганимда такбири тахримани эсдан чиқариб намозга қўлларни боғлаб қўшилсам, намозга қўшилган бўламанми?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Намозга киришиш учун “Аллоҳу акбар” лафзини ҳар бир инсон ўзи эшитадиган даражада айтиши шарт. Агар айтмаса ёки хаёлидан ўтказиб ёки эшитмайдиган даражада айтса намозга киришга бўлмайди ва қайтадан ўқиши шарт. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/55389)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
Кох ота жомеъ масжиди намоз вақтлари


   БОМДОД     05:25
   ПЕШИН       13:00
   АСР              17:05
   ШОМ            18:55
   ХУФТОН  
   ТАРАВИҲ     20:30

26,03,2024
Forwarded from Muslim.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from نظروف بختيار
КОХ ОТА ЖОМЕЪ МАСЖИДИ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ


БОМДОД 05:20
ПЕШИН 13:00
АСР 17:05
ШОМ 19:00
ХУФТОН
ТАРОВЕҲ 20:30

29.03.2024
🌙 РАМАЗОН ОЙИНИНГ ОХИРГИ 10 КУНЛИГИ БОШЛАНДИ!

🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Лайлатул қадрни Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларидан изланглар", деганлар.

🔸Қадр кечасининг 1 сонияси 23 соатдан афзал
🔸1 дақиқаси 58 кундан афзал
🔸1 соати 9 йилу 8 ойдан афзал
🔸1 кечаси 83 йилу 3 ойдан афзал

Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтадилар:
📗 "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам (охирги) ўн кунлик кириб келса белбоғларини маҳкам боғлардилар, кечаларини тирилтирар ва аҳлларини уйғотардилар".

  Бу йилги Рамазон ойининг охирги тоқ кечалари:
🔹 21 кеча: 30 март (шанба)дан — 31 март (якшанба)га ўтар кечаси;
🔹 23 кеча: 1 апрел (душанба)дан — 2 апрел (сешанба)га ўтар кечаси;
🔹 25 кеча: 3 апрел (чоршанба)дан — 4 апрел (пайшанба)га ўтар кечаси;
🔹 27 кеча: 5 апрел (жума)дан — 6 апрел (шанба)га ўтар кечаси;
🔹 29 кеча: 7 апрел (якшанба)дан — 8 апрел (душанба)га ўтар кечаси.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸
Forwarded from نظروف بختيار
Кох ота жомъе масжиди

🕌 Бомдод 05:15
🕌 Пешин 13:00
🕌 Аср 17:10
🕌 Шом 19:05
🕌 Хуфтон
🕌 Таровеҳ 20:30

03.04.2024
РАМАЗОННИ ОХИРГИ ЖУМА КУНИ ҚАЗО НАМОЗИ
#бидъат

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Пайғамбаримиз (с.а.в)дан: "Умматларимнинг қазо намозлари бўлса, Рамазоннинг охирги жума куни, жума намози билан аср намози орасида 4 ракат намоз қилса, 400 йиллик қазо намозини ўқиган бўлади. Инсон 400 йил яшай олмаганлиги учун ортгани отаси-онаси ва фарзандларига ўтади" маъносида айтганлари қанчалик ҳақиқат?


💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Сиз келтирган ҳадис Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга туҳмат, ёлғон ва тўқима гап.

عَنْ عَبْد ِاللهِ بْنِ عَمْرٍو رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: بَلِّغُوا عَنِّي وَلَوْ آيَةً، وَحَدِّثُوا عَنْ بَنِي إِسْرَائِيلَ وَلَا حَرَجَ، وَمَنْ كَذَبَ عَلَيَّ مُتَعَمِّدًا فَلْيَتَبَوَّأْ مَقْعَدَهُ مِنَ النَّارِ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَالتِّرْمِذِيُّ

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мендан бир оят бўлса ҳам етказинглар. Бани Исроил ҳақида гапиринглар, танглик йўқ. Ким менга қасддан ёлғон тўқиса, дўзахдаги ўриндиғига жойлашаверсин», дедилар».
✍️ Бухорий ва Термизий ривоят ривоят қилганлар.

(https://savollar.islom.uz/s/142645)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•
📚 KУНЛИК ҲАДИС
🌙 РАМАЗОН ҲАЙИТИ ТЎҒРИСИДА

🌐Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг навбатдаги онлайн мажлиси бўлиб ўтди. Унда Рамазон ҳайитини кўтаринки руҳда ўтказишга оид кун тартибидаги бир қатор масалалар муҳокама қилинди.

💬Йиғилишда уламолар ва соҳа мутахассислари томонидан Рамазон ҳайити қайси кунга тўғри келиши ва ҳижрий 1445 йил Шаввол ойи ҳилолини кузатиш бўйича қилинаётган ишлар ҳамда фалакий ҳисоб-китоблар атрофлича таҳлил қилинди.

🔭 Шунингдек, дунёдаги йирик фатво идоралари ва нуфузли астрономия институтлари ахборотлари батафсил кўриб чиқилди. Туркий давлатлар диний идоралари масъуллари билан ҳам ушбу масала кенг муҳокама қилинди.

🗣Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши фиқҳий қоидалар, фалакий ҳисоб-китоблар ва астрономик кузатишларга таянган ҳолда жорий йилда диёримизда Рамазон ҳайити 2024 йил 10 апрель, чоршанба кунига тўғри келиши кутилаётганини маълум қилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#Ramazon #hayit
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️
YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтади:

"Аллоҳга итоатли банда жаннатда асал дарёси бўйида ўз ҳури билан ёнбошлаб ётганида, ҳур унга қадаҳ узата туриб бундай дейди:

"Аллоҳ таоло жазирама кунда сенинг чанқоқдан қийналиб турганингни кўрди ва сен билан фаришталарга фахрланди: "Бандамга қаранглар, мен учун аёлини, шаҳватини, лаззатини, таоми ва ичимлигини тарк қилди. Бу билан Менинг ҳузуримдаги нарсани умид қилди. Гувоҳ бўлинглар, Мен унинг гуноҳларини кечирдим", деди. Сўнг ўша куни сени кечирди ва мени сенга никоҳлади".

"Латоифул Маориф" китобидан

👉@irshooduz
Forwarded from نظروف بختيار
КОХ ОТА ЖОМЕЪ МАСЖИДИ НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ЎЗГАРДИ


🕌 БОМДОД 05:10
🕌 ПЕШИН 13:00
🕌 АСР 17:15
🕌 ШОМ 19:10
🕌 ХУФТОН 20:35

09.04.24
#Ҳадис_793

ФИТР КУНИ ТАОМ ЕМАСДАН ОЛДИН ЧИҚМАС ЭДИЛАР


عَنْ أَنَسٍ رضي الله عنه قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صلي الله عليه وسلم لَا يَغْدُو يَوْمَ الْفِطْرِ حَتَّى يَأْكُلَ تَمَرَاتٍ وَيَأْكُلُهُنَّ وِتْرًا. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَالتِّرْمِذِيُّ. وَفِي رِوَايَةٍ: كَانَ لَا يَخْرُجُ يَوْمَ الْفِطْرِ حَتَّى يَطْعَمَ، وَلَا يَأْكُلُ يَوْمَ الْأَضْحَى حَتَّى يُصَلِّيَ

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

📗 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Фитр куни бир неча хурмо емай туриб, чиқмас эдилар. Тоқ ер эдилар».

✍️ Бухорий ва Термизий ривоят қилганлар.

Бошқа бир ривоятда: «Фитр куни таом емасдан олдин чиқмас эдилар. Азҳо куни намозни ўқиб бўлмагунча емас эдилар», дейилган.


📜 Шарҳ: Уйида хурмоси бор одам Рамазон ийдига чиқишидан олдин тоқ ададда хурмо еб олиши суннат экан. Хурмо бўлмаса, бошқа нарса ейиши ҳам мумкин. Умуман, Рамазон ҳайити намозига бирор таомми, мевами, ширинликми, еб олиб, кейин борилса, суннатга мувофиқ бўлади. Азҳо (Қурбон) ийдида эса намозга ҳеч нарса емасдан чиқилади. Ўша куни биринчи таом учун ҳар ким ўзи қиладиган қурбонликнинг гўштидан еса, яхши бўлади.

Манба: “Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан.

•┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•
📚 KУНЛИК ҲАДИС
#Жума_муборак

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Жума айёмингиз муборак бўлсин!!!

♻️
@irshooduz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг: 👇

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
#савол_жавоб

Бирон масалада саволингиз борми?

Ўзингизни қийнаган саволларга жавоб олиш учун қулай расмий bot:

👳‍♂️👉 @ImomgaSavol_KohOta_Bot


P.S. Саволлар ҳозирча фақат матн кўринишида қабул қилинади.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
© «Коҳ ота» жомеъ масжиди