Аллоҳ васлига ошиқлар
1.94K subscribers
2.35K photos
1.42K videos
20 files
1.07K links
🍃
بسم ﷲ الرحمن الرحيم

Ё аслинг каби кўрин,
Ё кўринганинг каби бўл...

Румий

🍃

@Firrdavss_bot

🍃
Download Telegram
#Солиҳ_дўст

Икки дўст иш юзасидан пойтахтга йўл олишибди. Ярим тунда шаҳарга етиб келишиб меҳмонхоналарнинг бирига жойлашишибди. Иккови ҳам йўл чарчоғидан уйқуга кетишибди. Эрталаб уйғонишгач дўстларнинг бирини юз минг сўми йўқмиш. Ўша пайтда юз мингнинг қадри баланд экан. У шеригидан "юз мингимни кўрмадингми" дебди. Дўсти "кеча тунда менга пул керак бўлиб олиб ишлатдим, сенинг уйқингни бузгим келмади", дебди. Кейин икки дўст меҳмонхонадан чиқиб юмушларини битириб қайтишибди. Фаррош аёл ёнларига келиб "хонангизни тозалаётган эдим, ётоқ тагидан юз минг топиб олдим", деб пулни уларга узатибди. Шунда пул эгаси дўстига "пулни мен олиб ишлатдим деган эдингку", дебди. Дўсти "хонада иккаламиздан бошқа ҳеч ким йўқ эди. Мен олмадим десам орамизга шайтон тушиб дўстлигимизни бузар эди. Ўша йўқолган юз минг бўйнимда қарз бўлиб қолсин, дўстимни йўқотганимдан пулимдан айрилганим яхшида", дебди.
Биродарлар дўст танлашда адашманглар. Солиҳ дўст сизларни икки дунёда хор қилмайди.

https://t.me/Ishqim_Sen