Аллоҳ васлига ошиқлар
1.93K subscribers
2.36K photos
1.45K videos
20 files
1.11K links
🍃
بسم ﷲ الرحمن الرحيم

Ё аслинг каби кўрин,
Ё кўринганинг каби бўл...

Румий

🍃

@Firrdavss_bot

🍃
Download Telegram
#эркак

ЭЙ ЭР...

Аллоҳ таоло:
«…
ва улар ила маъруф ҳолатда яшанг. Агар уларни ёқтирмасангиз, ажаб эмаски, Аллоҳ сиз ёқтирмаган нарсада кўпгина яхшиликларни қилса», деди (Нисо сураси, 19-оят).

Расулуллоҳ солла
лоҳу алайҳи васаллам:
«Мўмин мўминани ёмон кўрмасин. Агар унинг бир хулқини ёқтирмаса, бошқасидан рози бўлади», дедилар» (Муслим ривоят қилган).

Расулуллоҳ солла
лоҳу алайҳи васаллам:
«Иблис тахтини сув устига қўяди ва лашкарини юборади. Унга энг яқини энг кўп фитначиси бўлади. (Лашкарларидан) бири келиб: «Ундай қилдим, бундай қилдим», дейди. У бўлса: «Ҳеч нарса қилмабсан!» дейди. Кейин бошқа бири келиб: «Қўярда-қўймай, унинг хотини билан орасини буздим», дейди. У эса ўшани ўзига яқинлаштириб: «Қандай яхшисан!» дейди», дедилар» (Муслим ривоят қилган).

Расулуллоҳ со
ллалоҳу алайҳи васаллам:
«Сизга ўхшаган ақли ва дини ноқисларнинг ақл эгаси устидан ғолиб бўлишини кўрмадим», дедилар.
«Эй
Аллоҳнинг Расули, ақл ва диннинг нуқсони нимадир?» деди.
«Ақлнинг нуқсони – икки аёлнинг гувоҳлиги бир эркакнинг гувоҳлигига тўғри келади. Бу ақлнинг нуқсонидир. Аёл бир неча кунларни намоз ўқимай ўтказади ва Рамазонда рўза тутмайди. Бу диннинг нуқсонидир», дедилар» (Бухорий ва Муслим ривоят қилишган).

Расулуллоҳ солла
ллоҳу алайҳи васаллам:
«Аёлларга (яхши) муомала қилинглар, чунки аёл қовурғадан яратилгандир. Қовурғанинг энг қийшиқ жойи унинг юқорисидир. Уни тўғрилашга уринсанг, синдириб қўясан, агар ташлаб қўйсанг, қийшиқлигича қолаверади. Бас, аёлларга (яхши) муомала қилинглар!» дедилар» (Бухорий ва Муслим ривоят қилишган).

Расулуллоҳ солла
ллоҳу алайҳи васаллам:
«Дунё матоҳдир. Унинг энг яхши нарсаси солиҳа аёлдир», дедилар» (Муслим ва Насоий ривоят қилишган).

Расулуллоҳ солла
ллоҳу алайҳи васаллам:
«Яхшиларингиз аҳл-аёлига яхши муомалада бўлганидир. Мен аҳл-аёлимга энг яхши муомалада бўладиганингизман», дедилар» (Ибн Можа ривоят қилган).

Муовия Қурайший
розияллоҳу анҳу ривоят қилинади:
«Эй Аллоҳнинг Расули, биримизнинг хотинининг унда нима ҳаққи бор?» дедим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Есанг, унга ҳам едирасан. Кийим кийсанг, уни ҳам кийинтирасан. Юзга урмайсан. Ҳақоратламайсан ва уйдан бошқа жойда ҳижрон қилмайсан», дедилар» (Абу Довуд ва Насаий ривоят қилишган).

Оиша розияллоҳу
анҳо шундай дедилар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч қачон аёлини ҳам, ҳизматкорини ҳам қўллари билан урмаганлар» (Аҳмад ривоят қилган).

Набий соллаллоҳу
алайҳи васаллам:
«Бирортангиз ўз аёлини қулни калтаклагандек калтакламасин, ахир кейин куннинг охирида у билан жимоъ қилади‑я», дедилар» (Бухорий ва Муслим ривоят қилишган).

Асваддан ривоят
қилинади:
«Оишадан: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уйда нималар қилар эдилар?» деб сўрадим. «Аҳлларининг юмушларида бўлар эдилар, намоз вақти кирганда эса намозга турар эдилар», деди» (Бухорий ривоят қилган).

Расулуллоҳ солла
ллоҳу алайҳи васаллам:
«Уч киши ҳеч қачон жаннатга кирмайди: дайюс; эркакшода аёл; ароқхўр», дедилар» (Табароний ривоят қилган).

@Ishqim_Sen
#Эркак киши: кеча ва бугун мисолида

Фиръавн ҳақиқатдан жуда золим инсон эди. Мисрда Исроил болалари (бани Исроил) томонидан қўзғолон чиқиши кутилаётган ёшлар қатламини истамас эди. Шу сабабли ҳам ёшларни назорат қилиб боришга мажбур бўлди. Шундай қилиб ҳар 2 йилда бир марта ёш авлодни қириб ташлашга буйруқ берарди. Нега ҳар йили эмас, дейилса, чунки ўзига хизмат қилувчи насл қолишини ҳам истар эди-да. Режаси шу эди, барча эркакларни қириб ташлаш. Чунки у замонда эркак киши – инқилоб, эркак киши – қўзғолон, эркак киши – бошқариб бўлмас куч дегани эди.

Бугунги кунимизда эса бу тарзда ёш авлодни қириб ташлашга ҳожат йўқ. Бор-йўғи ҳақиқий эркак бўлишларини тўсиб қўйиш кифоя. Уларга битта смартфон, iPad (Айпед) ёки PSP (Плейстейшн) каби жиҳозлардан бериб, ёш бола қилиб қўйиш мумкин. Шу тарзда улар 25 ёшга тўлсалар ҳам 3 ёшлик болага ўхшаб ўшанга мубтало бўладилар ва диванга чиқиб эрталабдан кечгача уни ўйнашади. Эртадан кечгача кино томоша қилишади. Ишлашни, билим олишни, тажриба орттиришни, динини ўрганишни умуман "ҳеч нарсани" аҳамиятли санамайдилар. Ўз-ўзидан бундай болани ўлдиришга ҳожат ҳам қолмайди. Адолатсизликларга қарши бўлмайди, ноҳақликни кўриб кўрмаганга олади, умуман жамиятга нафи тегмайди.

© Нўъмон Али Хон

@Ishqim_Sen