MUBORAK TUMANIM
95 subscribers
3.27K photos
1.38K videos
9 files
1.38K links
🏛MUBORAK_TUMANIM 🏪 Телеграм каналимизга хуш келибсиз!

🔰Агар бизлар биргалашиб харакат қиладиган бўлсак худони ўзи ўз мархаматини беради.
Download Telegram
Audio
📋 Уч ҳафта мобайнида, газ ҳисоблагичи ўрнатилмасдан пайсалга солиб келинган хонадон вакили #Муборак24 каналиги ўз миннатдорчилигини билдирди.

Эслатиб ўтамиз !!
Туман газ таъминоти вакиллари ҳисоблагични ечиб олгач, уни ўрнатиб бермай пайсалга солиб келаётгани тўғрисида бизга #мурожжат бўлган эди.

💿 #аудиони эшитинг !!
Манба: Муборак24

@MUBORAK_TUMANIM 🌐
Forwarded from “MUBORAK-24”
🔖 Кеча «Қорақум-Хитой» қишлоғида прокурор Самад Ҳасанов, ИИБ бошлиғи Тўлқин Ҳайитов, солиқ инспекцияси бошлиғи Аброр Темиров ва қатор масъуллар иштирокида тадбиркор ёшлар, шунингдек ахолини қийнаётган муаммолар ўрганилди.

Эътиборлиси, мазкур учрашувда прокурор маҳалла раисларининг ишидан қониқмаётганини алохида таъкидлаб ўтди.

Берилган баъзи бир топшириқлар ижроси ҳафталаб , керак бўлса , ойлаб ҳам бажарилмаяпти, дейди Самад Ҳасанов.

Шунингдек, ишсиз ёшлар, тадбиркорлик борасида кредит олиш муаммолари, электр энергиясидаги узилишлар каби мурожаатлар кўриб чиқилди. Туман прокурори электр тармоқлари корхонаси раҳбарининг берилган топшириқларни вақтида бажараётганини ҳам таъкидлади.
Умумий ҳисобда 40 дан ортиқ мурожаатлар ўрганилди ва амалда ижроси назоратга олинди.

Дилшод Сафаров.
«Қорақум-Хитой» қишлоғидан #Муборак24 канали учун махсус🖋

☑️Каналимизга уланиш учун линк устига босинг👇👇
https://t.me/MUBORAK24

Ⓜ️ @muborak24👈✔️
Муборакда бўладиган сайёр қабулларнинг кўпида #Муборак24 каналимиз иштирок этади.

Чунки таклиф қилишади. Таклифни ерда қолдириш бу хақиқий хақорат ва виждонсизликдир. Ҳар-хил холатлар ва мурожаатларга гувоҳ бўламиз. Бир қабулда ишсиз йигит туриб арз қилди.

Мен ишсизман, туман ҳокимига иш сўраб борсам #ободонлаштиришга юборади. Мен мусур тозалашни хохламайман дея мурожаат этди.

Шунда, ишсиз йигитга кенг тушунтиришди ва мурожаатчи йигит ишламайман, ундан кўра Россияга кетаман деб ўтирди.

ЭНДИ ЎЙЛАБ КЎРИНГ !!

Россияда таёр иш бормикан, у ерда мусур тозалатмай, кўча шипиртирмай кресло бериб сен бошлиқсан деб қўйишармикан !? Ўзга юртда гадоликдан нима фойда, ўз юртингда шоҳ бўлолмасанг гадо ҳам бўлмайсан.

Фақат мехнат қилиш керак-да. Шунча вақт шунча муаммолари бўлган халқимиз шу пайтгача жимгина эди. Ҳокимларни уйида ё кўчасида кўргани ҳам йўқ эди. Ҳоким, Прокурор, ёки ИИБ раҳбарига салом ҳам беролмасди. Қизиқ энди-чи, энди ҳамма қонунчи. Ишсиз қийналиб, ташкилотларда навбат кутиб банклардан кредит ололмай йиллаб кутган. У кунлар ортда қолдида, ҳамма шароит бўлади. Қачон-ки, порахўрлар креслодан кетса, қачон-ки, ўқитувчини ота-оналар урушдан хақорат қилиб судга беришдан тўхтаса. Қачон-ки, ёшларни ўз фарзандимиздай кўрсак. Қачон-ки, #виждонли бўлсак, қачон-ки #худодан_қўрқсак ҳаммаси бўлади.

Унгача эса #шантажликни ниқоб қилиб, ўзимизни алдаб кулгуга қўйиб юраверамиз. Айтишингиз мумкин блогерни шароити зўрда ёзаверади деб !! Аммо мен ҳамон қишлоқда лой кўчалар-у, гази йўқ уйларда қишлоқ ҳаётида яшаб келаяпман. Ота-боболаримиз сабр қилган ва битта нарсани аллохдан кўп сўраган ва мен ҳам сўрайман !!!

Ўзбекистон тинч бўлсин, шунда бир йўлини қиламиз.

Дилшод Сафаров

Каналга қўшилиш учун:👇
@Dilshod_Safarov
Forwarded from “MUBORAK-24” via @like
Мана гапимизни исботи !!

Блогер ёмон, бизни кўролмайди. #Муборак24 ёзсса ёзар, деб ўтираверинглар. Мана ахвол одамлар, халқ бўлгани бўлиб ётаверсин. Биз ёмон сиз яхши бўлиб қолаверинглар.

Дилшод Сафаров

Ⓜ️ @muborak24👈✔️
Forwarded from “MUBORAK-24”
🌐 Самад Ҳасанов бутун жаҳон матбуоти эркинлиги куни билан. #Муборак24 канали ва унинг барча блогерларини табриклади✔️

🛑Каналимизни албатда яқинларингизга ҳам улашинг👇👇
https://t.me/MUBORAK24

Ⓜ️ @muborak24👈✔️
Forwarded from “MUBORAK-24” via @like
Муборак халқининг яхши кунларида доим хизматида бўлган хофиз Нусрат Ғаффоровни Муборакда ўлдига чиқаришди.

Аслида нима ва қандай холат юз берган эди? Биз ушбу миш-мишлар қанчалик хақиқат экани билан қизиқдик ва устоз санъаткорнинг ўзлари билан боғландик.

Мен ўзимни бироз бошқача ҳис этдим, шу сабаб дархол келиб шифoкорга ўзим мурожаат этдим. Шундан сўнг шифокорлар барчасини назоратга олишди. Айни пайтда ахволим жуда яхши, ётиб қолганим йўқ. Одамлар мени ўлдига чиқаришибди. Мен тирикман, ўлганим йўқ ҳали. Анализимда коронавируси аломатлари чиқмади. Демак менда ҳаммаси жойида. Менга қўнғироқ қилиб, сиз тирикмисиз, ўлмабди деб сўраётганлар ҳам бўлди дейдикоронавируси аломатлари чиқмади. Демак менда ҳаммаси жойида. Менга қўнғироқ қилиб, сиз тирикмисиз, ўлмабди деб сўраётганлар ҳам бўлди дейдикоронавируси аломатлари чиқмади. Демак менда ҳаммаси жойида. Менга қўнғироқ қилиб, сиз тирикмисиз, ўлмабди деб сўраётганлар ҳам бўлди дейди устоз хофиз Нусрат Ғаффоров.

Ҳа азизлар, бировни ўлдига чиқаргунча сал ёқамизни ушлаб товба қилсак яхши бўларди. Халқимиз ва юртимиз бошига синовли кунлар тушган бир пайида бундай ёлғон хабарларни тарқатишдан қўрқайлик.

Нусрат Ғаффоров айни пайтда Муборак туман юқимли касалликлар шифохонасида шифокор назоратди бўлиб, унинг ахволи анча яхши ва эртага ёки 2-3 кун ичида уйига жавоб берилади.

#Муборак24 канали маъмурияти санъткор оиласига саломатлик тилаб қолади😊

Дилшод Сафаров🖋

Ⓜ️ @muborak24👈✔️
#Муборак24 бош мамури, Муборак туман халқини муаммоларини тинговчи, Халқ уни хурмат қилувчи,

Дилшод Сафаровни яни устозим, таваллуд айёми билан чин юракдан табриклайман 🎉🎁доимо соғ саломат бўлинг ишларизга ривож омад тилайман,

Ҳар доим мана шундай халқни орасида юринг,
Халқ билан бўлинг !


©Нозим Зиёдуллаев

Ⓜ️
@MUBORAK_TUMANIM✔️
Forwarded from “MUBORAK-24”
Муборак туман тиббиёт бирлашмаси бугун #Муборак24 каналимизга ковид-19 га оид янги маълумотларни маълум қилди.

Унга кўра Муборакда мактаб ўқувчилари орасида 6 нафарида Ковид-19 вируси аниқланган. Шунингдек, бир нафар ўқитувчида ҳам мазкур касаллик қайд этилган. Вирусга чалинганлар уй шароитида қатъий назорат остига олинган. Ҳозирда мазкур беморлар аҳволи яхши ва уларда тузалиш жараёни кечмоқда !

Бутун дунёга нисбатан юртимизда бу касаллик бироз яхши бўлиши мумкин. Аммо касални даволагандан кўра, унинг олдини олган яхшироқ !

Беморларимизга шифо тилаб қоламиз !

🔗Бизнинг манзил:👇https://t.me/MUBORAK24
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
MUBORAK TUMANIM
Photo
#Муборак24 Телеграм канали Маъмури, Блоггер Дилшод Сафаров ҳам,
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30-йиллиги кўкрак нишони билан тақдирланди
.

Табриклаймиз 👏👏

Каналимизга обуна бўлинг👇

Ⓜ️@MUBORAK_TUMANIM✔️
Муборак туман Молия бўлими бошлиғи Бозор Содиқов Халқ депутатлари Муборак туман кенгашини онасидан сўккани ва ҳақорат қилган аудиоси ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетди.

Бунинг сабаблари ва мазкур аудио овоз (запис) қанчалик ҳақиқатга яқин эканлигини билиш мақсадида туман Молия бўлими бошлиғи Бозор Содиқовга мурожаат этдик.

Б. Содиқов мурожаатимизга жавобан: Буни душманларим уюштираяпти, сизни номингиздан қилишга уринаяпти. Сиз билан мени қарши қилмоқчи,-дея изоҳлади.

Ким, нима сабабдан қилади ёки уюштиради? Бозор Содиқов халқ вакилларини рўйирост ҳақорат қилишга ҳақлими?!

Халқ депутатлари Муборак туман кенгаши вакиллари бу ҳолатни қатъий кўриб чиқишни бошлаган. Воқеалар ривожи бугун тўлиқ #Муборак24 каналида кўрсатиб берилишини яна бир бора таъкидлаймиз !

🪡Саҳифага қўшилиш:👇
https://t.me/Dilshod_Safarov
🎙Бугун 3 май – Жаҳон матбуоти эркинлиги куни.

#Муборак24 каналимизнинг ижодий гуруҳини касб байрами билан табриклайман. Ишимиз оғир, унинг нонини емоқлик учун эса, темирдан тишлар бўлиши керак !

Сўнги йиллардаги очиқлик ва шаффофлик билан ишлашнинг ўзи бўлгани йўқ. Қайсидир ҳоким қаматаман деган бўлса, яна бошқаси мени огоҳлантириб қўрқитиш билан таҳдида қилади. Яна бошқаси, сўкиниб изза қилади. Ёки бошқаси шахсиятимизга тегди. Хуллас битта нарса ютуғимиз !

Биз, ортга қайтмадик ва ишлашда давом этамиз !

Касб байрамингиз муборак бўлсин, азиз ҳамкасблар !

🪡Саҳифага қўшилиш:👇
https://t.me/Dilshod_Safarov