O'ZBEK MILLIY AKADEMIK DRAMA TEATRI
5.67K subscribers
6.78K photos
956 videos
4 files
1.14K links
🇺🇿 Ўзбек Миллий Академик драма театрининг расмий канали 🎭

🇷🇺 Официальный канал Узбекского Национального Академического драматического театра

ВЕБ САЙТ: www.milliyteatr.uz
Instagram: @milliy.teatr
Facebook: MILLIY TEATR
YouTube: MILLIY TEATR
Download Telegram
🎭Қомусимиз-бахтимиз!
Бугун, Марказий банкда соат 10:00да, “Конституция ва қонун устиворлиги” мавзусида маънавий-маърифий ва маданий тадбир бўлиб ўтди. Тадбир меҳмони Ўзбек Миллий Академик драма театрининг устоз санъаткори, Ўзбекистон халқ артисти Гавҳар Зокирова мавзу доирасидаги теран фикр-мулоҳазалари ҳамда ижодий оҳангдаги иштироки билан даврадагиларга зиё улашди, кўтаринки кайфият бахш этди. Тадбир сиёсий, тарихий, ҳуқуқий ва ижодий тарафлама мазмунга бой тарзда бўлиб ўтди. Ташкилот раҳбари кеча сўнггида устоз санъаткорнинг ташрифи ва иштироки учун миннатдорчилик билдириб, “Ташаккурнома” топширди.
@milliyteatr
🎭Куни кеча, “Ўзбеккино” Миллий агентлигида, ўзбек театр ва кино санъатининг ривожига улкан ҳисса қўшиб келаётган ижодкор, халқ суйган ва ардоқлаган санъаткор, беҳисоб шогирдларнинг меҳрибон мураббийси, Ўзбекистон халқ артисти Хайрулла Саъдиевнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди. Ижодий кечага ташриф буюрган меҳмонлар, ўзбек санъатининг дарғалари устоз санъаткорни таваллуд куни ҳамда тўйга тўйона бўлган “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” юксак унвони билан табриклаб, устозга узоқ умр, соғлик-саломатлик тиладилар. Шу ўринда, Ўзбек Миллий Академик драма театри жамоаси ҳам устозни шукрона куни ҳамда юксак унвон билан қутлаб, устоз санъаткорга аввало соғлик-омонлик, узоқдан узоқ умр, улуғ ризқ-насиба, оилавий тинчлик-ҳаловат, шунингдек, ижодий куч-қувват тилайди. Азиз бошингиз омон бўлсин, устоз!
@milliyteatr
🎭Табриклаймиз – қутлаймиз!
Бугун 11-декабрь, Ўзбек Миллий Академик драма театрининг истеъдодли ижодкори, саҳна ва экран ҳаётида турфа хил феъл-атвордаги қаҳрамонларни маҳорат билан талқин этиб келаётган актриса, Азиза Шарипованинг таваллуд айёми. Театр жамоаси номидан ижодкоримизни айёми билан қутлаб, аввало соғлик-саломатлик, узоқ ва саодатли умр, бисёр ризқ-насиба, оилавий бағри бутунлик, шунингдек, ижодий ютуқ ва юксалишлар тилаймиз. Фарзандларингизни бахтидан-тахтидан яйраб, роҳатланиб яшанг. Азизахон, репертуарингиздан жой олган “Халала”даги Заҳро, “Андишали келинчак”даги Кўпайсинхонни кулгига ошно бўлиб эслаймиз. Ўзига хос комик талқин, ўзига хос рангин ижро. Ижодий таржимаи ҳолингиз, орзуингиздаги образ-қаҳрамонлар билан лимо-лим тўлишига тилакдошмиз. Узоқ умрингиз қадар чиройли исмингиз, чиройли тақдирингиздан сўзласин. Ҳамиша азизу мукаррам бўлиб юринг!
@milliyteatr
🎭Табриклаймиз – қутлаймиз!
Бугун 15-декабрь, Ўзбек Миллий Академик драма театрининг истеъдодли ижодкори, саҳна ва экран оламида сидқидилдан ижодий фаолият юритиб келаётган маҳоратли актёр, Ўткир Менглиевнинг таваллуд айёми. Театр жамоаси ўзига хос ижодий ходимини айёми билан қутлаб, аввало сиҳат-саломатлик, узоқ ва мазмунли умр, барокатли ризқ-насиба, оилавий тинчлик-ҳаловат, шунингдек, ижодий файз, нурафшонлик тилайди. Фарзандларингиз бахтини-роҳатини роҳатда кўриб юринг. Ўткиржон, репертуарингиздан ўрин олган ҳар бир образ меҳр-муҳаббат ва маҳорат маҳсули. “Бевалар”даги Шерқўзи, “Халала”даги Салоҳий, “Меҳмонжонлардан айланай” сериалидаги меҳмон Ўткир томошабинларга бир дунё кулги улашади. Эсда қоларли ҳамда мириқиб томоша қиладиган ижро маҳоратига тасаннолар айтамиз. Саҳна ва экранни тўлдириб, жозибали образларни талқин этишда завқингиз ҳамиша баланд, кайфиятингиз аъло бўлсин. Қалбингиздаги эзгу ният-истакларингизни, осмон қадар орзу-ҳавасларингизни ижобатини берсин!
@milliyteatr
🎭 25 декабрь куни соат 16:00 да Ўзбек Миллий Академик драма театрида Ўзбек театр ва кино санъатига улкан хисса қўшган маданият ва жамоат арбоби, СССР халқ артисти, Ўзбекистон халқ артисти, Давлат мукофотлари совриндори Олим Хўжаев таваллудининг 110 йиллик хотира кечаси ўтказилади!
@milliyteatr
🎭Табриклаймиз – қутлаймиз!
Бугун 24-декабрь, Ўзбек Миллий Академик драма театрининг устоз санъаткори, халқ суйган ижодкор, ўз ижодий дунёсига эга актриса, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулчеҳра Иброҳимбекованинг таваллуд айёми. Устозни шукрона куни билан қутлаб, аввало танисиҳатлик-саломатлик, узоқ ва саодатли умр, барокатли ризқ-насиба, оилавий тинчлик-ҳаловат, шунингдек, ижодий файз, нурафшонлик тилаймиз. Кексалик гаштини бахти гўзал фарзанду набираларингиз бағрида, дуогўй она ва буви бўлиб, эъзозда кўриб яшанг. Устоз, биламиз-ки, актёрлик юксак қалб, катта юрак талаб қиладиган касб. Қалби бор, юраги ишлайдиган актёргина образ дунёсида яшай олади. Гулчеҳра Иброҳимбекова ижрочи эмас, яшовчи актриса. “Бегона баҳор” фильмидаги золим, зуғумкор, рашкчи Қайнона – устоз Гулчеҳрани томошабин нигоҳида ёмон кўрдик, мутахассис нигоҳида ички кечинма санъат, табиий бўёқ ва чизгилар, шакл, топилмаларга мафтун бўлдик. Ҳамиша халқ меҳр-муҳаббатидан баҳра олиб, ижодий туҳфалар армуғон этаверинг!
@milliyteatr