O'ZBEK MILLIY AKADEMIK DRAMA TEATRI
5.68K subscribers
6.78K photos
961 videos
4 files
1.15K links
🇺🇿 Ўзбек Миллий Академик драма театрининг расмий канали 🎭

🇷🇺 Официальный канал Узбекского Национального Академического драматического театра

ВЕБ САЙТ: www.milliyteatr.uz
Instagram: @milliy.teatr
Facebook: MILLIY TEATR
YouTube: MILLIY TEATR
Download Telegram
#Қалб_гавҳари

Иқтидоринг етмаган ишни қилма, сабабсиз ўзингни донишманд билма.

Носир Хисрав

@milliyteatr
#Қалб_гавҳари

Агар темир ишлатилмаса, занглайди. Агар сув ҳаракатланиб турмаса, айнийди. Агар киши фикрламаса, ақлда ҳам шундай ҳолат юз беради.

Леонардо Да Винчи

@milliyteatr
#Қалб_гавҳари

Ҳаёт қанчалик шафқатсизлик қилмасин ва орзулар кўмилиб, умидлар сўнмасин, ўзида чирой топиш учун аёл ўз ашёлари орасидан ойна қидиради.

Айман Ёғий

@milliyteatr
#Қалб_гавҳари

Янгидан порлашинг учун аввал ботишинг керак.

Рофиъий

@milliyteatr
#Қалб_гавҳари

Мажлисбозлик қанчалик кўпайган сари сўзнинг қадри шунчалик камаяди, қадди букилади, оҳори тўкилади. Амалларнинг куч-қуввати заифлашади.


Озода ШОБИЛОЛОВА

@milliyteatr
#Қалб_гавҳари

Агар кўпга эга бўлсанг, молингдан бер.
Агар озга эга бўлсанг, қалбингдан.


Жалолиддин Румий

@milliyteatr
#Қалб_гавҳари

Сўрамасалар жавоб берма, айтмаган жойга борма.

Мотуридий

@milliyteatr
#Қалб_гавҳари

Жан Цю айтади:
– Сизнинг йўлингиз менга ёқади, лекин менинг кучим етмайдиганга ўхшайди.
Муаллим айтди:
– Кучи етмаганлар ярим йўлда қолиб кетади. Сен бўлсанг, ҳали қадам ташлаганинг ҳам йўқ.

Конфуций

@milliyteatr
#Қалб_гавҳари

Битта дарахтдан миллионта гугурт донаси ясалади. Битта гугурт донаси билан миллионлаб дарахтларга ўт қўйилади. Шунинг учун ҳаётингдаги миллионлаб ижобий ишларингга таъсир қилмаслиги учун битта ҳам салбий иш қилма!

Доктор Иброҳим Фиқий

@milliyteatr
#Қалб_гавҳари

Кароматнинг энг зўри ўзингдаги ёмон хулқни яхшисига ўзгартира олишингдир!

Саҳл ибн Абдуллоҳ Тустарий

@milliyteatr
#Қалб_гавҳари

Турмуш қуриш билан тугайдиган муҳаббатдан кўра, турмуш қуриш билан бошланадиган муҳаббат яхшидир.

Айман Ёғий

@milliyteatr
#Қалб_гавҳари

Бир қадам ташланг ва йўл ўз-ўзидан пайдо бўлади.

Стив Жобс

@milliyteatr
#Қалб_гавҳари

Кутманг: «фурсати» деган нарса йўқ. Қаерда бўлсангиз, ўша ердан бошланг. Қўлингизда қандай қурол бўлса, шу билан бошланг. Ундан яхшироғи йўл-йўлакай топилади.

Наполеон Хилл

@milliyteatr
#Қалб_гавҳари

Қалбингда сиқилиш,баданингда лоҳаслик, ризқингда етишмовчилик сезилса, билгинки, бефойда нарсалар хусусида кўп гаплашибсан.

Молик ибн Динор раҳимаҳуллоҳ

@milliyteatr
#Қалб_гавҳари

Жудаям эски сериални бор вужудим билан томоша қилмоқдаман. Фақат ичимда: "Онам шу ерда кулганди", дейиш учунгина.

Айман Ёғий

@milliyteatr
#Қалб_гавҳари

Ғамгин бўлма, йўқотган барча нарсаларинг сенга бошқа кўринишда қайтиб келади.

Жалолиддин РУМИЙ

@milliyteatr
#Қалб_гавҳари

Аёлнинг тўққиз нафси, бир ақли, эркакнинг тўққиз ақли, бир нафси бордир. Аёл бир ақли ила тўққиз нафсига соҳиб чиқа оларкан. Аммо эркак тўққиз ақли ила бир нафсига соҳиб чиқа олмас!


Жалолиддин РУМИЙ

@milliyteatr
#Қалб_гавҳари

Мен ҳамиша ўзимни бахтиёр сезаман. Биласизми нега? Чунки мен ҳеч қачон, ҳеч кимдан, ҳеч нарса кутмайман! 

Уильям Шекспир

@milliyteatr
#Қалб_гавҳари

Фарзанд ота-она ўртасида занжир. Фарзандлар улғайиб, уй-рўзғорли бўлгач, ота-она фарзандлар ўртасида занжир.

Озода ШОБИЛОЛОВА

@milliyteatr
#Қалб_гавҳари

Куч-қудратда тенгсиз димоғдор дунё бойликлари, бир четда камтаргина бўлиб турган соғлик-саломатлик аталмиш неъмат қаршисида тиз чўкади.

Озода ШОБИЛОЛОВА

@milliyteatr