O'ZBEK MILLIY AKADEMIK DRAMA TEATRI
5.68K subscribers
6.78K photos
961 videos
4 files
1.15K links
🇺🇿 Ўзбек Миллий Академик драма театрининг расмий канали 🎭

🇷🇺 Официальный канал Узбекского Национального Академического драматического театра

ВЕБ САЙТ: www.milliyteatr.uz
Instagram: @milliy.teatr
Facebook: MILLIY TEATR
YouTube: MILLIY TEATR
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Назм

Ўзбекистон Республикаси халқ шоири Усмон Азим

"АВТОБЕКАТ"

Ижро этади, Ўзбек Миллий Академик драма театрининг актёри Ихтиёр Отажонов.

@ikhtiyar_atajanov
@milliyteatr
Muhammad Yusuf - Ona tilim/ Мухаммад Юсуф - Она тилим (Behzod Muhammadkarimov…
uzlyrics
#Назм

21-октябрь — Ўзбек тили байрами куни

Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф

"ОНА ТИЛИМ"

@dsmiilmfan
@milliyteatr
#Назм

ОНА ТИЛИМ

Нафис эрур, нафис нақадар,
Она сўзм-у ёки у падар.
Бизнинг ўзбек, она тилимиз,
Зар булоқда қайнаб ётган зар.

Ўз тилингда авжи палласи,
Муғаннийнинг мунгли ялласи.
Бошланажак бешик бошидан,
Волидангнинг айтган алласи.

Мавж уражак имло-ю имдод,
Сарбон эрур эга, кесим, от.
Ўзбекона лутфу карамлар,
Дилда, тилда яшар барҳаёт.

Ўз элингга, эшдир, эгиздир,
Ашъорингга, ўзак негиздир.
Она тилинг бўлмаса магар,
Ҳаётингга безак не сўздир.

Ўзбек тили асранди эмас,
Қоралаган ким у, нон емас?
Ўз тилидан кечган кимсани,
Она тили ўз болам демас.

Ўз тилингда ўзбек мақоми,
Ўзингники пишиғ-у хоми.
Олам аро она тилимнинг,
Ўзбекчадир, ўзбекча номи.

Дониёр МИРЗО,
шоир

@milliyteatr
#Назм

ХУДОДАН СЎРАЙВЕРАМАН

Йўқ,
Энди кўнглингдан чиқаролмайсан,
Умрингда қуёшдай порлайвераман.
Минг йиллар қаърига кетганингда ҳам,
Мен сени самодай чорлайвераман.

Исмингни тонгларга ёзаман маҳтал,
Ғунчалар баргида ухлайвераман.
Йўқ, бахтинг менингсиз бўлолмас тугал,
Мен сени ҳар лаҳза йўқлайвераман.

Оташман,
Денгизман,
Самоман,
Нурман,
Жисму жаҳонингни ўрайвераман,
Айт, қандай топасан, қочмоққа имкон –
Мен сени Худодан сўрайвераман.

Мен – сўнгги томчиман,
Ягона нажот.
Фақат сен ичгин деб қистайвераман.
Қўлларимда қолди
Энг сўнгги ҳаёт,
Ўлсам ҳам ишқингни истайвераман!

Зебо Мирзаева,
шоира

@milliyteatr
#Назм

Умримни ўткинчи сабога бердим,
Энг сўнгги чақамни гадога бердим,
Бу телба руҳимни Худога бердим…
Сабо олиб борди, гадога берди,
Гадо йиғлаб борди, Худога берди.

Худо мени сенга хатога берди,
Сен мени кимларга бердинг, Азизим?


Зебо Мирзаева,
шоира

@milliyteatr
the-author-rimma-ahmedova-poema_(muzaza.ru)
<unknown>
#Назм

"ТУШУНМАЙСИЗ, МЕНИНГ КЎНГЛИМНИ..."


Ижро этади, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Римма Аҳмедова.

@milliyteatr
#Назм

НАВОИЙ

Навоий бу – кўламга кўра
Адоқсиз ва бениҳоядир.
Навоий бу – миллий мафкура,
Навоий бу – миллий ғоядир.

Аҳли аёл тутмабдир Ҳазрат,
Эл лол: «Қандай ҳаёт бўлади?»
Навоийни англаган миллат
Навоийга авлод бўлади.

Иқбол МИРЗО,
Ўзбекистон халқ шоири

@milliyteatr
#Назм

ТЕАТР ҚИРОЛИ

Оппоқ булут бошим узра соя бўлиб сузарди,
Мунаввар чеҳрасидан нур ёғилиб турарди.
Отам, дея кулиб гоҳо дакки бериб турарди,
Турғун бобом театрда қут-барака сочарди.

Лабзи ҳалол Арслон каби ҳеч изидан қайтмади,
Марду ҳақдек аямасдан ҳақиқатни айтарди.
Оғир кунда суянч бўлиб қоя бўлиб турарди,
Отеллодек саҳнамизда рашк ўтида ёнарди.

Шогирдларин парвозида қанот бўлиб учарди,
Қилич бўлиб қашқирларнинг юрагини тиларди.
Қалқон бўлиб номардларнинг ғазабидан асрарди,
Қирол Лирдек хиёнатнинг азобини тортарди.

Юрагидан булоқ каби меҳр оқиб турарди,
Кўнгилларга эзгуликнинг уруғини экарди.
Яратган образлари, санъат дурдоналари,
Халқ қалбида Азиз бўлиб Турғун бўлиб қолади!

Эркин Хушвақтов,
драматург

23.01.2024


@milliyteatr
#Назм

ТЕАТР ҚИРОЛИ

Оппоқ булут бошим узра соя бўлиб сузарди,
Мунаввар чеҳрасидан нур ёғилиб турарди.
Отам, дея кулиб гоҳо дакки бериб турарди,
Турғун бобом театрда қут-барака сочарди.

Лабзи ҳалол Арслон каби ҳеч изидан қайтмади,
Марду ҳақдек аямасдан ҳақиқатни айтарди.
Оғир кунда суянч бўлиб қоя бўлиб турарди,
Отеллодек саҳнамизда рашк ўтида ёнарди.

Шогирдларин парвозида қанот бўлиб учарди,
Қилич бўлиб қашқирларнинг юрагини тиларди.
Қалқон бўлиб номардларнинг ғазабидан асрарди,
Қирол Лирдек хиёнатнинг азобини тортарди.

Юрагидан булоқ каби меҳр оқиб турарди,
Кўнгилларга эзгуликнинг уруғини экарди.
Яратган образлари, санъат дурдоналари,
Халқ қалбида Азиз бўлиб, Турғун бўлиб қолади!

Эркин Хушвақтов,
драматург

23.01.2024

(Талабларга биноан ушбу шеър яна такрор ҳавола этилди).

Яшаб ўтганларнинг охирати обод бўлсин!


@milliyteatr
#Назм

ХУДОДАН СЎРАЙВЕРАМАН

Йўқ,
Энди кўнглингдан чиқаролмайсан,
Умрингда қуёшдай порлайвераман.
Минг йиллар қаърига кетганингда ҳам,
Мен сени самодай чорлайвераман.

Исмингни тонгларга ёзаман маҳтал,
Ғунчалар баргида ухлайвераман.
Йўқ, бахтинг менингсиз бўлолмас тугал,
Мен сени ҳар лаҳза йўқлайвераман.

Оташман,
Денгизман,
Самоман,
Нурман,
Жисму жаҳонингни ўрайвераман,
Айт, қандай топасан, қочмоққа имкон –
Мен сени Худодан сўрайвераман.

Мен – сўнгги томчиман,
Ягона нажот.
Фақат сен ичгин деб қистайвераман.
Қўлларимда қолди
Энг сўнгги ҳаёт,
Ўлсам ҳам ишқингни истайвераман!

Зебо Мирзаева,
шоира

@milliyteatr
Zulfiya. Bu oqshom _ Зулфия. Бу оқшом
<unknown>
#Назм

Зулфияхоним

"БУ ОҚШОМ"

Ижро этади: Миллий театр санъаткори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Лола Элтоева

@milliyteatr
Audio
Zulfiya
#Назм

Зулфияхоним ижодидан

"ҲИЖРОН"

@milliyteatr
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Назм

ОНАСИН СОҒИНГАНЛАРГА

Ижро этади: Миллий театр санъаткори, Ўзбекистонда ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист Дилноза Кубаева.

@milliyteatr
#Назм

УЛУҒИМСАН, ВАТАНИМ!

Мен дунёни нима қилдим,
Ўзинг ёруғ жаҳоним,
Ўзим хоқон,
Ўзим султон,
Сен тахти Сулаймоним,
Ёлғизим,
Ягонам дейми,
Топинган кошонам дейми,
Ўзинг менинг улуғлардан
Улуғимсан, Ватаним...

Шодон куним гул отган сен,
Чечак отган изимга,
Нолон куним юпатган сен,
Юзинг босиб юзимга.
Синглим дейми,
Онам дейми,
Ҳамдарду ҳамхонам дейми,
Офтобдан ҳам ўзинг меҳри
Илиғимсан, Ватаним.

Сен Хўжандсан,
Чингизларга
Дарбозасин очмаган,
Темур Малик орқасидан
Сирдарёга сакраган,
Муқаннасан қорачиғи
Оловларга сачраган,
Широқларни кўрган чўпон
Чўлиғимсан, Ватаним.

Ким Қашқарни қилди макон,
Ким Энасой томонда,
Жалолиддин – Курдистонда,
Бобуринг –Ҳиндистонда,
Бу қандай юз қаролиғ деб,
Ётарлар зимистонда,
Тарқаб кетган тўқсон олти
Уруғимсан, Ватаним...

Ўғлим, десанг осмонларга
Ғирот бўлиб учгайман,
Чамбил юртда Алпомишга
Навкар бўлиб тушгайман,
Падаркушдан пана қилиб
Улуғбегинг қучгайман,
Ғичир-ғичир тишимдаги
Сўлиғимсан, Ватаним...

Сен – шохлари осмонларга
Тегиб турган чинорим,
Ота десам,
Ўғлим деб,
Бош эгиб турган чинорим,
Қўйнимдаги ифтихорим,
Бўйнимдаги туморим,
Ўзинг менинг улуғлардан
Улуғимсан, Ватаним!

Муҳаммад Юсуф

@milliyteatr
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Назм

Ижро этади: Миллий театр устоз санъаткори, Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комилов.

@milliyteatr
#Назм

ОЛАМ БОРДИР...

Юрагимда сирли бир олам бордир,
Юлдузлари ўхшар сенинг кўзингга.
Қаҳратон ёндирар, саратон қордир,
Бу олам бўйсунар сенинг измингга!

Юрагимда сирли бир олам бордир,
Унда ишқдан бўлак ҳислар бегона.
Унда иккимизга бахт интизордир,
Унда иккимизда юрак ягона!

Юрагимда сирли бир олам бордир,
Бу сир Яратган ва менга аён.
Унда ҳақиқатга муҳаббат ёрдир,
Унда армонда ҳам қолмагай армон!

Юрагимда сирли бир олам бордир,
Маликалар унда изимга маҳтал.
Мен учун ҳар нега бўлолсанг қодир,
Юрагимдан ўшал оламни ахтар!

Юрагимда сирли бир олам бордир,
Ахир олам номи сенинг исмингда!

Хуршида Намазбаева

@milliyteatr
#Назм

Кўп йиғлама,
оғрийди бошинг,
ахир бахтли бўлмоғимиз шарт.
Ёмон бўлар агар кўзёшинг
тугаб қолса, келгунича Бахт.

Кўзёшингни сочма тунларга,
асраб қўйгин яхши кунларга...

Шавкат Раҳмон


@milliyteatr
#Назм

Кел, яшириб қўяйин сени,
юракнинг энг чуқур ерига.
Кейин сен ҳам яширгин мени,
юракнинг энг чуқур ерига.

Тополмасин бизларни биров!

Шавкат Раҳмон

@milliyteatr
#Назм

МАКТУБ

Севгилим,
Севгилим,
Оғрийди дилим.
Жоним оғрийверар сизни ўйласам,
Гулдай юзингизни силар энди ким,
Мени эслармисиз, йўқми ўшал дам?..

Булутлар кўк кезар кунда пиёда,
Уфққа офтоб ботар қизил гулхандай.
Армоним экансиз ёруғ дунёда,
Сизни ўйламасдан яшарман қандай?

Севгилим,
Севгилим,
Оғрийди дилим.
Жоним ёмон оғрир сизни ўйласам,
Сунбул сочингизни силар энди ким,
Мени эслайсизми, йўқми ўшал дам?..

Билмайман,
Билишни истамайман ҳам.
Билганим – менга бахт насиб этмади,
Йиллар ўтаверди, кўзим ўнгидан,
Сизнинг ойдек рухсорингиз кетмади...

Дунё омон бўлсин,
Сиз бўлинг омон,
Омадли бўлинг сиз,
Бахтли бўлинг сиз.
Лекин
Билиб қўйинг,
Билиб қўйинг, ҳамон
Сизни унутолмас, Муҳаммадингиз!

Муҳаммад Юсуф

@milliyteatr
#Назм

КУЛИШНИ ЎРГАТ
!

Ҳаёт, эзаверма шўрлик дилимни,
Синишни биламан, туришни ўргат.
Аччиқ кўзёшларим тўлди кўзимга,
Йиғлашни биламан, кулишни ўргат.

Оппоқ қушлар кирар тушимга ҳар кеч,
Айтишар, учамиз кишанларни еч.
Уларга қўшилай бўлмасидан кеч,
Менга баланд-баланд учишни ўргат.

Ёмонлар кўз тикар, қилдек жонимга,
Қани, бах?! Нега келмас ёнимга?
Қачон раҳминг келар, мени ҳолимга?!
Ёмғирларда тошдек туришни ўргат.

Ҳеч кимга бермаган шодлигингни бер,
Оёғим остида гуллаб кетсин ер.
Яхши-ю ёмонлар нима деса дер,
Бахтлилардан бахтли бўлишни ўргат.

Йиғлашни биламан, кулишни ўргат!

Рислиғой Ҳотамова

@milliyteatr