Nodirabegim
2.46K subscribers
3.93K photos
172 videos
38 files
2.13K links
Adiba va tarjimon Nodirabegim Ibrohimovaning ijodiy kanali.

@nodirabegim_bot
Download Telegram
#таржимадан_парча

Боз устига қарзга ботган Фёдор Михайлович журналларга асарларини ўзи таклиф қилар, натижада у бошқа ёзувчилар, дейлик Тургенев ва Гончаровдан кўра кам гонорар оларди. Ўша пайтлар Фёдор Михайловичга “Жиноят ва жазо”нинг ҳар босма саҳифаси учун 150 рубл тўлашар, айни вақтда худди шу “Рус хабарномаси”да романи чоп этилаётган Тургеневга 500 рубл бериларди.
Энг алам қиладигани эса Фёдор Михайлович доим шошиб ёзишга мажбур эди. Унда ортиқча вақт йўқ, ёзганларини таҳрир қилишга улгурмас, бу эса уни азобларди. Танқидчилар Фёдор Михайлович романларида ўхшамаган шаклларни танқид қилишар, бир қанча мавзулар битта романда бирлаштирилгани, воқеалар бир бирининг устига тўплангани ва кўп ҳолатлар якунланмай қолганини билдиришарди. Аёвсиз танқидчилар Фёдор Михайловичнинг қандай шароитда ижод қилишини билишмасди, назаримда. Романнинг дастлабки учта боби аллақачон босилган, тўртинчиси нашрга тайёрланган, бешинчиси почта орқали юборилган, олтинчиси ёзиб бўлинган, қолганлари эса ҳатто ўйлаб кўрилмаганди. Бунинг оқибатида Фёдор Михайлович ич ичидан умидсизликка тушар, баъзида “ўйлаб қўйган ғоямни ўзим барбод қилдим, энди уни тўғирлаб бўлмайди”, деб афсус чекарди.

Анна Достоевская. "Хотиралар"

@mittihaqiqatlar
#таржимадан_парча

1867 йил кузида Фёдор Михайлович режа тузиб чиқиш ва 1868 йилги «Рус хабарнома»сининг биринчи сонлари учун мўлжалланган «Телба» романини ёзиш билан банд эди. Романнинг ғояси қадрли ва суюкли - ижобий гўзал одам образини тасвирлаш эди, лекин бу вазифа Фёдор Михайловичга ўлчовсиздек туюлди. Буларнинг барчаси эримни ғазаблантирарди. Афсуски, бунга А.Н.Майковга йўллаган мактубида ёзганидек, у билан бутунлай ёлғизликда, “шиллиқ оролда” яшашдан қандай зерикмаслигим ҳақидаги хавотирли, мутлақо асоссиз бўлса-да, ташвишлари фикрлари қўшилди. Мен уни қанчалик кўндиришга уринмайин, жуда бахтли эканлигим ва ҳеч нарсага муҳтож эмаслигим, шунчаки у билан яшашим ва уни яхши кўришимга ишонтирмайин, менинг гапларим унчалик таъсир қилмади ва у нега Парижга кўчиб ўтишга пулимиз йўқлиги, менга театр ва Луврга ташриф буюриш каби ўйин-кулгиларни раво кўролмаганидан ўкинарди. Ўшанда эрим мени яхши билмасди!
Бир сўз билан айтганда, Фёдор Михайлович қаттиқ тушкунликка тушиб қолди, кейин мен уни қайғули ўйларидан чалғитиш учун Саксон лес Баинсга яна рулеткада омадини синаб кўриш таклифини бердим. (Саксон лес Баинс Женевадан беш соатлик масофада жойлашган; ўша пайтда биз томонда мавжуд бўлган рулетка аллақачон ёпилганди.) Фёдор Михайлович менинг фикримни маъқуллади ва 1867 йил октябр-ноябр ойларида бир неча кунга Саксонга жўнаб кетди. Мен кутганимдек, унинг рулетка ўйинидан топган даромади яхши бўлмади, лекин натижаси ижобий кечди: жойни ўзгартириш, саёҳат ва қайта бошдан кечирилган нотинч таассуротлар унинг кайфиятини тубдан ўзгартирди. Женевага қайтиб, Фёдор Михайлович иштиёқ билан ишга киришди ва йигирма уч кун ичида «Рус хабарномаси» газетасининг январ сони учун олтита босма табоқ матн (93 бет) ёзди.
Фёдор Михайлович «Телба» романининг ёзма қисмидан норози бўлиб, биринчи қисми у учун муваффақиятли бўлмаганини айтди. Айтганча, эрим ҳар доим ўзига нисбатан ҳаддан ташқари қаттиққўл бўлган ва унинг асарлари камдан-кам ҳолларда у томонидан мақтовга сазовор бўларди. Фёдор Михайлович баъзан ўз романлари ғояларига қойил қолар, уларни яхши кўрар ва узоқ вақт хотирасида сақларди, лекин деярли ҳар доим, жуда камдан-кам истиснолардан ташқари, бу ғояларни асарларида гавдаланишидан норози эди.

Анна Достоевская. "Хотиралар"

@mittihaqiqatlar
#таржимадан_парча

Кун илиқ, бироқ бутутли - айни кайфиятимизга момонд эди. Жажжи Сонямизнинг қабри билан хайрлашгач, Фёдор Михайлович чуқур изтиробда қолди, ўшанда ҳаётимиз давомида биринчи марта унинг тақдирни лаънатлаганини эшитдим, ҳаёт уни доим эзишини айтиб оғринди. Эсимда, у менга севимли онасининг ўлимидан сўнг ёлғиз кечган болалиги, унинг адабий машқлари устидан кулган дўстлари, иқтидорини тан олмаган ва ранжитган одамлар ҳақида сўзлаб берди. Сургунда ўтган тўрт йилининг аччиқ оғриқларини хотирлади. Мария Дмитриевна билан бир умр бахтиёр яшаш учун оила қургани, аммо бу содир бўлмаганини: Мариядан фарзанд кўрмагани, ўзининг ғалати, оғир, тушунарсиз характери туфайли аёли у билан масрур яшамаганини тан олди. Мана энди, унинг азалий ва ягона инсоний бахти – ота бўлиш орзуси уни бир лаҳза шодуман этгани ва тақдир ундан шу бахтни ҳам тортиб олгани нақадар ноҳақлик бўлганини айтди. У ҳеч қачон (аввал ҳам, кейин ҳам) ўтмишидаги воқеаларни айтиб нолимаган, аччиқ қайғуларининг тафсилотларига тўхталмаган, яқин одамларини йўқотиш унга нақадар азоб келтирганини айтиб ёзғирмаган эди.
Мен уни тинчлантиришга уриндим, бу оғир синовни бирга енгишимиз кераклигини айтдим, лекин афтидан унинг юраги қайғуга лиммо лим тўла эди, ҳамдардлигим ҳолатини енгиллаштирмади. Мен ич ичимдан бебахт эримга ачинардим ва биргаликда кўз ёш тўкардим. Бизни боғлаб турган умумий дард, ичкин суҳбат унинг қалбига кириб боришимга имкон берди ва биз гўё битта одамга айланиб қолдик.

Анна Достоевская. "Хотиралар"

@mittihaqiqatlar
#таржимадан_парча

Унашувим ҳақида сўрабсиз. Мен икки марта унаштирилганман (уч марта дейлик – сабаби бир қиз билан икки марта унашув бўлган); хуллас, уч гал ҳам тўйга саноқли кунлар қолган эди. Биринчи воқеа узоқ ўтмишда қолган (у аллақачон оила қурган ва фарзандли ҳам бўлибди), иккинчиси ҳали боши очиқ, аммо турмуш қуришни режалагани йўқ, мустақил ҳаёт кечирмоқда. Булардан шундай хулосага келдимки, эркаклар кўпроқ азоб чекади, масалага бошқа тарафдан қарасак, улар унчалик қаршилик қилишмайди, аёллар бўлса айбсиз айбдор, улар ниманидир ўзгартиришга ожизлик қилишади. Буларни муҳокама қилиб бошни оғритишдан не наф? Гўё дўзахдаги ягона ўчоқни синдирмоқчи бўляпсиз, биринчидан бу қўлингиздан келмайди, иккинчидан қўлингиздан келса ҳам ўзингиз унинг қайноқ оташидан куясиз, аммо дўзах барибир улуғворлигини сақлаб қолаверади. Шунинг учун бундай қилмаган маъқул.

Кафка, "Миленага мактублар"

@mittihaqiqatlar