MUBORAK TUMANIM
94 subscribers
3.27K photos
1.38K videos
9 files
1.38K links
🏛MUBORAK_TUMANIM 🏪 Телеграм каналимизга хуш келибсиз!

🔰Агар бизлар биргалашиб харакат қиладиган бўлсак худони ўзи ўз мархаматини беради.
Download Telegram
Муборакда бўладиган сайёр қабулларнинг кўпида #Муборак24 каналимиз иштирок этади.

Чунки таклиф қилишади. Таклифни ерда қолдириш бу хақиқий хақорат ва виждонсизликдир. Ҳар-хил холатлар ва мурожаатларга гувоҳ бўламиз. Бир қабулда ишсиз йигит туриб арз қилди.

Мен ишсизман, туман ҳокимига иш сўраб борсам #ободонлаштиришга юборади. Мен мусур тозалашни хохламайман дея мурожаат этди.

Шунда, ишсиз йигитга кенг тушунтиришди ва мурожаатчи йигит ишламайман, ундан кўра Россияга кетаман деб ўтирди.

ЭНДИ ЎЙЛАБ КЎРИНГ !!

Россияда таёр иш бормикан, у ерда мусур тозалатмай, кўча шипиртирмай кресло бериб сен бошлиқсан деб қўйишармикан !? Ўзга юртда гадоликдан нима фойда, ўз юртингда шоҳ бўлолмасанг гадо ҳам бўлмайсан.

Фақат мехнат қилиш керак-да. Шунча вақт шунча муаммолари бўлган халқимиз шу пайтгача жимгина эди. Ҳокимларни уйида ё кўчасида кўргани ҳам йўқ эди. Ҳоким, Прокурор, ёки ИИБ раҳбарига салом ҳам беролмасди. Қизиқ энди-чи, энди ҳамма қонунчи. Ишсиз қийналиб, ташкилотларда навбат кутиб банклардан кредит ололмай йиллаб кутган. У кунлар ортда қолдида, ҳамма шароит бўлади. Қачон-ки, порахўрлар креслодан кетса, қачон-ки, ўқитувчини ота-оналар урушдан хақорат қилиб судга беришдан тўхтаса. Қачон-ки, ёшларни ўз фарзандимиздай кўрсак. Қачон-ки, #виждонли бўлсак, қачон-ки #худодан_қўрқсак ҳаммаси бўлади.

Унгача эса #шантажликни ниқоб қилиб, ўзимизни алдаб кулгуга қўйиб юраверамиз. Айтишингиз мумкин блогерни шароити зўрда ёзаверади деб !! Аммо мен ҳамон қишлоқда лой кўчалар-у, гази йўқ уйларда қишлоқ ҳаётида яшаб келаяпман. Ота-боболаримиз сабр қилган ва битта нарсани аллохдан кўп сўраган ва мен ҳам сўрайман !!!

Ўзбекистон тинч бўлсин, шунда бир йўлини қиламиз.

Дилшод Сафаров

Каналга қўшилиш учун:👇
@Dilshod_Safarov