Mubaşşir Ahmad
87.2K subscribers
7.33K photos
1.39K videos
11 files
4.71K links
Ушбу каналда "Azon Global" Медиа лойиҳалари асосчиси, "Ўрта Осиё халқлари Азон вақфи" васийлар кенгаши раиси шайх Мубашшир Аҳмаднинг шахсий мулоҳазалари ва у киши уламолардан келтирган иқтибослари эълон қилинади.

Реклама учун:
@muazzin_91
Download Telegram
Forwarded from ODAMLAR ORASIDA
Тақий Усмоний айтадилар:

“Бисмиллоҳ” расмий нарса эмас, заруратдир. Буни икки мисол билан сизга исботлаб берай. Сизга бир сув келтирилса, оний вақтда уни томоғингиздан ўтказиб роҳат қиласиз.

Тафаккур қилиб кўринг, у сувни вужудингизга ким келтирди? Қандай қилиб? Аллоҳ таоло банданинг ҳожатларига ярайдиган, унинг тириклигига сабаб бўладиган сувни денгиз, уммонлар шаклида тўплаб беради.

Сув бир жойда туриб айниб қолмаслиги учун Парвардигоримиз уни тузлар билан тўлдиради. Уммон ичида ўлиб кетган жониворлар сувни айнитиши мумкин эди, лекин Холиқимиз унинг мавжлантириб тургани учун сув ачимайди.

Худованд: “Бўлди, мен сувни яратиб қўйдим, энди ундан ўзинг фойдаланиб ол”, демади, балки булутни уммон тепасига келтириб, ундаги чучук сувларни ўзига сўриб олиб, шамол билан бандалари устига олиб келиб, сув қилиб ёғдирди.

Аллоҳ таоло кўринишида тоғларга ҳусн бўлиб турган қору музликларни бизлар учун ўша ерда жамлаб қўйди. Худованд: “Бўлди, ана тоғларга сувни жамлаб қўйдим, энди уни ўзинг бориб, парчалаб, уйга олиб келиб, эритиб ишлатавер” демади, балки ўзи Қуёшни унинг устига олиб келиб, тагидан эритиб, ариқлар, сойлар қилиб, хонадонингиз олдига оқизиб қўйди.

Ўша тоғдаги қорларни Аллоҳ таоло сизга яқин бўлган далаларга ёғдириб, жамласа бўларди, лекин бундаям сизнинг фойдангиз бор: агар далада бўлганда унга турли жониворлар тегиб, ифлос қиларди, тоғда эса унга чанг ҳам, ғубор ҳам тегмай, тоза бўлиб туради.

Баъзида Аллоҳ таоло ер остида ҳам филтрлаб сувларни ҳозир қилади, хоҳлаган жойингизни кавласангиз, унга етишасиз. Сиз сув учун нима хизмат қилдингиз? Энди, Аллоҳ таолонинг шунча хизмати билан олдингизга келган сувни ичаркансиз, қандай қилиб, унинг номини айтмайсиз?

Сув ичингизга кирди. Энди унинг вужудингиздаги хизматлари ақлни лол қолдиради. Аллоҳ таоло “Сувдан ҳамма нарсани тирик қилдим” дейди. Танангизнинг энг кичик парчаси ҳам сув билан тирик.

Банда асли баданининг қайси қисмига қанча сув кераклигини билмайди. Аллоҳ таоло мана шу эҳтиёжни ҳис қилиш учун чанқоқлик деган неъматни берди. Нега шукр қилмайсиз?”

Ёрқинжон қори маърузалари асосида тайёрланди.

Islomziyo uz


#fakt #ilm

🍃 Самимият соғинганлар
https://t.me/odamlar_orasida2