O'ZBEK MILLIY AKADEMIK DRAMA TEATRI
5.66K subscribers
6.77K photos
955 videos
4 files
1.14K links
🇺🇿 Ўзбек Миллий Академик драма театрининг расмий канали 🎭

🇷🇺 Официальный канал Узбекского Национального Академического драматического театра

ВЕБ САЙТ: www.milliyteatr.uz
Instagram: @milliy.teatr
Facebook: MILLIY TEATR
YouTube: MILLIY TEATR
Download Telegram
🎭Бугун, соат 15:00да Ўзбек Миллий Академик драма театрида, Шайхонтоҳур тумани хокимияти томонидан 18дан 30 ёшгача бўлган ёшлар билан давра суҳбати бўлиб ўтди. Мавзу доирасига кўра, муҳтарам Президентимизнинг ёшлар билан ишлашни янгича тизими тўғрисидаги селектор йиғилишида белгиланган иккита асосий йўналиш бўйича савол-жавоблар бўлди, фикрлар алмашилди, муаммоларга чора ва ечим изланди. Ёшлар тадбиркорлик, касб ва хунар, бўш вақтни мазмунли ташкил этиш бўйича керакли маълумотларга эга бўлдилар. Давра суҳбатидан сўнг томошабинлар эътиборига “Жалолиддин Мангуберди” спектакли ҳавола этилди.
Шуни алоҳида айтамиз-ки, тадбирдан аввал Шайхонтоҳур туман хокимияти, театр фоесида кўп сонли инсонларга, бепул равишда егулик ва ширинликлар, қаҳва ва шарбатлар улашди. Хайрли ишнинг унум ва барокатини берсин!
@milliyteatr
🎭 ЎЗБЕК МИЛЛИЙ АКАДЕМИК ДРАМА ТЕАТРИНИНГ 2021 ЙИЛ ФЕВРАЛЬ ОЙИ РЕПЕРТУАР РЕЖАСИ

TELEGRAM
YOUTUBE
FACEBOOK
INSTAGRAM
WEBSITE

☎️ Касса: 71-244-17-51

Online чипта харид қилиш: iticket.uz / @iticket_uz

@milliyteatr
🎭Ассалому алайкум, ҳурматли театр санъатининг шайдолари! Сиз азизларни февраль ойининг 3 ва 6-санасида, соат 18:00да бўлиб ўтадиган “Ўзгалар дарди” (муаллиф: Н.Аббосхон, режиссёр: А.Холмўминов) спектаклининг премьерасига таклиф этамиз. Ўзбек Миллий Академик драма театримизга ташриф буюринг, яна бир гўзал саҳна асари намойишидан бахраманд бўлиб, маданий хордиқ олинг.
Чипталарни театр кассасидан харид қилишингиз мумкин.
@milliyteatr
🎭Кеча, яъни 3-февралда, соат 18:00да Ўзбек Миллий Академик драма театрида, Нурилло Аббосхон муаллифлигидаги “Ўзгалар дарди” жиддий комедиянинг премьераси бўлиб ўтди. Пьесани ёш истеъдодли режиссёр Асқар Холмўминов саҳналаштирди. Мазкур асар театрни, саҳнани, томошахонани шодликка, файзга, ширин дийдорга тўлдирди. Бундай дейишимизга сабаб, узоқ муддатли карантиндан сўнг “Ўзгалар дарди” томошабинларга биринчилардан бўлиб қучоқ очди. Спектакль кулги заминидаги дардчил оҳанг, оғриқли нуқталар билан томошабинларга манзур бўлди, кўнгиллардан жой олди.
Намойишдан сўнг театр директори, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти, Давлат мукофоти совриндори Ёдгор Саъдиевнинг: “Бу спектакль Ўзбекистон бўйлаб ижодий сафарда бўлади ва томошабинлар билан диллашади”, деб айтган сўзлари гулдирос қарсакларга сазовор бўлди.
@milliyteatr
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎭Ҳазрат Мир Алишер Навоийни ёд этиб...
Ўзбекистон Театр Арбоблари уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ артисти Ёқуб Аҳмедовдан мушоира.
@milliyteatr
#baytchellenj
🎭Кеча, 9-февраль куни, ғазал мулкининг султони Ҳазрат Низомиддин Мир Алишер Навоий бобомизнинг таваллуд айёми муносабати билан Ўзбек Миллий Академик драма театрида, соат 12:00 ва 18:00да “Алишер Навоий” спектакли томошабинлар ҳукмига ҳавола этилди. Намойишдан аввал устоз санъаткорлар сўзга чиқиб, мутафаккир бобомизни ёдга олдилар. Ғазалларидан байтлар айтиб, саҳнани назмий оҳангга тўлдирдилар. Бобокалон аждодларимизни ёд этмоқ, ҳар бир инсон учун хайрли ва эзгу амаллардан бири эканлигини эътироф этамиз.
@milliyteatr
🎭Табриклаймиз – қутлаймиз!
Бугун 14-февраль, Ўзбек Миллий Академик драма театрининг истеъдодли ижодкори, саҳна ва экран оламида турфа хил феъл-атвордаги образларни маҳорат билан гавдалантириб келаётган актёр, Аброр Сайназаровнинг таваллуд айёми. Театр жамоаси номидан актёримизни айёми билан табриклаб, аввало соғлик-саломатлик, узоқ ва барокатли умр, мўл-кўл ризқ-насиба, оилавий бағри бутунлик, шунингдек, чиройли ижодий режаларнинг, чиройли ижобатини тилаймиз. Фарзандларингиз бахтидан-роҳатидан дунёларча роҳат кўриб яшанг. Аброржон, биламиз-ки, актёр икки тоифа бўлади. Ростгўй ва ёлғончи. Яъники, яшовчи ва ижрочи. Саҳна ва экран бу борада актёрни айёвсиз фош этади. Мен билган Аброрнинг нигоҳлари гапиради. Юраги ишлайди. Қалби ўртанади. Вужуди ёнади. Ўзбек ва хориж мумтоз образлари, замон қаҳрамонлари тақдирида яшамоқликни тилаймиз. Аввало оилавий, сўнгра ижодий ҳаётингиз ҳамиша нурга, файз-тароватга тўла бўлсин!
@milliyteatr
🎭Табриклаймиз – қутлаймиз!
Бугун 15-февраль, Ўзбек Миллий Академик драма театрининг устоз санъаткори, халқ суйган ва эъзозлаган ижодкор, кўнгил суратини сўз орқали чизувчи, қалами бадиий ширага беланган шоира, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Ярашеванинг таваллуд айёми. Устозни айёми билан қутлаб, аввало танисиҳатлик-саломатлик, узоқ ва саодатли умр, барокатли ризқ-насиба, оилавий тинчлик-ҳаловат, шунингдек, ижодий холис ниятларнинг чиройли ижобатини тилаймиз. Фарзанду набираларингиздан фақат бахт-роҳат, рўшнолик кўриб яшанг. Устоз, ўз ижодий дастхатингиз, ўз ижодий дунёингиз билан театр ва кино санъатида Раъно Ярашевасиз. Образ талқинидаги юксак ички кечинма санъат, жанр табиатига биноан табиий бўёқлар, ажойиб топилмалар театршунос эътиборимизни тортади. Репертуарингиз кўнгилларни ром этувчи образ-қаҳрамонларга янада бойисин, бадиий таъсирчан асарларга жилвалансин. Офтоб юзингиздан ҳеч вақт табассум аримасин!
@milliyteatr
🎭Табриклаймиз – қутлаймиз!
Бугун 16-февраль, Ўзбек Миллий Академик драма театрининг яна бир истеъдод соҳибаси, ўзига хос актёрлик маҳоратига эга ижодкор, саҳна-экран оламида катта ва кичик роллари билан томошабинлар меҳр-муҳаббатига сазовор бўлган актриса, Омина Тўрақулованинг таваллуд айёми. Айём муборак бўлсин, дея ижодкоримизга аввало сиҳат-саломатлик, узоқ ва файзли умр, мўл-кўл ризқ-насиба, оилавий сокин ҳаёт, шунингдек, ижод самосида юксак парвозлар тилаймиз. Фарзанду набираларингизни чиройли ва ширин ҳаётидан бахтга-роҳатга тўлиб яшанг. Устоз, мутахассислик тилида “типаж” деймиз, ижодий қиёфангизда ўзгачалик бор. Хорижий образларга, характерли ролларга, салбий қаҳрамонларга театршунос нигоҳида сизни муносиб кўрамиз. Ижодингизни кузата туриб, маҳорат бўёқларингиз бой ва ёрқин эканлигига гувоҳ бўламиз. Репертуарингизга файз-барака ёғилсин. Қалбингиздаги неки холис ниятлар, шаффоф орзу-ҳаваслар бўлса, Яратган барини ижобатини берсин!
@milliyteatr
🎭Табриклаймиз – қутлаймиз!
Февралнинг 16-санасида, Фирдавс Зияев деган маҳоратли актёримизнинг ҳам таваллуд айёми. Фирдавсни айёми билан муборакбод этиб, аввало тани-жонингиз саломат, хонадонингиз тинч-осуда бўлсин, деймиз. Узоқ умрингиз қадар фарзандларингизни бахтидан-роҳатидан фақат роҳат кўриб яшанг. Ризқ-насибангиз бисёр бўлсин. Ижодий режаларнинг чиройли самараси, сизга янада илҳом ва кўтаринки руҳият бахш этсин. Фирдавс, нурли келажагингиз ҳали олдинда. Сиздан фақат ҳалол меҳнат, тотли машаққат, мардона довон ошмоқ талаб этилади. Устозларнинг панду насиҳатларига амал қилиб, улар эшик очган нурафшон манзиллардан юришингизни тилаймиз. Ҳаётда ҳам, ижодда ҳам ҳалолликни ва покдомонликни шиор этинг. Йигит бошингиз ҳамиша баланд, кўксингиз мағрур, сўзингиз ўктам бўлсин. Шодликдан ҳаёт ва ижод йўлларингиз қуёшнинг қайноқ тафтига тўлсин!
@milliyteatr