Qaraqalpaqstan | Kun.uz
3.86K subscribers
4.84K photos
972 videos
4.98K links
Kun.uz’dıń Qaraqalpaqstan Respublikasına tiyisli xabar hám jańalıqlar rásmiy kanalı.

Reklama: +998 78 113 10 10

Video jiberiw ushın 👉 @kunuzvideo_bot
Download Telegram
Тахиатошда автобус уриб кетган фуқаро касалхонада вафот этди

3 март куни соат 19:39 лар атрофида Қорақалпоғистон ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига шошилинч хабар келиб тушган. Маълум бўлишича, соат 16:00 ларда Тахиатош тумани Н.Сейтмуратов кўчасининг 8-км.да мудҳиш йўл транспорт ҳодисаси юз берган.

#Хўжайли_тумани'да яшовчи Р.Х бошқарувидаги «SAZ NP» автобуси юқори тезликда ҳаракатланиб келаётганда, пиёдалар йўлагидан ўтаётган фуқарони уриб кетган.

Ҳодиса оқибатида пиёда оғир тан-жароҳати олиб, Тахиатошдаги касалхонада ўзига келмасдан вафот этди. Ҳолат бўйича Тахиатош тумани ИИБ тергов гуруҳи суриштирув ҳаракатларини олиб бормоқда.

Aввалроқ Тўрткўл туманида «Epica» уриб юборган велосипед ҳайдовчиси шифохонада вафот этгани ҳақида хабар бергандик.

⬇️ Қорақалпоғистон хабарлари
👉
@KunuzQoraqalpogiston
🆕 Ҳудудлардан 3️⃣ хабар

🔹#Хўжайли_тумани. Тумандаги 100 нафар оилага бепул 300 бошдан ортиқ қўй-эчкилар берилди. Микрокредитбанк Хўжайли тумани «Саховат ва кўмак» фондига 250 млн сўм пул ўтказилган. Қўй-эчкилар асосан тумандаги «Темир дафтар» ва «Aёллар дафтари»га киритилган фуқароларга берилган.

🔹#Тахиатош_тумани. 7-11 май кунлари Урганч шаҳрида оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Мусобақада «Тахиатош ИЭС» АЖ ҳомийлигида қатнашган тахиатошлик ёш спортчи Реимов Аллаберген Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди.

🔹#Тўрткўл_тумани'да 13 ёшли қизга туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома берилди. Ҳокимлик ахборот хизматига кўра, Тўрткўл туман ФХДЁ бўлими томонидан 2008 йилда туғилган қизга туғилганлик тўғрисида гувоҳномаси олиб берилган. Жангил Шоксараеванинг қизи уй шароитида туғилганлиги ва отасининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати йўқлиги сабабли шу кунгача туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасини олмаган.

➡️ Қорақалпоғистон хабарлари
💼 Қорақалпоғистоннинг икки туман ҳокимига ўринбосар тайинланди

#Тайинлов

▪️ #Хўжайли_тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжаликлари масалалари бўйича ўринбосари лавозимига Айбек Қудайбергенов тайинланди.

▪️ Айдос Даулетмуратов #Чимбой_тумани ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланган.

➡️ Қорақалпоғистон хабарлари