Аллоҳ васлига ошиқлар
1.93K subscribers
2.36K photos
1.45K videos
20 files
1.11K links
🍃
بسم ﷲ الرحمن الرحيم

Ё аслинг каби кўрин,
Ё кўринганинг каби бўл...

Румий

🍃

@Firrdavss_bot

🍃
Download Telegram
#Табрик

Бугунги кутилаётган Меърож кечаси Муборак бўлсин азизлар!

Аллоҳ бу кечада қиладиган ибодатларингизни қабул килсин.


@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Табрик

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

Азиз мўмин-мусулмон қардошлар, бошимизга соя солиб кириб келган Қуръон, тоат-ибодат, раҳмат, мағфират ва дўзахдан озод бўлиш ойи, Рамазон ойи барчамизга муборак бўлсин.
Аллоҳ таоло ибодатларимизга, солиҳ амалларимиз ихлос ва ғайрат берсин. Аминь!

@Ishqim_Sen
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Табрик

🎉 ЖУМА АЙЁМИНИНГ ХАЙРИ ВА БАРОКАТИ СИЗГА БЎЛСИН, АЗИЗ ДИНДОШИМ!!!

إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ ۚ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا

(Аҳзоб сураси - 56 оят)
56.Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом юборинг.

اللهم صل و سلم و بارك على سيدنا محمد 🤲🏼
Аллоҳумма солли ва саллим ва баърик аъла саййидина Муҳаммад

🍃 Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг.
•┈┈•┈┈•⊰✿✿⊱•┈┈•┈

@Ishqim_Sen
#Табрик
#Дуо

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

Азиз мўмин-мусулмонлар, бошимизга соя солиб кириб келган Қуръон, тоат-ибодат, раҳмат, мағфират ва дўзахдан озод бўлиш ойи, Рамазон ойи барчамизга муборак бўлсин.

Аллоҳим, қалбимизни ислоҳ, ишимизни осон, айб-нуқсонларимизни сатр, гуноҳ-маъсиятларимизни мағфират қилиб, ғам-ташвишларимизни аритгин, бизни тўғри йўлга бошлагин, биздан рози бўлган бандаларингдан қилгин.
Тутган рўзаларимизни руҳларимизга шифо, танимизга офият бўлишини Ўзинг таъминлагин.
Ибодатларимизга, барча солиҳ амалларимизга ихлос ва ғайрат бергин. Амин!

@Ishqim_Sen
#ТАБРИК

• Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
• Кириб келган Рамазон ҳайити барчаларимизга муборак бўлсин!
• Бу кунларга етиб кела олмаган иймон аҳлларини Роббимиз Ўз раҳматига олган бўлсин!

• Рамазони каримнинг фироқидан қалблар маҳзунлигига малҳам ўлароқ Рамазон байрамини ато қилган Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин! 
• Ушбу байрам кайфияти мусулмон умматини келаси йил Рамазон хурсандлигига қадар тарк қилмасин!
• Ибодатларда бандалигимиз юзасидан ожизлик қилган бўлсакда, Роббимизнинг бенуқсон сифатлари ва раҳмати кенг эканидан умидвор ҳолда Ўзига юзланамиз:
• Аллоҳим! Амалларнинг энг афзали Сен қабул қилган амалдир!
• Кунларнинг энг афзали Сенга иймон билан юзланган кунимиздир!
🤲 Аллоҳим! Нуқсонларимизни комил амаллар қаторида қабул айла!
• Аллоҳим! Хаётимизни Сенга бўлган ибодат ила зийнатла!
🤲 Аллоҳим! Мамотимизда иймонимизни ўзимизга ҳамроҳ қил!
• Аллоҳим! Ҳашр куни Набийлар, сиддиқлар ва шуҳадолар билан бир сафда бўлишимизни насиб эт! Бу зотлар нақадар ажойиб рафиқлардир!
• Роббим!
🤲 Бизларни Ўз фазлинг ила сарофроз айла!
🤲 Юртимизни обод қил!
🤲 Барча мусулмон юртларини ҳам Ўз раҳматингга бурка!
🤲 Душманларга Ўзинг кифоя эт! Уларнинг жамоасини парчала!
🤲 Мусулмонларнинг калималарини бир қил!
🤲 Мазлумларга нусрат бер!
🤲 Золимларнинг гарданидан Ўзинг тут!
🤲 Аёлларимизни ибо, иффат ила зийнатлантир!
🤲 Фарзандларимизни иймонли, шижоатли, матонатли фидокор эт!
🤲 Вафот топган устозларимизни раҳматингга ол!
🤲 Уламоларимизнинг хизматларини зиёда, умароларимизнинг ишларини ҳидоятда қил!
🤲 Толиби илмларга фойдалик илм бер!
🤲 Жоҳилларга эса инсоф бер!
🤲 Ота оналаримизнинг тирикларини қадрини билишимизни насиб эт!
🤲 Хизматларини қилиб, дуоларини олишимизга тавфиқ бер!
🤲 Уларнинг танларини соғ, амалларини ихлосли, иймонларини саломат, бизлар ҳаққимиздаги хайрли дуоларини ижобат қил!
🤲 Вафот топганларини эса бу кунларнинг файзидан ҳосил бўладиган ажру мукофатлар ила баҳраманд айла!
🤲 Дуолар ижобат кунларда Аллоҳим, қалбларимиздаги эзгу ниятларимизни амалга оширгин!
🤲 Ўйлаганимиздан кўра ҳам афзал мақомларга эриштиргин!
🤲 Юртимизга офият ва тараққиёт, халқимизга бахт ва саодат, рахбарларимизга ҳақ ва адолат, раъиятга инсоф ва итоат, халқимиз манфаати йўлида хизмат қилишда барчамизга ҳикмат ва шижоат бергин!
🤲 Илм талабида юрганларга фойдали илм;
🤲– бефарзандларга Қуддусни фатҳ этадиган, золимлардан мазлумлар ҳаққини олиб берадиган солиҳ ва солиҳа фарзандлар;
🤲– бўйдоқларга икки дунё саодатида шерик бўладиган жуфтлар;
🤲– беморларга шифо;
🤲– қарздорларга кушойиш;
🤲– ғарибларга нусрат;
🤲– мазлумларга нажот;
🤲– мусофирларга омонлик;
🤲– рижолларга ғаниматлар;
🤲– уммат орасига иттифоқлик;
🤲– душман жамоаларига тафриқа,  қалбларига ихтилоф;
🤲– олимларимизга ҳайбат;
🤲– омиларимиз учун олимларга итоат;
🤲– фарзандларимизга илм, одоб ва уммат хизмати;
🤲– аёлларимизга ҳаё ва иффат;
🤲– ота оналаримизга узун ва саодатли умр, вафот этганларига раҳмат ва мағфират ато қилгин!
🤲 Ниятларимизга ихлос, дуоларимизга ижобат, қалбларимизга самимият, ақлларимизга рушд, оқибатимизга шаҳодат насиб этгин!
• Рамазон байрамимиз муборак бўлсин!
🤲 Аминь!
🤲 Аминь!
🤲 Аминь!

• Барчаларимизга муборак бўлсин!

https://t.me/Ishqim_Sen